Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ фойдасига 236 та ижро ҳужжати бўйича 3,5 млрд. сўм ҳамда "Ҳудудгаз" корхоналари фойдасига эса 143 та ижро ҳужжати бўйича 1,5 млрд. сўм қарздорлик амалда ундирилган.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 5,7 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатланиб, мулклар электрон онлайн савдоларига чиқарилган ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан, "Пастдарғом туман ММТ" бўлимидан ундирувчи "Ҳудудгазтаъминот" АЖ га 803,5 млн. сўм қарз ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи корхона фойдасига 730,0 қарздорлик қисман ундириб берилиши таъминланди.

Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




qushchinor gazetasi| Uyda qoling! dan repost
O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining Toyloq tuman bo‘limi tomonidan Reglament hamda sohaga oid boshqa normativ-huquqiy hujjatlar talablaridan kelib chiqqan holda barcha asosiy faoliyat yo‘nalishlari bo‘yicha muayyan ishlar amalga oshirib kelindi.
2024-yil davomida Byuroning Toyloq tuman bo‘limi tomonidan moddiy yordamga muhtoj voyaga yetmagan farzandlar foydasiga aliment undirish bilan bog‘liq ijro hujjatlar bo‘yicha olib borilgan ijro tadbirlari davomida aliment to‘lovchi qarzdorlardan jami 4,2 mlrd. so‘mdan ortiq aliment qarzdorliklari undirildi, shundan 1,3 mlrd. so‘mi undiruvchilarning plastik kartalariga tushirib berilgan.
Bu toifadagi ijro hujjatlari bo‘yicha Toyloq tumandagi mahalla “yettilik”lari va boshqa mutasaddi idoralar bilan hamkorlikda qarzdor va undiruvchilar o‘rtasida olib borilgan profilaktik suhbatlar va ko‘rilgan chora-tadbirlar natijasida o‘tgan davrda 350 ta oilalar yarashtirilib, oilalarning tiklanishiga erishildi.


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратура масъуллари Президентнинг 03.01.2024 йилдаги “Cуд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-1-сон Фармони ижроси юзасидан ваколатли органлар томонидан Самарқанд вилоятида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган тақдимотлар билан танишди.

Унда Мажбурий ижро бюроси, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД учунчи минтақавий ҳудуди ва вилоят ИИББ Пробация бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.

Маълумот учун, 2024 йилда жами ижро ҳужжатларининг 524 051 таси амалда ижроси таъминланган бўлса, 2025 йилда 681 266 таси амалда ижроси таъминланган. Ундирув кўрсаткичи 2024 йилга нисбатан сон жиҳатдан 157 215 тага ёки сумма жиҳатдан 800 млрд. сўмга ошган.

Шунингдек, аҳлок тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 58 нафар 1 млн. сўмлик ойлик  олувчи шахсларни 2 млн. сўм ва ундан юқори ойлик маошли иш жойларига босқичма-босқич ўтказиш ҳамда 472 нафар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва тузалиш йўлига ўтган маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли равишда озод этиш йўлга қўйилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Суд қарорлари унинг ижроси билан аҳамиятли.

Самарқанд вилоят Мажбурий ижро бюроси органлари, Суд органлари, Марказий банк ва тижорат банклари, Кадастр агентлиги бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда Архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Бунда, суд ҳужжатларини ижросини қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ва сўзсиз таъминлаш, гаров билан таъминланган кредит қарздорликларни ундиришга оид судлар томонидан ҳал қилув қарорига асосан ижро варақаларни қабул қилинишида ва тижорат банклар манфаатини кўзлаб савдо-саноат палаталари томонидан даъво аризалар киритилишида аниқ мезонлар асосида ишлаш ҳамда ташкилотлар ўртасида юзага келаётган объектив ва субъектив мауммоларга келгусида йўл қўймаслик, иш самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, мулоҳаза ва фикрлар алмашилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилади.


Зарафшон газета монтаж.pdf
702.6Kb
✍️ "Бир йилда 2,9 триллион сўмлик қарзлар ундирилди"

Жалолиддин ШЕРБОЕВ
- Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори.

