MILITSIYA UZB | Расмий канал dan repost
‼️ Қидирувдаги шахс ўзининг "Диққат қидирув !" эълонини олиш учун келганида, қўлга тушди
@Militsiya_Uzb👈🏽
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор Э.И.дан ундирувчи Д.Д. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Маълум бўлишича, қарздор ота анчадан буён алиментдан қарзини тўламаганлиги ортидан қарзи 170 млн. сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудда яшириниб келган. Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, қарздор Э.И. Самарқанд шаҳридаги муқаддам яшаган маҳалласи яқинидаги "Диққат қидирув !" фотоси илиб қўйилгач, уни олиб ташлашга уринган вақтда ушланган.
Ушбу қидирувдаги шахс ўз фарзандлари таъминотидан қочганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддаси билан жавобгарликка тортилди.
Алимент ортида фарзандлар манфаатлари бор экан, ҳар қандай шароитда ҳам қидирув ҳаракатлари олиб борилади ва қонуний чора кўрилиши таъминланади.
@Militsiya_Uzb👈🏽