Posts filter


Forward from: Kitobqand
🥰 “Omina” jurnalining yangi soni “KitobQand”da!

💝 Ayollar uchun munosib tuhfa.

Telegram | Instagram

726 0 2 22 25

Азиз опа-сингилларим!
Интиқиб кутилган «Омина» журналимиз саҳифалари бир-биридан зарур ва манфаатли маълумотларга тўла экан..
Умра сафарига отланаётган аёл-қизларимизнинг билишлари муҳим бўлган мавзулар ҳам ушбу сондан жой олган.

Барчангизга завқли мутолаа тилайман!

Умида Отажонова,
“Пешқадамлар карвони” жамоасининг Наманган вилояти вакиласи

1k 0 5 10 31

Сўранг, жавоб берамиз!

Қирқ кун бўлмай туриб нифос қони тўхтаса, бунинг ҳукми қандай?


💬 Агар қирқ кун бўлмай туриб нифос қони тўхтаса, ғусл қилиб, намозини бошлайди. Бошламасдан, қирқ кун бўлишини кутиб ўтирса, гуноҳкор бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нифос қонини кўрган аёллар учун қирқ кунни тайин қилиб бердилар, лекин ундан олдин пок бўлиб қолсалар (нифос муддати тугаган бўлади)» (Ибн Можа ривоят қилган).


Замира Тўйчиева таржимаси
"Омина" журналининг 2024 йил 5-сонидан олинди.


@Omina_Jurnali

1.7k 0 11 12 19

Forward from: Hilol Nashr
#янгилик

🎉 «Омина» журналининг 5-сони нашрдан чиқди!

✅ Журналда ўн бешдан ортиқ рукн, жумладан, тафсир, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ, аёлларга хос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Мазкур сондан «Қиш сизу бизга баҳор бўлсин!», «Тафсири Ҳилол»дан нодир битиклар», «Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси», «Иймон ва ислом», «Расулуллоҳнинг минбарлари», «Аёлларга хос нозик масалалар», «Хушбўй ҳидли қори» каби мақолалар ҳамда хонадонимиз бекалари учун Трайфл ширинлиги рецепти ўрин олган.

Журналнинг ушбу сонини «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz онлайн саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998712175999

Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати мавжуд.

📞 Биз билан боғланиш

✔️ «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr


Forward from: Bintu Sodiq
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Пешқадамлар» муассасаси ходималари ўртасида Заковат ўйинлари

@BintuSodiq


Forward from: Bintu Sodiq
«Буюк хотира йили»да янги лойиҳа

#Буюк_хотира_йили
«Буюк хотира йили» муносабати билан «Пешқадамлар» муассасаси ходималари ўртасида Заковат ўйинларини ташкил қилишни режалаштирган эдик. 2025 йилнинг сўнгигача 20 та учрашув бўлиши, уларда устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» туркум китобларидан 20 та жузи асосида мусобақалашиш мақсад қилинган эди.
Бугун мусобақаларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг хайрли дуолари, ажойиб тақдимлари билан бошланган ўйин кутилмаганда ниҳоятда қизиб кетди. Асосий саволлар тугаб, қўшимча саволларга ўтиб кетдик. Муросасиз баҳслар билан ўтган ўйиннинг натижалари мусобақа қанчалик қизғин ўтгани ҳақида яққол тасаввур ҳосил қилади. Учрашув сўнгида ғолиб жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Энг олий мақсадимиз эса илм ўрганиш, илм борасида мусобақа қилиш, устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий меросларини ўрганиш ва уларга амал қилишдир. Шунинг учун бу ўйинларда кимдир ғолиб, кимдир мағлуб деган тушунча йўқ. Бу мусобақада барча ғолиб, чунки Аллоҳ таоло: «Мусобақа қилувчилар мана шу борада мусобақа қилсинлар», дея марҳамат қилган.

Ҳали олдинда мусобақа иштирокчиларини 19 та учрашув, кўплаб қизғин баҳслар, гўзал хотиралар, хомийларимизнинг қимматбаҳо совғалари кутиб турибди.

Бугун суратга олинган видеолавҳаларни эса тез кунларда ижтимоий тармоқларимизда томоша қилишингиз мумкин.

Аллоҳ таоло барчамизни хайрли ишларда бардавом қилсин.

Барно Саидраҳмон

@BintuSodiq


Сўранг, жавоб берамиз!

Бир аёл намоз вақтининг охирида текшириб кўрса, қон кўрибди, лекин оқмабди. Ўша вақтдаги намоз унинг зиммасидан соқит бўладими?

💬 Ҳайзга ҳукм қилиш учун зоҳир бўлиши кифоя қилади. Оққан бўлиши шарт эмас. Шунинг учун бу намоз унинг зиммасидан соқит бўлади.

👉«Қон чиқиб, зоҳир бўлиши билан ҳайз, нифос, истиҳозаларга ҳукм қилинаверади. Мазҳаб имомларимизнинг зоҳир қавли шудир. Имомларимизнинг кўпчилиги шу қавлни айтишган ва шунга фатво берилган» («Фатавои Ҳиндия»).

