Armonim Onam


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, Lotincha
Toifa: Telegram


Гохида юрагим ту'либ кетганда
бевафо дунёдан ту'йиб кетганда.
Як,инларим дилим огритганда
сизни согинаман сизни ОНАЖОН.
Каналимиз 2020-йил 20-январ куни яратилди.
Reklama uchun @Allohning_panoxidaman

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, Lotincha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️
🟢Sizni qaysi muammo qiynayapti ko'k yozuvni ustiga bosing muammolardan qutuling:
✅  TOKSIKOZ
✅ QABZIYAT
✅  STRESS
✅ SHISHLAR
✅ YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR,AJINLAR
✅  SEMIRISH
✅ OZISH
✅ SOCH TO'KILISHI
✅ TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
✅ BOLALARDA GIJJA VA IMMU
NITET PASTLIGI
✅Bel oĝrigii va bòĝimlar oĝrigi
✅Davlenya


✅Kansultatsiya bepul✅
@muborakxon_0198

🆘  UZBEKISTON  RASSIYA QOZOQISTON VA BOSHQA QO'SHNI DAVLATLAR BOYLAB

✅✅✅https://t.me/NL_orzuyinga_erish_muborak

Armonim Onam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
BU GULLAR SIZLAR UCHUN🥰😘❤️🍃

Kuningiz barokatli, fayzli,serdaromat yaxshi kayfiyatda o'tsin azizlarim allohim panohida bo'linglar...
😍😍😍🌷🌷🌷🌷🌷

Armonim Onam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☘️ ЖУМА МУБОРАК ☘️

🌺🌼 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌺🌼 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌺🌼 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌺🌼 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🌺🌼 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌺🌼 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌺🌼 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌺🌼 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

✈️ Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг

Armonim Onam


💥Бугун, 27 cентабр БОҒЧА ОПАЛАР, яъни Мактабгача таълим ҳодимлари куни

Бола тарбияси катта маъсулият, куч ва сабрни талаб этади. Айниқса у касб даражасида бўлса. Бир вақтнинг ўзида мусиқашунос, тилшунос, психолог, диетолог, шифокор, санъатшунос ва энагалик каби соҳаларни бирлаштирган “боғча опаларга“ ТАСАННОЛАР АЙТАМИЗ! 

Фидоий меҳнатингиз таҳсинга сазовор!
Айёмингиз муборак бўлсин!
Armonim Onam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ!!!

Шукрона хисси хаммамизга насиб этсин.

Хайрли тонг нафаси эзгуликлар билан уфуриб турсин !
Амийн !
💫
Яна бир мунаввар тонг берган Аллох,
Инсонга куч кувват жон берган Аллох.
Омадин бахтини мўл берган Аллох,
Ўзингга минг бора шукрона айтай.

Уйғондим соғ омон қудратинг ила,
Тилимда зикру Қуръонинг ила.
Бош қўяй саждангга дуолар ила,
Ўзингга минг бора шукрона айтай.

Яратган кенг дунё мўзижаларин,
Ўн саккиз минг олам турфа онларин.
Инсонлар яшар экан ушбу сонларин,
Ўзингга минг бора шукрона айтай.

Тонгни кутиб тонгга етмаганлар бор,
Жойига михланиб қанчалар бедор.
Хаста бўлган диллар мунчалар афгор,
Ўзингга шукрона айлайин Аллох.

Яшаб ўтаяпмиз панохинг билан,
Ўзингни қудратинг неъматинг билан.
Ва яна хамиша шукронанг билан,
Ўзингга шукрона айлайин Аллох

Muallifga Raxmat

Armonim Onam


Мақсадали шундан сўнг спорт залдан чиқиб, чеккароқдаги скамейкага бориб ўтирди. Жарохат олган  жойларини дока устидан силаб, массаж қила бошлади. Шунда бироз оғриқ пастлагандек бўларди. Бироздан сўнг устози уни излаб чиқди.
–Мақсад, Хотам хам ютти!–деди хурсанд бўлиб. –Худо хохласа иккита биринчи ўрин билан қайтарканмиз. Ха, оғгрияптими?
–Ха,–деди Мақсадали кўзларини олиб қочиб.
–Чиқасанми мусобақадан?
–Йўқ Вахоб ака, нима бўлса бўлди, курашаман!
–Оғриқ бўлса курашмаганинг яхши!
–Энди курашдан чиқаманми ё гиламда ютқизаманми фарқи йўқ.
–Ха, тўғри, иккинчи ўринни нақд қилиб қўйдинг. Кўрасан, агар оғриқ қўймаса гиламдаёқ курашни тўхтат.
–Хўп!
Мақсадали ўзини гиламга чорлашмагунча ташқарида ўтирди. Кейин енгил нара тортиб ичкарига йўл олди. Пул билан ғолибликни хал қилмоқчи бўлган полвон кучли бўлмайди. Униям амаллаб ютаман, дея ўзини ишонтира бошлади. Гиламга чиқиб, белбоғларни ушлашганда эса рақиби ўзи ўйлаганчалик кучсиз эмаслигин сеза бошлади. Айниқса, биринчи дақиқадаям, иккинчи дақиқадаям рақиби очкога ишлаб олгач, унинг кучли раиб эканини тан олди. Жарохатлар унинг имкониятларини кескин камайтириб юборганди. Учинчи дақиқаг келиб эса хакам ўзига огохлантириш берди. “тамом, ё соф ғалабага эришиб ғолиб бўламан, ёочколарга ютқазаман. Энди очкосига етолмайман, дея хужумга шайлана бошлади. Рақиби эса унинг ўнг тиззасидаги жарохатни билгани учун айнан шу томонга айланарди. Бу эса Мақсадалига хужум қилишни қийинлаштирарди.
Мақсадали рақиби атай шу томонга айланаётгани учун ғазабланар, вақт тугаб бораётгани учун эса хавотир хам ошиб бораётганди.
Йигит, сўнгги кучларини тўплаб, олдинга ташланди. Чап оёғи тиззаси билан хужумга кириб, рақибини улоқтирди. Рақиби елка ва боши билан ерга қулади лекин Мақсадали уни тўлиқ босиб туша олмади. Лекин, харакат тугаганда рақиби устида эди. Учтадан иккита хакам бунга соф ғалаба берарди. Афсуски, даврадаги хакам учтадан биттаси бўлиб чиқди. Соф ғалаб ўрнига очко кўрсатди. Мақсадали соф ғалаба берилмаганини кўргач икки кафти билан юзини яширди. Кўз ёшларини рақиби кўришини истамади.
–Полвон, тур ўрнингдан курашни давом эттир!–хакам тепасига келиб огохлантира бошлади.
–Туролмайман!–деди Мақсадали алам билан. Кейин бошини буриб гилам четидаги устозига қараб “йўқ” дегандек бош силкиди. Вахобжон деярли югургудек бўлиб унинг ёнига келди. Хакамга эса:
–Жарохати бор, бошқа курашолмайди!–деб изох берди. Ўзи эса унинг спорт шимини қайириб тиззаларини очди. Майинлик билан силамоқчи бўлганди, Мақсадали инграб юборди.
–Ечинг, чидолмайман!–деди оғриқдан ижирғаниб. Вахобжон докани эпчиллик билан ечиб ола бошлади. Учинчи қаватга етмасидан дока қизил тусга кирди. Таёқ тегиб ёрилган жойидан қон кетаётган экан.
Хакам рақибини ғолиб деб эълон қилди. Кейин эса Вахобжон ёнига келиб чўкди.
–Нима бўлди ўзи, эски жарохатми?
–Кеча тунда безорилар талпа қилибди!–деди Вахоб ака.
–Доктор чақирдим, хозир кўриб қўяди. Амаллаб, четроққа олайлик! 
Мақсадли ортиқ ўзини босолмай қолди. Елкалари силкиниб силкиниб кетар, ўкраб юбормаслик учун пастки лабарини махкам тишлаб олганди.
11.08.2023
Дониёр Аҳмаджонов

