#Сўнгги имкон
Муаллиф: #Shuhratovna 37-қисм
— Загсга ариза беришга ҳали вақт бор-ку нега шошяпсиз
— Ифоргул шу гапга ишондингми, аммамга тушунтириб бўлгунимча сочим оқарди, ишонмасанг мана қара дея Жаъфар сочини кўрсатди, олдин менга яхшигина лекция ўқиди, кейин ойингга айтишга рози бўлди
— ҳали сиз ёлғон ишлатиб мени олиб кетяпсизми
— Ифор, Ифоргул илтимос сен ҳам бошлама, аммам қулоқ-миямни қўлимга олиб берди қиз болани ҳам хафа қиласанми дея уйда эса бобом кеча келмаганимда бугун уйдан қувилган бўлардим, сени деб
— нимага мени деб ўзингиз-ку, хафа қилган
— кечир энди Ифора ҳамма ҳам хато қилади-ку.
— хўп, битта нарсадан хурсанд бўлдим кейинчалик ҳам хафа қилиб қоладиган бўлсангиз бобожонга айтиб бераман, нақд тазирингизни ейсиз Ифора қош учирди
— энди ҳам кейин ҳам хафа қилмайман хавотирланма. Ўзи бир мартасида ҳам жуда пушаймон бўлдим. Яна бир марта қиладиган бўлсам бутун қариндош уруғим мени ҳайдаб солишади, уйига ҳам кирғизишмайди.
— яхши-ку, мен яхшигина ҳимоя остида бўларканман-да кулди Ифора
— Ҳа, сени уйимдагилар мендан ҳам кўп яхши кўришади-да, лекин барибир менчалик эмас, мен ҳаммадан кўп яхши кўраман Ифоргул
— бўлди, бўлди, бунақа гапларни қўйинг энди, уят бўлади.
— қара ўзинг изин бермайсан, бу кетишда тўйни баҳордан ҳам кўчираман шекилли, шу февралгами ёки январгами ўтказиб юборсак нима дейсан
— йўқ, йўқ, бўлмайдие ўйлаб гапиринг
— Ҳа нима қилдим, ростда Ифора
— Сабр қилинг.
Орага сокин сукунат тушди.
— ҳозир загсга бормасак қаерга кетяпмиз. Ифора сукунатни бузди
— шаҳарни айланиб келамиз. Бир ўзимизга ҳам вақт ажратайлик-да
— музқаймоқ оберасизми
Жаъфар Ифорага кўзларини катта-катта қилиб қаради
— сени эсинг жойидами Ифора, кўчадаги совуқни қара-ю сени музқаймоқ ейман дейишингни қара, шамолласанг кейин нима бўлади, жинни. Иссиқ-иссиқ шўрва ичасан шўрва олиб бераман
— шўрва ичмайман ўзингиз ичаверинг шўрвангизни. Мана овқатланадиган жой ҳозир олиб олинг ҳали айланиб юрганимизда қошиқлаб ичиб юрасиз атрофни томоша қилиб мен иссиққина кофе ичаман
— Ҳа, хўп сенга кофе олиб бераман, хоҳлаганингдан овқатни эса шаҳарга борганимиздан кейин еймиз сени зўр овқатланадиган жойга олиб бораман
— хўп
Иккиси манзилга етиб боргунча гоҳ у мавзуда, гоҳ бошқа мавзуларда тортишиб боришди. Жаъфар атайлабдан Ифорага ёлғон маълумот берарди. Кейин эса Ифорани Жаъфарга қаршилик қилиб исботлари билан келтириб гапириши ёқар эди, Ифорани кўп гапиртириш мақсади-да қиларди бу ишларни...