MIB Farg'ona | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг расмий ахборот канали. веб сайт: www.mib.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга банк ундирувлари бўйича жами 188,5 млрд сўмлик 3.574 та ижро ишлари келиб тушган бўлиб, шундан 3.405 та 120,4 млрд сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, 25,9 млрд. сўмлик 72 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.

Мисол учун, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор корхонадан "Миллийбанк" ТИФ фойдасига 6,7 млрд. сўм ундириш белгиланган бўлиб, вилоят бошқармаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор жамиятга тегишли "Пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш бино иншоотлари" хатлаб қўйилди. Ҳозирда бино 4, 4 млрд сўм қиймат билан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 29 январь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Qalqon ortida”  каналида ундирувчи М.Алиева вояга етмаган бир нафар фарзанди алиментини оломаётгани ҳақида мурожаат қолдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 08.11.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Э.Алиевдан ундирувчи М.Алиева фойдасига қарамоғидаги бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.Алиевдан ундирувчи М.Алиева фойдасига жорий йилнинг Ноябрь ойида  1 млн. 350 минг сўм алимент пуллари ундирилган бўлиб, жумладан,  17.01.2025 йилда 1 млн. сўм пуллар ундирувчига топширилган.

Ҳозирда Э.Алиеввнинг 4 млн. 300 минг сўм алимент қарздорлиги мавжуд бўлиб, ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмокда.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


‼️Афсус, шунақаси ҳам бўларкан

70 ёшли Она бир дона ўғлини алиментга беришга мажбур бўлди ...

Қўштепа туманида яшовчи 70 ёшли онахоннинг бир дона ўғли “Суянган тоғи” бор. Ўғли онасини ташлаб чиқиб кетганлиги сабабли алимент ундириб беришини сўраб судга мурожаат қилган.

Меҳрсиз қолган онахоннинг даъвоси судда қаноатлантирилган ва ундирилиши керак бўлган қатъий сумма белгиланган. Яъни, ўғлидан ойига 150 минг сўмдан алимент ундириб борилиши ижро варақасида кўрсатилган.

Ижро ҳужжати Бюронинг Қўштепа туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳужжати билан қарздор таништирилиб, ҳар ойда 150.000 сўмдан тўлашлиги тўғрисида давлат ижрочиси томонидан огоҳлантирилган.

Бироқ, фарзанд ўз онаси учун алимент тўлашдан бош тортган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор О.Б. дан онаси А.Х. фойдасига алимент қарздорликни тўлашлиги, акс ҳолда унга нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича судга тақдим этилиши тушунтирилганида, қарздор О.Б. ўзига тегишли хулоса чиқарган ҳолда 2024 йилнинг тўланмаган 8 ой даври учун алимент пулларини тўлаб берди.

✍🏻Бюронинг Қўштепа туман бўлими бошлиғи Саиджон Абдуқодиров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


‼️"Алимент тўламасанг, парда ортига ҳам яширина олмайсан!"

Алимент ундириш жараёнларида Бюро ходимлари аслида ачинарли бўлсада, баъзи ҳолларда қизиқ ҳолатларга дуч келишади.

Айрим қарздорлар алимент тўламаслик учун уй томига, ертўла ёки қудуқларга, энг қизиғи кўрпалар тагига ҳам яширинганларига гувоҳ бўлдик.

Бу сафарги қўштирноқ ичидаги қаҳрамонимиз эса ўз уйида парда ортига яшириниш орқали ўз фарзандларини ҳаққи ҳисобланган алиментдан қочмоқчи бўлди.

Лекин, Бюро ходимлари ҳам анойилардан эмас, бу каби ҳолатларга айниқса охирги вақтларда кўп дуч келишмоқда.

Ўтказилган тонги тадбирда қарздорни яшаш хонадонини кўздан кечирар эканлар, қарздор ота хонасидаги парда ортидан топилди.

Шундай қилиб, узоқ вақт алимент мажбуриятларини бажармагани учун алиментдан бўлган 30 миллион сўм миқдоридаги қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар, кўриб чиқиш учун судига юборилди.

Суд қарорига асосан қарздор Ш.Б. МЖтКнинг 47 прим 4-моддаси билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

✍🏻Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочиси Мирзохиджон Комилжонов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан 6 527 нафар шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, 54 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона  вилоят бошқармаси масъуллари, оммавий ахборот воситалари, матбуот хизматлари вакиллари, блогерлар иштирок этган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Отабек Салманов 2024 йилда амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этди. 

Ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида 6.280 нафар алимент тўловчиларни ишга   жойлаштирилишига кўмаклашилди.


Қайд этилишича, Бюронинг Фарғона  вилояти бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари томонидан 6,9 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 537 мингта ижро ҳужжатлари бўйича 2,8 трлн. сўм амалда ундирилиши таъминланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алоқадор ташкилотлар билан оилаларни ўзаро яраштириш борасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида 13.813 нафар оилалар яраштирилган


📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


‼️Фермер аёлнинг трактори ўзида қолди

Бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига Риштон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор С.С дан ундирувчи "Х.Т арт " МЧЖ фойдасига 117 451 346, 58 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва қарздорга суд қарори талабларини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган.

