YURISTKADR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳоким бува, Меҳнат кодексини ёқворақолайлик.

Бухоро вилояти ҳокими мана бу сафда турганларга "хамманга хайфсан эълон қиламан, агар 1 хафта ичида жойига қўймасанг, статья билан ишдан оламан" деб дағдаға қиляпти.

Сафдагиларнинг ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ҳам борлиги кўриниб турибди.

Қонунсизликни қарангки, ҳоким мутлақ ваколатсиз ҳолда, ҳаммангни ишдан олиб ташлайман деяпти. Деярли ҳар бир гапида меҳнат қонунчилиги бузилиши борлиги кўриниб турибди.

Ишқилиб, сафдагилар орасида судьялар йўқми? Билиб бўладими, индамасанг, уларни ҳам чақириб бошини оғритади булар.

👉@yuristkadr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#video_tushuntirish

Манфаатлар тўқнашуви – яқин қариндошлик.

➖Давлат ташкилотида икки яқин қариндош бири-бирига бўйсинадиган ёки назорат қиладиган лавозимларда ишлаётгани аниқланди.

Хўш, бундай ҳолатларда қандай чоралар кўрилиши тўғри бўлади?

👉@yuristkadr


Давлат ташкилотларидаги кадрлар хизмати хабари бормикан?

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун бўйича ҳам тарғибот ишларини бошлаб юбордик. Бу борада давлат ташкилотлари бўйлаб ўқув-семинарларини ҳам фаоллаштирамиз.

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қисқача айтганда, давлат ташкилотларига ва ундаги ходимларга тегишли. Асосий фикрларимиздан бири шуки, давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ишлари билан махсус бўлинмалар шуғулланади.

Қонуннинг 3-моддасида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинмалар деганда, давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари (ва) ёки кадрлар бўлинмалари назарда тутилган.


Бу нима дегани? Бу шу деганики, агарда давлат ташкилотида коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида бўлинма ёки шундай лавозим бўлса, бу ишлар билан кадрлар хизмати шуғулланиши керак.

Шундай экан, коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида бўлинма ёки лавозимлар бўлмаган давлат ташкилотлари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш вазифаларини кадрлар бўлинмаларига юклатиш ёддан чиқмасин-а?

👉@yuristkadr


Advokat Komilova dan repost
Минтақавий судлар ғояси ҳақида

Ўтган куни адвокат Саидали Мухторалиев “Президент билан учрашиб қолсам, ҳар бир туманда фуқаролик судлари ва минтақавий тафтиш судлари ташкил қилишни сўрар эдим”, деб ёзди.

Ҳамкасблар сўзлаб беришганди: Олий суд раиси Бахтиёр Исломов 9 ноябр куни адвокатлар билан очиқ мулоқот чоғида сўнгги суд ислоҳоти доирасида минтақавий судлар ташкил қилиш ғояси ҳам бўлганини айтар экан, бу ғоя амалга ошмаганини “бизда яхши ташаббуслар ё маблағ масаласига келганда, ёки кимларнингдир қаршилиги билан ўтмай қолади”, дея изоҳлаган экан.

Яна: “Бизнинг ғояни Қозоғистон муваффақиятли ўзлаштириб, аллақачон минтақавий судлар тузиб олган”, дебди Олий суд раҳбари.

Шу гаплар мазмунига қараганда, президент сўраганингизни бериши учун ёнингизда қудратли тарафдорлар бўлиши керак шекилли, Саидали ака. Ва, албатта, молия соҳаси хўжайинларининг розилиги ҳам шартга ўхшаяпти.


Бугун БРБ банкдаги семинарда кўтарилган ғалати мисол: ўнгдан ўнг бўлмас, тушдан туш бўлмас...

Биламизки, ўзаро яқин қариндошларнинг битта давлат ташкилотида бири иккинчисига бевосита бўйсунадиган ёки унинг назорати остида бўлган лавозимларда ишлаши тақиқланади.

Меҳнат кодексининг 121-моддаси ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида: – яқин қариндошлар деганда, ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари тушунилиши кўрсатилган.


Эътиборингизни яқин қариндошлик билан боғлиқ бир ғалати мисолга қаратмоқчиман.