https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam

Armonim Onam


–Нимага менга айтмай чиқасанлар?–устоз уларни тергай бошлади.–Хеч йўқ кўпчили бўлиб чиққанларингдаям бунақа бўлмасмиди?
“Бўладиган иш бўлур, ўладиган қул ўлур,–дея хаёлидан ўтказди Мақсадали. У тушунганди, бу калтакланиш икки юз долларни олмагани учун бўлганди. Жарохатларига назар солди, айни тирсаклари, мушакларига уришган. Хотамжонни эса юзига бир мушт тушибди холос. –Эртага ўша курашчингни қийнаб ютаман, мана кўрасанлар”
Йигит шундай ахд билан уйқуси келгунча қони қизиб ётти. Тонгда уйғонганда қўллари яхши ишламаётганини, қимирлатса оғриётганини кўриб аламдан кўзларига ёш келди. Юриб кўрди, тиззалари хам яхши букилмаяпти.
–Энди нима қиламан?–деди ғазаб билан.–Мард бўлсанг халол курашмайсанми ярамас!
Устози Вахобжон тонг сахардан хар иккисини яна тиббий кўрикка олиб чиқди. Хамшира уларни текшириб кўраркан, бош чайқади:
–Манави болангиз курашолмаса керак!–деди Мақсадалига имо қилиб. Жарохатларини қаранг, шишиб кетибди.
–Курашаман!–деди Мақсдали шахд билан.
–Оғриқ бўлса курашма Мақсад, мен хакамларга айтиб қўяман. Соғлигинг керак бизга.
–Йўқ курашаман!–Мақсадали йиғлаб юбораёзди.
Хартугул, устози қаршилик қилмади. Нонуштадан сўнг спорт залга киришаркан, Мақсадали Пискентлик рақибини қидириб топди. Юзида табассум билан унга “қалайсиз” дея имо қилиб қўйди. Пискентлик полвон жиддий холда бош силкиб қўйди.
–Қўрқяпсанми? Ха, қўрқяпсан. Сен билан қаттиқ курашамиз Хозир!–деди ичида.
Бироқ, хакамлар Мақсадалини гиламга чақирганда қулоқларига ишонолмай қолди. У билан Андижонлик бола билан курашаркан. Пискентлик ва Тошкентлик полвонлар ўзара куч синашаркан. “Қанақасига, Фарғона билан Пискент, Андижон билан Тошкент шахри курашади дейишгандию.
Йигитча бетхтиёр кечаги воқеаларни эслади. Ярамаслар, жадвалниям ўзгартиришибди, дея тахмин қилди.
–Гиламга чиқаркан, оқсаётгани сездирмаслик учун атай машқ қилаётгандек у ёнбошга бу ёнбошга харакат қилиб ўртага борди. Белбооғларни ушлаб, курашга старт берилганда рақиби белини халос қилиш учун қаттиқ силтаниб олди. Бу эса Мақсадалиниг билакларига оғриқ бердию, беихтёр ихраб юборди.
“Тезроқ тугатмасам ахволимга вой,–ўзига ўзи далда бера бошлади.–Мендан бақувват бўса нима қипти, усул билан енгаман. Куч буқадаям бор, бўйнига халқа ўтказилса қўйдек ювош тортади”
Мақсадали тишини–тишига босдида, хужумга ўтди. Икки тиззасини жуфтлаб, рақиби тиззаларига урди. Бунда қаттиқ оғриган тиззасига хам парво қилмади. Шундан сўнг уни даст кўтариб ерга урмоқчи бўлди. Аммо, рақибини кўтарганда ўнг тиззаси панд берди. Оғир юкка бардош беролмай букилдию, рақибини босиб тушолмади.
Марказга келиб бошқатдан бел олишдилар. Энди Мақсадали очколар бўйича олдинга чиқиб олгани учун рақибини кутиш усулига ўтти. Рқаби эса бир икки силтанардию дангал хужумга ўтмасди. Орадан бир дақиқа ўтса хамки полвонлар бир–бирин кутиб давра аланарди. Хакам охири Андижонлик полвонга огохлантириш берди. Бу эса Мақсадалини ғалаба сари яна бир қадам олдинга силжитганди. Полвонлар охирги дақиқани хам сусткашлик билан ўтказа бошладилар. Агар бир дақиқа натижасиз юришса Мақсадалига хам ошохлантириш бериларди. Шундай хам бўлди. Хужумга ўтишга Мақсадали хам қўрқарди, чунки танасидаги оғриқ кучайиб борарди. Бир амаллаб охирги сонияларни ўтказиб олса галаба уники.
Бироқ, охиги ўн сонияда рақиби хужумга ўтди. Мақсадали рақибига канадек ёпишиб олганди, хар иккиси хам ёнбошга тенг  қуладилар. Ўринларидан туриб қайта бел олишлари билан эса вақт тугади. Мақсадали амаллаб ғалабани ўз томонига оғдирдию, юрагини баттар вахима босди. “Энди ги курашга ярамайман. Қўлларим увишиб қоляпти, тиззамни букишни имкони йўқ.”
Бу хақда устозига айтсинми йўқми, дея иккиланиб қолди. Кейин айтмасликка қарор қилди. Янаги курашгунимча яхши бўпқолар, деб умид қилди. Шундан сўнг навбатдаги рақиблари курашини томоша қила бошлади. Иккала полвон хам тажрибали экан. Қаттиқ олишдилар. Охирида пойтахтлик полвон бир очкога ютиб кетти.

Armonim Onam


–Братишка, сизга бир таклиф билан келдим. Соққали иш.
–Қанақа иш?–Мақсадали тушунмай қайта сўради.
–Соққали иш братишка. Уйга соққа билан қайтасиз.
–Нимага энди?–Мақсадали хеч нарсага тушунмаётгганди.
–Эртага Пискентлик бола билан курашасиз а бириинчи даврада?
–Ха ака, уни ютсам биринчи–иккинчи ўрин учун Анжан ва Тошкент шахри курашчиларининг ғолиби билан курашаман.
–Яхши братишка. Сизга бир фойдали таклиф билан келдим. Агар Пискентлик болани ютиб финалга чиқсангиз Тошкенли болага ютқазиб берасиз. Сизга битта каром берамиз. Тушундингизми ука? Бакс... кўкат ...–бояги йигит Мақсадалининг анқайиб қолганини кўриб янаям аниқроқ гапирди.–Юз доллар берамиз ука.
Мақсадали шундагина вазиятни тушундию, қовоғини солиб олди. Муштлари хам беихтиёр тугилиб, лабларини махкам қимтиб олди.
–Тошкенли бола шундоғам зўр ука, фақат, сизни очкогамас чистага юткиси келяпти. Нима қиласиз ука нақини насияга алишиб. Пулини олингу, қўйиб беринг. Юз доллар олиб борсангиз мамашкангиз пешонангиздан ўпиб олади. Так что, нонни ёғли томонини тишлоринг.
–Зўр бўса ютвосин!–деди тишини тишига босиб.
–Жахлинг чиқмасин братишка!–бирдан “сен”лашга ўтти.–Билдим серёзний бола экансан. Бўпти, иккита берамиз, доброми?
–Йўқ! Мен пул учун келмаганман ака.–Мақсадали уни четлаб ўтиб кўчага чиқиб кета бошлади.
–Эй бола, икки юзни ол, ахмоқлик қима! Можетбит шунданам қуруқ қоларсан, ўйлаб кўр!
Мақсадали чирт этиб четга тупирдию, йўлида давом этти. Нарироқда кутиб турган Хотамжон олдига етгунча муштлари ёзилмади.
–Ким у, қариндошингми?
–Даллол экан,–деди Мақсадали беписандгина. Кейин ўртада бўлиб ўтган сухбатни айтиб берди.
–Вой ярамасей, сени сотвомоқчи бўлдими?
–Ха, аммо чучварани хом санабди.
–Шу қилганига ўша болани қайтарма қилиб, устозининг оёғи тагига уришинг керак. Қандай бўлади билмадими, албатта униям ютишим керак.
Йигитлар марожний еб бўлгунларичаям, ортга қайтишаётгандаям шу хақда гаплашиб келдилар. Гап билан бўлиб сезмай қолишибди, ортларидан бешта йигит изма–из келаётган экан. Кўчанинг қоронғуроқ жойига келишганда эса уларни ўраб олишди.
–Болла чакишдан олилар!–деди гавдаси пачоқроқ бола.
–Биз чекмаймиз!–деди Хотамжон.
–Сен бу ёққа юрчи!–икитаси Хотамжонни нарига судраб кетишди.
–Нима қиляпсиз, олинг қўлингизни! –Хотамжон уларни қўлидан халос бўлиш учун типирчилай бошлади.
–Сен чўнчегингдеги бор соққани бу ёққа олчи!–Мақсадалини ўраб турганларидан бири унинг чўнтагига қўл тиқа бошлади.
–Нима қиляпсиз?–Мақсадали ортига чекиниб, унинг қўли чўнтагига киришига йўл қўймади.
Безорилар бирданига ташланиб уни ура кеттилар. Мақсадали аввалига чекиниб чекиниб уларнининг тумшуғига, биқинига мушт тушира бошлади. Лекин, уларнинг бири таёқ билан тизасига урганда оёқлари узилиб кетгандек бўлди. Назоратни йўқотиб қўйган қахрамонимиз шундан кейин қаршилик кўрсата олмай, зарбаларга нишон бўла бошлади. Айниқса қўлларини қаттиқ қайириб, мушакларига тинимсиз уришаётганда оғриққа чидолмай хушидан айрилди. Яхшики, кўчадаги йўловчилар тўплана бошлаганда безорилар қочиб қолишди. Бўлмаса йигитчанинг суякларини синдиргудек қилиб уришаётган эди.
Хотамжон келиб ўртоғинни силкитаётгандагина хушига келди. Кўзини очдию, билак ва тирсакларидаги, айниқса ўнг оёғи тиззасидаги оғриқни қайтатдан хис қила бошлади.
Икки дўст бир амаллаб ётоқхонага қайтиб келишди. Безорилар Хотамжонниям қуруқ қўйишмаган экан. Бурнидан оққан қон кўйлакаларини расво қилибди.
Устози уларни кўриб эси эсхонасидан чиқай деди:
–Нима бўлди йигитлар? Тузукмисизлар?
–Тузукмисиз устоз!–Мақсадали оғриқни ичига ютиб, жилмайишга уринди. Вахобжон Хотамжоннинг юзини ушлаб кўраркан, тезда ичкарига бошлади. Уларга бириктирилган хамширани чаириб келдилар. Полвонларга биринчи ёрдам кўрсатила бошлади. Бир қарашда Хотамжоннинг ахволи оғирга ўхшарди. Юзи қонга бўялгани учун хамшира хам биринчи бўлиб унга қарай бошлади. Мақсадали стулга ўтираркан, шимини қайириб тиззаларига қаради. Моматалоқ бўлиб кетибди. Қўлларидаги кўкариган жойларику шундоққина кўриниб турарди.

