Севара Закирова


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Инфографикада Германиянинг бошқарувга оид тажрибаси ҳақида маълумот берилган.

▫️Самарқандда кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими юзасидан навбатдаги семинар ташкил этилди.

▫️Давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.

▫️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.

▫️Энди вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловларнинг тест синовига тайёргарлик кўриш осонлашди!

▫️Об-ҳаво шароитидан қатъий назар вазифасини сидқидилдан бажараётган мутахассислар ҳақида ижтимоий ролик тақдим қилинди.

▫️Эксперт шарҳи: Мен аттестациядан ўтолмадим. Менга қандай кафолатли тўловлар бор?

▫️"Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчилари учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди.

▫️Номзод очиқ танловнинг суҳбат босқичида нималарга эътибор қаратиши лозим?

▫️
Ўзбекистонлик бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Венгрияга стажировка ташкил этилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

▫️Наманганда ОАВ вакиллари  ва жамоатчилик иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Ўзбекистонлик бир гуруҳ давлат хизматчилари учун Венгрияга стажировка ташкил этилди

Дастур Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва “Людовика” давлат хизмати университети ҳамкорлигида, шунингдек GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси кўмагида ташкил этилди.

▫️Тафсилотлар лавҳада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик 

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Матбуот_анжумани

⚡️Наманганда ОАВ вакиллари  ва жамоатчилик иштирокида матбуот анжумани бошланди

◽️Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалининг 2024 йил давомидаги фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш белгиланган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали раҳбарияти, Марказий аппарати масъуллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этаётган анжуманда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилмоқда.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш,  ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилмоқда.

Анжуман давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланади.

#Очиқлик #Ҳисобдорлик

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


"Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчилари учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди

▫️Маълумот учун, маҳорат дарсларида тажрибали ва муваффақиятли раҳбарлар, профессорлар ва малакали мутахассислар иштирок
этмоқда.

Навбатдаги мулоқот Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова иштирокида ташкил этилди.

Мулоқот жараёни ҳақида Д.Рахимова ўз фикрларини билдирди:

"Президентимизнинг узоқни кўзлаган одилона сиёсатлари натижасида охирги йилларда давлат ва жамият бошқарувида аёллар улуши ортиб бормоқда ва бу халқаро кўрсаткичларда ҳам ўз аксини топмоқда. “Раҳбар аёллар мактаби” дастурини ҳам бу борадаги ижобий ташаббусларнинг давоми, десам бўлади. Дастурнинг 4-мавсуми тингловчилари билан учрашувимизда аёллар етакчилигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр алмашдик. Шахсий ва ҳаётий тажрибаларни ўртоқлашдик. Хотин-қизларнинг ташаббуслари, режа ва мақсадлари мени қувонтирди. Уларнинг турли соҳа вакиллари эканлигини кўриб, яқин келажакда нафақат ижтимоий, балки иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун ҳам раҳбар аёллар корпуси шаклланаётганидан хурсанд бўлдим".


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қайси тоифадаги ходимлар аттестациядан ўтказилмайди?

Жавоб☝️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифни самимий кутиб олди


Forward from: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
❗️Номзодлар диққатига!

Энди вакант лавозимлар учун ўтказилаётган танловларнинг тест синовига тайёргарлик кўриш осонлашди!

Бунинг учун test.argos.uz платформасидаги саволлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига жойлаштирилди. Саволлар билан vacancy.argos.uz порталининг "Тест саволлари" бўлимида танишиш имконияти мавжуд.

Тест синовларига муносиб тайёргарлик кўриш учун саволлар намуналаридан самарали фойдаланишингиз мумкин.


Шунингдек, номзодлар яшаш (ишлаш) ҳудуди ёки танлов бўйича ҳужжат топширилган ташкилот жойлашган ҳудуддаги Агентлик филиалида тест синовидан ўтишлари мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида семинар ташкил этилди

Унда давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштиришнинг янгича ёндашуви муҳокама қилинди.

▫️Тафсилотлар лавҳада.


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугун "BBC World Nеws"нинг Евроосиё мамлакатлари бўйича вакили Сергей Становкин билан учрашув ўтказдим.

Ушбу нуфузли телеканал билан ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, энг аввало, Янги Ўзбекистон ислоҳотлар стратегиясининг бориши ва натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказиш муҳимлигини қайд этдик. Профессионал журналист кадрларни тайёрлаш ва матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам муҳокама қилдик.

Сегодня провел встречу с представителем BBC World News по странам Евразии Сергеем Становкиным.

Отметили важность полного задействования огромного потенциала сотрудничества с этим авторитетным телеканалом, прежде всего в целях доведения до международной общественности хода и результатов стратегии реформ Нового Узбекистана. Обсудили также возможность реализации проектов по подготовке профессиональных журналистских кадров и повышению квалификации работников пресс-служб.

Facebook|Instagram|X


Қариндошлар давлат ташкилотларида бирга ишлашлари мумкинми?

Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунган тақдирда бирга хизмат қилиши тақиқланади.

▫️Батафсил


⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Республика бўйлаб давлат фуқаролик хизматчиларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️Эксперт шарҳи: Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг розилиги керакми?

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

▫️Туркияда III Истанбул инсон ресурслари форуми бўлиб ўтмоқда.

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

▫️"Халқ_хизматчиси" рукни доирасида навбатдаги намунали давлат хизматчиси ҳақида маълумот берилди.

▫️Истанбулда ТДТ доирасида Инсон ресурслари бўйича семинар бўлиб ўтди.

▫️Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини режалаштириш лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

▫️Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун малака ошириш курси ташкил этилди.

▫️Франциянинг бошқарувга оид тажрибаси ҳавола этилди.

▫️"Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчилари учун навбатдаги маҳорат дарслари ташкил этилди.

▫️Халқаро семинар: Профессиографик таҳлил (Job analysis) — инсон ресурсларини стратегик режалаштириш асоси.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчилари учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди

▫️Тафсилотлар лавҳада.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Cўраган_эдингиз

Мен билан бир ташкилотда, тенг лавозимда ишлаётган касбдошим билан ойлик иш ҳақимиз фарқланиши мумкинми?

▫️Ушбу масала юзасидан эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов маълумот берди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/12r5-z4isSY?si=xYfzmHoL8mcwNpVX саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз амалий натижаларга бой бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


"Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчилари учун навбатдаги маҳорат дарслари ташкил этилди

▫️Маҳорат дарсларида тажрибали раҳбарлар, профессор ва малакали мутахассислар иштирок этмоқда.

Дарсларда тингловчиларга “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясининг асосий йўналишлари, давлат бошқаруви соҳасида гендер тенглигини мустаҳкамлаш, таълим тизимидаги долзарб ислоҳотлар ва хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, раҳбарлик фаолиятида муҳим бўлган коммуникация кўникмаларини ривожлантириш, омма олдида нутқ сўзлаш, медиа билан ишлаш ва инқирозли вазиятларда тўғри мулоқот олиб бориш юзасидан муҳим тавсиялар берилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Cўраган_эдингиз

Мен очиқ танлов орқали ишга кирганман. Ҳозирда ишхонамизда ходимлар аттестациядан ўтказилмоқда. Танлов орқали ишга кирган бўлсам ҳам мени аттестациядан ўтказишлари мумкинми?

▫️Ушбу масала юзасидан эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов маълумот берди.


Президент фармони билан:

▫️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг доллар миқдорида;

▫️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўм миқдорида;

▫️1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

20 last posts shown.