❗️ЖШШИР (ПИНФЛ) нима ва уни қандай аниқлаш мумкин?
#abituriyent
20 июндан бошлаб abitur.dtm.uz сайти орқали ОТМларга онлайн ҳужжат қабул қилишга старт берилади.
Онлайн рўйхатдан ўтишда фотосурат ёки паспорт нусхаси шарт эмас. Шунчаки ЖШШИР, паспорт серия ва рақами киритилса кифоя.
Паспорт серия ва рақами тушунарли.
Хўш, ЖШШИР (ПИНФЛ) нима? Ва уни қандай аниқлаш мумкин?
ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди (ўта камдан-кам учрайдиган ҳоллар бундан мустасно).
Уни аниқлаш жуда осон. Қуйида кўрсатилган сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз бўлади.
☝️Шу ўринда, 16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар тезроқ паспорт олишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки паспорт бўлмаса ЖШШИР рақам ҳам бўлмайди, бу дегани абитуриентлар ҳужжат топшира олмай қолишлари мумкин. Паспортини йўқотган/шикастлаган абитуриентлар ҳам паспортини тезроқ янгилаши лозим.
👉 @xushnudbek 👈