“ЭЛ НЕТИБ ТОПГАЙ МЕНИКИМ, МЕН ЎЗИМНИ ТОПМАСАМ...”
Маълумки, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Улуғ шоир таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Оқдарё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 12-сон мактабгача таълим ташкилотида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда жажжи болажонларимиз томонидан Ҳазрат Навоий сиймоси жонлантирилиб саҳна чиқишлари намойиш этилди. Шоирнинг рубойиларидан ёд айтилиб улуғ сиймога эхтиром кўрсатилди.
Зилола ИМОМОВА,
Оқдарё туманидаги 12-сон ДМТТ директори
Telegram | Facebook | YouTube