#ИЗТИРОБ (ЎГАЙ_ОНА 2)
МУАЛЛИФ: #Назли
1
"... биласанми, инсон бир марта туғулади. Аммо минг бор ўлиши мумкин. Аммо бу ердаги аҳамиятли томони шундаки, неча бор ўлган бўлсанг ҳам, ҳатто бир нарса учун бир неча бор ўлган бўлсанг ҳам, ҳеч қачон пушаймон бўлмаслигингдир. Айни дамда нима учун бу ердалигингни ва сени бу ерга қандай сабаблар етаклаб келганини зинҳор унутма!"
(Замонга енгилма)
Сожида бўйлари чўзилиб, соқоллари билиниб қолган Зулфиқорга қараркан ичидан бир нималар ўтарди. Уйланиш ёшига етиб қолган ўғлини ҳар кўрганда ўзининг ҳаваси келар, ўғил бола бўлса-да, қош киприклари қизларни ҳам ортда қолдирадиган ўғлини кўриб ҳар доим келин излашга тушарди. Уйда доимги муаммолардан бири шудир, келин топиш. Сожида бир неча қизларни кўрсатади, Зулфиқор ҳеч хўп демасди. — Ўғлим бу қизни қара, чиройликкина экан. Сожида қош-кўзлари қоп-қора чиройли қизни кўрсатди. — Ўғлим шу билан учрашувга чиқиб кўр. Оиласи яхшикан, ўзимизга мос. Кеча амманг билан борган эдик. Яхши кутиб олишди.
— Хўп ойижон. Ҳадеб йўқ деявергани бўлмасдан охири рози бўлди. — Бугунми?
— Ҳа, бугун бир соатдан кейин туман марказидаги боғда кўришасизлар.
— Хўп, ойижон Зулфиқор юз-қўлини артиб тайёргарлик кўргани кириб кетди.
Сожида уни кутиб тураркан — Ишқилиб шу қиз ёқсинда, ёқар, расмини кўриб хўп деди-ку. Тайёр бўлиб чиққан ўғлини кўриб кўзлари қувонди — МашаАллоҳ ўғлим кўз тегмасин... Зулфиқорнинг пешонасидан ўпиб қўйди — Бахтли бўлгин ўғлим.
— Ассалому алайкум қиз ерга қараб Зулфиқорга салом берди.
— Ваалайкум ассалом, яхшимисиз? Зулфиқор ҳам атрофга бир қараб қўйди-да ердан кўзларини узмай турган қизга қаради. — Исмингиз нима? Чиқиб кетаётиб онасидан қизнинг исмини сўрамаганидан бироз ҳижолатга тушди.
— Муниса исмим?
— Маники Зулфиқор. Ўқийсизми, ишлайсизми?
— Ўқийман.
Зулфиқорга қизнинг ўзини тутиши ёқарди. Кўп савол бериб қийнамасдан хайрлашишди.
— Ўғлим нима бўлди? Бораверайликми яна. Машинадан энди тушган ўғлини саволга тутди
— Ойижон сизга ёққан бўлса бўлди.
— Ўғлим-а, ўғлим. Сожида Зулфиқорнинг ортидан кулиб қараб қолди...