Alimoff


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Колчакнинг ўғли қандай ҳаёт кечирган?

Адмирал Александр Колчак исми рус фуқаролик уруши тарихи билан қизиқадиганлар учун таниш. У рус ҳарбий флоти қўмондони, тадқиқотчи ва сиёсатчи бўлган. У биринчи жаҳон урушида ва кейинчалик Россия фуқаролик урушида муҳим роль ўйнаган. 1918–1919 йилларда Сибирда «Оқлар» ҳукумати раҳбари сифатида Совет ҳокимиятига қарши кураш олиб борган. Лекин урушда ютқазиб, 1920 йилда большевиклар томонидан қўлга олиниб, Иркутскда отиб ташланган.

Унинг ўртанча фарзанди Ростислав ҳақида кўп гапирилмайди. Ростислав Колчак 1910 йилда туғилган. 1917 йилда онаси Софья Фёдоровна билан бирга Каменец-Подольскийга кўчган, кейинроқ эса Севастополга. Лекин улар бу ерда ҳам тинчлик топишмайди — 1919 йилда Британия ҳарбий кемаси орқали Констанцага, у ердан Парижга кетишга мажбур бўлишади.

Францияда улар оғир шароитда яшашади, лекин шунга қарамай, Ростислав яхши таълим олади — Париждаги дипломатия ва савдо мактабини тамомлайди. Кейинчалик у Жазоир банкида ишлайди, адмирал Развозовнинг қизи Екатеринага уйланади.

У Россияга қайтишни ҳеч қачон истамаган — у ерда кам вақт яшаган, Россия билан кўп боғлиқлик ҳам ҳис қилмаган. Онаси орқали эшитган отасининг Анна деган аёл билан муносабати эса унда оғриқли хотира қолдирган.

Ростислав Колчак жасур ҳарбий эмасди. У 1939 йилда Франция армиясига чақирилади, 1940 йилда немисларга асир тушади. Лекин ўша йилнинг ўзида Парижга қайтади. Урушдан сўнг ҳам, оккупация даврида ҳам, оддий француз сифатида сокин ҳаёт кечиради. Ростислав 1965 йил июнь ойида вафот этган. Бугунги кунда унинг авлодлари АҚШда яшашади.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбек тилига ўтиш бир кунда бўлиб қоладиган нарса эмас

Майли, ҳаммани ўзбекчада гаплашишга мажбурлашни бошласангиз улар сиздан сўрайди:

“Қани менинг соҳамга керакли атамалар?”

“Қани дарсликлар? Қўлланмалар?”

Бу даражадаги нарсаларни таййорлаш вақт олади. Ўзбек тилининг шу ва бошқа масалалари ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб оласиз:

https://youtu.be/6uvq8F4oNJM?si=aXWuIy-TqK6LsQEt


1981 йилда Бейрутдаги Ироқ элчихонасига қилинган террор ҳужуми ҳақида

1981 йил 15 декабрь куни Ливан пойтахти Бейрутда жойлашган Ироқ элчихонасига террорчи ўзини портлатиши орқали ҳужум амалга оширади. Бу воқеа натижасида 61 киши ҳалок бўлади, 100 дан ортиқ инсон жароҳат олади. Ҳалок бўлганлар орасида Ироқнинг Ливандаги элчиси Абдул Раззоқ Лафто ва машҳур суриялик шоир Низор Қаббонийнинг рафиқаси Балқис ал-Равий ҳам бор эди.

Портлаш жуда кучли бўлгани сабабли элчихона биноси бутунлай вайрон бўлган. Қутқарув ишлари бир неча кун давом этган. Террорист портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилни бинога ҳайдаб киритган ва портлатган.

Ироқ ҳукумати бу ҳужумда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа йўналишидаги «Даъва» исломий партиясини айблайди. Бу гуруҳ Эрон-Ироқ уруши даврида Баас режимига қарши кураш олиб борган ва Ливанда ҳам фаол ҳаракат қилган.

