Deputatlar nima deydi? — Yangi chaqiriq


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Jamiyatda sodir boʻlayotgan voqea va hodisalarga xalq vakillari-deputatlarning xolis munosabatlari.
Fikr va mulohazalar: @deputatlar_nima_deydi_chat
Maʼlumot yuborish, takliflar, hamkorlik uchun:
@deputies_commerce_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔔 Энди орган ходимлари сизга "камерани ўчир" дея олмайди.

✅ Депутатларимиз сўз эркинлигини мустаҳкамлайдиган қонунни қабул қилишди.

Қонунда айтилишича, ҳуқуқ посбонларини расмга ё видеога олиш ҳеч қандай жавобгарликка сабаб бўлмайди.


❗️ Лекин бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини обрўсизлантириб, уларни расм ё видеосини бузиб ёки ёлғон қўшиб тарқатиш мумкин дегани эмас. Бундай ҳолат жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⚡️Транспорт вазири жуда муҳим масалада сўзга чиқиши айтилганди.

📌 Мажлисда айтилишича, 🟢автомобиль транспортида ҳайдовчи акалар йўловчиларни рухсати бўлмай туриб ташиши, йўлкирани сабабсиз ошириши, тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик,

🟢машинанинг белгиланган ҳаракат ҳамда юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек, умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормалардан ошириши тақиқланяпти.

🟢Кейин, рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш учун жавобгарлик белгиланяпти.


🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


📣 Энди фарзанд туғилганда эркакларга ҳам таътил берилади

🗣 Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти экан.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⏺Гувоҳ суд мажлисига етиб боролмай, керакли кўрсатмани беролмагани, бу нарса суд қарорига таъсир қилган ҳолатларни эшитганмиз. Онлайн қатнашишдаям муаммолар бўларди.

Янги қонун лойиҳаси билан агар гувоҳ суд мажлисига бориб қатнашолмаса, бемалол масофадан онлайн қатнашсаям бўладиган бўляпти.

Мажлисда аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқиляпти.


🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🧾 Маълумотларга кўра, 2019-2020 йилларда (2020 йил 18 февралга қадар) АҚШда электрон сигареталарни чекиш оқибатида жами 2 807 нафар киши касалхонага ётқизилган ва ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган. Шунингдек, 29 та штат ва Колумбия округида 68 та ўлим тасдиқланган.

🚬Оҳирги пайтлар ўзимизнинг ёшлар орасидаям электрон сигареталар чекиш ҳолатлари кўпайиб кетаётганди. Аммо, ҳамма ҳам электрон сигаретларнинг эҳтимолий зарарларидан етарлича огоҳмас.

⁉️ Мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасида никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда экан.


🤓Ўйинқароқ ёшларга юбориб қўямиз.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


⚠️Бизда агар зўравонликка учраса, аёлларга ҳимоя ордери бериш тизими ишга тушганди-ю, бироқ, борарга жойи йўқ аёл яна зўравоннинг уйида қолишга мажбур бўларди.

📌Мажлисда қабул қилинган қонун билан энди жабр кўрган аёл яна ўша хонадонга қайтариб қўйилмайди. Икки тараф келишиб янги жойга ўтса ҳам бўлади. Бундан ташқари, бу янги жой ижарага олинса, ижара пулини зўравонликка учраган аёлмас, мулкдор тўлаши бўйича норма киритиляпти.

Уй-жой кодексининг 32-моддаси турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низоларни кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан мулкдорнинг ташаббусига кўра, уй-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни мутаносиб шароитга эга бўлган бошқа турар жойга киритиши ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорга юклаши мумкинлиги бўйича норма киритилмоқда.


Ҳа-я, зўравонликка учраган эркаклар-чи десангиз, ушбу қонун эркаклар учун ҳам амал қилади😁.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🏗 Ялпи мажлисда учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан энди хавони ифлослантиришга ҳисса қўшган мансабдорларга жарима қўлланилиши мумкин.

