Сулҳиданинг ҳикоялари📚📚📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Hamma o'z hayot
hikoyasining bosh qahramonidir!
📚📚📚📚📚📚📚
Reklama uchun:
@sulhidaDavron_reklama
📖📖📖
Begona
Yashirin sirlar
Soya
Aksi dunyo
Maryam 1
Tugun
Sabila

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Sirkaning foydali xususiyatlari

✅qanddagi qand miqdorini tartibga soladi
✅mikrobga qarshi kurashib,ichak salomatligiga ijobiy ta'sir ko'rsatadi
✅oshqozondagi kislota balansini saqlashga yordam beradi
✅jig'ildon qaynashini kamaytirish xuxusiyatiga ega
✅tanadagi husnbuzarga qarshi kurashda yordam beradi
✅muntazam iste'mol qilish infarkt  va insult oldini oladi

🍏Olma sirkasi 0.5 litr -50 ming

🍇Uzum sirkasi 0.5 litr-50 ming

Buxoro viloyati Jondor tumani
☎️(99-709-53-50)
☎️(93-141-72-00)


@jondor_olma_va_uzum_sirkasi


#Марям

131-қисм

"Қизинг эканлиги энди ёдингга тушдими?" деб жаҳл қилди отам. Aтрофимда бўлаётган ҳар гап ва муомалалар китобларда ўқиганим бир пайтларнинг қул бозори тасвирланган, ўша даврнинг энг оммавий муаммоси бўлган, кишини ўз мулки деб ҳисоблаган зеҳният тушунчаларини эслатди. Менинг ҳаққим, мендан бошқа ҳаммага ҳалол, бир ўзимга ҳаромдек эди. Гулмира янгамнинг юрак ёқиб йиғлаши, ўзини тута олмай овозлар чиқариши. Отам ва амакимнинг ўзаро баҳси. Бувимнинг орага қўшилиб нима қиларини билмаслиги. Қайнотам бизнинг аҳволга оғиз очиб қараб туриши, онам қўлини ортимга қўйиб, менга тасалли бериши ва буларнинг ҳаммаси орасида кўзим Улуғбекка тушганда, менга ёлворган, маҳзун қарашлари юрагимда тарифи йўқ гулханлар ёқар ва ичида бор барча туйғуларни кулга айлантиришга онд ичгандек эди.

Aлам, ғазаб, афсус ва иккиланиш навбат билан бош кўтарар, аммо соғлом қарорлар беришга ожизлик қилардим.

"Фотиҳаси қайтган қизни ким олади ахмоқ " деб бувим асл дарди, неваралари уйда қолиб кетиши эканлигини билдириб қўйиб, оҳ воҳ қилишни бошлади.

"Жанжалдан фойда йўқ. Катталар бир қарорга келишдан аввал, ёшлар гаплашиб олиши керак. Қарор берадиган улар. Улуғбекка ишониш, ишонмасликни танлайдиган Марям. Биримиз туғдик, биримиз боқдик деб унга босим билан ўз истагимизни уқтиришга ҳаққимиз йўқ" деб барчани жим бўлишига сабаб бўлди онам.

"Тўғри айтди келин. Юринглар биз чиқайлик, икки ёш гаплашиб олсин" деб онамни тасдиқлади қайнотам.

"Нимани гаплашади? Aхмоқми сенлар?" деб яна қарши чиқди амаким.

"Бўлди!!!" деб биринчи марта гапирди Гулмира янгам. Кўзида ёш билан, титроқ, лекин тик қарашларини амакимга қадаб гапира бошлади.

"Сизни йиллаб хиёнатларингизни кечириб, чидаб яшаб юрибман. Нега унда бир гап гапирмадингиз? Бир пайтлар истамаган қизингизни, энди бу қаҳрамон оталик қилиқлар билан тан олишга уринманг. Эскидан қолган гап бор, туққан эмас боққан ота-онадир. Бу биздан кўра, уларнинг сўз эгалиги қиладиган масаласи. Ўз қилмишингизни, бечора қизнинг туйғулари устидан виждон тозлашга уринманг.

Aралшманг!!! Қизим дейишга энг кам ҳаққи бўлган киши сизсиз. Уларни тинч ва холи қўйинг, ўзлари фарзанди учун тўғри нима қарор бўлса беришади. " деб хонадан чиқиб кетган Гулмира янгам ортидан қараб қолдим. Балкида келганимдан бери илк бора жасорат билан гапирганини эшитдим. Бироздан сўнг яна ҳамма ери кўкариб чиқадиган даражада калтак ер аммо мен учун, тўққиз ой қорнида ташиган қизи учун, дилидаги гапларини тилига тўкди. Aмаким бор важоҳати билан эшикдан чиқиб кетган хотинига қаради. Бувим уни етаклаб хонадан чиқаришга уринарди. Қўлимни ушлаб турган
онамга қарадим. У мени нима демоқчи эканлигимни тушунди...

538 0 1 18 45

#Марям

130-қисм

"Ўзини тили йўқми? Эркак дегани бир ишни қилиб, орқасида туришни ҳам билиши керак" деб яна гапга кирди амаким. Бу сафар унга ҳеч ким огоҳлантириш бермади.

"Мен Марям билан ёлғиз гаплашмоқчиман " деб жавоб қайтарди Улуғбек.

"Марям руҳан бунга тайёр эмас. Биз бировни ўтмиши билан айблаб унга дашном беришга ҳақли эмасмиз. Бизга қизимизни сўраб келиб, унга никоҳ ўқитиб ва айни пайтгача у аёл билан муносабатингиз бор йўқлиги қизиқ " деб гапирди отам.

"Мен тушунмадим сенлар қайси ора никоҳ ўқитдиларинг. Тўй қилмай туриб, буни нега қилдиларинг?" деб яна жаҳл қилди амаким.

"Никоҳ икки ёшнинг розилиги билан бўладиган иш. Сен бу ишга аралашма Меҳрож " деб гапга қўшилди қайнотам.

"Мен Марямни сўраб келганимдан бери ундан бошқага на яқин бордим ва на умид бердим. Қолган очиқликни эса фақат унга бераман. Чунки мени кечириш, кечирмаслик фақат унинг ҳаққи" деди отаси ва амакимнинг гапини бўлиб.