Бу террор ҳужуми замонавий тарихдаги илк «ўзини портлатиш» ҳужумларидан бири сифатида қайд этилган. Кейинчалик, хусусан 1983 йилда Бейрутдаги АҚШ элчихонаси ва ҳарбий базаларга қилинган портлашлар ҳам ана шу усулда амалга оширилган.

🧠@nurbekalimov


Рыцарь ҳам талончи бўлиши мумкинми?

Тарихда рыцарь деганда бироз афсонавий, шарафли ва ҳалол қаҳрамон кўз олдимизга келади. Лекин ҳақиқатда улар ҳам анча бошқача бўлишган — айримлари қаср атрофидан ўтган карвонларни талон-торож қилиш билан кун кечирган.

Бунга энг ёрқин мисол сифатида ўрта асрлардаги раубриттерлар (яъни “талончи рыцарьлар”)ни келтириш мумкин.

Бу атама дастлаб XVIII аср немис рыцарь романларида учрайди. Раубриттерлар деб савдогар ёки сайёҳларга ўз қасрлари яқинида ҳужум қилган, рыцарь ёки рыцарьлик келиб чиқишига эга бўлган кишиларни аташган. Аслида бу ҳолат Европа тарихида янгилик эмас. Давлатлар марказлашуви йўқолган даврларда ёлланма жангчилар ва талончи рыцарьлар кўпайиб кетган.

Баъзида улар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бошқа феодалларга ҳужум қилган, пул талаб қилган ёки шунчаки зўравонлик билан бойлик орттирган. Қизиқ томони — ўша пайтларда улар бундай ҳаракатларига қарамай рыцарь мақомини сақлаб қолган, ҳатто “шараф кодекси”га амал қилганликларини даъво қилишган. Фақат бу кодексни ҳар ким ўзига хос тарзда тушунган, холос.

Раубриттерлар одатда тоғли ҳудудларда, қалъалар атрофида ҳаракат қилган. Оғир қуролланган бу рыцарларга қарши туриш деярли имконсиз бўлган. Улар Германиянинг Рейн водийси, Бавария, Тироль, Италия, Чехия, Польша, Шлезия ва Шотландияда фаол бўлишган. Айниқса, Европада қонун деярли ишламаган гуссчилар уруши даврида уларнинг сони анча ортади.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биринчи учрашувда сиз ўзингизни кўрсатишга эмас, суҳбатдошингизни тушунишга ҳаракат қилинг.

Самимий ва табиий бўлишингиз энг яхши таассурот қолдиради. Ортиқча саволлар ёки ўзингизни мақташ эмас, чин дилдан суҳбат муҳим. Яхши тингланг, табассум қилинг ва ўзингиздек бўлинг – шунинг ўзи етарли.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4


Марказий Осиёлик мигрантларга Европанинг битта мамлакати ўз эшикларини ёпишни бошлаган кўринади

Литва бош вазири Гинтаутас Палутскаснинг айтишича, радикаллашув таҳдидлари эҳтимоли туфайли Литва иммиграция сиёсатини маданий жиҳатдан яқинроқ давлатларга йўналтириши керак.

"Афсуски, айрим мамлакатлардан келганлар радикаллашувга кўпроқ мойиллигини тан олишимиз керакка ўхшайди. Шундай экан, иммиграция сиёсатини қайта кўриб чиқиб, маданий жиҳатдан бизга яқинроқ бўлган мамлакатлардан малакали ишчи кучини фаол жалб қилишимиз керак,"

- деди Полутскас мамлакат раҳбари билан учрашувдан сўнг Президент саройида бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда.

Якшанба куни Лита Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дариус Яунишкис Марказий Осиё давлатларининг ўнта фуқаросига "террорчилик ташкилотлари билан алоқалари ва эҳтимолий радикаллашуви" сабаб Литвага кириш тақиқланганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Литвада Марказий ва Жанубий Осиёдан келган муҳожирларнинг радикаллашуви эҳтимоли юқори.

Полутскаснинг таъкидлашича, келажакда мамлакатнинг миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган, бунда виза бериш жараёни маданий яқинлик мезонларига кўпроқ мос келиши назарда тутилган.

