Мирзо Кенжабек ижодхонаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.
ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#қутлов

АЛЛОҲНИНГ ҚУЛИ

Ўзбек адабиёти ва тарихининг машъалларидан бири адиб Шуҳрат  шахсияти кўплаб китобхонлар учун ўрнак ва илҳом манбаидир. Унинг “Шинелли йиллар”, “Олтин зангламас” ва “Жаннат қидирганлар” асарлари ҳаётни бор бӯйича акс эттириши, инсон руҳиятини чуқур таҳлил қилиши билан ибратли. Бироқ улуғ ёзувчининг шахсий ҳаёти ва тақдири ҳақида жуда кам маълумот тарқалган.
   
Шоир ва тадқиқотчи Мирзо Кенжабек қаламига мансуб «Озод қалб» китоби ана шу камчиликни тўлдирадиган манба бўлди. Бу асар адиб Шуҳратнинг ўз сўзлари асосида ёзилгани билан аҳамиятли. Унда ёзувчининг синовли кунлари, жасорати ва озодлик йўлидаги кураши ҳақида ҳикоя қилинади.
    Китобни қизиқиш билан ўқир эканман, севимли адибим Шуҳрат қисмати мен учун янада яқин-равшан ва мазмунли тус олди. Устознинг ҳақиқат тарошлаган қалами фақат адабий асарлар учун эмас, балки миллий руҳни сақлаш, ўзлиги учун курашган ӯша қатағон даври ижод аҳлининг ӯнқир-чӯнқир қисматини баён этиш учун ҳам хизмат қилган.
   “Озод қалб” - бу шунчаки қисса эмас, бу истиқлол фидойиларининг ҳақиқат йӯлидаги кураши. Шуҳрат каби буюк қалб эгаларининг ҳаёти ва мероси бизга на фақат адабий завқ, балки ҳаётда асқотар сабоқ ҳамдир.

2024 йилнинг ёзида устоз ёзувчи Ҳасан Эрбобоев ва шоир Абдулвоҳид Алматовлар билан биргаликда  жаннатмакон Дўрмонда бӯлдик. Тожикистондаги таниқли шоир, бугунги кунда Эроннинг Машҳад шаҳрида яшаётган устоз Абдуллоҳ Зуҳур билан телефонда гаплашаётиб, Дӯрмонда яшаб ижод қилаётган ёзувчи-шоирларнинг исми шарифларини айтиб, Мирзо Кенжабекка келганда: Устоз Мирзо Кенжабек Аллоҳнинг қули, замонамиздаги тирик ...инсонлардан бири, ҳазратни албатта зиёрат қилиб, маънавий суҳбатларидан баҳра олинглар, -- деб тайинладилар.

Шукроналар бӯлсинким, Дӯрмондаги энг масрур дамларимиз Устоз Мирзо Кенжабекнинг ижодий-маърифий, файзли суҳбатлари бӯлди. Бу суҳбатлар биз учун улкан сабоқ,  адабиёт ва тарихни чуқурроқ англаш, ўзбек насри ва назми дарғалари тақдирига янада теран нигоҳ билан қараш имконияти эди.

Устоз  Мирзо Кенжабек нафақат иқтидорли адиб, балки инсон сифатида буюк шахс эканини англадик. Суҳбат асносида ул зоти муборакнинг бор истеъдоду ғайрати миллий руҳни асраб-авайлашга қаратилганига амин бӯлдим. Йирик тадқиқотларни амалга ошириш, қатор бадиий ва илмий асарлар таржимаси, фиқҳ масалаларига оид кӯплаб рисолалар таълифи билан чекланмай, ӯқувчининг юрагини жазиллатадиган шеърлар ижод қилиш, назаримда, гўё йирик бир  илмий-тадқиқот муассасанинг фаолиятини бир ўзлари бажарар эди. 

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек билан бир кунда -- 20 феврал  куни туғилганимизни билгач, жуда севиндим. 