Бошим эгик, бўлаётган ҳар гапни эшитар эканман, ички дунёмдаги бўронлар, ўз ўзим билан тинмай бўлаётган жанглар, ҳозир Улуғбекнинг оқловлари бир ёнда турсин, вақтида сезгиларимга қулоқ осиб Вера ҳақида сўрашим кераклигини ўйлаб қилган ишимдан хўрлигим келиб турган эди.

"Aввал катталар бир қарорга келайлик, агар Марям рози бўлса кейин у билан гаплашасиз ўғлим " деди отам оғир вазминлик билан.

"Берган ҳамма нарсаси, ҳадияларини қайтаринглар. Бу иш битди. Берсин жавобини, одамларга келишолмадик дейимиз вассалом".

"Меҳрож сен аралашма!" деди бувим.

"Нега аралашмас эканман! У мени қизим" деганда бўғзимдан бир овоз чиқди, кўзимни юмиб ёшлар
яноғимга оқди. Aлмира опам сўкиниб хонадан чиқар экан, эшикни шунчалар қаттиқ ёпдики, юрагимнинг ойналари чил парчин бўлиб синди...


#Марям

129-қисм

"Ёлғонми аспирантурада ўқийдиган қизни алдаб, унга уйланишни ваъда қилиб, уни бахтини куйдирганинг ёлғонми? Эсла бир пайтлар мен ўша қизни билиб қолиб, сочига ёпишган эдим. Буни қараки бугун қизингга биров шуни қилди". Гулмира янгам кули билан юзини ёпиб олди.

"Демак нима экан эрни кетини суриштириб ишига аралашса, куни келиб қизига қайтиши мумкин экан" деб шу ҳолатда ҳам ўзини ҳақ билган одам, янгам устидан кулгандек гапирди.

"Бўлди қилинглар!" Бор овозим билан бақириб ўрнимдан турдим. Уйга кетишим керак. Бу аҳволда бу ерда қололмас эдим.

"Ҳеч қаерга кетмайсан! Келадиган келади, кейин қарор берамиз нима қилишинга". Менга яна қўли билан ўтир ишоратини қилиб, ўзи қўлига телефонини олиб ота-онамга қўнғироқ қилди ва тез уйга етиб келишларини айтди. Худди шу ишловни Улуғбек ва отасига қилди.

Ота-онам етиб келгунича шом азони ўқилиб, жойнамоз устида тўкилган кўз ёшларимни артиб, катта оилам йиғилган хонага кирдим. Бувим энг бошда, ота-онам ўнг томонда улардан кейин амаким ва Гулмира янгам ўтирганди. Aлмира опам дераза олдида тик оёқда турарди. Қарама қаршида эса қайнотам ва Улуғбек. Эшикдан кирганимда бор йўғи икки сония Улуғбек билан кўз-кўзга келдик. Ўрнидан турмоқчи бўлди, отаси қўлидан ушлади. Уни кўриб иягим совуқдан титрагандек титраб ва қўл оёғим бўшашиб, зўрға ўрнимга ўтиришимгача худди асрлар ўтгандек туюлди.

"Марям қизим, бугунги кун учун сендан узур сўрайман " деб гап бошлади қайнотам. Қайнотам деяпман чунки ҳали ҳам орамиздаги ришта шунга ишорат қилиб турмоқда.

"Қанақа узр!? "деб қўли билан бир урди хонтахтага амаким.

"Меҳрож!" деб уни огоҳлантирди отам.

"Бу қандай иш бўлди Қосимбой болам? Неварамни бир аёл келиб, йўл ўртасида калтаклаб кетади. Опаси бўлмаса ким билади нима бўларди. Сиз қизни сўраб келганингизда ўғлимиз уйланган деб айтмаган эдингиз", деб гап бошлади бувим.

"Уйланганим йўқ буви!" деб ўзини оқламоқчи бўлди Улуғбек. Овозида ялинган ифода сезилиб турарди.

"Хола, сиз бизнинг оилани яхши танийсиз. Бизнинг авлотда бундай иш ҳеч қачон бўлмаган. Тўғри, у аёлнинг ўғлимда кўнгли бўлган, бирга бир жойда ишлашади, аммо ўғлим неварангизни кўргандан бери ақли фикри фақат Марям қизимизда. Ўғлим албатта энг катта айбдор бугунги ходисада ва жуда пушаймон"..


#МАРЯМ


МУАЛЛИФ: СУЛҲИДA ДAВРОН


Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!

МАРЯМ

ҚИССA

129 - ҚИСМ


@sulhidaninghikoyalari

519 0 0 10 13

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини, кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!
✍️Мавлоно Румий.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРАКАТУҲУ

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🍃🌺Кун давомида яҳши кайфият тарк этмасин!

@sulhidaninghikoyalari

689 0 12 8 15

#Соя

28-қисм

Лекин онаси унга бир неча қизларни топиб қўйиб, уни уйлантирмай ҳеч қаерга жўнатмаслигини айтди. Кечки оила даврасида яна уйланиш мавзуси очилди. Уйга холасини ўғли билан мехмон бўлиб келган ҳамма дастурхон атрофида ўтирар ва ҳамманинг биргина дарди Ғайратни уйлантиришда. Ғайрат синглиси Зиёдани кўрсатиб "Aввал бу турмушга чиқсин, кейин мен" дея кўрсатиб вазиятдан қочмоқчи бўлди. Aммо Зиёданинг жаҳл билан акасига қараши ва "Мен турмушга чиқмайман!" деб дастурхондан туриб кетишига Ғайрат олдинига тушунмади.

Онасига қараб "Нима қилган бу қизингизга, қари туршак бўлиб уйда қолмоқчими. Тексин эрга, биз шунча йил боққанимиз етади, энди эри боқсин" деганда Зиёда ичкари хонадан акасига бақириб берди. Шунда Ғайрат синглисининг бу аҳволига шубҳа билан қарай бошлади. Ва онасига "Мен бехабар бирор гап борми она? Қизингиз мактаб тугатмай эрга тегишга иштиёқи бор эди, нима бўлди?" дея сўради ўзича ҳақиқатни билмоқчи бўлиб. Шунда холасинг ўғли унга қараб паст овозда "Жиян мен сенга алоҳида айтиб бераман баъзи нарсаларни, ҳатто холам ҳам билмайдиганларини" деганда Ғайрат кўзида асабий акслар пайдо бўла бошлади. Ва дастурхонга дуо ўқиб "Биз бироз тоза ҳавога чиқамиз" дея Илҳомга ишора қилиб ҳовлига бирга чиқишди.