"Ҳозирда бизда виза бериш ёки ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича кўплаб ташқи марказлар мавжуд бўлиб, улар маданий яқинлик мезонларига тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Шу боис, биз аниқ мақсад билан олдинга қараб, миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз," - деди бош вазир.

Сўнгги йилларда Литвада Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар сони кўпайгани сабабли, ДХД аввалроқ исломий радикализм даражаси ошиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Ха дўстлар...

🧠@nurbekalimov


Тошкент рақамли трансформацияга бағишланган халқаро конференцияга мезбонлик қилди

16–17 апрель кунлари “Рақамли трансформация: ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва иқтисодиётда янги давр” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Тадбир Тошкент амалий фанлар университети ҳамда Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази ҳамкорлигида ташкил этилган. Анжуманда Туркия, Германия, Беларусь, Россия, Қирғизистон каби мамлакатлардан келган мутахассис ва олимлар иштирок этди.

Маърузалар ахборот технологиялари, рақамли молия, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ҳамда инновациялар соҳаларидаги долзарб мавзуларни қамраб олди.

Конференциянинг асосий мақсади — рақамли трансформация жараёнларини чуқур таҳлил қилиш, халқаро тажриба билан ўртоқлашиш ҳамда соҳадаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.


Авиация афсонаси Жюль Ведрин ҳақида

Суратда 1915 йил. Француз учувчиси Жюль Ведрин Morane-Saulnier N самолёти кабинасида. У авиация тарихида ўчмас из қолдирган.

Жюль Ведрин 1881 йилда Париж яқинидаги Сен-Дени шаҳарчасида туғилган. У машҳур авиаконструктор Луи Блерионинг шогирди бўлиб, тез фурсатда жасур ва маҳоратли учувчи сифатида танилган. 1911 йилда Париж–Мадрид пойгасида ғолиб чиққан, 1912 йилда эса соатига 161 км тезлик билан учган биринчи учувчига айланган. Ведрин ишчи табақадан чиққанлигини таъкидлаш учун доим ишчилар курткаси ва кепка кийиб юрарди.

Биринчи жаҳон уруши пайтида у француз армияси сафида жангoвар ва махфий топшириқларни бажарган. У жами еттита шундай хавфли операцияда иштирок этган — диверсант ва разведчикларни немислар ҳудудида қолдириб, кейин уларни қайтариб олиб келган. Унинг «Моран» самолёти фронтда афсонага айланган, немислар уни тутиш учун катта мукофот эълон қилган, лекин бунга эриша олишмаган.

1919 йили Ведрин Париждаги Лафайет галереяси биноси томига самолёт қўндириб, ҳаво транспортининг келажагига бўлган ишончини намоён этган. Шу йили почта ташиш пайтидаги парвозда, афсуски, ҳалок бўлган. У ўз ҳаётини ҳаво оламининг келажаги учун бағишлаган жасур пионер эди.

🧠@nurbekalimov


«Марслик одам» — Лос-Анжелесдаги сирли талончи ҳақида

1951 йилда Лос-Анжелес шаҳрида ғалати қиёфадаги сирли талончи пайдо бўлади. У атиги олти ойда бешта супермаркетни талон-торож қилиб, 55 минг доллардан зиёд пулни олиб кетади. Энг қизиғи — у бирорта марта ўқ отмаган, жабрдийдалар унинг кийиниш тарзига ҳайрон қолган.

Гап шундаки, у ўзига хос кийимда эди: мототсиклчи формасига ўхшаш қора кийим, газ ниқоби, футбол шлеми ва кўзойнак. Ҳаммасининг устида бош суяги расмлари. Матбуот уни шунга мос тарзда «Марслик» деб атаган.

12 октябрь куни у Boy’s Market’га кириб, 13 675 долларни қўлга киритади. Лекин бу сафар унга омад кулмайди: яқин атрофда бўлган патрул полициячилар – Стоун ва Нельсон радиодан хабарни эшитиб, тезда етиб келишади. У қочишга уринади, бирор марта отишга журъат ҳам қилмайди. Патрул Стоун иккиланмай ўқ узади, отилган ўқ «Марслик»нинг бошига тегади. У шифохона биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай, икки соатдан кейин вафот этади.

