MIB Farg'ona | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг расмий ахборот канали. веб сайт: www.mib.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Вилоятнинг олис Сўх туманида Сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида муамолларига ечим топган фуқаролар минатдорлик билдирдилар.


Фуқаролар муаммоларни ҳал этишда сайёр қабулларнинг ташкил этилиши мақсадга мувофиқ бўлмоқда.

Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Фарғона вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қаторида Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Отабек Салманов ҳам Сўх туманидаги "Болалар оромгоҳи" биносида ўтказилган сайёр қабулда иштирок этиб, фуқароларнинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаатларини тинглади.

Қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, шундан, 5 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида қаноатлантиилди.

Мисол учун, Сўх туманида яшовчи фуқаро И.Алимовнинг унинг фойдасига ер майдони ажратиш ҳақидаги суд қарори фуқаронинг мурожаатини қабул қилиш жараёнида амалда ижро этилди ва ўз ўрнида фуқаро И.Алимов ўз мурожаати ижобий ҳал этилгани учун миннатдорлик билдирди.

Шу каби, яна 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиши, қолганлар мурожаатлар бўйича юритилаётган ижро ишларининг ижроси назоратга олиниши таъминланди.

Ҳудудларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: MIB faoliyatidan
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фуқаролар фойдасига иш ҳақлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Бағдод туманида қарорлар ижросини таъминлаш ва қарздор корхонадан 41 нафар ишчи-ходимлар фойдасига иш ҳақларининг ундириб берилиши бўйича тайёрланган лавҳа.

“Mahalla” телеканали "Mahalla Yangiliklari" информацион теледастурида намойиш этилди. (27.01.2025 йил, соат 19-15 да)

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Ўзбекистон туманида бир куннинг ўзида МИБ аралашуви билан ажрим ёқасидаги беш нафар оилалар ярашди

Ҳар бир оилавий ажрим - "қўйди-чиқди" натижасида бола тарбияси, уй-жой масаласида юзага келадиган муаммолар, хоҳлаймизми-йўқми, жамиятнинг оғриқли дардига айланади. Аросатда қолган тирик етимлар, рўзғор ташвишида минг азобга дуч келаётган ёлғиз аёллар, оиладан тополмаган ҳаловатни бошқа жойлардан топишга ҳаракат қилиб, турли балоларга гирифтор бўлаётган эркаклар... Буларнинг ҳар бири катта кўргулик бўлиб, алал-оқибат жамиятдаги мувозанатга путур етказмайдими?! Ёинки отасиз ёки онасиз улғаяётган болани олайлик. Тарбияга қанчалар эътибор берилмасин, боланинг хатти-ҳаракатлари ёки юриш-туришда ё онанинг, ё отанинг иштироки йўқлиги билиниб-кўриниб тураверади. Ота-онаси тирик бўла туриб, улардан меҳр кўрмаганлигининг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди-да.


Эр ва хотиннинг йўллари айро тушганидан кейин, уларнинг вояга етмаган болалари тақдири ҳақида фақат оғриқ билан гапириш мумкин.

Биз, одатда ажрашган оилаларни кузатсак, айрим ҳолларда эр-хотинларнинг бутунлай “юз кўрмас” бўлиб, ҳатто фарзандлари борлигини ҳам унутиб қўйган инсонларни учратамиз.

Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 2 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича 2024 йилнинг ўтган даврида 7,1 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди.

Иш билан банд бўлмаган 306 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлашишига кўмаклашилди, 4 нафар фуқаро алимент тўловлари учун олдиндан 350 млн. сўмдан ортиқ пул маблағларини нақд шаклда, 2 нафари эса вояга етгунга қадар уй-жой шаклда амалга оширишди.

Албатта, алимент пуллари ота-она ўрнини боса олмайди. Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими томонидан нафақат алимент ундириш балки алимент тўловчи ота-оналардан арзимаган келишмовчиликлар сабабли фарзандларини тирик етим қилмасдан, оиласини қайта тиклаш чораларини кўриш учун ҳам катта аҳамият берилмоқда.

Бюро томонидан олиб борилаётшган суҳбатлар чоғида ундирувчи ва қарздор томонлар ўртасида ушбу оиладаги фарзандини вояга етказиш ва келажаги ҳақида биргаликда қайғуришлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилганлиги ўз самарасини бериб бормоқда.Олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлар натижасида жорий йилнинг ўтан даврида 391 та оила яраштирилди.