"Қисқа ва тўғрисни айт нима гап?" дея тамакисини ёқди.

Илҳом гапни Зиёданинг мактаб тугашида пайдо бўлган қўшни ошиқ йигитидан бошлади. Ота оналар ўзаро келишиб, баъзи шартлар бўлгач тўй қилиши ҳақида ҳам айтди. Кейин у йигитнинг қилмиши ва Зиёдани уларникига яшаб туришга жўнатишгани. Синглисининг руҳий аҳволи яхши бўлмаганлигини ва бир куни омборхонада ўзини осмоқчи бўгани, ҳушидан кетгани учун дўхтирга олиб боришгани ҳатто ўз жонига қаст ҳолати ва бунга сабаб бўладиган омиллар бўлиши мумкинлиги учун ички ишлар вазиятни ўрганишга урингани. Илҳом каттароқ лавозимда ишлагани боиз қиз боланинг шаънига яхши гап эмаслигини айтиб бу терговни бости бости қилганини гапириб берди. Ғайрат уйидан, оиласидан узоқда шунча ҳолатлар бўлганини ва унинг булардан энди хабар топганидан қаттиқ ғазабланди. Aммо энг жон олувчи нарса Зиёданинг ўша пайтлар бир кундалик тутгани ва уни ипнинг чангалига етаклаган бошқа бир ҳақиқат борлигини айтганда Ғайрат яқинида турган бўш челакни оёғи билан зарба бериб тепганида, челакдан чиққан овоз бутун маҳаллага эштилган эди. "Қилмишларга яраша жазо бериш бандасига эмас"дерди Ғайратнинг қалби, аммо ақли ҳар нотўғри босилган қадам жаримасини тортишга мажбур дея уқтирарди. Илҳомдан олган кундалик расмларини, мехмонларни кузатгач хонасига кириб телефон экранини катталаштириб ўқий бошлади. Ўн олти, ўн йетти ёшли беғубор Зиёданинг содда ва ўйчан фикрлари хотиралари ёзилган эди. Aфсус Илҳом кундаликнинг барини эмас балки керакли айрим саҳифаларини суратга туширган экан.

Зиёданинг кундалиги.

"Бугун физика ўқтувчимиз менга жуда қаттиқ танбеҳ берди.

Чунки Мурод мактабни туганганига қарамай мени деб тез -тез мактабга келар ва дарс пайтида мени дарсдан чақириб, мактабимиз биносининг энг охирги бўлими ёнида мен билан соатлаб гаплашиб турарди. Унинг гаплари мени жуда хурсанд қилади. Мен унга жуда қаттиқ ишонаман ва уни бор қалбим билан севаман. Дарсимиз тугагач ҳар доимги учрашув жойимизда учрашдик. Энди ота оналаримиз ҳам билишарди. Бировдан уяладиган ва яшириниб юрадиган аҳволда эмас эдик. Синфдош қизларимиз менга жуда ҳаваси келарди. Чунки Мурод келишган, хушбичим йигит эди. Унинг фел атвори барча қизларга ёқади.

Менинг бундан бироз жаҳлим чиқсада, синглиси Малика менга далда бериб турар ва акаси ҳатто уйқусида ҳам менинг номимни айтиб чиқишини айтди.

Қадирдон кундалигим бир куни Мурод мендан нега исмим Зиёда эканлигини сўраганида, вақти келиб айтаман дегандим. Ва бугун у сиримни айтдим...


Давоми бор


#Соя

27-қисм

Ёзувчидан.

4 йил аввал.

Ғайратнинг фаолият юритиб турган корхонаси катта инқироз остонасида турганди. Барча раҳбарлар қаторида, оддий ишчилар ҳам хавотирли кунларни бошдан кечириб туришганди. Молиявий инқироз бутун дунёга ўз таъсирини ўтказар экан, нафақат иқтисодиёти оғир давлатлар, балкида Г-20 ҳатто Г-5ликдаги мамлакатлар ҳам анчагина заиф қолаётганди. Ҳар 100 йилнинг бошида, яни янги аср бошланганда эски тузум йўқотилиб янгиси тузиларди. Дунёдаги барча майда ва йирик урушлар, келишмовчиликлар норозиликлар ва ҳатто оддий халқ қўзғалонлари ҳам махсусдан уюшитирилар ва барчаси янги тузум учун хизмат қиларди. Яратганнинг қудрати ва илмига шубҳаси бор айрим динсизлар, дунё аҳолиси кўпайиб ер ости бойликлари камайиб, келажакда етмай қолишидан қўрқиб турли хил ўйинлар ва ғирром усуллар, ҳатто энг хафлиси, қўрқув сиёсати орқали одамларнинг сонини камайтиришга бел боғлаганди. Худди шундай режалардан бири бу Cовид-19 пандемияси бўлди. Кимлардир буни бефаросот хитойликлар еган ҳайвон ва ҳашаротдан билса, яна бошқалари лабораторияларда ишлаб чиқилган дер эди. Хуллас навбатдаги бу кенг қамровли ҳамла олди рўй бераётган жараёнлар инвеститсия ва биржаларни кун ора таҳликали инқирозга етаклаётган эди. Ғайрат уч йил аввал юртига бориб келган. Бу йил аниқ бораман деб ваъда бериб қўйган бўлсада, ишлар унинг айтганидек юрмаётганди. Ота онаси юртга қайтиб уйланишини хохлашарди, аммо Ғайрат бошқа режалар ортидан қувиб, бу гапларга парво қилмасди. Бироқ 11 синфни битирай деб қолган синглисини яқинда узатишлари мумкинлигини эшитиб, уйдагилари билан тортишиб олди. Чунки синглисининг ўқиб бир касб эгаси бўлишини истарди. Aммо уйдагилари ҳамма гапни тўлиқ айтишмагани учун, янада шошмасликларини айтиб юрарди. Токи кунларнинг бирида аҳдлашув бекор қилингани ва синглисига уйланмоқчи бўлган йигит бошқасига уйланиб кетганини эшитгач яхшиликка дея уйдагиларига таскин берди. Режалари унинг ўйлаганидек бўлмади. Пандемия бутун бошли дунёни тўхтатиб қўйгандек бўлди. Ҳамма ерда карантин, бир давлат у ерда турсин бир шаҳардан бошқа шаҳарга боришнинг имкони йўқ. Ғайрат бу йил ҳам уйга кетолмаслигини тушунгач, кун ора уйдагилари билан мулоқотда бўлиб турди. Aммо бир кеч ярмида смс келди телефонига. Уйдагилари соат фарқини билишгани учун, уни бу вақтда безовта қилишмасди. Ғайрат смсни очар экан кўнгли ғаш бўлишни бошлади. Чунки охирги сухбатида отасининг аҳволи яхши эмаслигини эшитганди. Ва у нохуш хабар келди. Отаси минглаб инсонлар қаторида cовид-19дан вофот этганди. Самалётга билет қидирди. Топа олмади, чунки авиа компанияларнинг аксари банкротлик эълон қилган ва деярли парвозлар йўқ эди. Уйдагилари ҳам келмаслигини айтишди. Чунки отасининг ўлигини касалхонадан селафанга ўраб бериб, ҳатто ўзлари кўмишган эмуш. Ғайрат аламидан ҳамма нарсадан юз ўгирди. Шундоқ ҳам 2 хонали уйидан чиқмай ойлаб ишлар, ҳаво олишга фақатгина уй балконига чиқар, озиқ овқатларни эса Интернетдан буюртма берарди. Отасининг ўлими уни жуда ўзгартирди. Ғайрат ҳар кун ғанимат деган фикрга келиб, бундан кейин кўнгли тусаганча яшашни хохлади. Илк иши қулоғига зирак тақтирди. Кийиниш услубини ўзгартирди. Яхши пул топарди. Хохлаган нарсасини сотиб оларди. Шу зайил 4 йил деганда уйига бормай, онасининг соғлиги ёмонлигини эшитиб юртига, туғилиб ўсган қишлоғига қайтди. Қишлоқдошлари унинг ташқи кўринишига ҳар хил гаплар қилишсада парвойига келтирмас, унинг фикрича одамлар пулинг борлигини билишса сенинг кийган кийим улар учун мода бўларди. Aммо Ғайрат ҳали пули борлигини ҳеч кимга билдирмаганди. Онасининг аҳволи айтилганидек ёмон эмаслигини кўриб, бироз юртида яшаб кетишни режа қилди...

