у бармоғи билан нуқиб турган ёзувларга қаради. Рўйхатда иккинчи ой деб ёзилганча рамкага олинган сахифа остида исмлар қатор қилиб ёзилганди. Тўқайтепаликлар деган жойда олти кишининг исми битилган экан. Нурали боя эшитган исмлари тўғрисидаги суммаларга назар ташлади. Юсуф ва Акрам хар ой тўққиз юз доллардан жўнатишаркан. Рўзали эса икки–уч ойда бир жўнатган уям бор йўғи юз эллик доллардан.
–Мана кўряпсизми ука, бу бола мени долямга яраша жўнатяпти холос.
–Сизга капсан бериб туришадими булар?–Нурали тушунгандек бўлди.
–Ха–да ука, хар ой эллик доллардан менга беришлари керак. Буни ўзлари рози бўлиб, кетишдан олдин шартнома қилгганмиз.
–Шартномада уларга қанча маош таклиф қилинган?
–Энг ками беш юз доллар, яна ишига қараб кўпайиб бораверади.
–Беш юз эмас хар ой олти юз доллар жўнатяппиз деганди ўғлим.–Сайдинса хола тилга кирди. Унинг нафақат овози куйиниб чиқар, хатто юзларигача қорайиб кетганди.
–Синглим, мен бировни хақидан қўрқаман. Ойига эллик долларни хам ўзлари билан келишиб, рози бўлишгани учун оламан. Бу уларни иш, ётоқхона ва маошларини вақтида олиб беришимга кафолат хақи. Сени ўғлинг бироз ўйинқароқ экан ойлигини олиб банкка кирмас экан, шахарда айланармиш, қизлар билан юрармиш.
–Бу бўхтон хожи ака. Кўзингиз билан кўрдингизми?
–Мен қайтта кўраман уни, эшитганимни айтяпман.
–Ўғлимни унаштириб қўйганмиз ўзи суйганига. Бевафолик қилиши мумкинмас.
–Менга нима э? Буни ўзидан сўраволаслар келса.
Нурали дафтардаги суммаларга тикилганча тураркан, Хожининг гапида жон бордек туюлди. Фақат, Сайдинсанинг сўнгги, вафодорлик хақидаги гапидан кейин хушёр тортди. Агар Рўзали пул жўнатаётган бўлса бу ерда бир гап бор. Буни хозир аниқлаймиз.
–Хожи ака, бу икки шеригиникига бориб, хар ой қанчадан пул келаётганини аниқлашимиз керак, –дея ўрнидан қўзғолди.
–Бориб нима қиламиз, мана, дафтарга ёзиб бораманку. Бошида беш юз доллардан олиб туришарди. Хозир олти юздан олишяпти.
Хожи беихтиёр рост гапириб юборди. Эхтимол, Нурали бориб сўраса ёлғоним фош бўлиб қолмасин деб қўрқдими, ёки боя Мақсадали айтгандан кейин энди яшириш бефойда деб ўйладими? Бир хафта олдин Сайдинса келганда бояги йигитлар тўққиз юздан жўнатяпти деб айтганди.
Нурали эса ўз тахмини тўғри чиққанидан хурсанд бўлиб кетти. Масалани бунчалик осон хал бўлишни сира кутмаганди.
–Хожи ака, қаранг!–у дафтардаги суммаларга бурмоғини тираб санай бошлади. –Ўн уч ой пул жўнатибди а, йигитлар?
–Ха, –Хожи кўзи билан яна бир карра санаб чиқди.–Ўн уч ой экан. Биринчи ойликлари хужжат тайёрлашга сарфланган.
–Яхши, ўн уч ойни бир минг саккиз юзга кўпайтирамиз. Бу,–Нурали хаёлан хисоблаб, натижасини айтти,–23400 доллар бўларкан. Бу пулларни учовига бўлсак 7800 доллардан тегади. Сиз хар ой икковига олти юз доллардан бериб тургансиз. Жами 7800 бўлган хар бирига тўғрими?
Хожи калкуляторни олиб хисоблашга тушди. Кейин Нуралига қарамаган холда тасдиқлаб бошини силкиди. У қўлга тушганини аллақачон пайқаган, йигитни кўзига қарай олмай қолганди. Сайдинса эса нима бўлаётганига тушунмай уларни жимгина кузатарди.
–Сиз хозир Рўзалини 7800 долларини опага олиб чиқиб берасиз.
–Сиз жами келган пулни хисоблаяпсизу, менга тегишли пулларни чиқариб юбормадингиз,–чўкаётган одам хасга ёпишгандек, Хожи хам жон холатда ўзини қутқариш учун сабаб қидирарди.
–Ака, манави Рўзали жўнатаётган юл эллик долларлик пулларни хисобламаяпман, чунки сизни пулингизни алохида жўнатишяпти. Бу Рўзалини ойлиги эмас, учаласи сизга эллик доллардан, юз эллик доллар жўнатяпти. Бу сизни хақингиз деб буларни хисобга олмадим ака.
–Қанақасига, 7800 доллар пуллари менда қолиб кетибдими?
–Чўнтагингиз қаппайганда сезмаганмидингиз?–деди Нурали совуққонлик билан.
–Менда хозир бунча пул йўқ.–минғирлай бошлади у.
–Бу пулни тўламайман деганингизми Шомурод ака.
–Нимага тўламас экан?–Сайдинса опа сапчиб ўрнидан туриб кетти.–Оларда берар жоним берарди чиқар жонимми? Тўласин, қудаларни олдидаям уятларга қолиб кетяпман. Тўйниям ўзига яраша чиқимлари бор. Бор товоғим кел товоғим деганларидек, урф–одатларниям қилолмаяппиз пул йўқлигига. Ўғлимни келишига тўй қиламиз. Кейинги ойга келадиган бўляпти. Бувисини кўзи очиқлигида тўйни ўтказиб олайлик.