Мисол учун, 28.01.2025 йил куни ўтказилган тадбирлар давомида алимент тўловидан бўйин товлаган 4 нафар қарздорларга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси суд томонидан тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон туманида яшовчи Хакимовлар, Нурматовлар, Каримовлар, Ботировлар ва Шокировлар оиласини МИБ ходимлари аралашуви ҳамда олиб борилган тушунтиришлар ишлари натижасида яраштиришга эришилди.


✍🏼Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи Абдухафиз Саттаров

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


"Уддабурон"нинг авторақамни алмаштириши узоққа бормади *666** рақам ўрнига *183** рақам қўйилган «Lacetti» топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди қарздор Д.К.дан «Капиталбанк» Фарғона вилоят филиали фойдасига 145 млн. 940 минг сўм ундиришни белгилаганди денг.

Шунга асосан Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими ходимлари ҳаракатга тушди. Аввалига қарздорга суд белгилаган суммани ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилди.

Натижа бўлмагач, унга тегишли мол-мулклар текширилди ва аниқландики Д.К.нинг икки қўли тош орасида эмас - «Lacetti» русумли 40 * 666** давлат белгили автомашинаси бор экан.

Бироқ давлат ижрочилари қанча уринишмасин, автомашина топилса, қани?!

Ноилож, автомашинага қидирув берилди.

Орадан вақт ўтди.

Ниҳоят, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, «Lacetti»ни топдилар.

Машина осмонга учмабди, ер ютмабди: уни Д.К.нинг ўзи бемалол бошқари-иб юрган экан.

Қандай қилиб?

Осон: бор-йўғи «Lacetti»га бошқа давлат белги - 40 *183L* рақамини қадаб олган экан, холос.

Текширувда 40 *183** давлат рақами «Москвич» русумли автомашинага тегишли бўлиб чиқди.

Қойилмисиз?

Энди бўлади? Қонун нимани талаб қилса, шу бўлади-да. Биринчи навбатда «Gentra» қарзни қоплашга йўналтирилади.

✍🏼Бошқарма катта инспектори Улуғбек Якубов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Манёвр” қилган автомашина эгаси фуқарога етказилган 50 млн сўм зарар пулларини тўлаб берди

“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл - ўйин майдони эмаслигини унутманг”


Ҳар бир катта-ю кичик уйдан кўчага чиқдик, албатта йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Йўлларда ҳаракат қоидаларига амал қилиб юриш бу ҳайдовчи ва пиёданинг бирдек вазифасидир. Бироқ, қоидаларга амал қилмай, ҳаракатланиш инсонларнинг керак бўлса соғлиғига ҳам зиён етказади.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор фуқаро И.Х.дан ундирувчи фуқаро И.Ш.нинг фойдасига моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари давомида, қарздор фуқародан ундирувчи фойдасига 50 млн. 300 минг сўм моддий ва маънавий зарар тўлиқ ундириб берилди ва ижро иши амалда тамомланди.

✍🏼Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Отабекжон Каюмов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги очилади


“Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (17-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида қуйидаги йўналиш ва мутахассислик жорий этилади:

🔹Ички ишлар вазирлиги Академиясида бакалавриатнинг “юриспруденция” таълим йўналишида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган “Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналиши;

🔹Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ўқиш муддати бир йилни ташкил этадиган “Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислиги.

✅ Истеъдодли номзодларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

▪️“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорларини дастлабки танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг ўқишга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз қабул қилинади;

▪️“Киберхавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” магистратура мутахассислигига Рақамли технологиялари вазирлиги томонидан белгиланадиган нуфузли халқаро IT-сертификатга эга номзодларни танловнинг мутахассислик фанлари бўйича “информатика ва ахборот технологиялари” фанидан имтиҳон топширишдан озод этилади.

🗓 2025 йил 1 июлгача ИИВ Академияси тузилмасида мавжуд штатлар доирасида киберҳуқуқ, аниқ фанлар, рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги ҳамда криминалистик экспертизалар кафедраларини ўз ичига олувчи Киберхавфсизлик ва рақамли криминалистика факультети ташкил этилади.

🖥 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ахборот-таълим портали орқали суриштирувчилар, терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходимлари учун масофавий шаклда “Рақамли криминалистика” йўналиши бўйича доимий махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


МИБ Учкўприк тумани: Ҳуқуқлар бузилган тақдирда, қонуний йўллар билан адолатни тиклаш имкони ҳар доим мавжуд!