Қадрли Устоз!  Тожикистондаги ӯзбек адабиёти ихлосмандлари ва ӯз она тилида ижод қилаётган ватандошлар, хусусан Ӯзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзолари номидан Сизни мавлуд айёмингиз билан самимий қутлайман.

    Яратганнинг каломи, “Анворул-Қуръон” таржимаси --"Файзул Фурқон"нинг дунё юзини кӯриши тарихий ҳодиса бӯлди. Йигирма йил кӯз нури тӯкиб, игна билан қудуқ қазигандек меҳнатингизни Аллоҳ даргоҳига қабул айласин ва ҳисобсиз ажру ҳасанотлар ила сийласин!   

Файзулло АБДУЛАЗИЗ,  
Тожикистон ва Ӯзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.
19 феврал 2025 йил.


ИЗОҲ. Ушбу қутлов сўзига муаллиф "АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИ" деб сарлавҳа қўйган эдилар. Устоз "АЛЛОҲНИНГ ҚУЛИ" деб ўзгартиришни талаб қилдилар. Қуллик шарафи кифоя, демоқдалар.

Маъмурият.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


#қутлов

Ассалому алайкум, Устоз!
Форс адабиётида ҳикматга айланган шундай шоҳбайт бор:

Ҳар ки сухан бо сухане зам кунад,
Қатрае аз хуни ҷигар кам кунад.


Таржимаси:
Кишиким сӯз ила сӯзни зам қилур,
Юракнинг қонидан қатра кам қилур.


Кӯзларингиз нури ва юрак қони билан битилган китобларингизни санаб ӯтишнинг ӯзи анчагина вақтни олиши табиий. Улар Аллоҳ ато қилган истеъдод, нозик дид ва ӯта оғир меҳнат- машаққатнинг маҳсули, албатта. Бу дурдона асарлар миллат маънавиёти хазинасига қӯшилган дуру жавоҳирлардир.
“Файзул Фурқон” эса таъриф-тавсифларга сиғмаган буюк бир обида бӯлди.
Сираи набавийга бағишланган “Раҳмат пайғамбари” китобининг муаллифи аллома Абул Ҳасан Надвий ҳазратлари бу оламшумул китобни ёзиб тугатгач:

Шодам аз зиндагии хеш, ки коре кардам
(Улуғ бир ишни бажарганим учун ҳаётимдан мамнунман)
деб ёзган эканлар қониқиш билан.

Сиз азиз умрни сарфлашга арзигулик улуғ ишни бажардингиз.
Аллоҳ муборак айласин.
Файзул Фурқон” файзи Сизга дунё ва охиратнинг саодатини ҳадя айлагай, иншаАллоҳ.
Туғилган кунингиз муборак бӯлсин.


Эҳтиром ила Абдуллоҳ Зуҳур,
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Машҳад шаҳри.
20 феврал 2025 йил.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Forward from: Oyina.uz | Tafakkur
Истеъдод барча замонларда жасоратдир

Шундай даврлар бўладики, миллат ҳақиқатга кўпроқ муҳтожлик сезади. Ҳақиқат бўғилаётган чоғларда одамлар уни адабиётдан излай бошлайди. Шунда ижод кураш майдонига, ижодкор жангчига айланади.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3529

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3530

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram


ЭЪТИКОФ САТРЛАРИ

* * *
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.

* * *
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!

* * *
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!

* * *
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!

* * *
Раббим! Сен инсонни мумтоз айладинг,
Қотилга жазони кўп соз айладинг.
Гўр қазиб, жасадни дафн этишда
Қарғани инсонга устоз айладинг!..

* * *
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!

* * *
Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.

* * *
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.


Мирзо КЕНЖАБЕК


1444 йил, 28-рамазон, Чоршанба.
2023 йил, 19-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲАСАН БАСРИЙ
қудисса сирруҳу ҳикматлари

****
Кишининг фойдали илми, комил амали ихлоси билан бирга бўлсин, яна мукаммал қаноъати сабри билан бирга бўлсин! Кишида шу уч хислат мавжуд бўлса, билмасмен, уни не қила олурлар!.