Ўшандагина унинг кимлиги маълум бўлади. У Форест Рэй Колсон бўлиб, 1925 йилда Оклахомада туғилган, уруш ветерани, собиқ полициячи эди. 1947 йилда ишдан ҳайдалгач, ўз орзусини «бошқача» йўл билан рўёбга чиқаришга қарор қилган: фантастик образ, қуроллар ва банкларни талаш.

Форест Рэй Колсон ўлимидан кейин маълум даражада шуҳрат қозонди. Унга бағишлаб мақолалар ёзилди, унинг кийим ва қуроллари Сан-Гейбриел музейида сақланяпти, The Hex Dispensers гуруҳи у ҳақида “Forest Ray Colson” деган қўшиқ ҳам ёзди.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Президент ёрдамчисининг иш фаолияти акс этган яна бир видео тарқалди

Миссия лойиҳасининг 2-сонида бу ҳақида батафсил ёритилибди

Саида Мирзиёеванинг иш фаолияти ва кун тартиби ҳақидаги видеони ўзини кўриб чарчаб кетдим мен😁

🧠@nurbekalimov


Архитектор юрак билан эшитар экан

Таниқли британиялик архитектор Норман Фостер айтган экан:
«Қуришдан олдин шаҳарни эшитинг, вайрон қилишдан олдин — юрагингизни».

Бу сўзлар билан ҳаёти ва фаолияти тўлиқ уйғун келадиган инсон — Малбагар Мендикулов. У Тошкент ва Олмаота шаҳарларини нафақат қурган, балки уларни тинглаб, ҳис этиб, юрак билан яратган инсон бўлган.

Мендикулов 1909 йилда Оренбург губерниясининг Адамов туманида, Қарабутақ қишлоғида туғилган. Болалигида етим қолиб, бобосининг қарамоғида ўсади. Ёшлигида у билан учрашган Алиби Жандилдин унинг иқтидорига ҳайратда қолиб, Орскдаги болалар уйига жўнатади. Кейинчалик у Тошкент индустриал-қурилиш институтига ўқишга киради.

1937 йилдан Тошкентда меҳнат фаолиятини бошлайди. Унинг иштирокисиз шаҳардаги кўплаб тарихий иншоотлар тасаввурга сиғмас эди. Масалан, Навоий проспекти, Алишер Навоий номидаги театр, Катта Тошкент каналидаги Ангрен дюкери — буларнинг барчаси у иштирок этган лойиҳалар. Айниқса, канал қурилиши Мендикулов учун фахр бўлган, чунки у сувсиз ҳудудларга бу орқали ҳаёт олиб кирди.

1941 йилда у Тошкентнинг бош архитектори этиб тайинланади. Уруш бошланганида фронтга ихтиёрий равишда жўнайди. 9 май Ғалаба кунини Германиянинг Росток шаҳрида, майор унвонида нишонлайди. У Москва атрофидаги жангларда, Курск, Беларус ва Польша озодлиги учун курашларда қатнашган.

Урушдан сўнг у Тошкентга қайтган бўлса-да, 1947 йилда Олмаотага йўл олади. Академик Қониш Сатпаев уни ватанга чақирган. 1950 йилда у шаҳарларни улуслараро бир хил лойиҳалашга қарши чиқади ва архитектура миллий услубларсиз мавжуд бўлмаслигини таъкидлайди.

Шу билан бирга, Мендикулов тарихий ёдгорликларни ўрганар экан, ракушечник номли табиий қурилиш материалини ҳам жорий қилган. Бу материал турли замон ёдгорликларида ҳам ишлатилган бўлиб, у архитектурада миллийликни сақлаб қолиш тарафдори бўлган.

🧠@nurbekalimov


Рақамли фирибгарликнинг оммалашиб бораётган тури — диний манипуляциялар

Айрим тадбиркорлар одамларнинг диний ҳис-туйғулари ва эътиқодларидан фойдаланиш орқали фойда кўришга уринмоқдалар. Бу турли хил усуллар асосида амалга оширилмоқда.