Armonim Onam


Мақсадали унинг оёқларига қарадию тиззалари қалтираётганини сезиб қолди. “ха, чўчияпти” деб ўйлади. Шундан кейин тўсатдан хужумга ўтиб, рақибини даст кўтарди. Кутилмганлик холати иш бериб, рақибинининг оёқларини ердан узиб олди. Харакатини тўхтатмай, унинг курагини ерга босди. Аммо, хаёлида рақибининг иккинчи оёғи ердан узилмагандек туюлдию, ғалабасига шубха қилиб, хакамга қаради. Хакам эса кўк тасма тақилган қўлини кўтариб соф ғалабани эътироф этти.
Йигит шундан сўнг янада ўзига ишониб, чемпион бўлишини тасаввур қила бошлади. Ўзидан кейинги чиққан рақиблари узоқ урашдилар. Ғолибни очколар бўйича аниқлашди. Мақсадали бундан икки хил хулоса чиқарди. Ё рақиблари ўта кучли. Бир –бирига усул бермади. Ёки, малакалари етарли эмас.  Иккинчи хулоса унга мантиқдек кўрина  бошлади. Шунинг учун иккинчи марта гиламга чиққанда ўзидан кейин ғолиб бўлган спортчини сониялар ичида қулатишга ахд қиилди. Аммо, адашганини усули қарши хужумга учраганда билди. Рақиби унинг хужумини бартараб қиларкан, кескин хужумга ўтиб уни кўтариб урди. Яхшики, шошқалоқлик қилиб усулни охиригача тўғри бажаролмай, ёнбош ютуғигагина эришди. Мақсадали шундан сўнг эхтиёткор бўлиб қолди. Рақиби эса олган очкосидан рухланиб кетган, Мақсдалини қўрқитиб қўйдим деб бироз эртароқ ғалабани нишонлай бошлади. Шунинг учун қайта бел олишлари билан дангал хужумга ўтти. Мақсадалига эса айнан шу керак эди. У химояда рақибини кутиб олса, юзтадан биттасидагина рақибини эплолмаслиги мумкин. Бошқа вазиятларда албатта ғалаба қозонарди. Мана хозир хам хужумга ўтган рақибини махкам мижиб олди. Рақиби илон оғушида қолган жўжадек қимирлолмай қолди. Мақсадали оёғини кераклича масофада унинг ортига ташлаб қаддини даст кўтарди. Шунинг ўзидаёқ рақибининг оёқлари ердан узилди. Бир юзи саксон градус бурилиб, ортига қарсиллатиб урди. Зални Фарғоналикларнинг қийқириғи тутиб кетди. Айниқса устозлари Вахобжон ёш боладек ўрнидан сакраб туриб кетганди. 
Мақсадали бунинг сабабини сал кейинроқ англади. Жамоадошларининг курашларига унча эътибор қаратмай, фақат рақибларини кузатиш билан овора бўлгани учун аллақачон тўртта жамоадоши енгилиб, мусобақадан чиқиб кетганини билмай қолган экан.
Алам қилгани, айнан чемпион бўлади деб ишонган шогирдалари мусобақани эрта тарк этгани устозини ташвишлантириб қўйганди. Оқибат шундай бўлдики финалга олтмиш беш килограм вазнда Мақсадали ва етмиш килограм вазнда Ўлат қишлоғидан Хотамжонгина қолишди. Хар бир вазнда тўрттадан полвонлар қолган, эртага ғолибларни аниқловчи курашлар бошланарди.
–Мақсад юр, кўча айланайлик! Марожна–парожна еб келамиз.–Хотамжон Мақсадни енгидан тортди.
–Чиқмайман, бошқа болларга айтиб кўр!–Мақсадали китоб ўқимоқчи эди.
–Э–э, буларинг ютқизгандан кейин бари рўза тутгандек хеч нима емаяпти, ичмаяпти.
Мақсадали атрофга назар ташлади. Ростдан хам, жамоадошлари жимгина ўз ўринларида чўзилиб ётишар, афтидан, мағлубият аламини тотиш оғирлик қилган кўринади.
–Хаммасига айтиб чиқдим, уйқум келяпти деб бахона қилишяпти!–Хотамжон тепасига келиб туриб олди.–Юр, эртага курашдан кейин уйга кетамиз, айланишга вақт қолмайди.
Мақсадали унинг гапларини эшитаркан, роста, чиқиб биттадан марожний еб келсак нима бўпти, деб ўйлаб қолди. Кейин шартта ўрнидан тураркан:
–Кеттик, –деди туфлисини кийиб.
Улар ётоқхона ховлисига тушишганда қаршидан бир йигит уларга пешвоз келди.
–Э, Мақсадали бормисиз!–дея эски қадрдонлардек қучоқ очиб кела бошлади. Мақсадали уни эслашга урингунча келиб қучоқлаша кетти.–Омонмисиз ука, ишлар бўвоттими?
–Рахмат ака яхши!–Мақсадали жим тураверишга ийманиб жавоб қилди.
–Ука, бирон жойга кетяпсизларми?–бояги йиги гох–Мақсадалига гох Хотамжонга қарай бошлади.
Ха ака , марожна егани чиқямиз!–деди Хотамжон хам у билан қўл бериб сўрашаркан.
–Яхши, яхши. Братишка сиз чиқуринг, Мақсадали ортингиздан чиқади!–бояги йиги шундай деб Хотамжонни кузатиб қўйди. Хотамжон хам унинг қайноққина муносабатини кўриб, уларни хотиржам холда такр этти.

