Севара Закирова


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз”,

- деди Президент.

Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.

“Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.

Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.

Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган "Бирлашиш нуқтаси" IV халқаро медиафоруми бошланди.

Бир майдонда етакчи журналистлар, халқаро экспертлар, давлат идоралари вакиллари, блогерлар, инноваторлар ва IT соҳасидаги лидерлар тўпланди.

Форум — кескин мунозаралар, муҳим қарорлар ва технологик ютуқлар майдонига айланади.

Дастурдан:
• ЮНЕСКО, Президент Администрацияси ва етакчи ОАВ вакиллари иштирокидаги қизғин мунозаралар;
• Бутун минтақадан энг яхши тажрибалар алмашинуви;
• "Медиахакатон: медиа контент ва сунъий интеллект" сессияси ўрин олган.


Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни муборак бўлсин!

Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим устунига айланди. Сизларнинг меҳнатингиз ва саъй-ҳаракатларингиз туфайли жамиятимизда рақамли ривожланиш, инновациялар жорий этилиши ҳамда фуқароларга қулай электрон хизматлар кўрсатиш даражаси ортиб бормоқда. Давлат бошқарувида очиқлик, ҳисобдорлик таъминланди.

Сизларнинг юксак касбий маҳоратингиз, ташаббускорлигингиз, замонавий технологияларни ҳаётга татбиқ этишдаги фидойилигингиз эътироф этишга лойиқ.


Соҳанинг барча вакилларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва осойишталик, фаолиятида янги-янги зафарлар тилаймиз!

Ҳурмат билан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси


Forward from: hudud24.uz | Расмий канал
«Болничний» учун кимларга 100 фоиз иш ҳақи тўланади?

Меҳнат лаёқатсизлик варақаси қандай ҳужжат, шунингдек қонунчилик бўйича қайси ҳолатларда ва кимларга берилиши керак? Уни ҳар қандай тиббиёт ташкилоти бериши мумкинми? У қанча муддатга берилади? Ходим таътилда бўлган пайтда ҳам у касал бўлса меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб бериладими? «Юридик клиника плюс»да навбатдаги муҳим мавзу фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари бўлди.

Видеони кўриш: 👉 https://youtu.be/5qSxhnKXckM

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


⚡️Энди давлат хизматчилари учун 3 та дастур йўлга қўйилади

Янги тизимга асосан, энди давлат хизматчилари учун 3 та дастур – малака ошириш, қайта тайёрлаш ва магистратура йўлга қўйилади.

❗️Барча узоқ ва ўрта муддатли ўқувлар хорижий ҳамкорлар билан қўшма таълим дастурлари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари асосида ташкил этилади.

Магистратурада:

▫️ “Давлат бошқаруви”
▫️“Давлат сиёсати”
▫️“Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”
▫️“Инсон ресурсларини ривожлантириш”
▫️ “Давлат молиясини бошқариш” йўналишларида 18 ойгача муддатда чуқурлаштирилган билимлар берилади.

Давлат буюртмасидан ташқари тўлов-контракт шаклида ҳам талабгорлар қабул қилинади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


⚡️"ТОП–100" университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга стипендия имтиҳонларсиз ажратилади

▫️Халқаро рейтингларда “ТОП-100” талик университетларга грант асосида ўқишга кирган номзодларга “Эл-юрт умиди” стипендияси имтиҳонларсиз ажратилади.

▫️“ТОП-300” таликда бўлган университетларга грантга кирганларга халқаро транспорт ва турар жой харажатлари имтиҳонларсиз қоплаб берилади.

▫️“ТОП-20” таликдаги университетлар бакалавриатига 50 фоиз грант асосида қабул қилинган Президент мактаблари битирувчиларига стипендиялар танловларсиз ажратилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Истиқболли кадрларни тайёрлаш янгича ёндашувлар асосида ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ва мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Салоҳиятли кадрларни топиб, давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш — муҳим.

▫️Халқ хизматчиси.

▫️Келажак кадрлари учун кўприк: ТДЮУда иш берувчилар билан учрашув.

▫️Бухоро вилоятида раҳбар аёллар билан давра суҳбати ташкил этилди.

▫️Фаолиятни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан семинар бўлиб ўтди.

▫️Ёшлар ва давлат хизмати: Самарқандда амалий учрашув бўлиб ўтди.

▫️Иш берувчи молиявий ҳолатига кўра иш ҳақини кечиктириши мумкинми?

▫️Бухорода журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

▫️Ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

▫️Наманганда “Карьера куни” ва бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

▫️"Сиёсий-маърифат соати" ўқувининг навбатдаги сони тақдим этилди.

