#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
35
Вақт оқар сувдек ўтиб кетар, бугун бой бўлиб юрганлар эртага пулсиз бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Айниқса у пуллар тўғри йўл билан топилмаган бўлса...
— Жамшид ака, хўжайин айтди аризангизни ёзиб кетар экансиз? Котиба қиз келиб Жамшидга бошлиғи айтган гапларни борича айтди.
— Нима? Нимага ишдан кетишим керак? Жамшид компютерда қилаётган ишини ҳам тўхтатиб котиба қизга қаради.
— Хўжайин шундай дедилар, мен билмайман. Бошқа гап айтмасдан котиба қиз кетди.
— Тушунмадим. Жамшиднинг жаҳли чиқиб, тўғри хўжайиннинг хонаси томон кетди.
— Ассалому алайкум, тинчликми хўжайин?
— Нимага берухсат хонага кирдинг?
— Ишдан бўшатмоқчи экансиз. Сабаби нима?
— Ишга масъулияцизлигинг! Икки учта ҳамкор топдим дея ишни ташлаб қўйдинг. Кунинг клубларда ўтяпти. Билмайди деб ўйлама! Хуллас, қарорим шу ишдан бўшайсан. Ўрнингга ишига масъулиятли ишчи оламан. Топган ҳамкорларингнинг ҳам иши битди, бошқа топиш керак сен бўлса ялло қилиб юрибсан. Ишда, айниқса бизнесда бунақаси кетмайди. Молияга бориб қанча кун ишга келган бўлсанг шунча маошингни олгинда, аризангни ёзиб кет. Энди эса хонани бўшатиб қўй.
— Хўжайин, яна бир бор имкон беринг. Энди масъулият билан ишламан.
— Сенга жуда кўп имконият бердим, энди кетишинг мумкин.
Жамшид хўжайинига бироз қараб турди, балки фикри ўзгариб қолар дея.
— Гапга тушунмадингми?
— Хўжайи..
— Кет, чиқиб кет хонамдан. Бошлиғининг жаҳли чиқиб охири бақирди. Жамшид сувга тушган мушукдек хонадан чиқиб кетди.
🍃🍃🍃
Маҳлиё доимгидек ўз хонасида ўтирарди. На овқатлангани чиқади, на бирор кимни ёнига кирғизади. София ўқишдан келгач овқат олиб кирди.
— Опа, сиз билгансиз-а? Маҳлиё ёшли кўзлари билан Софияга қаради.
— Нимани?
— Ҳамма ҳақиқатни! Мен нимага ногиронман, сизлар нимага ойимни ёқтирмайсизлар ҳамма-ҳаммасини биласиз-а?
София жим бўлиб қолди.
— Ойим номидан мен кечирим сўрайман сизларга қилганлари учун.
— Маҳлиё, синглим ҳаммаси ўтиб кетди. Энди ўйлама бу нарсаларни.
— Йўқ, опа. Ойим менга шу ҳаётни қандай раво кўрди? Мени отамдан айирди. Опамдан акамдан. Яна... бир бегона эркакнинг уйига мени қандай олиб кетди?
— Маҳлиё, у сенга бирор нарса қилдими? София Маҳлиё тенги ўтирди. Қўлларидан тутиб синглисининг ёш бўлган кўзларини артди.
— Менга ҳақиқатни ойим айтмади.
— Ким айтди унда? Жамшидми?
— Ҳа -деди бош силкиб. — Кечқурун хонамга кирди, ҳаммасини айтиб берди. Кейин... кейин менга тегмоқчи бўлди.
— Нима? София Маҳлиёнинг қўлларидан қаттиқ ушлади. — Маҳлиё яхшимисан?
— Яхшиман опа. Фақат адам билан акам билмасин. Бувим бобом ҳам билмасин. Менга ташланган мен уни ваза билан бошига урдим, кейин ҳушидан кетди... — Энди сизлар билан яшайман, ойим келса мени берманглар илтимос. Софияни қаттиқ қучди. София унсиз йиғларкан, Маҳлиёни ўзидан ҳам кўп азоб чекканини энди ҳис қила бошлади. Ёшлигида унинг онаси бор, онаси билан маза қилиб яшайди деб ўйларди. Маҳлиёга ҳаваси келарди. Энди билдики у онаси билан яшаган бўлса-да, она меҳридан бебаҳра қолганини ҳис қилди... ич-ичидан синглисига жуда ачинди...