Ўқишни кўчириш (перевод) масаласида
Талабалардан ҳар куни ўқишни кўчиришга оид жуда кўп саволлар келиб тушади, шу сабабли мазкур мавзуга оид муҳим маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдим.
Бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?
Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.
👉
Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади: • кундузги;
• сиртқи;
• кечки (сменали).
❌ Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.
👉
Сиртқи таълимдан рухсат этилади: • сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кечки (сменали).
❌ Сиртқи таълимдан кундузги ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.
👉
Кечки таълимдан рухсат этилади: • кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.
❌ Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.
👉
Махсус сиртқи таълимдан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади. Фақат махсус сиртқида бир таълим соҳаси доирасидагина кўчиришга рухсат этилади.
👉 Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.
Ўқишни кўчириш бўйича муддатлар
Ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш қуйидаги 9 та босқичда амалга оширилади. Булар қуйидагилар:
Кузги семестр бўйича
1️⃣-босқич: 15 июнгача
Ҳудудларда Ишчи гуруҳ ташкил этилади.
2️⃣
: 15 июлдан 5 августгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш. Жорий йилда аризалар edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.
3️⃣
: 5 августдан 30 августгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.
4️⃣
: 2 сентябрдан 10 сентябргача
Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
5️⃣
: 1 октябргача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.
Баҳорги семестр бўйича
6️⃣
: 15 январдан 25 январгача
Талабалардан аризалар қабул қилиш
7️⃣
: 25 январдан 15 февралгача
Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.
8️⃣
: 15 февралдан 25 февралгача
Узрли сабаблар билан баҳорги семестрда кўчириш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
9️⃣
: 1 мартгача
Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.
👉
@xushnudbek 👈