Armonim Onam


Мағлуб бўлган шогирдларини қаттиқ танқид қилди.
–Эй боллар, олифтагарчилик қачон йўқолади бизда а? Чиройли йиқитишга бало борми хозир. Очкога бўлсаям ют, финалга чиқ. Айтишадию, така бўлсин сут берсин! Натижа бўмагандан кейин чиройли йиқитишга бало борми? Мана энди сақичингни чайнаб ўтираверасанлар. Сенларчалик хеч ким шуғулланмаганди. Хамма финалга етиб бориши керак эди. Бу қанақаси а?
–Мақсадали, Зоир, Нурали! Сенларам эшитвол, мақсад чиройли усул қўллаш эмас, ғолиб бўлиш. Очкога бўлсаям ғолиб бўлиш, тушунарлими?
–Тушунарли!–дейишди йигитлар.
Бу гаплардан сўнг фақат соф ғалабага эришаман деб ният қилиб турган йигитлар сал ховурдан тушиб қолдилар. Финалда босилик билан, шошилмай, пайт пойлаб кураша бошладилар. Ўрни келиб қолса соф ғлабага хам эришдилар. Хуллас, уч йигит устознинг ишончини оқладилар, хар уччови хам ҳолиб бўлиб, вилоят босқичига йўл олдилар.
Вилоят босқичи учинчи чорак тугаб, бахорги таътил бошланган кунлари бўларкан.
Спорт мактаби маъмурияти биринчи ва иккинчи ўрин сохибларини спорт мактабида шуғулланишга чақирдилар. Мақсадли ва укаси эса уч кун спорт мактабида, уч кун мактабда машқ қилардилар.Хаш–паш дегунча Наврўз хам етиб келди.
Бешариқда бўладиган мусобақа йўл олдилар. Бешариқдаги мусобақа хам омадли келди. Бағдоддан қатнашган тўққизта вазндаги курашчилардан тўрттаси чемпион бўлди.  Мақсадали бир томони чемпион бўлганидан жуда хурсанд бўлган бўлса, укаси финалда бой бериб қўйганидан хафа эди. Лекин, тасалли берадиган томони шу эдики, Республика босқичи тайёрланиш учун биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни олганларрни хам таклиф этишди. Учала ўрин олган курашчилар хам тайёргарлик кўрадиган кейин улар ўртасида ўзаро мусобаа ўтказиб, Ғолибни Тошкентга жўнатадиган бўлишди.
Мақсадали дадасига шу хабарни айтиб, суюнчилаганда дадаси қовоғини уйиб олди.
–Уканг бормай қўяверсин. Ўқишини ўқисин, унга бу мусобақалар керакмас. Милиция академиясига кириш учун бошқа фанлардан хам имтихон бўлади. Биринчи ўрин бўлгандаям майли эди, дердим.
Нурали  бу фикрдан хафа бўлмади. Чунки, ўзининг мусобақаси хам май ойида бўлиб ўтарди.
Шундай қилиб, Тошкентдаги мусобақага Мақсадали бир ўзи кетди. Тўғри, жамоадошлари хам бор эди, аммо укам хам боради деб ишонгани учун бироз кўнгли кемтик эди. Бу Тошкентга етгунча экан. Пойтахтга етгач, бу хақда ортиқ ўйламай қўйди. Энди уни чемпион бўлиш, институтга кириш хақдаги ширин хислар асир қилган, Худо хохласа хамма рақибларимни енгаман, деб ишонарди. Негадир поездан тушганларидан бери хаяжони тарқмайди, оёқларида енгил титроқ бор. Бу титро гох йўқолар гох пайдо бўларди. Биринчи кунги масканга жойлашиш ва тарозидан ўтиш маросимларидан кейин спортчиларга дам беришди. Мусобақага эртасига тонгдан старт берилишини айтишди. Ўша куни кўп  спортчилар сайрга чиқишди, аммо Мақсадалини юрагига сиғмади сайр. Ётоқхонага бориб, сафар халтасида олиб келган китобини қўлига олди. Анча олдин Дюманинг “Граф Монте Кристо”сини биринчи китобини ўқиб тугатганди. Аммо, иккинчисини топиш жуда қийин бўлди. Иттифоқо, синфдоши  Мунисани қўлида излаган китобини кўриб қолдию, қувончдан бақириб юборай деди. Муниса ярмидан кўпини ўқиб бўлган экан. Икки кундан кейин Мақсадалининг қўлига тегди.
Уйда озроқ ўқидию, кейин сафарга чиқадиган бўлиб, сумкасига солиб олганди. Поездда хам икки –уч боб ўқигандек бўлдию, шшовқин туфайли ўқимай қўя қолганди. Хозир ётоқхонага кирдию, китобни қўлига олди.
Китоб ўқиб ётаркан қош қорайиб, жамоадошлари қайтиб келишганини хам сезмай қолди. Шу билан яна шовқин аскиялар бошландию, мутолани йиғиштирди. Уларни олиб келган устозлари Вахобжон вахлироқ ухланглар деб, кечки овқатдан кейин чироқни ўчириб қўйди. Эрта ётиб эрта туришди. Эрталабки бадантарбиядан кейин нонуштага чиқдилар. Мақсадали бироздан кейин мусобақалар бошланишини эслаб, яна хаяжонлана бошлади. Бу хаяжон эса гиламга чиққунича танасини тарк этмади. Навбати етиб гиламга чиқдию, хаяжон хам ўй–хаёллар тарқалиб кетти. Энди фақат рақибларининг кураш услубини кузатар, кимга қарши қандай курашиш кераклигини тахлил қиларди. Биринчи курашида аввал рақибини ўрганиш учун химояда кута бошлади. Рақиби хам хужумга ўтавермади.

Armonim Onam


Адолат тарозиси–33.
Насиб қилса келур Шому Ироқдан,
Насиб қилмаса кетар қошу қабоқдан.
*
Мақсадали жонини қийнаб машғулотларга қатнаша бошлади. Мактабдаги тўгаракка қониқмай, кечқурунлари укаси Нурали билан хам машқ қилишарди. Натижа эса шунга яраша бўлди албатта. Мактабдаги тўгарада хеч ким уни мағлуб этолмай қолди. Январ охирида туман биринчилиги бўлиши керак эди. Устози тўққизта вазнда қатнашадиган шогирдалрини саралаб бўлганди. Олтмиш беш килограм вазнда Мақсадали қатнашадиган бўлди. 
Ўлчашгандек, мусобақага уч кун қолганда олтмиш килограм вазнда қатнашадиган Қуёшбек яхмалакда йиқилиб қўлини синдириб олди. Буни эшитган устози олтмиш килограм вазндаги тўртта шогирдини бошқатдан кураштириб, туманга борадиган номзодни аниқлаб олмоқчи бўлди. Шунда Мақсадалининг хаёлига укаси Нурали келдию, бу хақда устозига айтти.
–Мақсадали бир кун хам тренеровкага келмаган укангни қанақиб мусобақа олиб бораман!–деди устози хушламай.
–Устоз, укамни чақирай, шетта курашиб кўрсин. Тўртовиниям ютса олиб борасиз, ютқазса қолаверади. Укам мен билан  хар куни шуғулланади устоз, уям тайёр курашга. Охирги пайтлар менам уни йиқитолмай қоляпман.
–Шунақами? Бўпти, эртага келсинчи, кураштириб кўрамиз.
Эртасига ака–ука бирга келишди. Танани қиздириб олишгандан сўнг номзодлар иккитадан чиқиб гиламда кураша бошладилар. Устоз биринчи бўлиб Нурали ва бошқа номзодлар ичида кучсизроқ бўлган Одилни чиқарди. Нурали бир минутга  қолмай рақибини чирпирак қилиб ерга урди. Мақсадали бунга ишонгани учун хотиржам ўтирган бўлса, бошқа курашчилар орасида шивир–шивир бошланди. Чунки, уларрнинг назарида Нурали янги курашчи эди, акаси биллан шуғулланиб юришидан бехабар эдилар.
Кейинги жуфтликдаги номзодлар Шерали ва Тохир ўн минут курашиб хам соф ғалабага эришолмадилар. Устоз уларга дам бериб гиламга Нурали ва Саидни чиқарди. Саид бошқа номзодлар ичида анчагина чайир, тажрибалироқ курашчи эди. Нуралини биттада кўтариб ураман, деб ишонч билан ўртага чиқди. Дархақиқат, белбоғларни ушлаб олишганларидан кейин устоз “кураш” деб старт бериши билан чап томонга илмоқчи бўлди. Нурали эса тезда қаршилик кўрсатиб, тиззаси билан унинг тиззаси ортига туртди. Кейин рақиби мункиб кетганидан фойдаланиб унинг ортига катта қадам ташлаб, бутун гавдаси билан Саидни ўзига ториб юборди. Кучли хамла таъсирида рақиби хавода чирпирак бўлиб айланиб кетди. Нурали эса рақиби ўининг белига яқинлашганда кескин буриб, рақибини ерга босди.
–Вў–ў!–Мақсадали укаси энг қийин усул “қайтарма”дан чиройли тарзда фойдалангани учун хайқириб юборди.
–Э маладес!–Устози хам уни алқаб қўйди. –Бўлди, олтмишдан Нурали боради мусобақага. Нурали яқин келчи, ишқилиб вазнинг олмишми?
–Йўқ,–деди Нурали хадиксираб.
–Оғирмисан?–Устози афсуслангандек бўлди. Кейин эса дарров қўшиб қўйди.–Майли, бир–икки кило бўлса вес қайтарасан.
–Устоз мени весим кам.
–Кам бўлса яхши. Нечи килосан ўзи?
–Сентябрда эллик бешдан қатнашганман.–деди Нурали.
–Укам кикбоксданам боксданам мусобақаларга қатнашиб туради устоз,–Мақсадали тушунтиргандек бўлди.
–Унақа бўлса Нурали, сен кўп–кўп еб семиравер!–Устози елкасига қоқиб қўйди.–Душанба куни сакккизда мактабга тўпланамиз. Эртага дам олиш куни, хохласаларринг келинглар, ёки дам олсаларинг хам бўлади.
–Келамиз устоз!–дейишди ўқувчилар.
–Майли, унда ўзларинг мустақил шуғулланасизлар. –Мақсадали, Зоир болларга ўзларинг қараб туринглар. Нагрузка бўмасин, жарохат керакмас хозир.
–Хўп устоз.
Шундай қилиб, душанба куни спорт мактабига нурали хам акаси билан бирга борди. Дастлаб тарозидан ўтишди. Нурали эллик етти кило чиқди. Мақсадали эса роппа роса олтмиш беш экан. Тарозда тортиш тугатилгандан сўнг, ярим соат танафус беришди. Курашчиларга кийимларини алмаштириб, мушакларини қизитиб олиш тайинланди. Шундан сўнг эса кураш мусобақаларига старт берилди. Мусобақа қоидаларига кўра битта мағлуб бўлган курашчи мусобақани тарк этарди. Мақсадалининг жамоасидан биринчи куни иккита курашчи мусобақани тарк эди. Эртасига туш пайтига борганда эса учта қолишди. Қизиқ томони Нурали хам шу учликда эди. Гарчи финалга учта шогирди чиққан бўлса хам устозлари норози бўлди.

