#SAVOL
#ДОЛЗАРБ
Ассаламу Алейкум сизга саволим бореди биз хонадонимизга урнатилган газ хисоблагич йозган суммасини олдиндан купи билан доим тулабкеламиз аммо газ идораси ходимлари газга техник курик учун хам тулов киласизлар бу мажбурий деяпти бирор марта техник хизмат курсатмаган чакирмаганмиз хам бунда биз Нима килишимиз керак Бир йилда бирмаротаба тулашимиз керак экан маслахатиз керак олдиндан рахмат
#JAVOB⚡️⚡️⚡️
✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган "Табиий газдан фойдаланиш ҚОИДАЛАРИ"нинг 135-бандининг "З" кичик бандига кўра,
❗️Газ таъминоти ташкилоти тасдиқланган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини тегишли муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатишга мажбур.
☝️ Бунда:
кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда —
икки йилда бир марта;
турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари —
йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш — ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал техник тафтишдан ўтказиб турилиши шарт.
✳️ Шунингдек, мазкур Қоидалар 139-бандининг "Л" кичик бандига кўра, истеъмолчи фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишга мажбур.
📝 Демак якуний хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги норматив ҳужжатнинг тегишли бандларига кўра, техник хизмат кўрсатганлик учун хизмат ҳақи ундирилиши тўғри.
☝️ Бунда ҳудуд газ таъминоти ташкилотлари томонидан тасдиқланган нархнома асосида барчадан бир хил миқдорда тўлов ундирилаётганига эътибор бериш лозим, шунингдек тўловлар газ таминоти ходимига бевосита нақд кўринишда эмас, балки электрон шаклда ёки тўлов кассалари орқали тўланиши лозим.
✳️ Шунда истеъмолчида юқоридаги каби ўринли савол туғилади, 🤨
нега энди кўрсатмаган хизмати учун пул тўлаш керак???
Жавоб шуки, юқоридаги айтиб ўтилган Қоидаларга кўра, истеъмолчи техник хизмат кўрсатилиши учун пул тўлайди,
❗️Бироқ ҳудуд газ таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчининг газдан фойдаланиш ускуналарини тегишли равишда ҳар икки йилда бир ёки ҳар мавсум олдидан истеъмолчиларни техник хизмат кўрсатиш (тафтиш ўтказиш) саналари ҳақида турар жойлар йўлакларида эълонлар ёки бошқа мавжуд усуллар орқали камида уч сутка аввал огоҳлантириб техник кўрикдан ўтказмаса, кўзбўямачиликларга йўл қўйиб ўз мажбуриятини бажармаса, истеъмолчи юқори ташкилотга ёки судга мурожаат қилиб масъулларга тегишли чораларни кўришни талаб қилиши лозим бўлади,
П.С: Умуман олганда, газдан фойдаланиш ускуналарининг созлиги тез-тез техник кўрикдан ўтказиб турилиши истеъмолчи учун жуда фойдали бу келажакда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олади, бироқ юқоридаги каби пулни олишга олиб, хизмат кўрсатмаслик жуда ачинарли ҳолат ва истеъмолчининг ҳаққига хиёнат қилишдир❗️
#ТАРҚАТИНГ
Бизга қўшилинг🫵
https://t.me/yuridik_blog