1. Ишончга кириш: Дин кўпинча ишонч тамойилига асосланади. Баъзи тадбиркорлар бу ишончни суиистеъмол қилиб, айтилган сифат ёки қийматга мос келмайдиган товар ёки хизматларни таклиф қилишлари мумкин.

2. Ёлғон ваъдалар: Кўпинча фирибгарлар хайрия маблағларини ажратиш каби эзгу ишларни ваъда қилишади, лекин аслида бу ваъдалардан савдони кўпайтириш учун маркетинг воситаси сифатида фойдаланишади.

3. Заиф гуруҳларни эксплуатация қилиш: Ёрдам ва тушунишни излаётган одамлар пул ёки хайрия эвазига "бахтли ҳаёт" ёки "молиявий барака" ваъда қилувчи фирибгарларнинг қурбонига айланишлари мумкин. Бу катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

4. Сектага хос амалиётлар: Баъзи ҳолларда компаниялар диний қасамлар баҳонасида ўз аъзоларидан қатъий қоидаларга риоя қилишни ва маблағ ажратишни талаб қиладиган секталар каби иш юритишлари мумкин. Бу бошқариш ва қарам қилиш муҳитини яратади.

Бу жамият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун янги турдаги муаммо ва қийинчиликларни келтириб чиқариши аниқ. Шу мавзудаги текширув ва тадқиқотлар кўпайиши керак.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шайбонийхон ва Бобур ўртасидаги тарихий муносабатлар узоқ вақт давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Шайбонийхон ўзининг сиёсий ва ҳарбий муваффақиятлари билан ўзбек халқининг шаклланишида катта роль ўйнади. Бобур эса адабиёт, маданият ва илм-фанда муҳим из қолдирди. Ҳар икки шахсиятнинг мероси ўтмишни фақат жанглар орқали эмас, балки ўша даврда шаклланган ғоялар ва маданият орқали тушунишимизга имкон беради.

Бу мавзу Қурултой подкастида илмий баҳс тарзида янада чуқурлаштирилган. Тарихни янги нуқтаи назардан ўрганиш учун ушбу баҳсни тинглашингизни тавсия қиламан. Ушбу ҳавола орқали подкастни тўлиқ кўришингиз мумкин:https://youtu.be/Je8topetVDY


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
90-йилларда Россиянинг "Империал" деб номланган банки кўплаб тарихий контекстга эга бўлган рекламалар ишлаб чиққан.

Мана бу рекламада Амир Темур ҳақида гап боради. Илк кадрларни кўрганки ўқимишли одам сходу Василий Верещагиннинг "Уруш апофеози" номли картинасини эслайди. Лекин контекстда гап бошлар эмас тошлар ҳақида.

Видеода айтиляптики, Тамерлан урушга кетаётганда ҳар бир аскарига тош ташлашни буюрган ва бу тошлардан қўрғонлар ҳосил бўлган. Урушдан қайnишда ҳар бир аскар ўз тошини қайта олган ва қолган уюмлар билан Темур гаплашган... (Ўлган аскарлар яъни)

Бу роликда Темур ролини қирғизистонлик совет актёри Дохтурбек Кыдыралиев ўйнаган. Қизиқ ролик. Аслида шунчаки банк рекламаси. Лекин қанчалик маҳорат билан ишланган.

🧠@nurbekalimov


XVII–XIX асрлардаги Тошкентнинг тарихий манзараси ҳақида

XVII асрда яшаган тарихчи Маҳмуд ибн Вали ўзининг “Баҳр ул-асрор” асарида тошкентликлар ҳақида шундай ёзади:

“Шош халқи жасур, мард ва жангчи табиатлидир; исёнкорликка мойил, уруш ва қон тўкишга тайёр. Улар ҳар йили ўз мулкларини талон-торож қилиб, фарзандлари ва аёллари асирга тушиб, кўпчилиги ҳалок бўлишса-да, исён ва бошбошдоқликдан тийилмайдилар. Улар бош эгиб итоат қилишни билмайдилар ва ўз юртларини тарк этишни ўйламайдилар. Илгари бу ердан кўплаб улуғ шайхлар, олимлар ва ҳунармандлар етишиб чиққан. Аммо ҳозирда доимий исён ва фитналар туфайли Аллоҳга маъқул ибодатларни адо этиш ва илм олиш жуда қийинлашган”.