1. Ходимнинг акасини хотини юқоридаги таърифда яқин қариндош сифатида кўрсатилмаган. Масалан, Нилуфарга унинг акаси яқин қариндош. Бироқ акасининг хотини – Феруза кенайи юқоридаги таърифда унга яқин қариндош сифатида кўрсатилмаган. Шундан келиб чиқсак, бир қарашда акасининг хотини ходимга яқин қариндош эмасдек кўринади.

Лекин хулоса қилишга шошилманг. Чунки, худди шу мисолга тескари томондан қарасак, бошқа нарсага гувоҳ бўламиз.

2. Ходимни эрининг синглиси юқоридаги таърифда яқин қариндош экани кўрсатилган. Яъни, Феруза кенайига унинг эри яқин қариндошлиги аниқ. Энди, эрининг синглиси Нилуфар ҳам юқоридаги таърифга кўра унга яқин қариндош бўляпти. Бу томондан қараганда Нилуфар ва Феруза кенайилар бир-бирлари билан яқин қариндошдир.

▪️Хулоса, яқин қариндош деганда, ҳар икки томондан алоҳида-алоҳида қараганда ҳам яқин қариндошлик мезонларига тушяптими, демак, қонундаги чекловлар ишлайди.

👉@yuristkadr


Бизнесни ривожлантириш банкидаги семинаримиз нима ҳақида эди?

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг 6 декабрь кунидан кучга кирганидан хабарингиз бўлса керак.

Сизга бир нарсани айтаман, бу қонун характерига кўра мураккаб қонунлардан бири бўляпти. Энг қизиғи, бу қонуннинг меҳнат муносабатларига алоқадор жойлари ҳам кўп.

Масалан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш тартиби қандай? Давлат ташкилотидаги ходим манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйса қандай чоралар кўрилади? Бундан ташкилотга ёки бошқа фуқароларга зарар етган бўлсачи? Ўша кўриладиган чораларни қўллаш тартиблари қандай бўлади? Қанақанги ҳужжатлар расмийлаштирилади?
Бугун Бизнесни ривожлантириш банки тизимидаги комплеанс назорат ходимлари билан ўтказилган семинарда шу каби кўплаб масалалар ҳақида гаплашдик.

Қонуннинг моддаларини шунчаки ўқиб бериш эмас, аксинча, бу қонунни қўллашдаги амалий муаммоларнинг аниқ ечимлари ҳақида суҳбатлашдик.

👉@yuristkadr


26 декабрдан суд ишларини кўришни тўхтатиш тўғрими?

2024 йил 26 декабрдан - кейинги йилнинг бошига қадар судларда ишлар кўрилиши тўхтатилар экан. Кеча, фуқаролик судидаги ишимизда бир судья опамиз шундай деб қолди. Юқоридан шунақа тавсия (топшириқ) берилибди.

Бу нарса бизга янгилик эмас. Лекин, шахсан мен бу амалиётни тўғри деб ҳисобламайман.

Биринчидан, судларда мунтазам ишлар кўрилиши судларнинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида ҳам суднинг асосий вазифаси фуқароларнинг қонунлар ва бошқа ҳужжатлар билан кафолатланган ҳуқуқлари ва эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ва тадбиркорларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш экани кўрсатилган. Шундай экан, қандай қилиб, суднинг энг асосий фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйиш мумкин. Бу юқоридаги нормага зидку.

Иккинчидан. “Суд ишларини кўриш 26 декабрдан тўхтатилсин” деган топшириқ жойлардаги судларга тескари таъсир ўтказиши мумкин, аниқ деб ҳисоблайман. Яъни, бунда аксар судлар ўз юритувидаги суд ишларини тезроқ тугатиш учун ишни тўлиқ ўрганмасдан, чала-чулпа ҳолатда тугатишга ҳаракат қилади. Бу эса, табиийки суд қарорларини сифатсиз ва адолатсиз чиқишига ҳамда тарафларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлади.

👉@yuristkadr


#tavsiya

Аёлларга ишдан бир соат олдин кетишига руҳсат бериш мумкин.
Айниқса, қиш кунларида.

Қайсики идора ёки ташкилотга борсам, соҳамиздаги ўрнак олса бўладиган ижобий ишларга дуч келаман.