✅ Инсон саломатлиги, экологик вазиятни яхшилаш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини ошириш учунам муҳим қонун бўлибди 🤲.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Сув оби ҳаёт деб бекорга айтилмаган

Ҳозирги глобал исиш-у бошқа экологик муаммолар кўпайган пайтда сув ресурсларидан тўғри фойдаланиш ҳар қачонгидан муҳим.

Ялпи мажлисда кўриб чиқилаётган сув ва сувдан фойдаланиш соҳасида ягона ҳуқуқий ҳужжат яратиш мақсадида ишлаб чиқилган Сув кодекси лойиҳасида бир қатор муҳим нормалар ўрин олган.

Кодекс лойиҳасида сув ресурсларини бошқариш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишга доир комплекс ҳамда мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, сув тежовчи технологияларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш, сув олиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик масалалари акс этмоқда.


🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🛑 Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

▶️ Мажлисни Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда YouTubeдаги канали орқали жонли кузатишингиз мумкин.

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌 Эндиликда сотувчи товар етказиб беришни кечиктирса, ҳар бир кечиктирган куни учун 0.5 фоиздан жарима(пеня) тўлайди.

Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мана бундоқ бўлибди😎.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💠 Кўп ҳолларда гаровга нимадир қўйиб, кредит оламиз, лекин, баъзида қайтаролмай қоламиз ва бунақа пайтда ундирув шу гаровга қўйган мол-мулкимизга қаратилади.

✅ Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган янги қонун лойиҳаси билан:

🟢банкларнинг гаровга нисбатан ҳуқуқлари юқори бўлади;
🟢гаровни суддан ташқари тартибда реализация қилиш тизими такомиллаштирилади;
🟢мажбуриятни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнлари соддалаштирилар экан.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌 Бугунги кунда омбудсман фуқароларимизнинг ҳақ-хуқуқларига йўл очиб, уларнинг қонуний манфаатларини қатъият билан ҳимоя қилиб келмоқда.

📹 Видеороликда Янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонунда омбудсманнинг ҳуқуқий фаолиятига оид 10 факт келтириб ўтилибди.


🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


💠 Неча кунлардан бери “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги Давлат раҳбари фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турибди.

✅ Депутатларимизам ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дастур лойиҳасидан ўрин олган мақсад ва вазифалар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришда фаол.

📰 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев ҳам “Янги Ўзбекистон” газетасида ҳужжат лойиҳаси ва ундан ўрин олган вазифалар хусусидаги мулоҳазалари билан бўлишибди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📣 Бугун Ўзбекистонда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси

🟢 Лойиҳа доирасида 22 январь куни  Ўзбекистон Экологик партиясининг барча фаоллари,  депутатлар эрта тонгда ўзининг иш жойларига пиёда ва жамоат транспортларида боришибди.

🔔 Партия етакчиси Абдушукур Хамзаев барча ҳамшаҳарларимиздан бир кун бўлса-да жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда ўз юмушларини битиришини сўраган бўлса, Жавлон Абдуллаев транспорт тирбандлигини камайтириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эгалини таъкидлабди.

🔵Наврузбек Юсупов эса барча Она табиатимизни асраб-авайлаш,  уни софлигини таъминлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини эслатиб ўтди.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг


🧾 Олди-сотдига ўхшаш пуллик ишларда доим ҳисоб китобли бўлиш керак. Лекин кўриб чиқилса, 2024 йилда истеъмолчилардан келиб тушган 30 мингдан ортиқ мурожаатни 35% савдо соҳаси бўйича, 4000 дан ортиқ мурожаат эса товарларни ўз вақтида етказиб бермаслик бўйича экан.

🔔 «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Унга кўра, сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига пеня тўлайди.

🗞 Шунингдек, пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар нархини 100 фоизидан ошмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланаркан.


Бу дегани ҳамма сотувчиларам айбсиз айбдор бўлади деганимас! Сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботлайдиган бўлса, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутиляпти.

🚀  @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг



16 last posts shown.