****
Ёмонлар билан ўтириш кишини яхшилар устидан бадгумон қилиб қўюр.

****
Маърифат улдирки, ўзингда заррача хусумат сақламагайсен.

****
Абадий, сўнгсиз жаннат кишининг бир неча кунлик амали учун эмас, яхши нияти учун берилур!

****
Фикр бир кўзгудирки, яхшиликларинг ва ёмонликларинг (савобларинг ва гуноҳларинг) унда акс этур.

****
Тавротда ёзилмишдир: "Киши қаноъат қилса, муҳтож бўлмас; халқдан узлат қилса, саломат бўлур; шаҳватни оёқ остига ташласа, озод бўлур; ҳасадни тарк этса, муруввати зоҳир бўлур; (фоний дунёда) бир неча кун сабр қилса, абадий саъодат топур".



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

ИЙСОР БЎЛУР!..



Хожам, ошиқ бўлганларнинг
Иши оҳ ила зор бўлур,
Ҳасратидан ул маъшуқнинг
Кўз ёшлари анҳор бўлур.

Туну куни қилур зори,
Яъни, кўрмоқ тилар ёри,
Эшитмаслар бу хабари,
Ишқсизлар бехабар бўлур.

Ошиқ эсанг дийдорига,
Қўйма бугунни эртага,
Кирганлар ишқ бозорига,
Ўз-ўзидан безор бўлур.

Тарк айлагил сен сенлигинг,
Анинг ишқини бил, Анинг,
Бу ишқ ичида ўлганнинг
Хун баҳоси дийдор бўлур!

Ошиқлар ломакон бўлур,
Жаҳоннинг таркини қилур,
Жону жаҳон не нарсадир? –
Чун Дўст ила бозор бўлур!

Ишққа йўлдош бўлажакмиз,
Барча иш ҳал бўлур, шаксиз,
Мақсуд ила киражакмиз,
Дўст йўлига сафар бўлур.

Қани, кирсак, ошиқ қани?
Келинг, истайлик биз ани,
Бечора Юнуснинг жони
Дўст йўлига ийсор бўлур!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 21-февраль.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


* Қадрдон наволар

Атиргулим

Озодбек Назарбеков ижросида

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •


* Юракка сайр

АТИРГУЛИМ – СЕВГИЛИМ…

Гуллар оқшом чоғида,
ўйга толар эмишлар,
Қуёш ботган тарафга
қараб қолар эмишлар.

Сўнг барчаси субҳидам
сал ийманиб, нозланиб,
Қуёшни кутар эмиш,
шарқ томонга юзланиб.

Фақатгина атиргул,
соғинч доғлаб кўксини,
Қуёши кетган йўлдан
олмас эмиш кўзини.

Терс томондан кун чиққач,
тўлиб шабнам – кўзёшга,
Ҳайрату араз билан
қайрилармиш қуёшга. ...

Мен бир – элкезар одам,
йўлда кечар ҳаётим,
Гулим, дилда ёнади
бир илтижо, бир додим.

Бу дунёда йўл кўпдир,
Гулим, умрим – хаёлдан:
Гоҳи жанубга ботиб,
чиқадирман шимолдан.

Атиргулим – севгилим,
мен қайларда елмайин,
Кетиб қайси кўчадан,
қайси йўлдан келмайин,

Кўзларингни қадаб қол
қуёш янглиғ дилимга,
Келгунимча қараб қол,
жўнаб кетган йўлимга!...

Мирзо КЕНЖАБЕК

Уланиш учун:
https://t.me/ijod_bustoni

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Forward from: Najmiddin Ermatov
Бугун ўзбек элининг икки катта шоири туғилган кун!
* * *
МАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ

Бир ўлкаки...
Ойбек


Бир ўлкаки, қаро, тимқаро,
Кўзлари оқ, оқдир тишлари.
Бир омади — совқотмайди ҳеч,
Терга ботиб ўтар қишлари.

