Muslimaat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.
Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
— 2 апрель 2025
— 4 шаввол 1446


🤲Аллоҳим, барчамизни кейинги йилги Рамазонга ота-онамиз, оила аъзоларимиз, дўсту биродарларимиз билан биргаликда соғлик саломатликда, тинчлик ва офиятда етказгин!

@Muslimaatuz

5.9k 0 183 18 148

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёш онажонларимизга эслатмалар!

📌 Болангизни нутқини талаффуз қилишига аҳамият беринг!

❓ Болангиз товушни тўғри талаффуз қилмаса, ўқиш ва ёзишда муаммоларга учраши ҳақида билармидингиз?


#mutahassis_maslahati
@Muslimaatuz


Шавволда 6⃣ кун рўза тутсам, Рамазоннинг қазосига ўтадими?

Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?

💬 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.

Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати


@Muslimaatuz

18.6k 1 799 69 364

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
— 1 апрель 2025
— 3 шаввол 1446


🤲Аллоҳим, барчамизни кейинги йилги Рамазонга ота-онамиз, оила аъзоларимиз, дўсту биродарларимиз билан биргаликда соғлик саломатликда, тинчлик ва офиятда етказгин!

@Muslimaatuz

17.7k 0 291 45 265

Шаввол ойидамиз

👉 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир» (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти),

Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир.

👉 30 кун Рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.

Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.

👉 Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

@Muslimaatuz

23k 1 595 34 288

Душанба кунлик дастурлар

🌞 09:00 Хайрли тонг.
📌 Саҳифа: "Фойдали нонушта"
📌 Кун қаҳрамони.

🎊 09:30 Маърифат чироқлари.
📖 "Ҳайратул-аброр", 40-қисм.

📖 10:00 Аҳмад Муҳаммад Турсун. "Соҳилсиз денгиз" аудиокитоби, 15-17-қисмлар.

📚 11:00 Китобхонлик дастури.

👩‍🏫 12:00 Мутахассис маслаҳати.
"Уйқу қанчалик аҳамиятли?!"

👩‍👩‍👧‍👦 13:00 "Асмои Набий".

📖14:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва ҳаёт", 9-жуз, "Рўза" аудиокитоби.

@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
— 31 март 2025
— 2 шаввол 1446



🤲Аллоҳим, ҳамма ойларнинг Робби танҳо Ўзингдирсан. Рамазоннинг ҳам, шавволнинг ҳам, бошқа ойларнинг ҳам Роббисидирсан. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъи назар то Ўзинг вафот топтириб, биздан рози бўлгунингга қадар ибодат қилиб, динингда мустаҳкам қолишимиздир. Мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил!

@Muslimaatuz

19.6k 0 255 23 269

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазон ҳайитини дунё халқлари қандай қаршилайди?

Бу сизга ҳам қизиқ бўлса, видеони томоша қилмасдан ўтказиб юборманг!

🌹 Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

@Muslimaatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Диёримизга, бутун олам мўмин-мусулмонларига Рамазон ҳайити муборак бўлсин 💐

Бу ойдан улуғ-улуғ ажру савобларга эга ҳолда, хатою нуқсонлардан покланиб, ҳузурингда даражаларимиз юксалиб чиқмоқни насиб этсин
🤲

Рамазон ҳайити муборак бўлсин! 💐

@Muslimaatuz

18.7k 1 364 18 195

🥰Келинг, бирга тафаккур қиламиз.


Мусулмон аҳлининг энг катта байрамларидан бири Рамазон ҳайитидир. Барча мусулмон аҳлига Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Бир тарафдан ҳайит байрами қалбларимизга юпанчмикан? Рамазоннинг келиши яхшию, кетиши ёмон. Унинг саҳарликларию, ифторликларини, таровеҳу тунги қиёмларини қўмсамасдан бўлмайди. "Нега кўпроқ фойдаланмадим?" деб алам кўз ёшларини тўкмоқчи бўлган бандага, Аллоҳ таоло севинч қилиб, Рамазон ҳайитини берган бўлса ажаб эмас...

@muslimaatuz

18k 1 165 8 366

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Рамазон ҳайити муборак бўлсин💐 якшанба
— 30 март 2025
— 1 шаввол 1446

🤲Аллоҳим, диёримизга, бутун олам мўмин-мусулмонларига Рамазон ҳайитини муборак қилгин. Ушбу ойдан улуғ-улуғ ажру савобларга эга ҳолда, хатою нуқсонлардан покланиб, ҳузурингда даражаларимиз юксалиб чиқмоқни насиб эт, муяссар эт!

@Muslimaatuz

25.7k 0 431 52 229

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азиза опа-сингилларимиз, севимли мухлисларимиз!!!

Сизларни Рамазон ҳайити билан табриклаймиз!