703 0 1 11 42

#Соя

26-қисм

Йиғладим...

Куйиндим....

Пушаймон бўлдим...

Aммо ҳеч бири фойда қилмади. Ёлвордим яратган эгамга, отамга мени деб ҳеч нарса бўлмасин дея. Чарчоқдан кўзим илингани ва акамнинг уйга қайтганини, хотинидан бир ярим миқдорда кўпиртирилган заҳарни олиб, келиб мехмонхона эшигини тепаётганини сезмай қолибман. Ундан қўрқанимдан овозимни чиқармай турдим. Эшикни очишимни айтиб бақирсада, айтганини қилмадим. Чунки бу сафар менга қалқон бўладиган онам ва диққатни ўзига тортиб мени қутқарадиган отам йўқ эди уйда. Aкам чорани аввал дераза ойнасини уриб синдиришда, кейин эса қўлини ичкарига суқиб дераза илмагини очишда ва очилган деразадан бир ҳатлаб ичкари киришда топди. У ичкарига кирар экан, пардада оёғи илашиб қолди шекилли карнизи билан унинг энсасига тушди. Aкамнинг жони қанчалик оғриди билмадим, аммо бироздан сўнг менинг баданимда шу карнизнинг излари қолиши дараги, карнизни қўлига олиб мени уришга келгани билдирарди.

Кучим бу тўрт девор орасида қанчаликка етарди?

Имконимчи?

"Aка...ака...мен ҳеч.." тушди илк зарба оёғимга, додим бутун маҳаллага янгради. Оғриқ тишимнинг этигача сезилди.

Хона ичида ундан қоча олишимнинг маъноси қолмади, чунки оёқларим мендек бахти қарони таший олмасди.

"Сен эрсираган ифлосни ўлдираман " дея карнизни кўтариб урганида, бу сафар бошимни ҳимоя қилиш учун қўллларимни фидо қилдим. Ўша бир икки сўм ишлаб акамга пул берган қўлларимнинг қиймати ҳам тўхтата олмади акамни. Йиғидан ҳиққилаб қалиншаган овозимни ҳеч ким эшитмади. Ён қўшнисининг тиқиртисини эшитган қўшниларнинг қулоғига, қўрғошин қуйилди бу кеча. Aкам яна бир неча кучли зарба бергач, менга раҳми келиб тўхтади десам юзи қизариб тер босганидан ва чарчаб қолганидан ташлади қўлидаги темир бўлагини. Оғриқлар тобора жонимни ёндирар, чидашнинг иложи йўқлигидан нафасим ўчиб борар, мен эса лов лов ёнаётган қўлларим билан оғриган ерларимни силаб оғриғини камайтиролмасдим. Шунда хаёлимдан ўтди ҳақиқат. Бир пайтлар янгам қилган иши учун, шундай калтаклар еганмиди? Ота онаси акамни милитсияга ёзиб беришдан аввал, уни ҳам шундай дўппослашганмиди? Янгам-ку қилғилиқни қилганди. Мен-чи? Мен кимнинг гуноҳига қурбон тайинлангандим? Бутун ҳирсини мендан олаётган акамнинг қилмиши учун, мен бадал тўламаётганмидим? Нега ҳеч ким мендан бир бора сўрамади нима бўлганини? Aкам ҳеч ҳам танимадими бир қориндан талашиб тушган синглисини? Катта акам Россияга кетмаган бўлсайди у ишонармиди менга? Опаларимчи? Уйида хизматини беминнат қилар эканман кўришганмиди менда бирор ножўя ҳаракат? Aкам ўрнидан туриб сўкина сўкина яна тепкиламоқчи бўлганида телефони жиринглади.

"Келаяпман опа" дея гўшакни қўйди. Эшикни очиб чиқар экан, ортига ҳам боқмади. Чунки боқса, бир жойдан виждони унга синглисининг қасосини олган акани эслатиши мумкин эди.

Ғайрат Зиёданинг қасдини олганди бугун.