Armonim Onam


“Агар Элбекни тергов қилаётганимда гап акамга бориб тақалса, ишдан кетаман, ариза ёзиб, далага ишлагани чиқиб кетаман. Йўғе, ишдан осонгина бўшаб кетолмасам керак.  Яхшиси, машинада бирор симёочга калла қўяман–да, касалхонадан нари аризамни ёзиб кетаман”.
07.08.2023
Дониёр Аҳмаджонов

https://t.me/Samolarga_uchgan_farishtam

Armonim Onam


–Нурали, сен адолат учун, хақиқат учун тўрт йил ўқидинг. Мана, Худога шукр ишлаяпсан хам.  Нега энди шунча вақт сарфлаб ўқиб, иш бошлаганингда далага чиқишни ўйлайсан? Тинчлик посбонлари, адолат химоячилари бунақа бўлмаслиги керакку. Сенчи керак бўлса, агар асосинг бўлса, ўз акангниям жазога торт! Адолат химоячисимисан, демак вазифангга виждонан ёндаш, ака–ука, ёр–қариндош деб қонунни четлаб ўтма. Аслидаям адолат аввало ўз–ўзини жазолашдан бошланади. Сенга ўз ўғлини жазолаган подшо хақдаги ривоятни айтиб берувдимми? Кўзларингни жавдиратишингга қараганда айтиб бермаганман. Эшит ука, кези келганда сўзлаб берай.
Ўзини хақ йўлига фидокор хисоблаган бир подшо тунда ухлаб ётса томдаги оёқ овозларидан уйғониб кетибди. Қулоқ солиб турса оёқ овозлари хос хонаси эшиги атрофидан хам келаётган эмиш. Ким экан деб хайрон бўлган подшо бошини кўтариб деразасга қарабди. Кимдир томдан осилиб, деразага қараёган эмиш.
–Хой, сен кимсан?–деб сўрабди.
–Узр адолатпеша шохим, уйқунгни буздим. Аммо, наилож, мен йўқолган подани қидириб юриппан, топмасам бек мени қатл қилади.–жавоб берибди деразага осилиб турган одам.
–Эй, девона, поданг йўқолса саройдан қидирасанми?
–Мен девонаманми шохим? Сен адолатпешаман деб жар соласан? Хидоят йўлида жабр чекиш фарз деб оммага товусдек тусланасан. Вахоланки адолатни, хақ йўлини тилла саройда қидирасан? Энди айтчи, хақ йўлини тилла саройдан қидирган сен девонами ёки менми?
Шох чуқур ўйга толибди. Ўрнидан турибдию хос соқчисини чақирибди. Иккиси оддий авом кийимларини кийиб тундаёқ шахарга чиқибдилар. Бир жойга боришса тунги маишатхонада кулгу–базм авжида эмиш. Бир томонда эса дод фарёд юракни эзаркан. Подшо соқчиси билан ўша ерга кирса, ўз ўғли бошлиқ кўплаб вазир ва бекларнинг фарзандлари базм қилиб ўтирибди. Ўртада мажбуран рақс қилаётган раққосанинг хамма ери қонга ботган.
–Бас қилинг!–ўкириб юборибди шох.
Майхона эгаси бу ким бўлди экан деб унинг қаршисига чопиб келибди.
–Хой одам, тилингга эрк берма. Бу ерда аслзодалар дам олаётирлар. Жонингдан  умидинг бўлса, жимгина йўлингда давом эт.
Бироқ, майхонада ўтирган шербаччалар авом кийимидаги шохни таниб, арслон олдидаги тулкидек титраб қолишибди. Шох уларнинг хаммасини зиндонбанд этишга амр этибди.
Мақсадали гапиришдан тўхтаб укасига тикилди. Нурали акаси нима демоқчи эканини яхши тушунолмади.
–Шунда, мен сизни қамоққа олишим керакми ака?
–Майхонада мени кўрган бўлсанг хеч иккиланма ука! Қонун олдида бўйнимиз қилдан ингичка.
–Ака, сиз тушунмаяпсиз, сизни кўрган гувох қўлга тушди. Эртага кўрсатма берса, тамом, етти авлодимиз шарманда бўлади.
–Хар нарсан гувохи сўзсиз– Оллохдир ука. Сен Оллохни қўлга туширдингми?
–Ака, мазах қиляпсизми? Мен Элбекни айтяпман.
–Менга нима Элбекми, Ойбекми? Бор, тергов қил, кимни сотса қамоққа тиқ, жазо тайинла. Агар ўша мен бўлсам хам.
–Қанақасига? Ўз акмния?!
–Бу терговда нега мени исмим чиқсин ука!? Агар чиқса хам нима бўпти, мени айтса мени қама. Тошматни айтса Тошматни қама. Аммо, бунақанги бемани гумонларингни деб мени уйқудан уйғотма.
–Унда, бу пулларни қаердан олдингиз?
–Бу пуллар бир саховатпеша одамники... Мухтожлаларга эхсон қилиш учун берганди. Сайдинса опа олмаган экан бошқа мухтожларга берилади. Мен пул эгаси эмасман, воситачиман холос. Ёки, ўша саховатппешани исмини айтмаганим учун мени тергов қиласанми?
–Ака, эртага ёмон ишлар бошланади, ишқилиб, ғалвирдан ўтказганда сиз сараланиб қолманг–да.
–Хотиринг жам бўлсин ука! Газини бос, рўпарангда мен турсам хам! Қиёматда, адолат учун ўз акасини аяб, нотўғри йўлга юрганлар сафида қолма укажон!
Нурали акаси чиқиб кетгандан сўнг хам ётолмади. Кроватига ўтирганча бўладиган ишларни тасаввур қилиб кўрди. Охирида эса, балки мен адашгандирман, акамни бу ишларга алоқаси йўқдир, дея ўзини –ўзи мажбурлаб ишонтира бошлади.
Мияси ғовлаб кетган йигит ётишга ёттию, уйқу сира келмади. Бу орада бир неча марта телефони ғимирлаб, хабар келганини огох этти. Хеч уйқуси келмаган йигит охири телефонини олиб, хабарларни очди. Дилрабодан учта хабар келибди. Бошқа пайт бўлгандаку, биринчи иши хабарларни ўқиб, жавоб ёзиш бўлардия, аммо хозир юрагига қил сиғмасди.

