Бу "қотиш" реакциясининг намоён бўлиши – бизнинг энг қадимий ҳимоя механизмларимиздан бири. Миямизнинг фикрича, айни вазиятда ҳаракат қилиш мумкин эмас: хавф жуда яқин ёки сиз жуда заифсиз. Илгарилари бу реакция фойдали эди, чунки йиртқич сокин туриб қолган ўлжани кўрмаслиги ёки четлаб ўтиши мумкин эди. Бироқ ҳозирги дунёда бу реакция доимо манфаатли эмас.
❓ Қандай қилиб "қотиш" реакциясига тушаётганингизни тушуниб олишингиз мумкин?
🔹 Жанжал ёки баҳсда гўёки тилингиз тутилиб қолади, тўғри сўзлар эса фақат бир неча соатдан кейин хаёлингизга келади.
🔹 Қарорларни тез қабул қила олмайсиз.
🔹 Ҳодисаларга гўёки четдан, секинлашган фильмдек қараётгандек бўласиз.
❓Танангизда нима содир бўлади?
🔸 Нафас олиш юзаки бўлиб қолади.
🔸 Қўл ва оёқлар музлаб кетади.
🔸 Бўйин ва елка мушаклари таранглашади.
🔸 Танангиз қотиб қолиши ёки заифлашиб, кучсизлангандай ҳис қилишингиз мумкин.
Шу билан бирга, қонга оғриқни юмшатувчи опиоид моддалар ажралади ва реал воқеалардан узоқлашганлик ҳиссини келтириб чиқаради — гўёки бу барчаси сиз билан эмас, бошқа биров билан содир бўлаётгандек.
❗️"Уриш, қочиш ёки қотиш" реакцияси — тан ва психика ўртасидаги энг очиқ боғлиқлик мисолидир. Психика хавфга дуч келганда, тана бу ҳолатга физиологик даражада дарҳол жавоб қайтаради. Мана шу жавобдан келиб чиқиб, танада муаммо бошланади. Доимий "Қотиб қол" реакциясини танлаганларда қон босими пастлиги кузатилади ва мушакларда, сўнг суякларда оғриқлар бошланади...
🔥Бу ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлишни истаганларни яқин кунларда лойиҳа жамоаси томонидан ташкиллаштириладиган семинаримизга таклиф этамиз!
❗️Унутманг, билмасликни ечими билишдир! Билгач эса, муносабатларни яхши томонларга ўзгартиришдир!
@ayollarga_komak