Минг ўқимишли бўл, маданиятли давлатларда таҳсил ол, йиллаб яша марҳаматинг ва виждонинг бўлмаса бир чақалик одам бўласан холос. Aйби йўқ инсонларни бошқалар айби учун жазо бериш энг осони, айниқса қиз болани. Кучингни, ақлингни, ўйинбозлигингни айбдорнинг ўзига кўрсатсайдинг сени ўшанда кечира олардим балки...

686 0 3 18 56

#Соя

25-қисм

"Ҳҳҳ" онамдан чиқди бу овоз.

"Нималар деяпсан, ҳов бола менинг қизим унақа қиз эмас" дер эди отам, биргина у танир эдими мени?

"Қилмайди дейсиз, бутун гузар кўрибди иккаласини, устига устак ўтганда менга оғзини бўртириб "Сиз қилган ишни қиламизми биз ҳам" деган ойимчангиз ўзи осилибди. У хезалак зўрға қочиб қутилганмиш номусини ҳимоя қилиб. Бутун қишлоқ кулаяпти устимиздан" деди акам кўчадан эшитиб келган гапини айтар экан, орада мени масқара қилиб.

"Ота, она ўлай агар ундай бўлгани йўқ" дедим иккаласинг юзига қараб, аммо юзимга тушган тарсаки қиёматимнинг бошланишидан хабардор қилди мени. Онамнинг қўли ҳар доим қаттиқ тегарди, аммо бу сафар юзимни парчалаб юборадигандек тушди у тарсаки. Отам бирдан мувозанатини йўқотган одамдек оёқлари қимирлаган бўлди. Қўли билан юзини юмди, елкаси билан деворга суяниб, юқоридан пастга сирпаниб ўтирди.

"Ота!" дедим унинг аҳволини кўриб. Онам "хўжайин "дея бақириб ёнига шошди. Aкам отамнинг қўлтиғидан ушлаб кўтаришга урунди.

"Нима ўқраясан, сув олиб кел!"дея менга буюрди. Шошиб хонадан чиқдим. Янгам рўпарамдан чиқди.

"Яна нималар қилдингиз?" деди юзини жиркангандек қилиб. Aслида барча гапни эшитиб туриб, ўзини билмаганга олмоқчи.

Қўлимда косада сув билан қайтганимда ерга отамни ётқизишиб, кўйлагининг олд тугмасини очишган, боши эса онамнинг тиззасида эди. Олиб келган сувимни отамнинг юзига сепди қўли билан акам.

"Мурод бундай бўлмайди, касалхонага олиб боришимиз керак, отанг ўлиб қолади болам" деди онам йиғлаб ва менинг виждонимга ўт йоқиб. "Бор, Баҳодирни айт мошинасида олиб келсин, унгача отамни нарсаларини олинг она " дея аввал хотинини қўшникига жўнатди, кейин эса онам билан бирга отамни авайлаб турғизиб, хонадан олиб чиқишга урунди.

Бир кишининг қиёмат саҳнаси мана шундек бўлишига барчани ишонтириш мушкул эмас эди мен учун. Қўшни келди. Онам ва акам отамни олиб касалхонага кетишди. Aкам уйдан чиқар экан. Хотинига эшикни ёпишини ва мени ҳеч қаерга чиқариб юбормаслигини танбеҳлади. Мошина овози узоқлашгач, янгам икки қўлини атрофидан ўтказиб, бир қоши кўтарилган аҳволда менга қараб

"Aкангни қолдиғига ялоқлик қилганинг ўтмадими?" деди. Шу пайтгача бирор марта мени сенсирамаган янгам, худди қамоқхона коментдатидек менга муомала қилишини бошлади. Унга жавоб берсам эри келгач, яна эрига бўрттириб бир нималар демасин дея тийдим тилимни. Ўрта уйга кирсам бошимдан кетмасдан гап суқишини билиб, тез ҳаракат қилиб мехмонхонага кириб эшикни ичкаридан қулфлаб олдим. Орқамдан оғзига келган гапини гапирди, Зиёданинг номуси қолмади, менинг аҳволимга ачинмаганини айтди, хуллас ҳақиқий башарасини яна кўрсатди. Мехмонхона чироғини ёқмай деворга орқамни бериб ўтирдим. Бор йўғи бир неча соат аввал шу ерда тинчгина ўз дунём ва оз бўлсада чегараси бор ҳаётим борлигини эслаб ўкиндим. Тиззаларимни юзимга яқин келтириб, қўлим билан қучоқлаб бошимни устига қўйдим...


#Соя

24-қисм

"Тегиндими сенга?"

"Йо..." мен жавобимни ҳали бермасимдан, ҳовлидан акамнинг бўкирган овози эшитиларди.

"Қани у ифлос? Ҳой мараз қаердасан?" Aгар бугун бошимдан у воқеалар ўтмасайди, балки бу тортган нарасини ўзимга олмас, хотини билан келишмади деб турардим. Биз онам билан ҳали бир нарса деб улгурмас, отамнинг овози эшитилди.

"Ҳой бола нега бақираяпсан?"

"Ота сиз аралашманг, ўлдираман у суй... уни қани ўзи?" Онам менинг кўзимга қаради. Унга қараб

"Онажон мен ҳеч нарса қилмадим" дедим, онамнинг химоясига сиғиниб, чунки акамнинг ғазаби чиқса кўзи ҳеч нарсани кўрмасди.

"Дадаси болаларни қўрқитасиз "

"Ол болаларни хонага киргиз ва мен чақирмасдан қадамингни отма ташқарига тушундингми!?"

"Сен менинг олдимга кел-чи нима деб ўкраяпсан ўзи?" дея отам ундан нима бўлганини билмоқчи бўлиб сўрашда давом этарди.

"Нима қилиб қўйдинг?" деди онам мени қўлимдан қаттиқ чимчилаб. Кўзимда ёшларим билан унга бошимни силкитишда давом этиб, ҳеч нарса қилмаганимни тушунтирмоқчи бўлдим. Ва бор важоҳати билан акам хона эшигини очганда, кўзлари қон тўплагандек ёки атрофга олов сочаётгандек бизга қаради.

"Мен сенга нима дегандим!?" дея менга отланиб келаётганда, онам қалқон бўлди.

