#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
34
Зулфиқор нима дейишини билмай бироз жим кетди. Билмайди ҳаяжонми ёки бошқа нарса Маржона ҳақида гаплашаман дея гап бошлади
— Маржонанинг ўқишлари яхшими?
— Яхши, анча тиришқоқ экан, деярли ҳаммага етиб олди.
— Ҳаа, энди қаерларга топширса бўлади? Гап кўпайтириш учун гапиришни бошлади.
— Она тили ва адабиёти йўналишига топширади. Ўзи ҳам қизиқар экан. Насиб қилса грандга ўқишга киради, шуни ҳаракатидамиз.
— Яхши, ўзинг қачон битирасан ўқишни?
— Кейинги йилга.
— Кейин яна ўқиш ниятинг борми? Зулфиқор ўқиш биносига яқинлашган сари машинанинг ҳаракатини секинлатаркан кичик ойнадан Софияга қараб қўйди.
— Бор ниятим. Насиб қилса магистратурани ҳам ўқийман. Майли мени шу ерда қолдиринг, раҳмат олиб келганингиз учун. София машинадан тушди-да, музлаган ерда йиқилиб тушмай деб секин юрди. Зулфиқор Софиянинг то университетга кириб кетгунича кузатиб тургач ишхонаси томон кетди.
🍃🍃🍃
— Сиз, сизни деб қизим кетиб қолди, мен аҳмоқ бўлиб сизга ишонибман-а? Сал қолса қизим... қизимни бадном қилар экансиз. Дилдора йиғлаганча Жамшидга гапирди.
— Мен ҳеч нима қилмадим, қизингнинг ўзи кўз сузди, худди сенга ўхшаб. Қилган ишини тан олгиси келмади.
— Ақлингиз жойидами? Мен сиз билан бир сония ҳам қолмайман, ажрашаман.
— Ажрашавер! Бепарво гапираркан телефонидан кўз узмасди. — Аслида ҳамма айб сенда, қизингга ҳақиқатни бошида айтишинг керак эди.
— Сизни судга бераман. Зўравонлик қилган дея арз қиламан.
— Беравер! Ўзимни оқлай оламан. Қизинг, арз қилмайди сен қилсанг ҳам. Диванга бемалол ўтириб чойдан ичди.
— Номард экансиз! Дилдора кўзидаги ёшларни артиб хонасига кириб кетди. Нарсаларини йиғиштириб уйдан чиқиб кетди.
— Кетсанг кетавер! Ўғлим бор, хоҳласам бугуноқ янги хотин олиб келаман. Нечтаси йўлимга зор. Телефонда видео кўриб бемалол чой ичиб ўтирарди...