Armonim Onam


–Ким бўлсаям Худони таниган одамлар экан. Савоб учун хеч нарсадан қайтмайдиган одамлар экан.
-Ўша Қўқонликни уйи ва машинаси ёниб кетгани хақдаям миш-мишлар юрибди.-деди Дилшод атрофга назар ташлаб.
Нурали жимгина ошини еркан, бу гаплардан  сўнг беихтиёр акасини эслади. Акам хам Сайдинса опага пул бермоқчи бўлди. Аммо, машина оламан деганимда пулим йўқ деганди. Шошма, акам анави қиморбозларни бўғизлаганлар орасида бўлса Элбек кўрсатма бергач ахволи нима кечади, дея қўрқиб кетди. Ишончим комил, ўша қиморбозлар ўлдирилган хонага акам хам кирган. Элбек буни тасдиқласа унда нима бўлади? Э–эх, ака қанақа ишларга аралашиб юрипсиза?
Нурали бундан бу ёғига тинч ўтиролмай қолди. Энди нима қиламан? Ўз акам қотил бўлиб чиқсая?!
Нурали бугуноқ акаси билан гаплашиб олишга қатий қарор қилди. Шунинг учунми, ошни еб бўлишлари билан “қайтамизми” дея ўртоқларини тезлатди. Кўпчилик чарчаган, тезроқ бориб дам олишни ўйлаб турган эканми, Нуралининг гапи билан қўзғолиб қолдилар.
Нурали уйига келса ховлидан бошқа хамма чироқлар ўчган, бутун оила уйқуга кетган экан. У акасининг эшиги олдига бориб аста чақирди:
–Ака? Ухламадингизми?
–Акангиз ухлаб қолди Нурали?–ичкаридан кеннаясининг уйқусираган овози келди.
–Уйғотинг, зарур гапим бор, хонамга кирсин!–Нурали шундай деб ўз хонасига қайтти. Кийимларини алмаштириб, эндигина ўз ўрнига ўтирганди, айвонда акасининг қадам товушлари эшитилди. Гўёки суд залига судя кираётгандек хаяжонланиб кетти. Ана, эшик очилиб, уйқусираган кўзаларини қисганча Мақсадали кириб келди.
–Тинчликми Нурали? Мазанг йўқми?
–Йўқ, яхшиман ака, тинчлик!
–Мени уйқудан уйғотибсанми, демак тинчлик эмас. Гапир тез, нима бўлди ўзи?
–Ака,–Нурали мулозамат қилмай очиқ гапиришга қарор қилди.–бугун Тошкентда Элбекни ушлашибди. Эртага олиб келишади, тергов қиламиз.
–Яхшию, аммо бу Элбегинг ким? Терговингни менга нима алаоқаси бор?
– Элбек деганим, ўша, Қиморбозлар ўлган хонадан тирик чиққан одам.
–Қайси қмиорбозлар? Қайси хона?–Мақсадали ажаблангнача укасига тикилди. Нурали эса, акам рол ўйнаяпти, аслида хамма гапни ичида анализ қиляпти, деб гумон қилаётганди.
–Ака, сиз анбар солинган шишангизни тушириб қўйган хонада қиморбозлар қатл қилинган. Ўша ерда яна бир одам яни Элбек хам бўлган, аммо у сал авалроқ қочиб қолган.
–Мен шишамни тушириб қолдирган эканманми?–Мақсадали хамон ажабланиб турар, боя уйқусираб қисилган кўзлари энди катта – катта очилган.
–Ака, жигаримсиз, келинг мен билан сичқон–мушук ўйнаманг. Сиз қиморбозлар ўлган хонага кирганингиз хаида фактларим бор?
–Қани ўша факт?
–Айттимку, анбарингизни ўша ерда тушириб қолдиргансиз?
–Мени анбарим ўзимда, буни ўша куниёқ кўрсатганман сенга, эсингдами аямни олдида гап ўйин қилгансан.
–Сиз бошқа сотиб олгансиз, ўзингизники эса менда эди.
–Сотиб олаётганимни кўргандек гапирасана,–Мақсадали кулиб қўйди.
–Ака, нимага шунақасиза? Эртага тергов бошланса қотиллар аён бўлади. Улар орасида сиз бўлсангиз ахволимиз нима кечади?
–Жиноятчилар жазосини олсин ука, нима дейман бундан бошқа?
–Уфф, ака нега шунақасиза.
–Қанақаман?
–Бўпти, манави пулни олинг. Ўзингиз Сайдинса опага берган пул Опани муаммосини хал қилдим, шунчун пулингизни қайтиб берди. Энди айтинг, шунча пулингиз боракан нега машина олаёганимизда бермадингиз? Умуман олганда, шунча пулларни қаердан оляпсиз? Сайдинса опага уч минг доллар. Боғишамоллик ногирон одамни боласига  операция учу ўн минг доллар. Бегваччадаги бева аёлга саккиз минг доллар. Янгиқишлоқдаги чол–кампирни етим невараси учун ўн бир минг доллар ташлаб кетгансизлар. Бордонлик акани эшиги остида қизларини ўғирлаб кетган машинани олиб келиб ёққансизлар, дарвозасига эса тазия харажатлари учун икки минг доллар ташлаб кетгансизлар.
–Тушунмадим, бу ишларни мен қилибманми? Мендан гумон қиляпсанми?
–Ака, гумон иймондан айирар дейишади. Майли, бу гапларни хозирча бир четга қўя турайлик. Аммо, эртага Элбекни тергов қилсам сув юзасига сиз балқиб чиқасиз. Шунда нима қиламан а? Ўз акамни жиноятчи деб қамоққа оламанми? Ё ишимни ташлаб, кетмон кўтариб далага чиқиб кетаверайми эртагадан?

Armonim Onam


Адолат тарозиси–32.
Кемани суздирадиган хам чўктирадиган хам сув. Ичига олса чўкади, сиртига олса сузади. Топтиқ Эмро.
*
Нурали Сайдинсани кўчалари бошида тушириб қўйгач, қизиқиши устун келиб газетани очди. Юзталик доллар купюраларини санаб кўрди, ўттизта экан.
–Акамни шунча пули боракан нега машина олаётганимизда бермадия, янгироғидан олармидик ўшанда, деб ўпкалаб олди. Хали “гап”дан борсам акам билан гаплашиб оламан, дея дилига тугиб қўйди. Акаси билан гаплашиб олиши кераклигини тақдир хам раво кўрди чоғи. Ўртоқлари билан ўтириб, хали ошни еб тугатмасларидан телефони жиринглаб қолди.
–Нури, шу телпонингни ўчириб ўймайсанми а?–Абубакрнинг афти буришди.–Мундоқ ўртоқларинг биан бемалол ўтиролмасанг. Ўзи икки сафардан бери “гап”га келолмайсан. Озиб–ёзиб бир келсангам телефонинг тинмайди. Қанақа иш ўзи бу кечасиям чақираверса?
–Ишмас дўстим, курсдошим телефон қиляпти,–деди Нурали хижолат бўлиб. –Сизлар олишиб туринглар, мен хозир...
Нурали қошиғини қўйиб ташқарига чиқди. Хақиқатдан хам қўнғироқ қилган одам гурухдоши Азамат эди.
–Ало!–деди туфлисини шошиб кияркан.
–Лейтенант Валиев!–Азаматнинг қувноқ овози келди гўшакдан.
–Эшитаман ўртоқ Жўраев! Соғ-омонмисан?
–Ха, бўлади. Чарчамай ишлаб юрипсанми дўстим?
–Ха, рахмат! Ўзинг қалесан, қоғоз титишдан зерикмаяпсанми?
Азамат Валиев икки ойча олдин вазирликка ишга ўтганди. Ўртоқлари шунинг учун уни идора каламуши, деб хазиллашишар, қиладиган иши қоғоз ғажиш, деб тегишишарди.
–Сенлар шунақа дейсан-да. Қоғоз титишниям гашти бор, ха–ха–ха! Қайдан билсин от қадрин, эшак минган йигитлар, дейишармиди.
–Биз эшак минган йигит бўлдикми шунда?–сўради Нурали.
–Хазиллашаман-да дўстим. Мен мана катта лейтенант бўлдим, сенлар халиям лейтенантсан.
–Званянг бунданам улуғ бўлсин дўстим.
–Рахмат. Ха майли, бу гапларни қўя тур. Бир одам бўйича қидирув берган экансизлара, мана, Боғдоддан деб белгилаб қўйилган экан.
–Ха, Нарзуллаев Элбек Эргашович.
–Ха, Нарзуллаев Элбек. Бу одам икки соат олдин Чилонзорда қўлга олинди.
–Э, яхши бўптия...
–Сен қидирган думмиди, ё хамкасбларингнимиди? Бағдоддан дейилганига дарров сени эслагандим.
–Ха, меники. Бир “иш” ўша одамга боғланиб турибди.
–Қўлга олган кимлигини сўрамисанми?
–Сенми? Идорада ўтириба?-ажабланди йигит.
–Ха йўғе, мен қаёқдан тутаман, хожатхонага зўрға чиқиб келаману. Бошқа одам. Уям бегонамас, эслайсан, катта курсдаги буратино боридику? Сен уриб бурнини қийшайтириб қўювдинг?
–Ха–а, қилтириқ боламиди?
–Ха, худди ўзи? Землягим эмасми, званямни кўтарайлик девериб хит қилиб юрувди.
–Эндиям сени тинч қўймаса керак?
–Шу-да, бир соатни ичида ўн беш марта телефон қилди, олмаяпман. Мени қўлимдамас деб неча марта тушунтирдим, қани тушунса. Сен ўшанда бурнинимас ақлини синдиргансан шекилли бу болани.
Хуллас, эртага жўнатишса керак. Хадемай мижозинг хузурингда бўлади, ош–пош дамлаб кутволарсан.
–Бўмасамчи, қучоқ очиб кутиб оламан дўстим.
–Бўпти, телпон қилиб тур, йўқолиб кетмай!
–Хўп Азамат!
Нурали у билан хайрлашиб, синфдошлари ўтирган хонага қайтти. Кайфияти аъло эди. Ўртоқларининг баъзилари халиям ош еб ўтирар, кўплари аллақачон қўлларини артган экан.
Нурали келиб, ошхўрларга шерик бўлди. Ошни еб бўлиб, кўк чой симираётган ўртоқлари бир мавзуда қизғин сухбат олиб бораётгандилар.
–Боғишамолда хеч ким уларга ёрдам беришни истамаган, чунки, бу бола ўлади деб ўйлашган. Ўша саховатпеша одам ўн минг доллар ташлаб кетгандан кейин Тошкенга обориб операция қилдиришибди. Хозир тойчоқдек гижинглаб юрганмиш.
–Ўн минг долларни шундай бериб кетаверибдими?–Садир ишонқирамай сўради.
–Ха–да, хатто ўзиниям таништирмаган. Дарвозадан чақирганда, ўзи кетворган. Халиги аёл чиқса дарвозасига бир клёнка пакет осилган экан. Очиб қараса бир пачка доллар. Эрига кўрсатса, балки мени хақимни еганлар уялганидан ташлаб кетгандир, дебди.
–Эри қаерда ишлаган ўзи?
–Э–э, Қўқонда бир мафияни уйида бир йил ишлаб, тишини кирини сўриб қолаверган дейишади. Томдан йиқилиб умуртқаси синганда балнисага ташлаб, қочворган экан,–билағонлик билан жавоб қилди Озодбек.
–Бунақа одамлар ўн минг долларни уйига ташлаб кетмайди. Булар бошқа одамлар бўлса керак!–деди Дилшод тишини ковлаганча.

