MILITSIYA UZB | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Расмий «Милиция Узб» каналига хуш келибсиз!
⚡️Фақат янги мавзулар!
Таклиф ва мурожаатлар: @Militsiya_Uzbbot
💰Реклама учун:
@MILITSIYA_REKLAMA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


❗️Душанба иш вақти куни одатдагидек яна магнит бўронининг юқори қўзғалиш таъсирида бўламиз.

10 февраль кундуз куни 4—5 баллик "қизил" хавфдаги ўртача кучга эга магнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда. Унинг давомийлиги эҳтимолий 6 соатларча давом этади.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

❗️БОЛА ПУЛИГА ОНЛАЙН АРИЗА

Бола пули олиш учун маҳалла раислиги ёки бошқа ташкилотларга бориб, ариза қилишни ҳожати йўқ

Кераклиларга тарқатиб қўйинг!

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨 Россияда мигрантларни ҳарбий хизматга сафарбар қилиш учун ов қилишмоқда.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари каттакон болғалар билан жанг санъати клубига рейд уюштирди. Натижада 6 нафар эркак ноқонуний равишда мамлакат ҳудудида бўлгани учун ҳибсга олинди, яна 12 нафари эса Россия фуқаролигини олганидан кейин ҳарбий рўйхатдан ўтмагани учун чақирув қоғози олди.

📌 Бу рейд мигрантларни армияга жалб қилиш мақсадида ўтказилгани тахмин қилинмоқда.

Жанговар спорт билан шуғулланувчилар тўғридан-тўғри махсус ҳарбий операцияга юбориладими – ҳозирча номаълум.

@Militsiya_Uzb👈🏽


‼️ Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

7 февраль куни ўтказилган “Ориат” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари давомида ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС) ва бошқа турдаги юқумли, тери-таносил касалликларининг тарқалишини олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар, тунги клублар ва бошқа жамоат жойларида ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилди.
Тадбирлар доирасида 340 та объект текширилиб, аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган 2.957 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 93 та жиноят ишлари доирасида 94 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 153 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1.920 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 766 нафари расмий огоҳлантирилди.

“Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг иккинчи босқичида жами 640 та махсус тезкор тадбирлар доирасида 1.401 нафар гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш, сақлаш, истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар билан тезкор ва профилактик огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида жами 28 кг. 857 гр. гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 9.421 дона кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. 18 та ноқонуний ўқ отар қурол ва 126 дона совуқ қуроллар аниқланди.
Шунингдек, 339 нафар шахсларга нисбатан 269 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 119 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 53 нафар қидирувдаги шахслар ушланди. 656 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 234 нафари расмий огоҳлантирилди.
Телеграм ижтимоий тармоғида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида 1 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси “закладка” усулида кўмилгани тўғрисида тезкор маълумот олинди.
Маълумот асосида олиб борилган тадбирлар натижасида 1986 ва 2002 йилда туғилган, икки нафар шахс гиёҳвандлик воситасини кўмилган жойдан олаётган вақтида ушланди. Улардан бири яшаб келаётган Миробод туманидаги уйнинг турли жойларида “закладка” усулида тарқатиш учун тайёрлаб қўйилган жами 200 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, изоляцион лента ва зип-пакетлар борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия Республикаси фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қўлга олинди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида 2 нафар аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига жўнатаётган вақтларида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1980 йилда туғилган шахс Учтепа туманида 1987 йилда туғилган фуқарога таҳдид қилиб, унинг юз соҳасига бир неча маротаба урганлиги ва нархи 280 АҚШ доллари бўлган қўл телефони ҳамда 460 минг сўм пулларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, ушбу шахснинг таниши ўзининг яшаш манзилида “Макаров” пистолетини сақлаб келаётганлиги ҳақида тезкор маълумот олинди. 6 февраль куни 1978 йилда туғилган мазкур шахс ушланиб, унинг Учтепа туманидаги уйида ўтказилган тинтув давомида, 1980 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона "Макаров" пистолети, 2 дона ўқдон ва 15 та жанговар патронлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасидаги тезкор тадбирлар бошқа йўналишларда ҳам давом эттирилади.


