☄️
Сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этдиМазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари август ойига нисбатан 2,8 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4 фоиз ошди.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар бундай уйларнинг ижара нархларига таъсир кўрсатди. Хусусан, сентябр ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи август ойидагига нисбатан 2,4 фоиз, 2 хонали уйлар учун 3,4 фоиз, 3 хонали уйлар учун 3,2 фоиз, 4 хонали уйлар учун эса 2,1 фоиз ошди.
@Militsiya_Uzb👈🏽