▫️ Самарқандда Салоҳиятли ва Истиқболли кадрлар захирасига олинган номзодлар учун ўқув ташкил этилди.

▫️Сурхондарёда давлат хизматидаги хотин-қизлар учун ўзаро фикр алмашиш ва ҳамкорлик муҳитини кенгайтириш мақсадида амалий семинар ташкил этилди.

▫️
Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган Инсон ресурсларини бошқаришга масъул ходимлар учун семинар ташкил этилди.

▫️
Инсон ресурсларини бошқаришда самарадорлик оширилади.

Янги иш ҳафтангиз муваффақиятли бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Мобилрепортаж

Сурхондарёда давлат хизматидаги хотин-қизлар учун ўзаро фикр алмашиш ва ҳамкорлик муҳитини кенгайтириш мақсадида амалий семинар ташкил этилди


#Биласизми

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида:


▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

▫️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

▫️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

▫️ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

▫️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

▫️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

▫️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

▫️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

▫️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

rel='nofollow'>Манба–t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Миссия" лойиҳасининг 4-сони

Серия 4 проекта "Миссия"

Facebook|Instagram|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Урганч туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.


Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
💻 Интернетдан фойдаланишда "Медиа гигиена" тушунчаси. Фойдаланувчи! ҳуқуқларингизни биласизми?

Интернет тармоқлари қатор қулайликлари билан бирга юзага келтирадиган хавфлари тўғрисида экспертлар кўплаб мулоҳазаларни билдирмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, медиа макон барча фойдаланувчилари учун эркинликни таъминлаш майдони бўлиш билан бирга шаффоф, адолатли муҳит бўлиши лозим!

Республикамизнинг етакчи нашрларидан бирида чоп этилган мақолада айнан шу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъул ходими томонидан таҳлил қилинган.

💬Муаллиф рақамли платформалар фойдаланувчиларининг ечими кутилаётган муҳим муаммоларини санаб ўтган, жумладан:

⚫️Фойдаланувчиларнинг имкониятлари чеклангани;

⚫️Платформалар қоидалари ҳақида маълумотлар тўлиқмаслиги;

⚫️Контент модерацияси ва тижорий чекловлар;

⚫️Фойдаланувчиларнинг ўзига мос келмайдиган контентдан ҳимояланишда қийналиши.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Интернет фойдаланувчилари, шу жумладан, блогерлар, инфлюенсерлар ва ижтимоий тармоқлардаги ресурслар эгалари учун аниқ ҳуқуқлар, кафолатлар зарурлиги қайд этилган.

"... ёлғон хабарларнинг кўплиги, маълумотлар тўғрилиги ёки ҳаққонийлигини аниқлашнинг қийинлиги, ахборот спекуляцияси мавжудлиги, одамларнинг ўзаро мулоқоти давомида баъзи этика нормаларининг қўпол равишда бузилиши, ўйламасдан қилинган айрим ҳаракатларнинг орқага қайтариб бўлмаслиги, қолдирилган баъзи ноўрин постларнинг ўчириб бўлмаслиги, ёмон кучларнинг интернетдан тарғибот майдони сифатида фойдаланишлари, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши ва бошқа техник таҳдидлар мавжуд", деб ёзади муаллиф.


Муаллифнинг таъкидлашича, онлайн маконда эркинлик ва масъулият ўртасидаги мувозанатни сақлаш жамиятда информациявий ва маънавий гигиенани таъминлайди. Шу боис, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш муҳим бўлиб, бу интернетдан хавфсиз, шаффоф фойдаланиш имконини яратади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим этилди!

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/zcsMeqYaeuc?si=zuYCLD71cdBRCy1l саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.


Бухорода журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Бухоро вилояти филиали раҳбарияти ва ходимлари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари, ҳудудда фаолият юритаётган журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Ўзбекистон Open Data Inventory рейтингида дунёда 12-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.


Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида “Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонун билан аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий ахборот технологияларини фаол татбиқ этган ҳолда, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилашга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур тартиб амалиётга татбиқ этилиши натижасида фуқаролардан пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, пенсия ёшига етган фуқароларга қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида уларнинг телефон рақамларига пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори тўғрисида смс хабар юборилади.

Қонунда шунингдек, фуқаро пенсия ёшига етиб, аммо меҳнат фаолиятини давом эттириб, кейинроқ ёшга доир пенсия олиш истаги бўлганида, проактив шаклда тайинланган ёшга доир пенсияни рад қилиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлатимиз раҳбари "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмаси билан танишиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

20 last posts shown.