XVIII асрда Тошкент савдо маркази сифатида ривожланиб, ўзининг ноёб бошқарув тизимини шакллантирган. Шаҳар тўрт қисмга — Шайхавандтоҳур, Бешоғоч, Кўкча ва Себзорга бўлинган. Ҳар бир қисм ўз ҳокими томонидан бошқарилган. Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг “Тарихи жадидаи Тошканд” асарида бу ҳақда шундай ёзилган:

“Шайхавандтоҳур қисмида Бобохонтўра, Бешоғочда Ражаббек, Кўкчада Муҳаммад Иброҳимбек ва Себзорда Жўчихон авлодидан бўлган ҳокимлар ҳукмронлик қилганлар. Улар ўзаро келишув асосида мамлакатни бошқариб, Қипчоқ даштидаги ерларда ҳокимият ва адолатни амалга оширганлар. Ташқи душманлар таҳдиди туғилганда, ҳар бир қисм ўз навбатида жангга чиқар эди. Бозорда, далада ёки овда бўлмасин, одамлар доимо қуролланган ҳолда — зирҳ, найза, шамшир ва милтиқ билан юрар эдилар”.

🧠@nurbekalimov


Олдин "ялпи мажлис" деса, кўз олдимга дафтарига нима ёзаётганиям аниқмас депутат, қонун лойиҳалари 100 фоиз натижа билан ўтиб кетадиган стандарт сценарий келарди.

Лекин, ўтган сайловдан кейин ялпи мажлисларни қолдирмай кўряпман. Ишхонада наушникни улаб, ўзимни ишимни қилиб ўтиравераман. Айтгандай, жонли эфирга заиф эшитувчилар учун сурдо таржимонниям қўшишган.

Чалғиб кетдим. Хуллас, бугунги бўлган ишни айтмоқчи эдим. Битта қонун лойиҳасида 3-4 та депутатмас, бутун партия фракцияси қолганларга қарши чиқишди. Бунақаси олдин кам бўларди.

Ўзи халқчил қонунлар шунақа фикрлар тўқнашувида юзага келади.

🧠@nurbekalimov


70 йиллик “Макдоналдс”: ҳаммаси қаердан бошланган эди?

Бугунги кунда бутун дунёга танилган “Макдоналдс” тарихига 70 йил тўлибди. Асосий франшиза 1955 йилда америкалик тадбиркор Рэй Крок томонидан Иллинойс штатидаги кичик Дес-Плейнз шаҳарчасида очилганди. Унгача эса 1948 йилда Калифорнияда Мак ва Дик Макдоналд деган ака-ука ўз ресторанларини очиб, «тез хизмат – сифатли овқат» ғоясини илк бор ҳаётга татбиқ этганди.

Рэй Крок уларнинг бу ютуғини катта бизнесга айлантиришни истайди. 1954 йилда улар билан келишиб, франчайзинг ҳуқуқини олади ва “Макдоналдс” номини бутун мамлакатга, кейинчалик эса бутун дунёга тарқатади.

1960-йилларга келиб Крок юзлаб ресторанлар очади, ҳатто “гамбургерология университети”ни ҳам ташкил қилади. 1961 йилда у компаниянинг барча ҳуқуқларини тўлиқ ўз қўлига олади. Шундан сўнг компания жадал ривожлана бошлайди: 1968 йилда биринчи “Биг Мак” пайдо бўлади, 1975 йилда мижозлар учун автомобилидан тушмасдан буюртма бериш имкони яратилади, 1979 йилда эса болалар учун машҳур “Хэппи Мил” сотувга чиқади.

Албатта, барча ғоялар ҳам муваффақиятли бўлавермайди — пицца, паст калорияли сэндвичлар ва бензин қуйиш шохобчаларида очилган кичик “Макдоналдс”лар буни исботлади. Лекин компания глобал танқидларга қарамасдан, ўзини тузатишга, яна ишонч қозонишга эришди. Хайрия ишлари ва тезкор хизмат сифати борасида McDonald’s ҳали ҳам бошқа кўплаб брендларга ўрнак бўлиб келяпти.