@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нега бундай қилмаслигингиз керак?

Қиш кунларида уйингизда кийимларни қуритманг.

Сабаби бу соғлингиз учун зарарли бўлади.

@Militsiya_Uzb👈🏽


#ТОШКЕНТ #ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР

🌟 Toshkentdagi eng yaxshi ta’lim kurslari! 🌟
Farzandingiz sifatli ta’limni arzon narxlarda oladi!

📖 Maktabga tayyorgarlik (5-6 yosh) – 145 000 so‘m/oy
🎓 Prezident maktabiga tayyorgarlik (2-6 sinflar) – 145 000 so‘m/oy
📊 O‘zlashtirishni oshirish (7-8 sinflar) – 145 000 so‘m/oy
📢 DTMga tayyorgarlik (9-11 sinflar) – 145 000 so‘m/oy

📌 Moslashuvchan jadval, tajribali o‘qituvchilar va qulay joylashuv!
Joylar soni cheklangan! Hoziroq ro‘yxatdan o‘ting va farzandingiz kelajagini kafolatlang!

🔗 Ro‘yxatdan o‘tish uchun havola 👇
https://rb.gy/bud4hr

📢 Ushbu e’lonni farzandining kelajagi haqida qayg‘uradigan ota-onalar bilan ulashing!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

❗️Самарқанддаги чиқиндихонада чала туғилган чақалоқ ўлиги топилди

Ободонлаштириш бошқармаси ходими томонидан 7 январь куни эрталаб топилган, унинг айтишича, чақалоқнинг бош ва оёқ қисмида жароҳатлар бўлган.
«Боши ва қўли тилинган эди. Ит ёки бирор нима (тилганми), тушунмадим. Кийми йўқ эди, оёқлари ҳожатхона қоғозига ўралган эди», деди ходим.

@Militsiya_Uzb👈🏽


#Тезкор

❗️Ерни кучли магнит бўрони қамраб олади

Душанба тонгидан бошлаб бир ҳафта давомида – бу улкан қуёш тешигининг магнит майдони барқарорлигини бузгани сабабли юз беради.

Мутаҳассислар огоҳлантирмоқда: бўрон узоқ давом этиши мумкин ва метеотаъсирчан одамлар унинг таъсирини ҳис қилишади.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аёл севгилисини 30 минг долларга “ухлатмоқчи” бўлди

У эркак билан 2019 йилдан бери ишқий муносабатда бўлиб келган.

@Militsiya_Uzb👈🏽


⚡️Ўзбекистонда 3,5 минг камбағал оила фарзандлари ОТМларга грант асосида қабул қилинади

Олий таълимда грант ўринлари босқичма-босқич оширилади.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Мета жами 3600 нафар ходимни ишдан бўшатишини эълон қилди.

@Militsiya_Uzb👈🏽


🍕Бугун 9-феврал – дунёдаги энг машҳур таомлардан бири бўлган Пица куни!

Пица – Италян ошхонасининг дурдонаси, лекин бугунги кунда уни бутун дунёда севадилар! 🍕😍

🍕 Қизиқарли фактлар:
✅ Пица биринчи марта Неаполда, Италияда яратилган 🇮🇹
✅ Дунёдаги энг машҳур пица – Маргҳерита 🍅🧀🌿
✅ Ҳар йили 5 миллиарддан ортиқ пица истеъмол қилинади! 🌍

👇 Бугун нималар қилиш мумкин?
🍕 Севимли пицангизни буюртма қилинг ёки ўзингиз тайёрланг!
👨‍🍳 Янги рецепт синаб кўринг ва дўстларингиз билан баҳам кўринг!


