Иштихонда 7 та мактаб қўшимча бинолари ишга тушдиТаълим муассасаларида ёшларни қулай шарт-шароитларда таълим олишларини таъминлаш мақсадида янги замонавий мактаблар қуриб фойдаланишга топширилмоқда.Жумладан, Иштихон туманида Инвестиция дастури асосида 6 та мактаб учун жами 2010 ўринли қўшимча бинолар қурилди ва яна бир мактабнинг 550 ўринли биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
- Бу қурилиш бунёдкорлик ишлари учун 20 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди, - дейди туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев. – Натижада 7 та маҳалла болалари учун қулайликлар яратилди. Минглар маҳалласидаги 55-мактабда шу пайтга қадар дарслар тўлиқ икки навбатда олиб борилган бўлиб, синфхоналар етишмаган. Мактабга янги 180 ўринли қўшимча бино қурилди.
Шунигдек, тумандаги 10-, 16-,19-, 35- ва 33-мактабларда қўшимча бинолар қурилган бўлса, 6-мактаб биноси мукаммал таъмирланди. Бу ўқувчиларнинг эмин-эркин сифатли таълим олиши учун имкониятдир.
Telegram |
Facebook |
YouTube