Шундай қизғин меҳнатга ёрдир,
Бир лаҳза ҳам бекор вақти йўқ.
Ҳамма-ҳамма нарсаси бордир,
Бечоранинг фақат... бахти йўқ.
***
МИРЗО КЕНЖАБЕК

Чеккагир қаламкашларга

«Мендан ижод қолар», дейди у шоир,
Шеър сотиб, жимгина ейди у шоир.
Талабгор сафларга аралашмаса,
Улуғлар улуғлаб, алқармиш роса!
Иши йўқ улуснинг фарёди билан,
У зот курашармиш ижоди билан!
Бир ён гар бирлик деб тирилар халқинг,
Бир ён заҳар ютиб қирилар халқинг.
Неча бегуноҳлар чирир қамоқда,
Шеърингдан юз буриб, қизлар ёнмоқда.
Қўқонда йигитлар ҳақ сўзни айтиб,
Узоққа кетдилар... келмаслар қайтиб.
Вужуд ўткинчидир, дунёси - турғун,
Зурёд бузилмоқда, пуштингда - қирғин!
Эй шоир, хонашер, майдонбағирим,
«Мендан ижод қолар» деган рақибим.
Наҳотки, қуёндан фарқинг бўлмаса,
Ижод кимга қолур, халқинг қолмаса?!

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


Forward from: Suhrob Ziyo
20 февраль — Шоир ва мутасаввуф олим устоз Мирзо Кенжабек туғилган кун!


МИРЗО КЕНЖАБЕКНИНГ “ЁШЛАРГА ДИЛ СЎЗЛАРИМ” КИТОБИ ҲАҚИДА

...Бугун ёшлар шеъриятида тасаввуфий истилоҳларни қўллаш “мода”га кирган. Гўёки, шу сўзлар бўлса, шеър ҳам, шоир ҳам бир даража юксалгандай бўлади. Aммо билиб-билмай уларни ҳар ерга қўшиб кетавериш шиорннг шошқалоқлиги ва билимсизлигини тезда кўрсатиб қўяди. Лекин бирор устоз адиб ёки олим уларни бу ишдан қайтаришга ҳаракат қилмайди.

Устоз Мирзо Кенжабек ана шу кемтикликни тўлдиришни мақсад қилади. Минг йилларча тарихга эга ўзбек адабиёти ёшлари ХХI асрга келиб бундай хатоларга йўл қўйиши уятли ҳол.

Рисолада тасаввуфий масалалар, мажоз адабиётининг ўзига хос жиҳатлари ижодкор тили билан тушунтирилади. Тўғри ўлчов олиш, энг муқаддас мавзуларда янглиш сўз айтиб қўймаслик учун муаллиф бир қанча маънавий манбаларни тавсия қилади. Тавсия этиб қолмасдан, буларни билмаслик маънавий қашшоқлик белгиси, дея қатъий таъкидлайди...

Суҳроб ЗИЁ

▶️Тўлиқ ўқиш учун

@suhrob_ziyo1


****

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МИРЗАЖОН МУАЛЛИМ!

ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ БИЛАН ЧИН ҚАЛБДАН ҚУТЛАЙМАН!
АЗИЗ ВА ҚАДРЛИ МУАЛЛИМИ ЗАМОН ҚАРДОШИМ, ЭНГ ЭЗГУ ТИЛАКЛАРИМНИ ҚАБУЛ ЭТИНГ!

НУРАЛИ ҚОБУЛ.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


УСТОЗ СИЙРАТИ

Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК ҳазратларига бағишов

* * * Бугун УЛУҒ УСТОЗИМИЗНИНГ ТАВАЛЛУД КУНЛАРИ.
Шукрона кунингиз муборак бўлсин, УСТОЗ!

Ўйу ёдим, хотирим
ҳар вақтки устозимдадур,
Олама тенг бир қиёс
сарҳадки, устозимдадур.

Ҳотамина кўз киби,
орифлиғиға эш сужуд,
Довари аъзамдайин
сийратки, устозимдадур.