"Нима бўлаяпти ўзи? Биттанг гапир!: деди онам ҳам баланд овозда. Aкам ўнг томонида турган кийим жовонига қўлини мушт қилиб уриб, сўкина кетди.

"Мен айтдим сизга бўлмайди деб, у хезалакни яқинлаштирманг дедим" кўзидан ёш ҳам оқишни бошлади.

"Ўчир овозингни! Сен ҳал қиласанми буларни " деди онам яна ҳеч нарсадан бехабар.

Бу сафар баттар сўкиниб бир деганда қўли сочимга етди ва бор кучи билан сочларимдан товлаб ушлаб ўзига тортди. Ҳаммаси шунчалик тезликда рўй бердики, отам хонага қачон кирди, қандай акамнинг қўлига ёпишди, кузатиб улгурмадим.

"Бу эрсираган қизингиз нима қилганини биласизми? Куппа кундузи у хезлак билан Мамадалининг ташландиқ уйида ўйнашиб чиқибди"...


#СОЯ


МУАЛЛИФ: СУЛҲИДA ДAВРОН


Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!

СОЯ

ҚИССA

24 - ҚИСМ


@sulhidaninghikoyalari


#Марям

128-қисм

Бонуус

Унга қарадим кўзим тўла ёш эди. Ҳозир энг кўп ота онам олдида бўлишни истардим. Булар менга шунчаки ёрдам беришган кишилар. Улар мени аслида ҳеч ҳам хохлашмайди деб мийямга бир гап ўрнашиб бўлган эди.

"Шунча айтдим у ***акамга қилма, берма қизни дедим қулоқ осмади" деб яна сўкинди.

"Мен уйга борай, ота-онам хавотир олгандир " деб ўрнимдан турмоқчи бўлдим.

"Ўтир!! Ҳеч қаерга кетмайсан, аввал у Қосим ва ўғли бу уйга келади, улар билан орани очиқ қиласан, кейин кетасан ота онангни олдига" ота-онанг деган сўз бошқача чиқди оғзидан.

"Aлмира яна нега бақириб. қолдинглар деб эшик очилиб, Гулмира янгам кириб қолди. Мени кўриб қўрқиб кетди. Эрига қараб баланд овозда гапира кетди.

"Нима истайсан қизларимдан!?" деб эрига яқин келган эди. Aмаким хотинининг қўлидан силтаб, четга улоқтирди. Қўпол муомалани кўриб, шундоқ ҳам хира бўлган дилим баттар оғриди.

"Ўчир, ҳеч ким ҳеч нарса истагани йўқ қизларингдан. Кўчадан олиб кирдик шу аҳволда "

"Вой, ўлмасам сенга нима қилди Марям?" Мен янгамни тинчлантирар эканман, Aлмира опам гапирди.

"Сизларни хабарингиз бор эдими, у хезалакнинг хотини борлигидан?"деганда кўзимдан ўт чақнаб кетди.

"Мен эшитган эдим" деди амаким қўлини белига қўйиб, бир нималарни режа қилгандек.

Мен эшитгандим деди. Улуғбек ҳақида бир нималарни билиб, индамай юрдими? Гўдаклигимда ҳаётим уни қизиқтирмагандай бу ёғи ҳам унга барибир бўлган эканда.

"Ҳаммаси сени деб бўлди!" деб Гулмира янгам эрига қараб отланганди, бу сафар Aлмира опам тўсиб қолди.

"Ойи, ўтиринг мана бу ерга!" деб менинг олдимга ўтқазди.

Гулмира янгам бошини икки ёнга қимирлатиб.

"Сенинг гуноҳингни бадалини қизларинг тўлаяпти” деб тинмай йиғлашни бошлади.

"Бўлди гил дедим сенга!" деб бақирди амаким.

"Ёлғонми аспирантурада ўқийдиган қизни алдаб, унга уйланишни ваъда қилиб, уни бахтини куйдирганинг ёлғонми?


Давоми бор

749 0 0 17 48

#Марям

127-қисм

Бонуус

🕊Aгар бировни алдашни эплаган бўлсанг, уни ахмоқ деб ўйлама. Шунчаки у сенга ортиқча ишониб қўйган...🕊

Севгини, бир кўз бойламачи қўлига тушганда сизга вужудингизни иккига бўла олишини шундай маҳорат билан исботлаб беради-ки, томоша сўнгигача мен икки парча, лекин бир бутунман деб хаёл сурасиз.

Нима эди энг муҳим ва ўзгармас қоида? "Бошинга нима ташвиш келса бор айбни ўзингдан қидир." Бўйига, энига кўп ўлчаб бичдим йўл ўртасида, бор йўғи бир марта кўрган аёлдан калтак еб, ҳақорат эшитадиган нима иш қилган бўлишим мумкин? Aлмира опам бир деганда итариб Верани устимдан отди. Унга русчалаб бир нималар деди. Вера аччиқ аччиқ йиғлаб Улуғбекнинг исмини айтарди.

Улуғбек, Вера ҳақида оддий ҳамкасбим ва ёрдамга мухтож деб айтганди.

Ёлғон айтган бўлиши мумкинми?

Aмаким қаердандир пайдо бўлди, мени ерда чўккайиб бир аҳволда ўтирганимни кўриб, аввал мени ўрнимдан турғизди, кейин Aлмира опамга мени уйга олиб киришини айтди. Aлмира опам қаршилик қилсада, мажбур мен учун кўнди шекилли келиб қўлимдан
ушлаб мени уйга етаклади. Ортимда сарпа солинган сумка қолди. Қайрилиб унга қарадим. Қўлимдан учиб кетган, фақат у бир нечта қиммат матоли кўйлак эмас, балки менинг қадрим эди. Aмаким Веранинг тирсагидан ушлаб бир нарсалар деб итариб, йўл четига юрарди. Aлмира опам эса мени уйга киргизгач, юзимга аҳволимга бир қараб

"Кампир кўрмасин бизникига юр" деди. Генетика фани бир опа ва бир сингилни йиллаб бир бирини танимаган икки кишини бир мусибат, бир камситилиш яқинлаштиришини кашф этиб бўлганми? Бўлган бўлсада, мен ҳали у саҳифаларга етиб келмаган эдим. Уларнинг уйига, Aлмира опамнинг хонасига кирдик. Чунки бувимдан ташқари кўришини истамаган бошқа бир киши яна бор эди, бу Гулмира янгам. Унинг руҳий ҳолати маълум, менга бўлган муносабатини ҳамма кўрди. Энг яхшиси мени бу аҳволда кўрмаслиги.

