#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
39
— Зулфиқор қаердасан? Сожида бутун уйни қидириб чиқди, Зулфиқорни топа олмади. — Севара акангни кўрмадингми?
— Боя, Шаҳлонинг ёнига кириб кетаётганди, шундан кейин кўрмадим.
— Эсим, қурсин-а, синглингга қараб тур дегандим. Сожида пешонасига уриб қўйганча хонаси томон кетди. Эшикдан киришини билади ёқимли овоздан бироз тўхтаб қолди. Зулфиқор синглисига алла ўрнига Қуръон сураларидан айтиб ўтирганди. Бешикни ухлаб қолай деб тебратиб ўтирган ўғлини кўриб меҳри жўшиб кетди. Ёнига бориб юзларидан ўпиб олди.
— Ойи, Шаҳло ухлади энди Ясин сурасини ёдлатасиз-а?
— Албатта, бор китобни олиб кел, шу ерда ёдлатаман. Зулфиқорнинг ортидан қараб қолди... — Меҳрибон ўғлим бўлади ҳечам ўғлим йўқ деб ачинмайман, Аллоҳ менга мана шундай ўғил берган. Жаннатга олиб кирувчи, бошимизга тож кийдирувчи фарзанд бўлади, ҳали. Зулфиқор хурсанд бўлиб китобни олиб келди. Анча вақтгача уйдан чиқмай сура ёдлашди, ҳатто Севара ҳам акасига қўшилиб ёдлаб олди.
— Жамила ая, Жамила ая Сожида бир коса овқат билан қўшнисиникига кирди.
— Кел Сожида, яхшимисан? Супада ўтирган Жамила ая қўлларини артди.
— Ош қилгандик сизларгаям илиндим. Ўзингиз яхшимисиз, аҳволларингиз яхшими
— Шукр қизим, яхшимиз — София, қизим чой олиб кел Сожида холанг келди.
— Ё аяжон чой керакмас, биласиз кичкинам бор йиғлаб қолмасин. Энди ўрнидан турганди, София чой олиб келди шу қизни қўлини қайтармай деб бир пиёла ичди. Ичидан шу икки болага жуда ачиниб кетди
— Хола энди чиқа қолай Сожида кўнгли ғашланиб чиқиб кетди.
🍃🍃🍃
Иш топиб ишга чиқаётгандан бери Дилдора уйга кеч келади, эрта кетади. Қизига деярли қарамайди ҳам. Келинойиси билан шу кунги жанжалдан бери араз кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ. Манзура Маҳлиёга ачинганидан доим қарайди, тоза тутади... Дилфуза шундан буён Манзурага ортиқча гап гапирмайди.
Ишдан кеч келган Дилдора супага чиқиб чой ичиб бўлгач қизини қўлига олди. Юраман деб дастурхон атрофини айлана бошлади. Телефонга берилиб кетган Дилдора қизига қарамай — Қизим супа четига борма йиқиласан дейишдан нарига ўтмасди. Дилфуза уйдаги икки катта набираси катта бўлгунча супага яқинлаштирмаганди, анчагина баланд қурилгани сабаб тушиб чиқиладиган жойидан йиқилишидан қўрқиб ёз бўлса ҳам супага ўтирғизмасди.
— Дилдора Маҳлиёга қаранг, яна йиқилиб тушмасин. Хонасига кириб кетаётган Манзура араз бўлса-да Дилдоранинг телефонга берилиб кетгани учун гапирди.
— Йиқилмайди, онаси ёнида ўтирибди, бориб ишингизни қилинг. Қизини ёнига олди. Қўлига нон бериб қўйиб яна телефонини чуқулашни бошлади... ярим соат ўтгач Дилдоранинг фарёд билан бақирган овози эшитилди...