Islom.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Канал расмий сайти:
islom.uz
islom.uz каналлари:
@Savollar_kanal
@FiqhUz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Hajni ota-onaga bagʻishlasa boʻladimi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz


​​Ғусл, хушбуйлик, кафанлик, жаноза ва дафнга оид ҳаражатлар кимнинг зиммасида бўлади?

Ҳусайн ибн Ваҳваҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Толҳа ибн Баро бемор бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. У зот: «Мен Толҳада ўлим бўлишидан бошқасини кўрмаяпман. У вафот этса, менга хабар беринглар. У(нинг ғусл ва кафанланиши)ни тезлаштиринглар. Чунки бирон-бир мусулмоннинг жасади аҳли орасида (узоқ) қолиб кетмаслиги керак», дедилар».
Абу Довуд ривоят килган.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлардан бирортангиз вафот этса, уни ушлаб турманг. Уни тезроқ қабрига элтинг. (Унинг қабри олдида) бош тарафида Фотиҳа ва оёклари тарафида Бақаранинг охири ўқилсин», деганларини эшитдим».
Байҳақий ривоят қилган.

Ғусл, хушбуйлик, кафанлик, жаноза ва дафнга оид ҳаражатлар кимнинг зиммасида бўлади? Бунинг тафсилоти қуйида келади:
1. Агар маййит ўзидан буларнинг барчасига етадиган мол қолдирган бўлса, харажатлар маййитнинг ўша молидан қилинади. Лекин бошқа бир шахс бу харажатларни ўзи хоҳлаб, ўзининг ёнидан адо қилса, бунда ҳам бирор танглик йўқ. Бу шахс хоҳ маййитнинг меросхўри бўлсин, хоҳ бегона бўлсин, фарқи йўқ. Албатта, бу ишни зиммасига олган киши ақл-ҳуши жойида ва балоғатга етган бўлиши лозимдир.

2. Маййит умуман мол қолдирмаган бўлса, унинг ғусли, кафанлаш, дафн учун харажатлари маййит тириклигида нафақаси унга вожиб бўлган шахснинг (ота-онаси, ўғли, хотини ёки эри, синглиси ёки акаси каби яқинлари) зиммасига вожиб бўлади. Агар маййитнинг тириклигидаги нафақаси шаръан бир кишидан ортиқ шахслар (меросхўр ва бошқалар)га умумий тарзда вожиб бўлган бўлса, унинг ғусл ва кафанланиш харажатлари ҳам уларга умумий тарзда вожиб бўлади.

Яъни, ўша ворислардан уларнинг меросдаги ҳиссаларига мос равишда йиғиб олинади. Агар бу маййит қолдириб кетган молдан бирон кишига кўпроқ мерос тегса, ундан кафан ва дафн харажати учун кўпроқ, кам мерос теккан кишидан эса камроқ хақ олинади.

3. Маййит агар турмуш қурган аёл бўлса, хоҳ у мол қолдирган бўлсин, хоҳ қолдирмаган бўлсин, унинг ғусли ва кафанланиши учун кетадиган харажат эрининг зиммасида бўлади.

4. Агар маййит умуман мол қолдирмаган, нафақаси унга вожиб бўладиган кишиси ҳам йўқ бўлса, унинг дафн харажатлари давлат хазинасидан адо қилинади.

Агар давлат ҳам бу вазифани адо қилмаса, бу маййитнинг хабари етган мусулмонларнинг барчаси фарзи кифоя ўлароқ, ўртада пул тўплаб адо қилишлари лозим бўлади. Агар хабар топганлардан бирортаси бу ишни қилмаса, барчалари гуноҳкор бўлишади.

5. Агар бирор киши маййитнинг меросхўрлари йўқлигида, уларнинг ёки ҳукуматнинг рухсатисиз, кейинчалик меросхўрлардан қайтариб оламан, деган ниятда ўз ёнидан харажат қилган бўлса, меросхўрлар ўз хоҳиши билан беришса яхши, акс ҳолда улардан мажбурлаб олмайди. Чунки бу у кишининг ўз ихтиёри билан қилган эҳсони эди, меросхўр унга масъул эмас.

