ҲАР КИМКИ ВАФО ҚИЛСА ВАФО ТОПҚУСИДИР...
Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Булунғур туманидаги таълим муассасаларида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилди. Тадбирда буюк саркарда, шоҳ, шоир ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, бой маънавий мероси ёдга олинди.
Таълим ташкилотининг иқтидорли болажонлари томонидан шоирнинг ғазал ва рубойиларидан парчалар келтирилиб, Ҳинд диёрида мусофирликда кечган ҳаёт йўллари саҳна кўринишларда акс эттирилди.
Дилноза ТУРДАХМАТОВА,
Булунғур туманидаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти директори
Telegram | Facebook | YouTube