Armonim Onam


Хали уйни ремонт қилишимиз керак. Бу ёқда эса ...
Нурали уни тўхтатмаса аёл бор чиқимларини санаб ташлайдиган сиёхи бор эди.
–Хўп опа! Мана, ўғлингиз қанча олишини аниқлаб олдик, Хожи ака берадида. Ахир, харомдан қўрқади акамиз. Айниқса умрага бориб келган одамни иймони бут бўлади. Тўғрими ака?
–Тўғри – тўғри!–Хожи дами чиққан пуфакдек шалвираб қолди.
–Сиз санаган чиқимларрга бу пул етмай қолади шекилли опа. Хожи ака саховатпеша инсон, минг доллар қарз хам бериб туриши мумкин!
–Қарз!–Хожи илкис бошини кўтарди. –Қарз беролмайман мен, яқинда машина олдим, пулим йўқ.
–Рўзали ўн уч ойдан бери сизга қарз бериб келяптику ака. Бу орада сиз тўрт марта машина олиб сотдингиз, машина бизнесингиз чаккимас. Инсоф билан айтганда ўша фойдалардан йигитгаям хисса чиқариб беришингиз адолатдан бўлади, тўғрими?
–Машинани мен олиб сотяппан, нега фойдасига уни шерик қилишим керак?–Хожининг ранги гезара бошлади.
–Бизнесда пул тиккан томонлар шерик хисобланади ака. Фойдани хам шерик билан бахам кўрасда. Рўзалини пулидан фойдаланиб келяпсизку шу пайтгача.
Нурали унинг фойдадан улуш чиқариб беришига ишонмасди аммо, от сўрасанг той оласан деган гапга амал қилаётганди. Хожидан кўпроқ пул олишига шама қилиш орқали хеч йўқ йигитнинг маошини бира тўла бутлаб олмоқчи эди.
–Мен уни пулидан фойдаланмадим ука. Ўзимни пулларим...
–Бўпти, уни пулидан фойдаланмай юрган экансиз олиб чиқинг опани пулини.
–Менда хозир нақд пул йўқ.
–Бўпти унда Ласеттини калитини олиб чиқинг! Неча пулга олгандингиз? Эшитишимча ўн мингга олгансиз. Пулни хисобга олсак машинани асосий қисми опага тегишли. Мен ўн мингга харидор топаман сотилгач, ортиқча пулингизни қайтариб беришади.
–Ука, ўн–у олтига сотмадим машинани. Сиз олти юз зарарига сотворасизми?
–Биз бизнес қилмаяпмиз ака, опани хақини ундириб беряпмиз.
–Унда машинаи сотиб кейин берақолишсин пулини!–Сайдинса  аёл эмасми дарров зарарни хисоблаб кўрдию Олти юз доллар унга жуда катта пул кўриниб кетганди.
–Шундай қилайлик. Мен харидорникига эрталаб обораман. Тушга яқин пулини олиб келиб бераман Сайдинсага.
–Бўлди, ёзилди!–Нурали кўкрак чўнтагидан диктафонни олиб тугмасини босди. –Ака, бу сухбат эхтиёт шарт ёзиб олинди. Дафтарингизниям далилий ашё сифатида олиб кетаман. Пулни тўлайсиз, дафтарни оласиз.
–Ука илтимос, дафтарниям анави ёзувниям биров кўрмасин. Биласиз, дўст душман олдида обрўйимиз тўкилмасин!
–Ака, қонун доирасида иш кўрамиз. Сизни обрўйингиз бу сизники, қонун олдида хамма баробар.
Сайдинса опа, мен қишлоқққа кетяпман, сизниям олиб кетайми.
–Яхши бўларди ука. Қоронғуда дала йўлда туртиниб юрмай. Ха айтганча,–у газетага ўралган пулни йигитга узатти.–бу пулларни акангизга бериб қўйинг, энди бунга хожат қолмади.
01.08–.2023
Дониёр Аҳмаджонов

Armonim Onam


у бармоғи билан нуқиб турган ёзувларга қаради. Рўйхатда иккинчи ой деб ёзилганча рамкага олинган сахифа остида исмлар қатор қилиб ёзилганди. Тўқайтепаликлар деган жойда олти кишининг исми битилган экан. Нурали боя эшитган исмлари тўғрисидаги суммаларга назар ташлади. Юсуф ва Акрам хар ой тўққиз юз доллардан жўнатишаркан. Рўзали эса икки–уч ойда бир жўнатган уям бор йўғи юз эллик доллардан.
–Мана кўряпсизми ука, бу бола мени долямга яраша жўнатяпти холос.
–Сизга капсан бериб туришадими булар?–Нурали тушунгандек бўлди.
–Ха–да ука, хар ой эллик доллардан менга беришлари керак. Буни ўзлари рози бўлиб, кетишдан олдин шартнома қилгганмиз.
–Шартномада уларга қанча маош таклиф қилинган?
–Энг ками беш юз доллар, яна ишига қараб кўпайиб бораверади.
–Беш юз эмас хар ой олти юз доллар жўнатяппиз деганди ўғлим.–Сайдинса хола тилга кирди. Унинг нафақат овози куйиниб чиқар, хатто юзларигача қорайиб кетганди.
–Синглим, мен бировни хақидан қўрқаман. Ойига эллик долларни хам ўзлари билан келишиб, рози бўлишгани учун оламан. Бу уларни иш, ётоқхона ва маошларини вақтида олиб беришимга кафолат хақи. Сени ўғлинг бироз ўйинқароқ экан ойлигини олиб банкка кирмас экан, шахарда айланармиш, қизлар билан юрармиш.
–Бу бўхтон хожи ака. Кўзингиз билан кўрдингизми?
–Мен қайтта кўраман уни, эшитганимни айтяпман.
–Ўғлимни унаштириб қўйганмиз ўзи суйганига. Бевафолик қилиши мумкинмас.
–Менга нима э? Буни ўзидан сўраволаслар келса.
Нурали дафтардаги суммаларга тикилганча тураркан, Хожининг гапида жон бордек туюлди. Фақат, Сайдинсанинг сўнгги, вафодорлик хақидаги гапидан кейин хушёр тортди. Агар Рўзали пул жўнатаётган бўлса бу ерда бир гап бор. Буни хозир аниқлаймиз.
–Хожи ака, бу икки шеригиникига бориб, хар ой қанчадан пул келаётганини аниқлашимиз керак, –дея ўрнидан қўзғолди.
–Бориб нима қиламиз, мана, дафтарга ёзиб бораманку. Бошида беш юз доллардан олиб туришарди. Хозир олти юздан олишяпти.
Хожи беихтиёр рост гапириб юборди. Эхтимол, Нурали бориб сўраса ёлғоним фош бўлиб қолмасин деб қўрқдими, ёки боя Мақсадали айтгандан кейин энди яшириш бефойда деб ўйладими? Бир хафта олдин Сайдинса келганда бояги йигитлар тўққиз юздан жўнатяпти деб айтганди.
Нурали эса ўз тахмини тўғри чиққанидан хурсанд бўлиб кетти. Масалани бунчалик осон хал бўлишни сира кутмаганди.
–Хожи ака, қаранг!–у дафтардаги суммаларга бурмоғини тираб санай бошлади. –Ўн уч ой пул жўнатибди а, йигитлар?
–Ха, –Хожи кўзи билан яна бир карра санаб чиқди.–Ўн уч ой экан. Биринчи ойликлари хужжат тайёрлашга сарфланган.
–Яхши, ўн уч ойни бир минг саккиз юзга кўпайтирамиз. Бу,–Нурали хаёлан хисоблаб, натижасини айтти,–23400 доллар бўларкан. Бу пулларни учовига бўлсак 7800 доллардан тегади. Сиз хар ой икковига олти юз доллардан бериб тургансиз. Жами 7800 бўлган хар бирига тўғрими? 
Хожи калкуляторни олиб хисоблашга тушди. Кейин Нуралига қарамаган холда тасдиқлаб бошини силкиди. У қўлга тушганини аллақачон пайқаган, йигитни кўзига қарай олмай қолганди. Сайдинса эса нима бўлаётганига тушунмай уларни жимгина кузатарди.
–Сиз хозир Рўзалини 7800 долларини опага олиб чиқиб берасиз.
–Сиз жами келган пулни хисоблаяпсизу, менга тегишли пулларни чиқариб юбормадингиз,–чўкаётган одам хасга ёпишгандек, Хожи хам жон холатда ўзини қутқариш учун сабаб қидирарди.
–Ака, манави Рўзали жўнатаётган юл эллик долларлик пулларни хисобламаяпман, чунки сизни пулингизни алохида жўнатишяпти. Бу Рўзалини ойлиги эмас, учаласи сизга эллик доллардан, юз эллик доллар жўнатяпти. Бу сизни хақингиз деб буларни хисобга олмадим ака.
–Қанақасига, 7800 доллар пуллари менда қолиб кетибдими?
–Чўнтагингиз қаппайганда сезмаганмидингиз?–деди Нурали совуққонлик билан.
–Менда хозир бунча пул йўқ.–минғирлай бошлади у.
–Бу пулни тўламайман деганингизми Шомурод ака.