Замира Тўйчиева таржимаси
"Омина" журналининг 2024 йил 5-сонидан олинди.


@Omina_jurnali


Forward from: Bintu Sodiq
"Омина"нинг хар бир сони сизга ҳар қандай фаслда ҳамроҳ бўла олади.

Марҳамат, севимли журналингизнинг янги сонини кутиб олинг!

@Omina_jurnali
@BintuSodiq

650 0 1 24 28

Сўранг. жавоб берамиз!

Қони одатий кунларга етмай тўхтаган аёл ғусл қилаверадими ёки кутиб турадими?


💬«Ҳар ойда беш кундан қон кўрадиган аёл тўрт кун қон кўрганидан сўнг қони тўхтаса, бешинчи куннинг ўтишини кутмайди. Балки қон тўхтагандаги намоз вақтини охирига қадар кутиб, қон келмаса, ғусл қилиб, намоз ўқиши вожиб бўлади» («Имдадус-Саилийн»).

✍️Замира Тўйчиева таржимаси
"Омина" журналининг 2024 йил 5-сонидан олинди.


@Omina_jurnali


Сўранг, жавоб берамиз!

Ҳоиза аёл нега рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?


💬 Бунга далил Оиша розияллоҳу анҳонинг қуйидаги ҳадисларидир:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида бизлардан бирортамиз ҳайздан пок бўлсак, рўзасининг қазосини тутар, намозларнинг қазоларини ўқимас эдик. Чунки намознинг қазосини ўқишда кўпайиб кетгани учун қийинчилик бордир. Рўзанинг қазосини тутишда эса қийинчилик йўқ" ("Ал-Ҳидоя фий шарҳи Бидоя")

✍️Замира Тўйчиева таржимаси
"Омина" журналининг 2024 йил 5-сонидан олинди.


@Omina_Jurnali

2.5k 0 16 19 45

Forward from: Bintu Sodiq
2025 йил — Буюк хотира йили!

“Пешқадамлар карвони” 2025 йилни “Буюк хотира йили” деб эълон қилади!
Бунда Ҳазратнинг ибратли ҳаётларидан атрофлича сабоқ олиш мақсад қилинган.

@MuslimaatUz
@Peshqadam_Maktabi
@Peshqadam_Karvoni
@Ayollarga_komak
@Kitobqand
@BintuSodiq


🌺 Азиз муштарийлар!

🥰Танлов учун таҳририятимизга юборган фикр-мулоҳазаларингиз, таассуротларингиз, фаолиятимиз ҳақидаги илиқ фикрлар, мақтовлар бизни руҳлантирди.

🔥"Омина"нинг янги сонини интиқлик билан кутишингиз, ҳар бир саҳифаси, ҳар бир мақола, ҳар бир жумлани эътибор билан ўқиётганлигингиз бизга янада шижоат бағишлаб, масъулият юклади.

🔔Танлов учун юборилган кўплаб материаллар, таассуротларингиз битилган номаларни саралаш биз учун бироз мушкулроқ ҳам бўлди. Лекин шартимизга мувофиқ, биз ҳар бир йўналишдан 1 нафар ғолибни танлаб олишимиз керак эди.

Марҳамат, улар билан танишинг:

1⃣ Матн йўналиши ғолибаси:   Абдуллаева Насибахон

2⃣ Видеоролик йўналиши ғолибаси: Мадиёрова Бахтиёрахон

3⃣ Аудио йўналиши ғолибаси:  Гулистонова Шаҳнозахон

@Omina_jurnali

2.9k 0 10 11 30

🔔Тез кунда

Азиз муштарийлар! “Омина” журнали таҳририяти томонидан эълон қилинган танлов якунланди!

Каналимизни кузатиб боринг, тез кунда ғолиблар эълон қилинади!

Ғолибларга “Омина” журналининг 1️⃣ йиллик обунаси совға қилинади!


@Omina_jurnali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тез кунда

“Омина” журналининг 5-сони нашрдан чиқади!


Журнални “Hilol nashr” дўконларидан сотиб олишингиз мумкин!

Эслатиб ўтамиз, “Омина” журналига обуна давом этмоқда!

📲Омина” журналига онлайн обуна бўлиш учун видеоқўлланма!

@Omina_Jurnali


Forward from: Bintu Sodiq
Диққат,танлов!

"Омина" журнали муштарийлари учун танлов эълон қиламиз!


Танлов шарти:

"Омина" журналининг 4-сонидан ўзингизга ёққан, сизни таъсирлантирган, билимларингиз ошишига сабаб бўлган энг яхши мақолани танланг. Ва видеоролик ёки матн ёки, аудио кўринишида хулосаларингиз, фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Тайёрлаган материалингизни 2024 йил 24 декабргача қуйидаги ботга юборишингиз мумкин:
Omina_bot

"Омина" журнали каналини кузатиб боринг! Танлов ғолиблари шу каналда эълон қилинади ва "Омина" журналининг 1 йиллик обунаси билан тақдирланади!


@Omina_jurnali
@BintuSodiq

2k 0 5 30 32
15 last posts shown.