Миллий тикланиш партияси марказий кенгашидаги 3 кунлик семинарда гувоҳи бўлганим, марказий ва ҳудудий кенгашларда ишлаётган аёл ходимларга қўшимча имтиёзлар берилган экан.

Масалан, уларга ишдан 1 соат вақтли кетишга руҳсат берилган экан. Асосийси, бу нарса уларнинг иш ҳақларига таъсир қилмас экан.


Кеча партия рахбари Алишер Қодиров бу амалиёт партиянинг асосий ғояси билан чамбарчас боғлиқ эканини тушунтирди. Яъни, бугунги кунда ўзбек оилаларида бирдамлик долзарб масала. Оилада аёлларнинг ҳам она, ҳам турмуш ўртоқ сифатидаги ўрни беқиёс. Уларга яқинлари билан кўпроқ вақт ўтказишига имкон бериш, оила бирдамлигини кучайтиради. Агар бундай амаллар кўлами кенг миқёсда бўлса, миллат тараққий этади.

Ушбу амалиёт менга ҳам маъқул келди. Қонунларимиз ҳам бунга йўл қўяди деган фикрдаман.

Жумладан, Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан нафақат қонунчиликда, балки, меҳнат ҳақидаги ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида ҳам алоҳида тоифадаги ходимлар (масалан, аёллар) учун қисқартирилган иш вақти белгиланиши мумкин. Қисқартирилган иш вақти деганда, биз иш ҳақини камайтирмаган ҳолда ходимнинг иш вақтини қисқартиришни тушунамиз. Яъни, бу қўшимча имтиёздир.

Оилаларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган ва имкон қидирган бошқа иш берувчилар ҳам бу каби амалларни бемалол жорий этишлари мумкин.

Тавсия этамиз.

👉@yuristkadr


Судлардаги “бардак”ни деб 10 жон аёз кунда кўчада қолди

Баъзан ўзимни шамол тегирмонлари билан жанг қилаётган Дон Кихотдай ҳис қиламан.

...Бир низоли уй бор. Унда 10 жон (жумладан ҳомиладор аёл, 5 вояга етмаган шахс, 2 нафари гўдак ёшида) истиқомат қилади. Аниқроғи, истиқомат қилар эди. Кеча, тепса тебранмас суд мутасаддиларини деб шу қаҳратонда кўчада қолишди шунча одам!..

Уй уларники аслида, қонун 100 фоиз улар тарафида. Бироқ ёллаган адвокатлари нотўғри йўналишдан бориб, биринчи истанцияда ва апелляцияда ишни ютқазган. Тафтишда натижа тамоман бошқа бўлишига умидим бор.

Катта бир оила жужуқ болалари билан қиш аёзида қийналиб қолмасин деб, ишни олган кунимоқ (6 декабрь) ФИБ Яккасарой туманлараро судига тафтиш шикоятини топширдим. Мақсадим – даъвогарнинг талаби билан бостириб келаётган МИБ ва ИИ ходимларига “стоп” дейиш учун ижро ишини тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқартириш эди.

Бироқ 6 декабрда берган шикоятим Тошкент шаҳар суди ФИБ судлов ҳайъатининг тафтиш инстанциясига 18 декабрда етиб борса-я!..

19 декабр куни эрталабдан мибчилар бориб оиланинг кўч-кўронини кўчага чиқариб ташлашни бошлаган бўлса, мен – шаҳар суди эшиги тагида қоровулликка турдим.

Қабул қилинган шикоят бўйича ижрони тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаришни сўраб ялиниб-ёлвордик, кор қилмади. Ахийри ишонч билдирувчим “бўлмаса ҳозир ўзимни иккинчи қаватдан ташлавораман” деб қўрқитганидан сўнггина инсоф кирди судьяларимизга.

Соат 18:30 да ажримни тутқазишди. Етиб борганимизча соат 19:00 дан ошди. Кечикдик – МИБ ходимлари бутун жиҳоз ва буюмларни чиқариб ташлаб, эшикни муҳрлаб бўлишган экан...


Мибчилар гуруҳи бошлиғи “менга суд ажримини иш вақти тугаганидан кейин олиб келдингиз, ҳеч нарса қилолмайман”, деди. Эътироз қилолмадим, расман у ҳақ.