–Нимага тўламас экан?–Сайдинса опа сапчиб ўрнидан туриб кетти.–Оларда берар жоним берарди чиқар жонимми? Тўласин, қудаларни олдидаям уятларга қолиб кетяпман. Тўйниям ўзига яраша чиқимлари бор. Бор товоғим кел товоғим деганларидек, урф–одатларниям қилолмаяппиз пул йўқлигига. Ўғлимни келишига тўй қиламиз. Кейинги ойга келадиган бўляпти. Бувисини кўзи очиқлигида тўйни ўтказиб олайлик.


–Ха мен таништирдим. Ха мен жўнаттим, шу болага яхши бўлсин, кўпроқ пул ишласин дегандим. Эвазига мана, рахмат ўрнига тухмат бўляпти.
–Сиз ўртада туриб жўнаттингизми, ойлигиниям ўртада туриб олиб берингда. Ана Юсуфни пулини келтириб берибсиз, Акрамни пулини олиб келиб бердингиз. Нега улар хар ой олти юздан оладию, Рўзалини пулини туя қиласиз? Юсуф қудангизни ўғли, Акрам жиянингиз бўлгани учун уларга обориб беряпсизда...
–Улар жўнатишди уйига обориб бердим. Рўзалиям жўнатсин обориб берай.
–Жўнатибдику сизга?
–Менга жўнатгани харажатиниям қопламайди. Ўзимга олиб қолдим. Арзимаган пул келди ундан.
–Сиз мелинсасиза!–Нуралининг рўпарасида Сайдинса опа пайдо бўлди. Йигит акасига қараб ёнгинасига келиб қолган аёлни пайқамай қолган экан.–Домлани ўғлимидингиз?
–Ха опа шунақа. Тинчликми ўзи?
–Кўрмайсизми, ўғлимни пулини беришмаяпти. Ёрдам қилинг жон ука. Ё домлани олдига борайми?
–Ха йўғе, дадам нима қиларди. Сиз органга ариза ёзишингиз керакку.
–Нима қил десангиз қиламан, ёрдам беринг. Жонимдан тўйиб кеттим. Қайнонам оғир ётибди, даволатай десам пул йўқ. Қизим ёш чақалоғи билан чилла қочди қилиб келган, тузукроқ боқолмаяпман. Биласиз ёш болали аёл яхши едирмасангиз яна бўмайди. Кунлик ишга чиқай деса, камипиримни, чақалоқларни ташлаб чиқиб кетолмаяпман. Бу ёқда тўй куниниям белгилаб қўйганмиз, қўлимда эса сариқ чақаям йўқ.
Нурали унинг айтганларини тасаввур қилиб кўраркан, беихтиёр қўллари мушт бўлиб тугулди. Хаёлан нима қилишини ўйлаб кўрдида олдинга интилди:
–Юрингчи опа!–дея Сайдинса оппани етаклаб тўда ичига кирди. Акаси халиям Хожини гап билан тузлар, энди унга жавобан бутун оила қарши туриб олганди.–Ака, сиз уйга бораверинг, мен ўзим шуғулланаман бу иш билан.
–Сен кимсан ўзи?–юзи бўғриқиб кетган Хожи Нуралига хезланди.–Нимага аралашасан?
–Сенга ким суяк ташлади, бор йўлингдан қолма!–Хотини хам Нуралига кўзларини чақчайтириб қараб турарди.
–Кимлигимни билсангиз хам ўзимни таништирай, ички ишлардан лейтенант Валиев бўламан.
–Биламан, Толибжонни улисан. Аралашмгаан битта сен қолувдинг ўзи.–Хожи Нуралини ёшлигидан кўриб юргани учунми, писанд қилмай гапирарди.
–Шомурод ака, таёрланинг Сайдинса опа иккингиз мен билан кетасизлар. Энди бу иш билан давлат шуғулланади.
Ўндан ошиқ жовир–жувир қилиб турган одамлар, бирдан жимиб қолди. Кимдир Нуралининг гапидан қониқиш хосил қилган холда жим бўлган бўлса, яна кимдир вой, энди нима бўлади, дея хавотир билан турарди.
–Қаёққа кетаман?! Ўйлаб гапиряпсанми сен бола?
–Мен сизга энди “ сен бола” эмасман Шомурод ака! Қаршингизда давлат ходими турибди. Қаршилик қилсангиз наряд чақираман, кишанлаб олиб кетишади. Шу керакми сизга!–Нурали зарда билан гапираркан, Хожининг хам хотинининг хам кўзлари ола–кула бўлиб кетди. Айниқса қизлари ўғиллари вахимага тушиб қолишган, Нуралига азроилга қарагандек қараб туришарди. Шунча одамни олдида мелинсалар дадамни кишанлаб олиб кетсая, дея тасаввур қилиб юборишганди.
–Ука, соқолим оқарганда энди отделга бораманми? Шу ерда хал қилайлик, масала равшанку. –кейин сизлашга ўтти. – Юринг, уйга кирайлик, гаплашиб оламиз!
–Майли Нурали, биз инсонлар тилида гапирдик қулоқ солмади. Сен қонун тилида гаплашиб кўрчи, зора инсофга келса.–акаси шундай деб даврадан чиқиб кетти.
–Агар натижа бўлса кирайлик уйингизга, йўқса бир–икки кун зах хонада ўйлаб олишингизга имконият яратиб бераман.
–Ха йўғе, аввал кирайликчи. Мен яна бир марта дафтарни титкилаб кўрай. Агар пули бўлса бераман албатта.
Хожи Нуралини ховли томон бошлади. Йигит ортига қайрилиб аввал Сайдинса опани олдинга бошлади, ортидан ўзи хам ховлига кирди. Шомурод хожи дарвозахонадаги мехмонхона эшигини очиб уларрни киришини кутиб турди. Икковлон киришгач ортларидан кириб эшикни ёпди.
–Ўтириб туринглар, мен хозир рўйхатни кўраман! Хозир... Хозир... мана, топдим дафтарни! Мана, хаммаси шу ерда ёзилган. Ўзингиз кўринг ишонмасангиз.

Armonim Onam


Араб тилида бир гўзал гап бор: «Алайка би қалбик» – яъни «Сен қалбингга қулоқ сол».

Бу гапнинг моҳияти шуки, қалбига қулоқ солган Одам асло янглишмас экан.

Зеро, қалб Оллоҳнинг даргоҳи эмасми?!

Armonim Onam


Ассалому алайкум кимлар пуллик ўйинлар ўйнаяпти масалан хамстер комбат блум догс қани ёзиларчи нешта киши екан ўйнедиганлар.

Armonim Onam

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.