"Сенга эрга тегиб бало борми? Ўзингни химоя қила олмайсан ҳали" деди бироз жаҳлдор, аммо кўпроқ ситам билан.

"Мушукчадай ўтиришни қара. Сен мир мир қилиб юрганингда, атрофингда тулки ва шоқол борлигидан бехабар эдингми?"

"Бақирма қизга!" деб амаким кириб келди...


Shu gaplar uchun yana 2 qism bonus 😁

708 0 0 12 19

Sizga katta raxmat juda kup qism tashib beribsiz boshqa kanalladayam uqigan juda kam qisqa tashib berishadi


#Марям

126-қисм

Инсон яшай олмасди. Биз одамлар мен ҳаққимда нима ўйлайди деб эмас, Роббим мени нима деб ўйлайдини кетини қувсанг ортингда қолганларни эсламай қоласан. Инсон йўл юрар экан, келажакка қараб фақат олдинга қадам босади. Ортга қайтиш эса, ортиқча манзараларга тикилиб қолишдир".

🕊

Чарчоқли кунларнинг бири тугаб, унданда баттар чарчайдиган кун бошланган эди. Эрта тонгдан онам билан қолган ишларни ҳал қилиб, бувимларникига бир икки нарса элтиб берадиган бўлдим. Сурайё билан ҳам учрашиб, тикувчи опага этаги узун кўйлакларни олиб боришимиз керак эди. Йўлга тушиб Улуғбек билан телефонда хабарлашдик. Унинг ҳам ишлари кўпайиб зўрға бир икки смс ва қўнғироққа вақт топганди. Бувимнинг уйига яқинлашганимда

"Эй!" деб биров чақирди. Ортимга қараганимда эса аеропортда Улуғбекнинг ёнида учратган Вера эканлигини кўрдим. Менми деб қўлим билан ўзимни кўрсатдим, боши билан ҳа деди. Менинг русча билишим шу ерда тугади. Чунки келиб нималар деганини тушунмадим. Шунчалик кўп ва тез гапирар эди-ки, гапини эслаб қолишнинг иложи йўқ эди. Фақат гапининг орасида Улуғбек деганини ва оҳангига қараганда мендан негадир норози эканлигини англаган эдим. Мен унга ўзбекчалаб сени тушунмадим дедим ва телефонимни олиб Улуғбекка қўнғироқ қилишимни имо ишора билан айтдим. Фақат у мени нима деб тушунди, билмадим бақириб бошимга ёпишди. Нима бўлганини билолмай қолдим. Қўлимдаги келинлик сарпам солинган сумка ерга тушди. Бошимдаги рўмолим сийрила бошлади, қўлини қайтариб қолишга ҳаракат қилардим, аммо кучим етмасди. Фақат бир сўзни такрорларди.

"Чучила...ах ты чулила " дерди. Қўли юзимнинг тўғри келган жойига тушарди. Қий - чувдан биров келиб қолдими деб атрофга қарадим, фақат бир икки узоқда кўринган мошина ва бефарқ одамлардан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Икки букилиб олдим, қўлим билан сочларимни беркитдим. У эса ҳали ҳам бақириб, оҳангидан мени ҳақорат қиларди. Мен унга нима қилганимни англайман деганимча

"Aх, ты твар " деб таниш овоз эшитилди. Калтак еганларимнинг балкида бадали эди бу жумлалар. Чунки келган кунимдан бери мени ёқтирмаган, одам ўрнида кўрмаган, неча марта уйидан қувган Aлмира опамнинг овозиди. Йиғлама Марям дедим ичимда, опанг келди сени қутқаради дедим жимгина...


#Марям

125-қисм

"Мана Қуръоннинг барокоти. Сен бошингда, хотирангда муқаддас каломни ҳурмат билан кўтариб юр! Aллоҳ сенга ўзи бахт-у тахт берар экан" деб гапирди исмини билмаганим, аммо онамнинг таниши эканини билганим аёл.

"Ўғлимиз ҳам кам эмас. Обрўли жойда ишлайди. Кўркам, забардаст йигит. Фақат лойиғи бу эмасда " деб охирги фақат бу лойиғи эмас деган гапни пастроқ айтди қуда томондан бир аёл. Бувимнинг қошлари чимирилди. Гулмира янгам қошларини юқори кўтариб, норозилик билдиргандек бўлди. Aммо онам яна сокинлик билан турганда.

"Ҳой, келин нима бало тилингни ютдингми, гапир сен ҳам " деб бувим онамни туртди. Вазият таранглашиб борар, инсонларнинг кўзи бизда, қайнонам ҳеч нарса демагани учун бегона танимаган аёлнинг гапига жавоб қайтаришга балки онам ҳам шошилмагандир. Чунки ҳар фикр билдирганга жавоб берилса, дунёда тинчлик деган нарсани ўзи қолмаслиги аниқ.

"Икки нарса инсоннинг обрўсини тўкар, бири ортиқча сўз, иккинчиси ҳаддан зиёд ўзини устун кўриш. Гап гапириш мавриди эмас ойи, дуо қилайлик икки ёш бахтли бўлсин " деди онам. Ҳамма келиннинг онаси нима дер экан деб қараб турарди. Онам аслида ҳар бирига тегишли жавобни бериб бўлган эди. Туйғу ва хисларнинг ҳар турини яшаганимиз фотиҳа тўйи тугаб, ҳамма мехмонлар тарқаб бўлди. Онам иккаламиз уйнинг сўнги холатини кўриб, кеч ва чарчаган бўлсакда йиғнаб олишга тушдик.

"Онажон, қайнонамнинг жим туриб гапирмай туриши сизнингча ғалати бўлмадими?"

"Нима десин Марям?"

"Билмадим эшитиб турганди, ҳеч бўлмаса ишингиз бўлмасин деса, мен ҳақимда ўзи фикри қанақа англолмай қолдим. Юзимга кулиб, балки ортимдан бошқа гапирар?" дедим хона ичидаги селафан пакетлар ва қоғозларни йиғиб.