Қарздор белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли, фермер хўжалигига тегишли бўлган "МХМ-140" русумли трактор хатланиб жарима майдончасига олиб кирилди ва аукцион савдоларига чиқариш белгиланди.
Қарздор фермер аёл тракторини йўқотишдан қўрқиб, қарздорликни бартараф этиш кераклигини тушуниб етди. Шу куннинг ўзидаёқ ундирувчига белгиланган қарздорлик суммасини яъни 117 451 346,58 сўмни ўз ихтиёри билан тўлади.

Бюро томонидан қарздорлик билан боғлиқ ишлар назоратга олинган. Бу борада Бюро ходимлари зиммасига юклатилган вазифаларни қонун доирасида амалга ошириб келишмоқда.

Халқимиз орасида "Мол аччиғи жон аччиғи" деган ибора бежизга айтилмагнининг яна бир исботи. Қарздорликни ўз вақтида тўланг ва ўз мулкингизни сақлаб қолинг!


✍🏻Бюронинг Олтиариқ туман бўлими бошлиғи Файзулло Ғиёсов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


ОАВ биз ҳақимизда:

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг навбатдаги сонида:

Фурқат тумани бўлими давлат ижрочиси Давронбек Очилов "Сеп талашган қудаларга ижрочилар ёрдам берди!

Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Акмалжон Исроилов "Давлат фойдасигас 758.151.801. сўм бож ундирилди” номли мақолалари чоп этилди.

31.01.2025 йил 5-сон

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: FERGANAMEDIA.UZ| Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айни пайтда, Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси мажлислар залида журналист ва блогерлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Отабек Баҳодирович Салманов ва соҳа вакиллари журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтилмоқда.

Обуна бўлинг 👉Фергана медиа расмий канали!
https://t.me/ferganamedia


Вилоятнинг олис Сўх туманида Сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида муамолларига ечим топган фуқаролар минатдорлик билдирдилар.


Фуқаролар муаммоларни ҳал этишда сайёр қабулларнинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлмоқда.

Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Фарғона вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қаторида Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Отабек Салманов ҳам Сўх туманидаги "Болалар оромгоҳи" биносида ўтказилган сайёр қабулда иштирок этиб, фуқароларнинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаатларини тинглади.

Қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, шундан, 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида қаноатлантиилди.

Мисол учун, Сўх туманида яшовчи фуқаро И.Алимовнинг унинг фойдасига ер майдони ажратиш ҳақидаги суд қарори фуқаронинг мурожаатини қабул қилиш жараёнида амалда ижро этилди ва ўз ўрнида фуқаро И.Алимов ўз мурожаати ижобий ҳал этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Шу каби, яна 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиши, қолганлар мурожаатлар бўйича юритилаётган ижро ишларининг ижроси назоратга олиниши таъминланди.

Ҳудудларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: MIB faoliyatidan
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фуқаролар фойдасига иш ҳақлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Бағдод туманида қарорлар ижросини таъминлаш ва қарздор корхонадан 41 нафар ишчи-ходимлар фойдасига иш ҳақларининг ундириб берилиши бўйича тайёрланган лавҳа.

“Mahalla” телеканали "Mahalla Yangiliklari" информацион теледастурида намойиш этилди. (27.01.2025 йил, соат 19-15 да)

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Ўзбекистон туманида бир куннинг ўзида МИБ аралашуви билан ажрим ёқасидаги беш нафар оилалар ярашди

Ҳар бир оилавий ажрим - "қўйди-чиқди" натижасида бола тарбияси, уй-жой масаласида юзага келадиган муаммолар, хоҳлаймизми-йўқми, жамиятнинг оғриқли дардига айланади. Аросатда қолган тирик етимлар, рўзғор ташвишида минг азобга дуч келаётган ёлғиз аёллар, оиладан тополмаган ҳаловатни бошқа жойлардан топишга ҳаракат қилиб, турли балоларга гирифтор бўлаётган эркаклар... Буларнинг ҳар бири катта кўргулик бўлиб, алал-оқибат жамиятдаги мувозанатга путур етказмайдими?! Ёинки отасиз ёки онасиз улғаяётган болани олайлик. Тарбияга қанчалар эътибор берилмасин, боланинг хатти-ҳаракатлари ёки юриш-туришда ё онанинг, ё отанинг иштироки йўқлиги билиниб-кўриниб тураверади. Ота-онаси тирик бўла туриб, улардан меҳр кўрмаганлигининг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди-да.


Эр ва хотиннинг йўллари айро тушганидан кейин, уларнинг вояга етмаган болалари тақдири ҳақида фақат оғриқ билан гапириш мумкин.

Биз, одатда ажрашган оилаларни кузатсак, айрим ҳолларда эр-хотинларнинг бутунлай “юз кўрмас” бўлиб, ҳатто фарзандлари борлигини ҳам унутиб қўйган инсонларни учратамиз.

Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 2 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича 2024 йилнинг ўтган даврида 7,1 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди.