6. Юқорида зикр қилинган маййит учун керакли нарсалар шариатга мувофиқларидир. Улардан ташқари, шариатдан бехабар кишилар ўзлари тарафидан урф-одат қилиб олган нарсаларнинг харажати маййитнинг меросидан олинмайди. Мабодо олиб қўйилган бўлса, олувчи жавобгар бўлади.

Хусусан, меросхўрлар ичида балоғатга етмаган болалар бўлса.

Масала: Шу ўринда бир масалани ёдга олиб ўтишимиз керак. Бирон киши маййитнинг жанозаси учун ўз молидан харажат қилса-да, бу харажатини закот деб ният қилса, маййит фақир бўлган тақдирда ҳам, закот берувчининг закоти адо бўлмайди.

Чунки бу суратда закотнинг адо бўлиши учун талаб этиладиган шарт - мулк қилиб бериш ҳолати йўқ. Мабодо бирор фақирга закотини мулк қилиб берса-ю, фақир уни маййитнинг кафани ва бошқа харажатларига сарфласа, бу жоиз. Бундай вазиятда закот берувчидан закот адо бўлади, олувчига кафанлаш, ғусл, жанозанинг савоби тегади. (54,55,56,57-бет.)

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20702

@islomuz


Муздалифада бўлиш

Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан баъзи кишилар Муздалифа чегарасига ҳали кириб бормай тўхтайдилар, баъзилари ўтиб ҳам кетадилар.

Шунга эҳтиёт бўлиб, чегарада туриш лозим. Бу ерда хуфтон вақтида шом ва хуфтон намозлари қўшиб ўқилади. Агар бирор киши билмасдан шомни йўлда ўқиган бўлса, қайтариб ўқийди.

Бу кечанинг фазли жуда улуғ бўлиб, баъзи уламолар уни жума ва қадр кечаларидан ҳам афзал дейишган. Бу ерда такбир, тасбеҳ ва дуоларга машғул бўлиш керак.

Тонг отгач, бомдод намозини аввалги вақтида ўқиб, Муздалифада туриш (вуқуф) бошланади. Бу туриш вожибдир. Қуёш чиқишига оз қолганида Минога қараб йўлга тушилади.

Аёллар, қариялар, касаллар, болалар қийналишдан қўрқишса, Муздалифада тўхтамай, тўғри Минога боришса бўлади.

@islomuz


Тошкент вилоятининг зиёратчилари Макка сари йўлга чиқишди

Бугун Тошкент вилоятининг дастлабки беш гуруҳи зиёратчилари Мадинаи мунавварадан эҳром боғлаб Макка сари йўлга чиқишди.

Вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошчилигидаги юртдошларимиз Зулҳулайфада ният қилиб, икки ракат намоз ўқиб, «Лаббайкаллоҳумма»ни айтган ҳолда йўлга чиқишди.

Улар Маккаи мукаррамага бориб, умра ибодатини адо этадилар.

Аллоҳ таоло барча зиёратчиларнинг ибодатларини қабул қилсин.

https://islom.uz/maqola/20707

@islomuz


O'qilmay qolgan namozlar bobi 2-qism

Hidoya 66-son

Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.

Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.

Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.

Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy

Ustoz: A'zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

🔗 Premyera

@islomuz


Bir odam «Oʻlganimdan keyin hamma molimni Alloh yoʻlida sadaqa qilinglar» desa, nima qilinadi?
So‘rovnoma
  •   Merosning uchdan biri sarflanadi, xolos
  •   Ha, amalga oshiriladi
  •   Merosxoʻrlarga bogʻliq
4978 ta ovoz


Саудия Арабистонининг хайрия ташкилоти вақф фондига хурмо маҳсулотларини тақдим этди

2023 йил 6 июнь куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази делегацияси аъзолари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Уйғун Ғофуров, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки давлат томонидан олиб борилаётган дўстона ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида самимий сўз юритилди.

