Менинг онам қабристондалар!
Бағрим тирнар бир армон мангу,
Ҳар кунимда кўрганим қайғу,
Ҳамма она уй тўридаю...
Менинг онам қабристондалар!
Юрган йўлда йиғлаб юраман,
Қон бағримни тиғлаб юраман,
Жаннатдан жой тилаб юраман,
Менинг онам қабристондалар!
Махшар қадар юмилган кўзи,
Тушга кирар пок, нурли юзи,
Қилолдимми ҳаётда рози?
Менинг онам қабристондалар!
Қадрин эрта билмадим афсус,
Дийдорига тўймадим афсус,
Тирикдирлар қалбимда ҳануз,
Менинг онам қабристондалар!
Индамайди, индаёлмайди,
Қабрин эссиз қучиб бўлмайди,
Энди ортга қайтиб келмайди,
Менинг онам қабристондалар !
Тирик бўлиб қолсалар қани,
Бир бор қучиб олсалар қани,
Шукур дердим бўлсалар қани?
Менинг онам қабристондалар!
Жон қолмади, тирик бу танда,
Дуоларни қилмайман канда,
Эҳ, Аллоҳнинг ҳукми эканда,
Менинг онам қабристондалар!
Дўстлар шеърдан ҳулоса олинг,
Дийдорига улгуриб қолинг,
Маҳкам қучинг ҳозироқ боринг,
Менинг онам қабристондалар!
✍ Мумтозбегим
Armonim Onam
Бағрим тирнар бир армон мангу,
Ҳар кунимда кўрганим қайғу,
Ҳамма она уй тўридаю...
Менинг онам қабристондалар!
Юрган йўлда йиғлаб юраман,
Қон бағримни тиғлаб юраман,
Жаннатдан жой тилаб юраман,
Менинг онам қабристондалар!
Махшар қадар юмилган кўзи,
Тушга кирар пок, нурли юзи,
Қилолдимми ҳаётда рози?
Менинг онам қабристондалар!
Қадрин эрта билмадим афсус,
Дийдорига тўймадим афсус,
Тирикдирлар қалбимда ҳануз,
Менинг онам қабристондалар!
Индамайди, индаёлмайди,
Қабрин эссиз қучиб бўлмайди,
Энди ортга қайтиб келмайди,
Менинг онам қабристондалар !
Тирик бўлиб қолсалар қани,
Бир бор қучиб олсалар қани,
Шукур дердим бўлсалар қани?
Менинг онам қабристондалар!
Жон қолмади, тирик бу танда,
Дуоларни қилмайман канда,
Эҳ, Аллоҳнинг ҳукми эканда,
Менинг онам қабристондалар!
Дўстлар шеърдан ҳулоса олинг,
Дийдорига улгуриб қолинг,
Маҳкам қучинг ҳозироқ боринг,
Менинг онам қабристондалар!
✍ Мумтозбегим
Armonim Onam