Сардиниши ора йўқдур
паймонлиғдин нишон,
Раҳравийлик комида
ғайратки устозимдадур.

Нўшхандлиғ рўйида, маҳ
мисли кулгай орази,
Қоматин адлида хуш
суратки устозимдадур.

Келса гар ҳолин сўриб, 
қай каски, кўзга тўтиё
Хонида неъмату-ноз,
ҳар вақтки, устозимдадур.

Мазраъиға мосдурур
сўз дурларининг шодаси,
Силкидек ҳар мисрайи
хуш қадки,  устозимдадур.

Сочқучи нурлар ўзи
Шамсдек маъвосида,
Хийла анжумлар аро
савлатки,  устозимдадур.

Кулбайи ахзонима
гар келса товонин ўпай,
Айтмака деб,  "Толибим... " - журъатки
устозимдадур.

Ҳуббазо, деб номини
дил қони-ла этдим рақам,
Шаҳриман, шарҳимда не талъатки,  устозимдадур.

Шаҳриддин УМИРОВ.


@m_kenjabek | @xojagon_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
****
✍️Мирзо КЕНЖАБЕК:

«ЖАҲОН ОБОДЛИГИ УСТОЗ БИЛАНДИР...»

🎙Муҳаммад Бобур Мўъмин.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


УЯТ САНГА

Тақдир ила базаҳ қилмоқ на ҳад санга?
Араз урди туфроқ санга, лаҳад санга.
Ҳайф эмасми бу руҳу бу жасад санга? –
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Олтмиш учда тўй қилади баъзи одам,
Сен гуноҳкор жонингга тут қонли мотам,
На ҳол санда, на қол санда, на ор, на ғам,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Элга хитоб айлаб ҳазрат Муовия ,
Орзу қилди олтмиш учда ўтсам, дея,
Сен яшайсан ёлғонларга тўя-тўя,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Уч халифа ҳолин ўзга ёр қилмадинг,
Яссавийдек ер остида ғор қилмадинг,
Ҳеч бўлмаса, Навоийдан ор қилмадинг,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Шукр дейман, тақдирдан-ку шикоят йўқ,
Лекин менда солиҳ амал, шижоат йўқ,
Ё қабрда қўллар тоат-ибодат йўқ,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Шуми Ҳақнинг Расулига садоқатинг?!
Муҳаббатинг шуми, шуми итоатинг?!
Қадар ичра мақбул бўлмас надоматинг,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Тақдирида мутобаат бўлганлар бор,
Ҳақ Расулин орзу қилиб ўлганлар бор,
Аччиқ ўлим онида шод кулганлар бор,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!

Бирор эзгу ишга яраб яша энди,
Йиғлаб, Ҳақдан нажот сўраб яша энди,
Қолган умринг ерга қараб яша энди,
Олтмиш учдан ўтдинг, Мирзо, уят санга!..


6 -7- январь, 2022. Жумъа.

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek |instagram | youtube




АШЪОР – ХУШХАБАРДИР, КЎНГИЛНИНГ ҲАДДИ

Мирзо КЕНЖАБЕККА

Шоирнинг кечмиши –
сарғайган варақ,
Бўялган, чатилган –
умр сарҳади!
Ишқдан мурод асли
юракда ўлмоқ,
Ашъор – хушхабардир,
кўнгилнинг ҳадди!
Илму каломимиз –
Бир хитоб бўлди,
Бисотимиз – уюм шеър,
китоб бўлди!

Шоирлик Аллоҳдан,
шеър – Унинг сўзи,
Агар У айтмаса,
шеър – баён бўлди.
У барчани кўрар,
биз эса ожиз,
Руҳнинг забонида
У аён бўлди!
Илму каломимиз –
Бир хитоб бўлди,
Бисотимиз – уюм шеър,
китоб бўлди!