10 жондан иборат катта оила судлардаги масъулиятсизлик ва “бардак” туфайли шу совуқда, энг камида тафтиш инстанцияси қарори чиққунига қадар бошпанасиз қолди. Додингни кимга айтишниям билмайсан.

Адвокат Комилова

👉@yuristkadr


#sud_qarori

Олимпияда ғолиби бўлган ОТМ ўқитувчиларига устамалар берилмаяпти.

Айни пайтда республика фан олимпиада ғолиби бўлган ва таълим муассасаларида ўқитувчилик қилаётган шахсларга устамалар тўланмаётганлиги муаммосини ўрганяпман.

Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5-бандида: ➖таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланиши белгиланган.


Бироқ, ушбу турдаги олимпиада ғолиби бўлган ва олий таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчиларга қарорда кўрсатилган устамалар тўлиқ тўланмаяпти.

Мени ҳайрон қолдиргани, Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъати судьялари Президент қарорининг юқоридаги 5-бандида “олий таълим муассасалари кўрсатилмагани учун” бу устамалар ОТМларга тегишли эмас деган мазмунда қарор чиқарган. Қолган важлари ҳам деярли шунга ўхшаш. Бу ишда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ўқитувчини ҳимоя қилиб, судга ариза киритган.

Суднинг қарорини ўқиб, ёқамни ушладим тўғриси. Чунки амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунга қарасангиз, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, ўрта махсус таълим муассасалари, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари – булар ҳаммаси умумий жумла билан таълим муассасалари деб юритилади. Яъни, аслида ПҚ-4306-сонли қарорнинг 5-бандида кўрсатилган 100 фоизлик устама барча турдаги таълим муассасаларига, жумладан, олий таълим муассасаларига ҳам тегишли.

Лекин, нега суд бундай қарор чиқарганини тўғриси, умуман тушунмаяпман. Қандай қилиб, Президент қарорида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган қоидани бошқача талқин қилиш мумкин? Ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бўлиши керакку!

Бу ишда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, бу ишни охиригача етказиб қўйиш керак.

👉@yuristkadr


Лекин ўртоқлар бир нарсани айтишим керак. Олий суд раиси қабулига фақат олдиндан қабулга ёзилган фуқароларгина кира олади. Тартиб шундай.

Тағин айтмади деманглар.

👉@yuristkadr


Бугун Олий суд раиси қабули.

Эшитишимча, бугун – 20 декабрь куни эрталабдан Олий суд раиси Бахтиёр Исломов фуқароларни қабул қилади.

Қабулга кирадиган юртдошларимизни мушкуллари осон бўлсин ва адолат қарор топсин деб дуо қиламиз🤲

👉@yuristkadr


Президентдан нима сўрар эдим?

Фуқаролик судлари судьяларига ҳам қийин. Энг кўп ишлар уларда:

➖9.00 дан 18.00 гача иш кўради;

➖18.00 дан 21.00 гача қарор ёзади;

➖21.00 дан 24.00 гача баъзага маълумотлар киритади.

Деярли дам олиш йўқ, шу сабаб, ишлар сифати ҳам ўлда-жўлда. Балогардон ҳам доим шулар.

Насиб қилиб, Президент билан учрашиб қолсам, иккита нарса сўрар эдим:

➖биринчиси, ҳар бир туманда фуқаролик судлари ташкил қилиш ва иккинчиси, минтақавий тафтиш судлари ташкил қилиш.

Ишонинг, бундан бошқа ҳеч нарса сўрамас эдим.

👉@yuristkadr


Собиқ ички ишлар ходими ўз ишига тикланадиган бўлди.

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судида адолат қарор топди.

Бувайда тумани ички ишлар бўлимида ишлаган Бобурмирзо Минаваровни аттестациядан ўтолмади ва меҳнат интизомини мунтазам равишда бузди деб ишдан бўшатиб юборишган эди.

Бобурмирзо бўлиб ўтган барча воқеаларни айтиб берганидан кейин, ишга тикласа бўлади деган хулосага келдим. Кейин ФИБ Қўқон туманлараро судига даъво аризаси киритдик.