Меҳрибон Аллоҳ моҳи Рамазондан покланиб чиқишни насиб қилсин ва хайрли ишларда пешқадам қилсин!

Кейинги йилги Рамазонга тинчлик ва офиятда,  соғ-саломатликда етишни насиб қилсин!

Рамазон ҳайитини барчамизга муборак айласин ва ушбу ойда амалга оширган ибодатларимиз, Қуръон тиловатларимиз ва эҳсон-садақотларимизни Ўзи ҳусни қабул этсин.


Ҳайитингиз муборак бўлсин! 💐

Muslimaat.uz жамоаси

@Muslimaatuz

19.8k 1 159 18 245

🥰 Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

@Musimaatuz

69.4k 4 3.3k 5 269

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қуртоба ҳақида нималарни биласиз?

🥣 Керакли масаллиқлар:

Патир 1-2 та
Гўшт 400-500 грамм
Помидор 2-3 та
Бодринг 2-3 та
Кўкатлар
Сарёғ
10-12 та ўртача катталикдаги қурут

🥗 Тайёрланиши:

Гўштни ўртача катталикда тўртбурчак шаклда тўғраб оламиз. Сўнг уни қизаргунча ёғда қовуриб, юмшаб пишиши учун бироз сув билан 5-10 дақиқага димлаб қўямиз. Гўшт тайёр бўлгунча, патирларни майдароқ тўғраб, помидор, бодринг, кўкатлардан салат тайёрлаб оламиз. Маҳсулотларни видеодагидек кетма-кетликда идишга солиб дастурхонга тортамиз.

Ёқимли иштаҳа 🥞

https://youtu.be/6nFqEoqJ2F0?si=I2Zy9N3P2o8SS7iI

#muslimaat_oshxonasi
@Muslimaatuz

19.7k 0 274 11 156

Эртага ҲАЙИТ 💐

Ҳайит олди тадорикларини кўряпсизми?

Изоҳларда қолдиринг!

@Muslimaatuz

26k 1 391 25 370

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алвидо,  Рамазон!

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
Муҳаммад Айюб Акмалхон ўғли


@Muslimaatuz

26.4k 0 575 12 303

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

🌙 Рамазоннинг дўзахдан нажот кунларидамиз: 29-КУН, шанба
— 29 март 2025
— 29 рамазон 1446.

📿 Саҳарлик дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

📿Ифторлик дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

🤲Аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан нажот фурсати бўлган Рамазон ҳам охирлаб бормоқда... Аллоҳим, ато этганинг мағфират ва дуо мавсумида йўл қўйган сусткашлигимиз, дангасалигимиз ва эътиборсизлигимиз учун Ўзингга истиғфор айтамиз, қабул эт, кечиргин.

@Muslimaatuz

24.3k 0 270 29 281

"Китоб — энг яхши совға" номли мусобақа саволлари билан танишинг:


1. Закот нималардан олинади?

2. Кимнинг даврида тўпланган закотни оладиган одам топилмай қолган?

3. Абу Довуднинг ривоятида Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Қўллар уч хил бўлади..." деганлар. Улар қайсилар?

4. Имом Бухорийнинг "Ал-адаб ал-муфрад" китобида Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда икки сахий саҳобий аёл ҳақида сўз юритилади. У аёллар кимлар?

5. Закотини эрига берган саҳобий аёлни топинг.

@Muslimaatuz


📣 Бўш вақт бўлди дегунча китоб мутолаа қилишга ошиқувчи, вақтларидан унумли фойдаланувчи севимли мухлисларимиз!

📻 "Muslimaat" онлайн радиосида
⏰️12:30
 
📚"Китоб — энг яхши совға" жонли мусобақамизда сизни кутамиз!

➡️Саволларимиз "Ҳадис ва ҳаёт" туркум асарларининг  "Закот" китобидан берилади.

🌹 Бўш вақтдан унумли фойдаланиш учун ўқиётган китобингиз доимо ёнингизда бўлсин, ўқиш кераклигини эслатиб турсин!

@Muslimaatuz


Жума кунлик дастурлар

🌞 09:00 Хайрли тонг.
📌 Саҳифа: "Фойдали нонушта"
📌 Радиосаёҳат.

🎊 09:30 Маърифат чироқлари.
📖 "Ҳайратул-аброр", 39-қисм.

📖 10:00 Аҳмад Муҳаммад Турсун. "Соҳилсиз денгиз" аудиокитоби, 13-14-қисмлар.

📚 11:00 Китобхонлик дастури.

👩‍🏫 12:00 Ибратли хикоя

🔥12:30 "Китоб — энг яхши совға".
Жонли мусобақа.

👩‍👩‍👧‍👦 13:00 "Асмои Набий".

📖14:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва ҳаёт", 9-жуз, "Рўза" аудиокитоби.

20 last posts shown.