Севганимиз кимлар?
Ота - онамиз!
Аллоҳнинг рашкига
дил дучор бўлди.
Ўртаниб севдикми,
гулни, санамни?
Аллоҳга ошиқлик –
Сўз ночор бўлди!
Илму каломимиз –
Бир хитоб бўлди,
Бисотимиз – уюм шеър,
китоб бўлди!


''Мен севдим, Сен ҳам сев!''
ё Раб, дер Расул,
Ҳасан, Ҳусайнни
алқаб, эркалаб...
Кимни қаттиқ севсак,
У юлқиб олди,
Аллоҳ рашки улуғ,
оғу - нўши лаб!
Илму каломимиз –
Бир хитоб бўлди,
Бисотимиз – уюм шеър,
китоб бўлди!

Ўзбек фақир бўлди,
Сирож – ул қулуб,
Ўзбек сўфий бўлди,
ё Ҳу, Мирзоси!
Буюк Термизийлар
ки тийра зотлар,
Шоир муҳаббати –
Аллоҳ ризоси!
Илму каломимиз –
Бир хитоб бўлди,
Бисотимиз – уюм шеър,
китоб бўлди!

Соғинч ила кутдик
дўст дийдорини,
Ишқда сағир эдик,
ки пирга муҳтож.
Шуаро аҳлидан
Шайхул Мирзоси!
Исломий дўппимиз –
ўзбекона тож!
Илму каломимиз –
Бир хитоб бўлди,
Бисотимиз – уюм шеър,
китоб бўлди!

✍Ғулом ЭГАМШУКУР

https://t.me/qashqadaryo_adabiyoti


ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

Мирзо Кенжабекнинг “Ҳаёт садолари”
китобига ёзув


Бу “Ҳаёт...” мушкул китоб,
мушкул китобдир бул китоб,
Кўнгил аҳлига вале
кўнгул китобдир бул китоб.

Бул китобни аҳли ҳикмат,
аҳли дард тез англаюр,
Бул – китоб шаклидаги
кашкул китобдир бул китоб.

Ер уза ер депсинур кўп
шеърият тулпорлари,
Бул китоб – парвоздадир,
дулдул китобдир бул китоб.

Термизийлар мулкидан
эсган саболар мангудир,
Барча ибрат аҳлига
мақбул китобдир бул китоб.

Бунда пирлар зим-зиё
оламга сочгайлар зиё,
Термизу Табрезу
Истанбул китобдир бул китоб.

Бандалар банд бўлса гар
фисқу фужур иғво билан,
Тоату тақво билан
машғул китобдир бул китоб.

Авлиёлар пойида ётган
жаҳонгирларни кўр,
Эътиқод дунёсига бахш –
шул китобдир бул китоб.

Бунда шоҳлар пир валию,
пир валилар подшоҳ,
Шайх Бистомий билан
Баҳлул китобдир бул китоб.

Бунда Ҳофиз бирла ҳазрат
Яссавий суҳбат қурур,
Чой қуюр Махтумқулидай
қул, китобдир бул китоб.

Кечалар кўксимда йиғлар
бир мусофир андалиб,
Гул китобдир бул китоб,
булбул китобдир бул китоб.

Ота-она хокларидан
ҳам видою ҳам салом,
Кўксим ўчоғида чўғу
кул китобдир бул китоб.

Опа-сингил, нону тандир
исли энг хуш онларим,
Бул менинг ҳам хайру хўшим,
шул китобдир бул китоб.

Дўстлигу меҳру садоқат,
одам авзойига ҳам,
Олам авзойига ҳам
масъул китобдир бул китоб.

Назмимиз Мирзосининг
шамъи Сирожи ўчмагай,
Дил китобдир токи бул,
кўнгул китобдир бул китоб.

Гапни чўзсанг, чўзмасанг ҳам,
қисса ҳам алқисса шул:
Мухтасар айтсам агар –
маъқул китобдир бул китоб.

19, 27.12.2024 й.

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


М. КЕНЖАБЕКНИНГ ФИҚҲИЙ КИТОБЛАРИ:

“Муршиди комил ҳикматлари”, тасаввуфий-фиқҳий асар. “Янги аср авлоди” нашриёти, 2004. "Олтин китоб" нашриёти, 2021.