Тадбир сўнгида Саудия Арабистони подшоҳлиги хайрия ташкилоти томонидан мамлакатимиздаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакиллари ва диний соҳа ходимлари учун хурмо маҳсулотлари вақф фондига тақдим этилди.

https://islom.uz/maqola/20706

@islomuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Haj haqida umumiy ma'lumot

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz


​​Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг иқтисодий тафаккури ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак даражада бўлган. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Одил Олимжонов ҳазратнинг «Бозордан чўчишнинг ҳожати йўқ» номли мақоласи айнан шу нарсага бағишланади..

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф»нинг номлари берилган масжиднинг очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, Ҳазрат умрини халқимизга диний маърифат тарқатишга сарфлаган буюк уламо эди.

Ҳазратдан ислом оламига улкан илмий-маънавий хазина мерос бўлиб қолди. У кишининг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак даражада бўлганлиги кўпчиликка унчалик маълум эмас.

👉 Тўлиқ ўқиш:

@islomuz


Hilol Nashr dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#maʼlumot

«Ixtiloflar: sabablar, yechimlar» kitobi

👉 Kitob haqida batafsil:
kitoblardunyosi.uz/ixtiloflar-sabablar-yechimlar

@hilolnashr


​​Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ҳаёт йўллари

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ عَلَى جَبَلِ حِرَاءٍ فَتَحَرَّكَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اسْكُنْ حِرَاءُ، فَمَا عَلَيْكَ إِلَّا نَبِيٌّ أَوْ صِدِّيقٌ أَوْ شَهِيدٌ، وَعَلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ وَعُثْمَانُ وَعَلِيٌّ وَطَلْحَةُ وَالزُّبَيْرُ وَسَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ . رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро тоғи устида эдилар. Бас, у қимирлаб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Ҳиро, сокин бўл, устингда Набий, сиддиқ ва шаҳиддан бошқа ҳеч ким йўқ», дедилар. Ўшанда унинг устида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Толҳа, Зубайр ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳум бор эдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

👉 Тўлиқ ўқиш:

@islomuz


Бўлажак ҳожилар Макка шаҳрида

Бугун, 7 июнь куни эрта тонгда Маккаи мукаррамага етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, хизмат кўрсатувчи мактабалар (муассасалар) вакиллари ва бошқа масъуллар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

Ҳамюртларимиз муҳташам “Roshidiya” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган фуқароларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, “Инсон қадри учун” тамойилини нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.
Меҳмонхонада жойлари тайин бўлган зиёратчиларимиз бу ерда диёримиздан уларга хизмат кўрсатиш учун бирмунча олдинроқ етиб келиб, катта ҳозирликлар кўриб қўйган ишчи гуруҳ аъзолари эҳтироми ва моҳир ошпазларимиз пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлдилар.

https://islom.uz/maqola/20700

@islomuz


​​Арафотда туриш

Арафотда ҳажнинг асосий аркони адо этилади. Арабча «арафот» сўзи луғатда «билиш, таниш» маъноларини билдиради. Макканинг жануби-шарқий қисмидаги, ундан йигирма икки чақирим узоқликдаги тоғ ва водий Арафот деб аталади.

👉 Тўлиқ ўқиш:

@islomuz


​​#зикр_ва_дуо

Набий алайҳиссалом ухлайдиган бўлсалар қуйидагиларни айтардилар

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан то дунёдан сафар қилгунларига қадар ҳамроҳ бўлдим. У зот ухлайдиган бўлсалар, қўрқоқликдан, дангасаликдан, малол кўришдан, бахилликдан, кибрдан, аҳли ва молдаги ёмон кўринишдан, қабр азобидан, шайтон ва унинг ширкидан паноҳ тилар эдилар».
Ибн Сунний ривоятлари.

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20696

@islomuz


Наманган-Мадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда

Бугун Наманган-Мадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда

🔸
Дастур бўйича Наманган халқаро аэропортидан Наманган ва Андижон вилоятлари зиёратчиларини Мадинага етказиш учун 14 та авиақатнов режалаштирилган бўлиб, ҳар бир рейсда 245 нафардан йўловчини манзилга етказиш ва мавсум сўнгида қайтариб олиб келиш режалаштирилган.

🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

https://islom.uz/maqola/20699

@islomuz

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.