@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨 Тунги рейд вақтида гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаси билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌑 Ойнинг 1,3 миллиард йиллик тарихи 20 сонияда

Видеода 10 км дан катта кратерлар ҳосил қилган метеорит зарбалари намойиш этилган.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🪪 Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш тартиби ўзгардими?

Агар ҳайдовчилик гувоҳномангиз йўқолган ёки муддати ўтган бўлса, уни янгисига алмаштириш мумкин. Лекин бу жараёнда имтиҳон топшириш керак бўлмайди.

@Militsiya_Uzb👈🏽


‼️ Чирчиқ шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан тўҳтатилган автоуловда гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди.

🔰 7 февраль куни Чирчиқ шахри А.Навоий кўчасида жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари билан ҳамкорликда “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўҳтатилди. Шундан сўнг, транспорт воситаси ва автомобилда бўлган 1998 йилда туғилган фуқаро А.Ф. ва йўловчи сифатида ҳаракатланаётган 2004 йилда туғилган К.Ш лар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўткир хидли жигарранг кўринишда бўлган “гашиш” моддаси (назорат ўлчови орқали текширилганда 3.13 грамм), шунингдек, 18 дона яшил ранг кўринишида бўлган “мифидрон” гиёҳванд модда ҳамда 2.000 сўмлик купюра ичида ўткир хидли майдаланган “махорка” кўринишидаги модда борлиги аниқланди.

✅ Ушбу ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текшириув харакатлари олиб борилмоқда.

@Militsiya_Uzb👈🏽


⚡️Тошкентда 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЧЖ фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, “K.Y.” МЧЖ масъуллари ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 2 млн кВт/с электрдан ноқонуний фойдаланган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

💻 ТЕЛЕГРАМДА ФИРИБГАРЛАР ЭНДИ СИЗГА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШМОҚДА.

Янги фирибгарлар сизга телеграмдан алоқага чиқиб, ишга таклиф қилишади. Улар ўзларини УЗУМ ёки МЕҲМОНХОНАлар расмий ходими сифатида таништиришади. Сизга топшириқлар бериб, эвазига пул тўлашини айтишади.

Уларнинг ўйинига ишонманг, бу мошенниклар сизга ишонтириш учун 20 ёки 30 минг сўм пул ҳам ташлаб беришади. Бу оддий хўрак аслида.

Буларнинг асосий мақсади картангиздан пул ечиб олиш ёки сизни депозитга пул қўйинг деб алдаб пулларингизни ўмаришдан иборат.

Бундай фирибгарларга ишонманг!!!

Хабарни группаларга тарқатиб, одамларни огоҳлантиринг.

@Militsiya_Uzb👈🏽


🎵 Ўзбекистонда блокка тушган TikTok шу ҳолида 903 млн солиқ тўлаган

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда 63 та электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компания 115,8 млрд сўмлик солиқ тўлагани маълум қилинди. Улардан солиқ тушумлари миқдори 2023 йилдагига нисбатан 1,5 бараварга ўсган.

2024 йилда Ўзбекистонга солиқ тўлаш бўйича ТОП-10 қуйидагича:

🔹Meta - 41,7 млрд сўм;
🔹Google - 29 млрд сўм;
🔹Apple - 27,3 млрд сўм;
🔹Amazon - 4,1 млрд сўм;
🔹Вooking.соm - 3,6 млрд сўм;
🔹Netflix - 1,4 млрд сўм;
🔹Zoom - 1,4 млрд сўм;
🔹Acca - 1,2 млрд сўм;
🔹Xsolla - 966,7 млн сўм;
🔹TikTok - 903 млн сўм.

ТикТок блокланмаганда Ўзбекистонга қанча тушум олиб келишини сиз тахмин қилиб кўринг.

@Militsiya_Uzb👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қолганлар маҳорат билан ўйнаётган бўлса, Абдуқодир таҳорат билан ўйнаяпти экан 😁👇🏽

@Militsiya_Uzb👈🏽

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.