Bobur Bekmurodov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат қўмитаси раиси
«Юксалиш» ҳаракати раиси (жамоатчилик асосида)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Ўзбекистонда стратегик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди

Президент фармонига кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш учун махсус Кенгаш ташкил этилди.

Унинг асосий вазифаси — мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид стратегик таҳлилий ҳужжатлар ва таклифларни тайёрлаш ва президентга тақдим этиш. Кенгашга Сардор Умрзоқов раислик қилади.

Кенгаш тузилмасида хавфсизлик, ижтимоий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш, ташқи сиёсат, экологик муаммолар ва ҳудудларни ривожлантириш каби йўналишларда ишчи гуруҳлар тузилади.

Бобур Бекмуродов Кенгаш таркибига киритилди. У хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик ҳамда ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик каби ишчи гуруҳларда фаолият юритади.

479 0 11 6 28

Тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштирилмоқда.

Президент фармонига кўра, энди тадбиркорларнинг электрдан қарзи борлиги учун тармоқдан узиб қўйиш амалиётидан воз кечилиши мумкин.

Президент имзолаган янги фармонга кўра, жарималарга муқобил сифатида бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади. Бу, хусусан, бизнес фаолиятини қийинлаштирмаслик учун амалга оширилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар корпоратив картадан мобил иловалар орқали тўловлар қилиши мумкин бўлади. Табиий газ ва электрдан фойдаланиш ҳисоблари ҳам онлайн режимда қулай тарзда назорат қилинади.

Қонун лойиҳаси 2025 йилнинг мартигача ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Bobur Bekmurodov


Forward from: Farxod Zayniyev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватлар ишга туширилди ва навбатдаги 6 та лойиҳа қурилишига старт берилди.

Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилди.

Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли йирик сақлаш тизими барпо этилди.

Шунингдек, Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.

Хорижий шериклар билан ҳамкорликда Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қиймати 3,5 миллиард доллар бўлган 2,5 минг мегаваттли 6 та электр қувватлари қурилиши бошланди.

👉 @deputat_f_zayniyev


Forward from: Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Спикер депутатларга уларнинг сайловчилар олдидаги жавобгарлигини эслатди

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ИИВ томонидан тайёрланган “А” полосали йўлларни тартибга солиш билан боғлиқ қонун лойиҳасининг ялпи мажлисдаги муҳокамаси давомида сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган қонунларда тақиқловчи, чегараловчи ва жазо чораларини кучайтирувчи нормаларга кўп урғу берилаётганлигини танқид қилди.

“Эртага сайловчиларга нима деймиз? Сайловчилар сўрайди-ку, сизлар қачонгача жазони оширавераслар деб. Биз буни тушинтира олишимиз керак”, деди Спикер.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


2-6 dekabr kunlari "Biz — donormiz!" aksiyasi doirasida 260 litrdan ortiq qon yig‘ildi, butun mamlakat bo‘ylab 600 nafardan ortiq odam ishtirok etdi.

Tasavvur qiling, ushbu to‘plangan qon taxminan 780 kishining hayotini saqlab qolish yoki salomatligini tiklashga yordam beradi!

Befarq bo‘lmang! Aksiyani qo‘llab-quvvatlagan va ushbu ezgu ishga hissa qo‘shgan barchaga chuqur minnatdorlik bildiramiz!

Bobur Bekmurodov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Konstitutsiya — bu shunchaki qonun emas, balki xalqni birlashtiruvchi va kelajakni belgilab beruvchi bosh g’oyadir.

Uni yod bilish va hurmat qilish har birimizning mas’uliyatimizdir.

Bobur Bekmurodov


🇺🇿🇺🇿🇺🇿 8-dekabr — O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni!

Bosh qonunimiz — mustaqilligimiz timsoli va farovon kelajagimiz asosi. U adolat, erkinlik va taraqqiyotga xizmat qilib, xalqimizni buyuk maqsadlar sari birlashtiradi.

Bayramingiz muborak bo‘lsin!

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи: транспорт, энергетика ва туризмдаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришдан мақсад – иқтисодиётни ва ҳаёт сифатини янада юксалтириш

Визит Президента в Ташкентскую область: реализовать огромный потенциал в транспорте, энергетике и туризме для дальнейшего роста экономики и качества жизни

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


1-dekabr – Qaraqalpaq tili kúni

Qádirli tuwısqan qaraqalpaq xalqımız! Sizlerdi shın júrekten qutlıqlaymız!


Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди

Ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархи охирги ойлар давомида сезиларли даражада қимматлашган бўлиб, бу ҳолат кўплаб истеъмолчилар учун иқтисодий-ижтимоий муаммолар келтириб чиқармоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага
депутатлик сўрови юборилди.


