Аллоҳнинг бир қонуни бор
Аллоҳнинг бир қонуни бор:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ
Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас.
Биз ўзгардик. Халқимиз ўзгарди.
Буни эътироф қилишимиз керак.
Масжидларимиз тўла. Ҳатто сиғмаяпмиз.
Авваллари биринчи саф қарияларники бўлар эди. Фақат қарияларники. Чунки масжидларда фақат қариялар бўлар эди. Фақат қариялар.
Энди эса ўзгардик. Жумага ярим соат олдин борсак ҳам кўчада ўқияпмиз. Кўчада.
Чунки биз ўзгардик.
Ҳамма ҳайратда. Дунё ҳайратда.
10 тагина мадраса билан масжидлар қандоқ тўлди.
Ҳамма ҳайратда. Биттагина маҳад билан масжидлар қандоқ тўлдирилди.
Ҳамма ҳайратда. Дунё уламолари ҳайтарда.
Боргани кўзларига ишонмайди. Бормагани қулоқларига ишонмайди.
Ҳамма уламолар ҳайратда. Ҳайратини яшира олмайди.
Буни #дунё_уламоларидан_эътироф қилмоқда.
Биз ўзгардик.
Отаси намоздан узоқ. Ўғли эса намозхон. Ҳатто илм аҳли.
Онаси ҳижобдан узоқ. Қизи эса ҳижобда. Ҳатто қория.
Биз ўзгардик.
Энди Аллоҳнинг қонунини яна бир марта ўқинг:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ
Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас.
Яъни биз ўзимизни ўзгартирдик, энди Аллоҳ бизнинг ҳолимизни ўзгартиради. Ҳатто ўзгартирди ҳам.
Маҳзун бўлманг, ўксинманг.
Сиз кутган барчаси бўлади!
Мен бу мақолани сизларга умид бахш қилиш учун ёзишдан узоқман.
Ёзиш мақсадим бир: биз ўзгардик, хақл сифатида ҳам ўзгардик, миллат сифатида ҳам ўзгардик.
Бизни ўзгартирган ким? Биласизми?
Аллоҳнинг изни билан бизни ўзгартирган.
Ўз китоблари билан ўзгартирган.
Ўз фатволари билан ўзгартирган.
Ўз мақолалари билан ўзгартирган.
Ўз маърузалари билан ўзгартирган.
Ўз дуолари билан ўзгартирган.
Ўз қўлидан нима келса, барчасини қилиб, бизни ўзгартирган Ҳазрат Шайхул Ислом Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
Бу оят Ҳазратнинг ҳаёт шиорларидан бири эди.
Энди бу шиорни биз ҳам ўз шиоримиз қилиб олайлик.
Бу оят тафсири Ҳазрат китобларида ҳам мавжуд.
Бу оят татбиқи Ҳарат ҳаётларида ҳам мавжуд.
Бу ожизона сўзим эсa Ҳазратнинг ворислари бўлмиш муҳтарам устозларимизга:
الجمع ينوب عن الشيخ
Сўзим сўнгида ушбу оят ва унинг тафсирини ўқишингизни илтимос қилиб қоламан.
لَهُ مُعَقِّبَاتٌ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ يَحْفَظُونَهُ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ ۗ وَإِذَا أَرَادَ اللَّهُ بِقَوْمٍ سُوءًا فَلَا مَرَدَّ لَهُ ۚ وَمَا لَهُمْ مِنْ دُونِهِ مِنْ وَالٍ
Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун Ундан ўзга валий ҳам йўқ. (Аллоҳ Ўзи юқорида зикр қилганидек, бандалар учун ўта махфий бўлган ҳолатларни ҳам жуда аниқлик ила билиб туришига қарамай, ҳар бир бандага тўрттадан фариштани бириктириб қўйгандир. Улардан иккитаси банданинг ҳар бир қилган амалини ўша вақтнинг ўзидаёқ ёзиб қўяди. Бу ҳар бир бандага катта масъулият юклайди. Фаришталардан иккитасининг бандани қўриқлаб туриши эса, Аллоҳ уни мукаррам қилганини кўрсатади. Демак, ҳар бир инсон ўша икромга лойиқ бўлиб, ўша масъулиятни ҳис этмоғи керак. Ўзини ўнглашга, тузатишга, Аллоҳнинг розилигини қозонтирадиган амалларни бажаришга уриниши лозим.)