2022 йилга келиб, дунё бўйлаб 100 та мамлакатда 40 мингдан зиёд ресторан фаолият юритарди. Аммо McDonald’s Ўзбекистонда ҳамон йўқ.

🧠@nurbekalimov


Авраам Линкольн – мамлакатни сақлаб қолган раҳбар

160 йил аввал, 1865 йил 14 апрел куни АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольн ўлдирилган эди. У Америка тарихидаги энг машҳур ва қадрланган етакчилардан бири ҳисобланади.

Линкольн АҚШда қулликка қарши курашган, мамлакатни иккига бўлган фуқаролик урушида Шимол тарафини бошқарган ва жанубчилар устидан ғалабага эришган. Энг муҳими, у бутун мамлакат бўйлаб қулликни расман бекор қилган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан АҚШ Конституциясига 13-ўзгартиш киритилиб, қулликка чек қўйилади.

Лекин бу ҳаммани хурсанд қилмаган. 1865 йил 14 апрелда, жанубчилар тарафдори бўлган актёр Жон Бут Линкольнни театрда отиб ўлдиради. Президент бир кундан кейин вафот этади. Бу воқеа бутун мамлакатни мотамга солади. Президентнинг жасади мамлакат бўйлаб поездда ташилган, минглаб одамлар у билан видолашган.

Ҳозирда Линкольн АҚШ тарихида халқ манфаатини унутмаган, оддий одамлар дардини эшитган ва миллий бирликни таъминлаган лидер сифатида эъзозланади. Унинг номига фидоилик ва сабот рамзи сифатида қаралади.

🧠@nurbekalimov


“Радар уриб қаҳрамон бўлиш” даври бошланмадими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўзининг Telegram каналида Андижонда 52 та радарни ўққа тутган фуқаро ҳақида жиддий муносабат берди:

“Бундай ўзбошимчалик ва ҳуқуқий нигилизм кўринишларини қатъий қоралайман… Қонун устувор, жазо муқаррар бўлмоғи шарт!”, — дейди у.


Бу гаплар шунчаки сўзлар эмас. Агар жамиятда кимдир милтиқ кўтариб, давлат мулкини йўқ қилса ва бунга интернетда “офарин” дейилса — демак хавф янада чуқурроқ.

Кечирасизу, бугун радарни ўққа тутаётган одам, эртага сизнинг машинагизни, уйингизни “ҳафа бўлдим” деб портлатиши мумкин.

Бу “қаҳрамонлик” эмас — бу жиноят. Ва ҳар бир жиноят жазосиз қолмаслиги шарт.

Қонун ҳамма учун баробар. Милтиқ кўтариб, ўз “адолат”ини ўзи тарқатишни бошласак, жамиятга ким кафолат беради?

Бундай вазиятда ҳимоя қилинадиган нарса — шахс эмас, қонун.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🧟‍♂️ Зомбилар ортида ётган асл ният…

Кўпчилик зомбилар ҳикоянинг якуни деб ўйлайди. Лекин Киркман учун улар фақат бошланиш эди. “Юрувчи Мурдалар” комиксида у инсониятнинг янги ҳаётга мослашуви, жамият қуришга бўлган уринишлари ва ички зиддиятларини кўрсатишни мақсад қилган.

Қизиғи шундаки, дастлаб нашриёт бу ғояга ишонмаган. Киркман эса ўз режаларини “ўзга сайёраликлар” билан боғлиқ деб кўрсатиб, комиксни чоп эттиришга эришган. Аммо кейин бу ҳийлани бутунлай унутган ва ўзи истаган йўлдан кетган.

2003 йилда чиққан бу комикс бугун пост-апокалиптик ҳикоялар ичида энг муҳимларидан бири ҳисобланади.

Тўлиқ таҳлил ва тарих Сусамбил каналида.

▶️ Бу эса ҳавола:
https://youtu.be/murQvA9-254?si=1iX_PUyNcoXwHL1_

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.