Кеча Президент Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашувда парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди.

Айрим манбаларда бу масалани нотўғри талқин қилинаётганлиги ва турли янглиш фикрлар янграётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Жамоатчилик фикрини чалғитмаслик учун парламент мухолифатининг қонуний асосларига мурожаат қиламиз.

Демак, Қонунларга ("Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуннинг 13 прим 1-моддаси, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”) кўра янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.

Мисол учун, 2015 йилда Адолат СДП ва Халқ демократик партияси фракциялари парламентда кўпчиликка нисбатан ўзларини мухолифат деб эълон қилган.

Шу нуқтаи назардан, расмий рўйхатдан ўтмаган, республикамиз қонунларидан ташқари ўзларини мухолифат деб атайдиган кучлар ёки фуқаролар мухолифат мақомига эга бўла олмайди. Шунга кўра, Президент нутқида ўзини мухолифат деб элон қилган сиёсий партиялар фракциялари назарда тутилмоқда.

Шунингдек, парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар бериш таклиф қилинди.

P.S. Гап парламентдаги мухолифат ҳақида бормоқда.


Forward from: Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Bobur Bekmurodov Tadbirkorlik, raqobatni rivojlantirish va sanoat masalalari qo‘mitasi raisi etib saylandi

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

542 0 9 16 44

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatligiga munosib deb topib, menga bildirilgan ishonch uchun saylovchilarimga samimiy minnatdorlik bildiraman.

Shuningdek, eng ko‘p ovoz olishda yordam bergan barchaga – maslahat berib turgan ustozlarimizga, jamoamga va volontyorlarimizga alohida tashakkur izhor etaman!

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Saylovoldi tashviqotlar ham o’z nihoyasiga yetmoqda.

Biz bir oy ichida ishonchli vakillarimiz bilan birgalikda saylovchilar bilan jami 67 ta uchrashuv o’tkazdik.

Uchrashuvlarda qariyb 4000 nafar saylovchilar bilan bevosita muloqot qildik. Volontyorlarimiz va ishonchli vakillarimiz ko’magida, turli ilg'or vositalar orqali esa 90 mingga yaqin elektoratni qamrab oldik.

Men shtabimiz rahbari Javohir Muhitdinovga, shtab a’zolariga, ishonchli vakillarimiz Umidillo Qobilov, Davron Shodmonov, Saida Mustafaeva, Guzal Karimova va boshqalarga, volontyorlarimizga, ommaviy axborot vositalari va blogerlarga o’zimning minnatdorligimni bildiraman!

Ertaga sukunat kuni, yakshanba esa saylov. G’alaba uchun barcha kuchlarni ishga soldik, tanlov esa saylovchilarda.

Natija qanday bo’lishidan qat’iy nazar, odamlarga xizmat qilishdan charchamaymiz!

O’zbekistonimiz taqdiriga befarq bo’lmang! Saylovda faol ishtirok eting!


63-Saylov okrugidan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatligiga nomzod Bobur Bekmurodov va uning ishonchli vakillarining 22-oktabrdagi uchrashuvlari haqida ma’lumot

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aziz do‘stlar, hamkasblar!

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi besh yillik faoliyatimiz yakunlanmoqda.

Bu yillar men uchun xalqimizga xizmat qilish mas'uliyatini his qilish davri bo‘ldi. Faxr bilan bu yo‘lni bosib o‘tdim.


Hozir saylovlar. Vatandoshlarimizning ishonchi yana menga nasib etsa, kelgusida ham birgalikda bu zalvorli yo'lda davom etamiz.

Barchangizga, ayniqsa saylovchilarimga, hamkasblarimga va OAV vakillariga chuqur minnatdorligimni bildiraman.

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Millatga, xalq va uning qadriyatlariga e'tibor mana bunday bo'ladi.

Tasanno, amerikalik do'stlarimizga!

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


21-oktabr — O'zbek tili bayrami kuni muborak bo'lsin!

Pushkin o’z asarlarida 21 ming betakror so’z ishlatgan, Shekspir salkam 20 mingta, Alisher Navoiy esa 1 million 378 ming 660 ta betakror so’z ishlatgan!

Buyuk tilimizni asrab-avaylaylik!

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


63-Saylov okrugidan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatligiga nomzod Bobur Bekmurodov va uning ishonchli vakillarining 21-oktabrdagi uchrashuvlari haqida ma’lumot

www.bekmurodov.uz

Bobur Bekmurodov


Forward from: Kun mavzusi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️ 27-oktabr. Saylovda ishtirok eting!

📱 Saylov2024

20 last posts shown.