ОНА ТАБИАТНИ АСРАШ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ
Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир. Тойлоқ туманидаги 20-мактабда ана шу мавзуда тадбир бўлиб ўтди.
Бунинг учун албатта ёш авлодларимиз онгу тафаккурида ушбу бебаҳо бойлигимиз бўлган табиат, атроф-муҳит мусаффолиги, уни асраб авайлашга бўлган эътиборини кучайтиришимиз керак. Шу муносабат билан мактабимиз ўқувчи-ёшлари ўртасида тез-тез экологик мавзуда тадбирлар ўтказилиб турилади. Бўлиб ўтган тадбирда ўқувчилар ўзларининг экологик мавзудаги ижодкорлик қобилиятларини намойиш этдилар. Ким мазмунли шеър ва қўшиқлари билан иштирок этган бўлса, кимдир чиройли манзараларни тасвирини чизди. Яна кимдир эса қўл меҳнати орқали ясалган буюмлари намойиш этди.
М.Худойқулова,
Тойлоқ туманидаги 20-мактаб директори
Telegram | Facebook | YouTube