Иш билан банд бўлмаган 306 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлашишига кўмаклашилди, 4 нафар фуқаро алимент тўловлари учун олдиндан 350 млн. сўмдан ортиқ пул маблағларини нақд шаклда, 2 нафари эса вояга етгунга қадар уй-жой шаклда амалга оширишди.

Албатта, алимент пуллари ота-она ўрнини боса олмайди. Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими томонидан нафақат алимент ундириш балки алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўриш учун ҳам катта аҳамият берилмоқда.

Бюро томонидан олиб борилаётшган суҳбатлар чоғида ундирувчи ва қарздор томонлар ўртасида ушбу оиладаги фарзандини вояга етказиш ва келажаги ҳақида биргаликда қайғуришлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилганлиги ўз самарасини бериб бормоқда.Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлар натижасида жорий йилнинг ўтан даврида 391 та оила яраштирилди.

Мисол учун, 28.01.2025 йил куни ўтказилган тадбирлар давомида алимент тўловидан бўйин товлаган 4 нафар қарздорларга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси суд томонидан тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон туманида яшовчи Хакимовлар, Нурматовлар, Каримовлар, Ботировлар ва Шокировлар оиласини МИБ ходимлари аралашуви ҳамда олиб борилган тушунтиришлар ишлари натижасида яраштиришга эришилди.


✍🏼Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи Абдухафиз Саттаров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


"Уддабурон"нинг авторақамни алмаштириши узоққа бормади *666** рақам ўрнига *183** рақам қўйилган «Lacetti» топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди қарздор Д.К.дан «Капиталбанк» Фарғона вилоят филиали фойдасига 145 млн. 940 минг сўм ундиришни белгилаганди денг.

Шунга асосан Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими ходимлари ҳаракатга тушди. Аввалига қарздорга суд белгилаган суммани ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилди.

Натижа бўлмагач, унга тегишли мол-мулклар текширилди ва аниқландики Д.К.нинг икки қўли тош орасида эмас - «Lacetti» русумли 40 * 666** давлат белгили автомашинаси бор экан.

Бироқ давлат ижрочилари қанча уринишмасин, автомашина топилса, қани?!

Ноилож, автомашинага қидирув берилди.

Орадан вақт ўтди.

Ниҳоят, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, «Lacetti»ни топдилар.

Машина осмонга учмабди, ер ютмабди: уни Д.К.нинг ўзи бемалол бошқари-иб юрган экан.

Қандай қилиб?

Осон: бор-йўғи «Lacetti»га бошқа давлат белги - 40 *183L* рақамини қадаб олган экан, холос.

Текширувда 40 *183** давлат рақами «Москвич» русумли автомашинага тегишли бўлиб чиқди.

Қойилмисиз?

Энди бўлади? Қонун нимани талаб қилса, шу бўлади-да. Биринчи навбатда «Gentra» қарзни қоплашга йўналтирилади.

✍🏼Бошқарма катта инспектори Улуғбек Якубов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Манёвр” қилган автомашина эгаси фуқарога етказилган 50 млн сўм зарар пулларини тўлаб берди

“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл - ўйин майдони эмаслигини унутманг”


Ҳар бир катта-ю кичик уйдан кўчага чиқдик, албатта йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Йўлларда ҳаракат қоидаларига амал қилиб юриш бу ҳайдовчи ва пиёданинг бирдек вазифасидир. Бироқ, қоидаларга амал қилмай, ҳаракатланиш инсонларнинг керак бўлса соғлиғига ҳам зиён етказади.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро И.Х.дан ундирувчи фуқаро И.Ш.нинг фойдасига моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фуқародан ундирувчи фойдасига 50 млн. 300 минг сўм моддий ва маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши амалда тамомланди.

✍🏼Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Отабекжон Каюмов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги очилади


“Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (17-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида қуйидаги йўналиш ва мутахассислик жорий этилади:

🔹Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши;

🔹Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги.

✅ Истеъдодли номзодларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

▪️“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилинади;

▪️“Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича “информатика ва ахборот технологиялари” фанидан имтиҳон топширишдан озод этилади.

🗓 2025 йил 1 июлгача ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади.

🖥 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда “Рақамли криминалистика” йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


МИБ Учкўприк тумани: Ҳуқуқлар бузилган тақдирда, қонуний йўллар билан адолатни тиклаш имкони ҳар доим мавжуд!

ФИБ Қўқон туманлараро судининг 09.08.2024 йил кунги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Учкўприк тумани “Дехқон бозори” МЧЖГга даъвогар М.З.ни ишга тиклаш билан боғлиқ ижро ҳужжати Бюронинг Учкўприк туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида давогар М.З. 23.01.2025 йил куни иш жойига тикланди ва ижро иши амалда тамомланди.

Ижро харакатлари қонунийликни таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашда катта аҳамият касб етади.

Бу каби ишлар шуни кўрсатадики, ҳар бир инсон ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилишда қатъиятли бўлиши лозим.


✍🏼Бюронинг Учкўприк туман бўлими бошлиғи Улуғбек Мамасолиев

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram

15 last posts shown.