Суд давомида аттестация жараёнида қонунчилик ва ички меъёрий ҳужжатлар талаблари бузилганлигини, қолаверса, аввалги хайфсан жазосини қўллашда ҳам ҳеч қандай асос бўлмаганини исботлаб бердик.

Бугун масофадан қатнашган якуний судимизда судья У.Сафаров Бобурмирзони аввалги ишига тиклаш ҳақида қарор чиқарди. Адолат тикланди!

Кўряпмизки, марказга қараганда, ҳудудларда адолат бор, у ўлмаган. Жойларда ўзини мустақил деб ҳис қила оладиган ҳақиқий судьялар ҳали ҳам ишлаяпти. Муҳими, улар кам эмас.

Бахтимизга шулар бор бўлсин.

👉@yuristkadr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Адвокатлик осонми?

👉@yuristkadr


Миллий тикланиш партиясидаги семинаримиз якунига етди.

Бугунги кунимиз баракали бўлди десам бўлади. Бир нечта судларда қатнашдим, ажойиб ютуқлар, шу билан бирга бизга қарши чиққан қарорлар ҳам бўлди.

Лекин ўзига ҳос ижобий кайфият берадигани Миллий тикланиш партияси марказий кенгашидаги ўқув-семинар якуни бўлди.

Хабарингиз бор, партиянинг ҳудудий кенгашларидан келган кадрлар бўйича раҳбар ўринбосарлари ва кадрлар бўйича бош мутахассислар билан меҳнат қонунчилигини қўллаш ва меҳнатга оид ҳужжатларни расмийлаштириш мавзусида 3 кунлик семинар ташкил қилганмиз.

Бугун шу тадбирнинг якуни бўлди ва Миллий тикланиш партияси марказий кенгаши раиси, партия лидери Алишер Қодиров билан иштирокчиларга сертификатлар топширдик.

Орада Алишер ака билан меҳнат муносабатларига оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таклифлар тайёрлашда партия билан ҳамкорлик масалаларини ҳам гаплашиб олдик.

👉@yuristkadr


Бухоролик криптовалюта вундеркинди қамалмайди

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда бухоролик 17 ёшли бола қонунга хилоф тарзда 34 миллиард сўмга тенг бўлган криптоактивларни олиш, ўтказиш ва айрибошлаш билан шуғулланганлиги, ҳолат юзасидан ЖК нинг 278-8-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ЖК нинг 278-8-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятлар учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Бироқ бу ҳолатда бухоролик 17 ёшли болага озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмайди.

Гап шундаки, ЖК нинг 85-моддаси 4-қисмига кўра вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.

ЖК нинг 15-моддаси 3-қисмига кўра унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Яъни, ЖК нинг 278-8-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят унча оғир бўлмаган жиноят ҳисобланади.

Бухоролик бола 17 ёшда бўлганлиги сабабли жазо тайинлашда ЖК нинг 85-моддаси 4-қисми қўлланилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.

Адвокат Қосимов

👉@yuristkadr


Бундан буёғига Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатида апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган қарорлар юзасидан шу суднинг ўзига тафтиш шикояти киритганда, албатта, Олий суд раҳбариятига ҳам алоҳида мурожаат киритаман.

Нима ҳақида дейсизми? Ишни бошқа ҳудудга ўтказиш ҳақида.

Бу ерда "қарға қарғани кўзини чўқимайдиган ишлар бўлмоқда" деган фикрим тобора қатъийлашмоқда.

Ҳуллас, ҳозирги тафтиш институтидан фойда йўқлиги аниқлашмоқда.

👉@yuristkadr


Бу суддаги ўзим қатнашган ишлар бўйича мен қўшилмаган қарорларнинг нотўғрилигини тўлиқ асослантириб исботлаб бера оламан. Холис баҳолар эса сиздан бўлади кузатувчим.

Қарорларни олайлик.

👉@yuristkadr


Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатидаги ишларда (айниқса, И.Алманов раислигидаги ишларда) илтимосномаларимиз ва мурожаатларимиз кетма-кет рад қилинмоқда. Асоссиз равишда.

Мен иштирок этаётган ишлар бўйича бу судда "нималардир" бўлаётганга ўхшаяпти.

Майли кузатайликчи.

👉@yuristkadr

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.