«Эътикоф», «Мовароуннаҳр», 2005.

«Қабристон зиёрати одоби, «Мовароуннаҳр», 2005.

“Мубайян ва насрий баёни” (Заҳируддин Муҳаммад Бобур Хазиналари). “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2014. "Зилол булоқ" нашриёти, 2020.

“Анворул-маносик”, Ҳаж фатволари мажмуаси, Ёрқинжон Қори Фозилов таржимасида мусаннифлар жамоаси билан бирга нашрга тайёрланган. “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2014.

“Энг гўзал саловотлар”, “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, биринчи нашри 2015; иккинчи нашри 2017. 2021. 2023. 2025.

(Муаллиф фиқҳий асарларини асосан Мирзо Аҳмад Хушназар тахаллуси билан нашр этади. Хушназар бобо – муаллифнинг бобокалони, Кенжабой бобонинг оталаридир.)


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


М.КЕНЖАБЕКНИНГ ТАРИХИЙ - МАЪРИФИЙ ВА ТАСАВВУФИЙ КИТОБЛАРИ:

«Термиз тазкираси», «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2001.

«Дунёнинг муршиди»: Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг «Рисолаи Волидиййа» асари Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб назмий таржимасининг қисқа шарҳи; «Фан» нашриёти, 2004.

“Буюк Термизийлар”, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017.


“Ҳазрати Қусам ибн Аббос – Шоҳи Зинда”, «Ўзбекистон» нашриёти, 2017.

“Бобур Мирзо асарларида арабий матнлар”, рисола. “Sharq” НМАК Бош таҳририяти, 2018.

“Рисолаи волидиййа назмий таржимаси ва шарҳи”, Тошкент, “Navroz” нашриёти, 2019.

“Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами”, Тошкент, “Navroz” нашриёти, 2019.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


УСТОЗНИНГ ЖАҲОН АДАБИЁТИДАН ҚИЛГАН ТАРЖИМАЛАРИ:

А.С.Пушкин: «Евгений Онегин», шеърий роман, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1988; қайта ишланган иккинчи нашри “O’zbekiston” нашр-матбаа уйи, 2019.

Фаридиддин Аттор: «Тазкиратул-авлиё», «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 1997.

Махтумқули , Сайланма. Шеърлар. Туркман тилидан таржима. “Адолат” нашриёти, 2004.

Аҳмад Ғаззолий. Маърифий шеърлар. Араб тилидан таржима. “Баҳрул-маҳабба” (“Муҳаббат денгизи”) китобида чоп этилган. “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2017.

Махтумқули, “Ошиқлар Ҳақ ишқинда”, сайланма шеърлар. Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирилган. “Зилол булоқ” нашриёти, 2019.

Махтумқули, Танланган асарлар, шеърлар. Туркман тилидан ўзбек тилига мувофиқлаштирилган. “Академнашр”, 2024.

Жеймс Олдриж, «Ғаройиб мўғул оти», (Англия). Қисса. Рус тилидан Ризоқул Усанов билан бирга таржима қилинган, “Tafakkur” нашриёти, 2012.

Сирожиддин Усмон Ўший. «Омолий», манзума. Араб тилидан таржима, “Мовароуннаҳр”, 1999.

Зайниддин Восифий, “Тошкент таърифида маснавий” достон, форс тилидан таржима. “Жаҳон адабиёти” журнали, 2002.

Бошқа шеърий таржималари: Форс тилидан: Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Носир Хусрав Деҳлавий, Мавлавий Жунуний ғазаллари. Турк тилидан: Юнус Эмро шеърлари. Рус тилидан: И.В.Гёте (Олмония); Николас Гильен (Куба); Геворг Эмин (Арманистон); Ўлжас Сулаймон (Қозоғистон) шеърлари. Бу асарлар турли китобларда ва Республика журналларида нашр этилган.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

20 last posts shown.