ФИБ Қўқон туманлараро судининг 09.08.2024 йил кунги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Учкўприк тумани “Дехқон бозори” МЧЖГга даъвогар М.З.ни ишга тиклаш билан боғлиқ ижро ҳужжати Бюронинг Учкўприк туман бўлимига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида давогар М.З. 23.01.2025 йил куни иш жойига тикланди ва ижро иши амалда тамомланди.

Ижро харакатлари қонунийликни таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашда катта аҳамият касб етади.

Бу каби ишлар шуни кўрсатадики, ҳар бир инсон ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилишда қатъиятли бўлиши лозим.


✍🏼Бюронинг Учкўприк туман бўлими бошлиғи Улуғбек Мамасолиев

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар!

2025 йил 30 январь куни, соат 15:00 да Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармасида 2024 йилда ижро этиш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, шунингдек Давлат раҳбарининг 03.01.2024 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан татбиқ этилаётган янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

‼️Матбуот анжуманига вилоятдаги барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист, блогер ва веб-сайт админлари таклиф этилади.

✍️Рўйхатга олиш соат 14:50 да якунланади.

📍Манзил: Фарғона шаҳри, Маърифат кўчаси, 22-уй.

📞Маълумот учун:
+998-93-644-28-82

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


⁉️ЧТО НУЖНО ЗНАТЬ ОБ АЛИМЕНТАХ

1. Как начисляются алименты?

✅Родители вправе по взаимному согласию определить порядок выплаты алиментов на несовершеннолетнего ребенка. При неисполнении этой обязанности в добровольном порядке алименты взыскиваются с отца (матери) на основании решения суда или постановления суда.

2. Является ли выплата алиментов в первую очередь обязанностью отца?

✅Нет. Обязанности родителей по уплате алиментов и содержанию несовершеннолетних детей равны.

3. Когда начинают начисляться алименты?

✅Алименты взыскиваются с момента обращения в суд.

Если судом установлено, что меры по получению средств на содержание были приняты до обращения в суд, но алименты не получены в связи с отказом лица, обязанного их уплачивать, алименты за прошедший период могут быть взысканы. взысканы в течение трех лет с момента обращения в суд.

4. До какого момента взыскиваются алименты?

✅Алименты выплачиваются несовершеннолетнему ребенку до достижения им совершеннолетия.

5. Выплачиваются ли алименты совершеннолетнему ребенку?

✅Родители обязаны оказывать поддержку своим взрослым детям, которые не могут работать и нуждаются в помощи. В этом случае содержание осуществляется по соглашению родителей. Если соглашение не будет достигнуто, спор будет решаться в судебном порядке.

6. Сколько взыскиваются алименты?

✅При отсутствии соглашения между родителями об обеспечении их несовершеннолетних детей алименты определяются судом в размере 1/4 месячного заработка и (или) иного дохода родителя на одного ребенка; на двоих детей – 1/3 часть; за троих и более детей - взимается в размере ½.

Размер алиментов на совершеннолетнего ребенка определяется судом в фиксированной сумме, выплачиваемой ежемесячно.

7. Что делать, если плательщик алиментов нигде не работает?

✅Если плательщик алиментов не работает, алименты рассчитываются исходя из среднемесячной заработной платы.

8. Получается ли дополнительная финансовая помощь при болезни ребенка и в других случаях?

✅Родители обязаны участвовать в дополнительных расходах, необходимых для содержания ребенка, вызванных тяжелой травмой, болезнью ребенка и т.п.

9. Можно ли выплатить алименты полностью заранее?

✅Да. Алименты на содержание несовершеннолетних детей могут выплачиваться авансом на период до достижения ребенком совершеннолетия, в том числе путем дарения недвижимого или движимого имущества либо иных ценных вещей.

10. Можно ли уменьшить размер алиментов или освободить от уплаты алиментов?

✅Да, можно. Размер алиментов может быть уменьшен судом, если у плательщика алиментов есть другие несовершеннолетние дети и при взыскании с него алиментов эти дети являются менее обеспеченными по сравнению с детьми, получающими алименты, а также в ряде других случаев. установленных законом.

Если несовершеннолетний ребенок находится на полном содержании государственных или негосударственных учреждений, суд может уменьшить размер выплачиваемых алиментов или освободить его от уплаты алиментов.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Фарғона шаҳрида қарздор жамият ихтиёрий муддатда 300 млн. сўм солиқ қарздорлигини бартараф этди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра шаҳарда фаолият юритиб келаётган “Я.Х» МЧЖдан ўз вақтида тўланмаган жами 300 млн. сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.

Қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинди.

Давлат ижрочилари томонидан қарздор жамият раҳбари огоҳлантирилиб, белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорлик бартараф этилса ортиқча тўловларсиз ҳам ўзига ҳам давлат бюджетига наф келтирилиши тушунтирилди.

Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган жамият раҳбари ижро ҳужжатида белгиланган солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, қарздор жамият ҳисоб рақамларига қўйилган инкассо талабномалари бекор қилиниб, ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарздорликларини ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

✍🏼Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ш.Васижонов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Гаровдаги "BYD Song Plyus" аукционга чиқарилиши мумкин

Зарурат юзасидан пул олиш мақсадида банкга мурожаат қилган фуқаро ўзининг қимматбаҳо "BYD Song Plyus" машинасини гаров қўйган ҳолда бир неча муддатда қайтариш учун ўзига керакли маблағларни қарзга олган.

Лекин пулларни қайтаришга келганда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини унутади оқибатда эса гаровдаги мулкдан айрилишига тўғри келади.

Жумладан, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида мавжуд Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Л.О.дан ундирувчи “Aнорбанк” AЖ фойдасига гаровдаги мулкини жарима майдончасига олиб кириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарздорга мажбуриятини бажариши юзасидан огоҳлантиришлар берилган. Aвтотранспортни ўз ихтиёри билан топширишни хоҳламаган қарздорга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, машинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки шаҳар кўчаларида ҳаракатланаётган вақтда давлат ижрочилари ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилиб тегишли тартибда жарима майдончасига олиб кирилиши таъминланди.

Эндиликда гаров мулки аукцион савдоларига чиқарилиб, банк олдидаги қарздорлик бартараф қилиниши таъминланади.

✍🏼Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Сотволдиев

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: MIB faoliyatidan
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МИБ: Фармон ижроси, қилинган ишлар сарҳисоби ва ижро этиш соҳасини рақамлаштириш жараёнлари

Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати томонидан Давлатимиз раҳбарининг 03.01.2024 йилдаги ПФ-1 сонли Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, ижро этиш соҳасини рақамлаштириш жараёнлари ҳамда соҳадаги татбиқ этилган янгиликлар моҳияти юзасидан тайёрланган кўрсатув тафсилоти.

"O‘zbekiston 24" телеканалининг "Maxsus Reportaj" кўрсатувида намойиш этилди. (23.01.2025 йил, соат 17-38 да)

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


“Вариант”га олинган автомашинани бошқа бир шахсга сотган фуқародан жиноий жарима ундирилди.

Насияга олинган автомашинани фирибгарлик йўли билан бошқа одамга сотиш хозирги кунда жамиятимиздаги жиддий муаммолардан бирига айланган.

Бу борада фуқаролар ўз ҳуқуқларини билишлари ва эҳтиёткор бўлишлари мухимдир.


Чойхонада дўстлари билан ўтирган Алишер(исмлари ўзгартирилган) машина олмоқчии эканлигини айтиб қолди. Шунда унинг таниши Муроджон ўзининг фирибгарлик ғоясини ўйлаб кўрди:

"Алишер, агар сен менга 10.000 доллар берсанг, сен хохлаган машинани олиб беришим мумкин!"дея гап бошлади ва Алишер ҳам бунга дарҳол рози бўлди.

Чунки у Муроджоннинг нияти эгри эканлигини билмас эди.

Муроджон гапини устидан чиқди ва Алишерга бир кунда машина олиб берди бироқ, охири вой бўлди...

Гап шундаки, Муроджон ушбу автомашинани бировдан “Вариант”га олган экан ва машинанинг ҳақиқий эгасига тўловларни ҳар ойда пул бериб бориш керак экан, лекин Муроджон ушбу пулларни тўлашни ҳаёлига ҳам келтирмади.

Алишердан олган пулларни эса ўз эхтиёжларига сарфлаб юборган эди...

Машинанинг ҳақиқий эгаси эса мулкини қайтариб олиш учун судга мурожаат қилди.

ЖИБ Ёзёвон туман судининг 02.12.2024 йилдаги қарорига асосан автомашинани эгасига қайтариш ва Муроджондан 23,2 млн.сўм жарима ундириш белгиланди ва суд қарори Бюронинг Қўқон бўлими иш юритувига келиб тушди ва ижро иши қўзғатилди.

‼️Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Суд қарорида кўрсатилган автомашинани ўз эгасига қайтарилди ва камига Муроджон давлат фойдасига 23,2.млн жиноий жарима ҳам тўлади.