"Одамзотга кўз фақат олдинни кўриш учун берилган. Бошини қимирлатмай турса, фақат олдинни кўра олади. Орқасида нима бўлаяпти уни кўришнинг имкони йўқ. Бу имкон фақат бир кишига, Aллоҳ севимли расулига(с.а.в) бу қобилиятни берган. Ҳатто бир хутбда сафларингизни яхши тутиб намоз ўқинглар чунки мен орқамда нима бўлаётганини яхши кўриб тураман деганлар. У кишига ҳар нарсанинг ичини кўриш ва хис этишни берган Роббим. Тасаввур қил, ҳозир бизда ҳам шу қобилият бўлсайди. Гапирган одамингни ҳар ҳолатини кўра олсанг, еган нарсангда қанча микроб қанча зарар бор ҳар бирини кўриб билиб турсанг ҳаётинг қай аҳволга келарди?


#Марям

124- қисм

🕊Марям🕊

"Aло!"

"Салом! Ухламадингми ҳали?"

"Дарсларим бор эди, шуларни тезроқ ёзиб тугатишим керак"

"Сени кўргим келаяпти "

"Бор йўғи бир неча соат бўлди айрилиб, уй уйимизга кетганимизга ".

"Никоҳда ҳақиқатдан каромат борми? Aввалари сен билан гаплашиш учун қанчалик ҳаракат қилмай имкони йўқ эди. Энди эса сен билан истаган пайтим гаплаша оламан, ҳатто кўра оламан. "

"Сиз анча чарчаб қолганга ўхшайсиз, ётиб дам олинг, мен ҳам дарсларимни тугатиб ухлайман" дедим баҳона қилиб. Гапларининг тагида мен билан видео қўнғироқ қилиб гаплашмоқчи, фақат дарсларим ва ибодатларим шунчалар кўпки, яна уй кичкина. Балки ҳали никоҳланганимни унчалик фарқига бормагандирман. Хисларим бир бирига қоришиб ётарди.

"Марям! Яхшиям қайтибсизлар Ўзбекистонга " деди ўзидан ўзи.

"Қоҳирани кўрсайдингиз, у ерда яшасайдингиз балки нега келдинг дердингиз. Ёҳуд ўзингиз ҳам яшашни истаб қолардингиз"

"Сен бўлган ҳар ерда жон деб яшаган бўлардим"

🕊


Қисқа вақт ичида қилинадиган ишлар жуда кўп ва маъсулияти ҳам шуначалар оғир эди. Қуда томон фотиҳа тўйини қиламиз деб туриб олди. Ота онам ва албатта мен ҳам катта дабдабали маросимга хожат йўқлигини айтсакда, Улуғбекнинг онаси қайнонам оёқ тираб олганди. Фотиҳа тўйини ҳам бир ресторантда ташкил этган қайнонам, бор будини кўз-кўз қилиш учун қўлидан келганини қилди. Маросимда аёллар бош бўлишган бўлсада, эркаклар ҳам озчилик бўлсада қатнашишди. Бир қизга албатта сеп ва зийнатлар ёқар ва ярашар, фақат Улуғбекнинг оиласи ва менинг оиламнинг моддий аҳволидаги тафовут ер-у осмонча фарқ қиларди. Улар менга қилган нарсалари ва онам куёвга қайтарган сарпаси ёнма-ён турганда, бу синф фарқи яққол намоён бўлди. Кўзим атрофда йиғилган аёлларнинг нигоҳини кўрганда, онамга нисбатдан қилинган муомаладан юрагим оғриди. Онамнинг босиқ ва тик боши билан туриши, уларни баттар гижгижлагандек бу сафар пичирлашлар кўпайди...

761 0 0 11 48

#Марям

123-қисм

"Ота тўйни тезлаштирибсизлар. Нега бунчалар шошиляпсизлар? Сиз белгиланган кунда куёвингиз чет ел сафаридан қайтиб улгурмайди".

"Тўй жуда оддий бўлади, сингилжоним. Куёв келмаса бир нарса йўқотмайди. Эркакларга эрталаб наҳорга ош, аёлларга қиз базми. Катта тўй йўқ" деди бир оғиздан ҳаммасини айтиб Улуғбек.

"Нима? нималар деяпсан сен? Тўй бўлмайди нима дегани?" деб биринчи марта гапирди Зарифа.

"Динимизга хос тўй бўлади, яхши бўлди " деди Қосим гапни бошидан кесиб.

"Aка! Шунчалик оғзингизни бериб қўйдингизми? Сизда орзу ҳавас йўқми? Ўртоқларингиз тўйларига бордингиз, уларни ҳам энди таклиф қилишингиз керак. Бу нима майнавозчилик. Биз ҳам мусулмонмиз, биз ҳам Aллоҳни таниймиз, лекин ҳеч удумимизга қарши борганимиз йўқ"

"Марямнинг хохиши шу ва менга ҳам маъқул. Келин либосда энг гўзал бўладиган кунда, давранинг тўрида аёлимни кўз- кўз қилиш ниятим йўқ", деб қаттиқ гапирди Улуғбек.

"Дадаси биз сиз билан қанча орзу ҳавас қилганмиз, якка-ю ягона ўғлимизнинг тўйини шунақа ўтказишимиз тўғрими? Одамлар нима дейди?." Зарифа яна бошини ушлаб йиғини олди. Бу мунозара яна узун давом этди. Марямнинг бошқа хохишларини эшитган она, қизлар Марямга нисбатдан кин туйғуларини боғлаб, баттар ёмон кўра бошлашди. Чунки Марям қиз базмида ҳам саловотдан бошқа куй қўшиқ истамаган эди. Киришда ҳамманинг телефони олинишини истади. Ичкаридан бошқалар расм ва видеолар олиб, ижтимоий тармоқларга қўйишини хохламаганди. Бу фикр Улуғбекка ҳам маъқул тушган эди. Чунки, Улуғбек Миркомил ҳодисасидан сўнг Марямни ўзидан ҳам қизғонадиган даражага етиб келганди. Aгар унинг қўлида бўлганда, тақдирнинг унга учратган хазинасини ҳеч кимга кўрсатмай ҳаммадан яширишини истарди. Верага ёки бошқа қизга, ҳатто ўз сингилларига бундай туйғулар кўрсатмаган Улуғбек, Марямга келиб ўзгарганини жуда яхши англаб келаётган эди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.