Манба: "Zarafshon" газетаси 06.02.2025 й.


Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратура масъуллари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Унда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД учунчи минтақавий ҳудуди ва вилоят ИИББ Пробация бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.

Сайёр қабулда 63 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 16 таси алимент қарздорлигини ундириш, 13 таси қарз ундириш, 27 таси жиноий жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва 7 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил қилади.

Қабулда 24 та мурожаатлар қаноатлантирилиб, 18 нафар фуқаролар фойдасига 205 млн. сўм ундирилди, 12 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди.

Масалан, суднинг тегишли буйруғига асосан, қарздор Ғ.Худойқуловдан ундирувчи М.Туркманованинг фойдасига 45 млн. сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




MIB faoliyatidan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда сайёр қабул ўтказилди

Бош прокуратура суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти, масъул ходимлари иштирокида аҳоли учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

“Samarqand MTRK” телеканалининг “Samarqand Yangiliklari” махсус кўрсатувида намойиш этилди (11.02.2025 йил, соат 16-15 да).

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Bosh prokuratura dan repost
​​Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликлари ҳамда фуқаролар манфаатлари учун қарздорликларни ундириш борасида ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида шу тоифадаги жами 201,3 млрд. сўмлик 25 453 та ҳужжатлар келиб тушган.

Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 15 966 та ижро ҳужжатлари ижроси тамомланиб, 71,5 млрд. сўм ундирилиши таъминланган.

Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича жами 86 та бўйича 102,1 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган. Ҳозирда 5 та, 2,3 млрд. сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 2 та ижро иши бўйича жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 5,8 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Шу билан бирга, 1 103 нафар фуқаролар фойдасига хўжалик юритувчи субъектлардан 10,4 млрд. сўмлик маблағлари, 91,8 млн. сўмлик иш ҳақлари ҳамда 1,9 млрд. сўмлик қарз маблағлари ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Zarnews.uz dan repost
МИБ: Самарқандда қарздорнинг дорихона биноси аукционга чиқарилгач, 1,2 млрд. сўмлик қарзини тўлади

————

MIB: Samarqandda qarzdorning dorixona binosi auksionga chiqarilgach, 1,2 m
lrd. so‘mlik qarzini to‘ladi

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/pwq

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


MIB faoliyatidan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фаолият самарадорлиги янада оширилади

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим инспектори Ш.Джураев томонидан ижро этиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда фаолиятдаги янгиликлар ҳақида брифинг тадбирида маълум қилинди.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X




Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Мажбурий ижро бюроси томонидан 2024 йилда жами 47,8 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

✔️Биргина, давлат фойдасига 21,4 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 24,4 трлн. сўм ҳамда фуқароларимиз манфаатлари учун 1,9 трлн. сўмдан зиёд маблағлар ундирилди.

✔️Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ҳисобига 1,1 трлн. сўм маблағлар йўналтирилди.

✔️Вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун жами 2,1 трлн. сўм алимент пуллари ундирилди.

✔️“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 684 нафар ундирувчиларга 23,8 млрд. сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

✔️Алимент тўлаш истаги бўла туриб, лекин иш бандлиги бўлмаган 25.113 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, 13.200 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


AXBOROT | Yangiliklar kanali dan repost
МИБ Пастдарғомда ноқонуний дори воситалари йўқ қилинди.

Мажбурий ижро бюросининг Пастдарғом туман бўлими томонидан жами 26 та суд ҳужжатларига асосан, 102 турдан зиёд ва қиймати 226,3 млн сўмдан ортиқ бўлган сифати кафолатламаган дори-дармон воситалари ҳамда жиноят ишида ашёвий далил сифатида эътироф этилган ашёвий далиллар ва бошқа товар-моддий бойликлар тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари тайинланиб, кенг жамоатчилик вакиллари мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳолислар гувоҳлигида белгиланган тартибда йўқ қилиниб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

👉 @Axborotyangiliklari

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.