✍🏻Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Насиров Расулхон

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Ундирув қарздор (маҳкум)нинг ЖИЭМдаги даромадларига қаратилган.

Жорий йилнинг 23 январь куни Youtobe ижтимоий тармоғининг “Ismoiljon Mallaboyev Kanali” да Фуқаро И.Маллабоев Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўғлининг вафоти бўйича айбдордан зарар пуллари ундириб берилмаётгани юзасидан жойлаган видеоматериали бўйича

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 06.05.2024 йилдаги қарздор Ф.Тишабаевдан ундирувчи И.Маллабоев фойдасига 40,0 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига 09.07.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳужжати қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро этилмаганлиги сабабли унга нисбатан 2,0 млн сўм миқдорда ижро йиғими ҳисобланиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Суд ҳукми билан қарздорга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва бугунги кунда 47-сонли жазони ижро этиш муассасида жазо муддатини ўтаётганлиги сабабли, ижро ҳужжати давлат ижрочисининг 10.10.2024 йилдаги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 67-моддасига мувофиқ ундирув қарздорнинг жазони ижро этиш муассасасидаги даромадларига қаратилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яқин қариндошларидан 19.10.2024 йилда 4,2 млн. сўм ундирилган бўлиб, ушбу пуллар бугунги кунга қадар Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамида сақлаб келинмоқда.

Пул маблағларини олиш юзасидан ундирувчи И.Маллабоевга бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлиб, ундирувчи томонидан ушбу пул маблағларини олиш бўйича ариза берилмаган.

Қарздор Ф.Тишабоев ЖИЭМда ишлаб, даромадга эга бўлган тақдирда ундирув унинг даромадларидан ҳар ойда 100 фоиз миқдорда ушлаб қолиниб, ушбу ижро ҳужжати бўйича йўналтирилиши таъминланади.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Сўнги пушаймон-узинга душман!!!! Қувасой шахрида давлат ерини ноқонуний егаллаб олиб, зарар етказган қарздордан давлат фойдасига 85 млн сўм ундирилди!

Юртимиз бўйлаб ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари аниқланиб келинаётгани сир эмас. Бундай тадбирлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига кўра белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодекси 229-моддаси 1-банди 2-қисми (суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан судланган фуқаро М.Р.дан давлат фойдасига 85 млн сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор огоҳлантирилиб, ижро ҳужжати талабларини бажариши учун ихтиёрий муддат берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган қарздор М.Р.дан 85 млн сўм миқдордаги зарар пуллари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

✍🏻Қувасой шаҳар бўлими бошлиғи Отабек Норбоев

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Forward from: Bosh prokuratura
“Ҳақ берилмас, олинур”

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Манба

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


БОБО НАБИРАЛАРИ УЧУН 31 МЛН СЎМ АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИНИ ТЎЛАБ БЕРДИ

Тақдир сўқмоқлари қизиқ. Кимдир фарзандга зор, кимдир эса бир қучоқ болаларини таъминлаш учун маблағга муҳтож.

Бувайда туманида яшовчи Мамажоновлар оиласида ҳам бир-биридан ширин 2 фарзанд дунёга келди. Бироқ, улар ҳам эр-хотиннинг ажралишини тўхтатиб қололмади.

Болаларни боқишга қийналган С.М. алиментга берган. Қарздорота алимент пулларини қисман-қисман тўлаб борди. Бироқ, болаларнинг бобоси ва бувиси бунга қаноат қилмади. Ахир, улар ҳам ўзларининг жигарпоралари, дилбандлари эди.

Халқимизда “Данагидан мағзи ширин” деган ибора борки, бунинг маъноси сифатида инсоннинг ўз фарзандидан кўра набираларига кўпроқ меҳр кўрсатишар экан.

Набираларини яшаш тарзини яхшилаш мақсадида бобо 31 млн сўм алимент пулларини олдиндан набиралари учун 20.01.2025 йил куни тўлаб берди.

✍🏻Бюронинг Бувайда туман бўлими давлат ижрочиси Озодбек Хасанов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Она фарзанди билан уйга киритилди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Бағдод туманида фуқаро фарзанди билан келинлик уйига киритилиши билан боғлиқ ижро ҳаракалари юзасидан тайёрланган лавҳа.

“Milliy TV” телеканали "Millar" информацион теледастурида намойиш этилди. (20.01.2024 йил, 20-16 да)

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram

18 last posts shown.