MuxtarovnaUz

@maxfuzamuxtarovna Yoqdi 1

Хотин-қизлар бўйича мутахассис блоги
Оилавий муносабатларга оид тавсиялар: #oila_ilmi
Канал ҳақида батафсил:
http://bit.ly/2Z9Akn5
Мурожаат учун: t.me/MuxtarovnaAdminMuloqotBot

❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

© MuxtarovnaUz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
01.03.2019 02:45
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
190
ta obunachilar
~148
1 ta e’lon qamrovi
~156
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
77.9%
ERR %
0.05
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
67 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
2 ta repostlar
Aforizmlar
13 Jul, 22:44
@maxfuzamuxtarovna iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
21 Oct, 10:53
Shavkat Mirziyoyev_press-service
12 Oct, 20:02
Mehrob.uz
12 Oct, 09:13
Xushnudbek.uz
11 Oct, 10:24
davletovuz
Niyozovchasiga ;)
11 Oct, 10:24
Shavkat Mirziyoyev_press-service
11 Oct, 08:18
Shavkat Mirziyoyev_press-service
10 Oct, 20:26
Mehrob.uz
9 Oct, 22:17
Mehrob.uz
9 Oct, 20:05
Huquqiy axborot
8 Oct, 21:03
Huquqiy axborot
29 Sep, 20:29
Shavkat Mirziyoyev_press-service
29 Sep, 08:46
Huquqiy axborot
20 Sep, 21:14
Huquqiy axborot
20 Sep, 21:14
Huquqiy axborot
20 Sep, 21:13
Bayonoff.uz
20 Sep, 20:48
Shavkat Mirziyoyev_press-service
16 Sep, 10:37
Huquqiy axborot
15 Sep, 09:47
Shavkat Mirziyoyev_press-service
10 Sep, 20:08
Daryo — LIVE
Huquqiy axborot
9 Sep, 19:13
Huquqiy axborot
Daryo — LIVE
Daryo — LIVE
Водий бозор
1 Sep, 21:06
Shavkat Mirziyoyev_press-service
31 Aug, 21:55
Huquqiy axborot
31 Aug, 21:49
Huquqiy axborot
31 Aug, 21:37
Huquqiy axborot
31 Aug, 21:09
Huquqiy axborot
31 Aug, 20:33
Akmal Farm Medical
31 Aug, 20:04
Akmal Farm Medical
31 Aug, 19:55
Akmal Farm Medical
31 Aug, 19:42
Shavkat Mirziyoyev_press-service
31 Aug, 17:44
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 Aug, 17:02
davletovuz
26 Aug, 22:14
Shavkat Mirziyoyev_press-service
26 Aug, 22:14
Shavkat Mirziyoyev_press-service
26 Aug, 21:12
Водий бозор
26 Aug, 20:40
Daryo — LIVE
26 Aug, 20:05
Xushnudbek.uz
Xushnudbek.uz
26 Aug, 20:04
BEGOYIM.UZ
25 Aug, 19:05
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
MuxtarovnaUz 21 Oct, 10:53
dan repost: Huquqiy axborot
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
MuxtarovnaUz 21 Oct, 10:50
#onatilimjonudilim

Она тили – давлат тимсоли;

Тил – ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шунинг учун ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил – халқни бирлаштиради, тарбиялайди, урф-одат ва анъаналарини сақлайди;

Тил – миллат маданияти ва маънавиятининг кўзгуси;

Тил – миллат руҳи ва ғурури;

Тил – руҳимиз таржимони.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 21 Oct, 07:30
#onatilimjonudilim

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам билан табриклаймиз!


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
MuxtarovnaUz 17 Oct, 07:34
#paxta2019

ЗАФАР МУБОРАК, АНДИЖОНЛИКЛАР!

Андижон вилояти пахтакорларининг зафар маррасини эгаллаганликлари муносабати билан вилоят ҳокими Ш.Қ.Абдураҳмоновнинг вилоят пахтакорларига, барча меҳнаткашларга йўллаган

Т А Б Р И Г И

Ассалому алайкум, азиз пахтакорлар, қадрли қишлоқ меҳнаткашлари, ҳурматли ҳашарчилар!

Андижон вилояти пахтакорлари давлат қабул пунктларига 240 минг 800 тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси етказиб бериб, бугун белгиланган шартномавий режани бажардилар. Вилоятда пахтачиликда ҳам улкан меҳнат зафари қўлга киритилди.

Шу муносабат билан, бугун мен барча ватандошларимни, Андижонлик лафзи ҳалол, аҳдига вафоли, қўллари қадоқ, барча ишларни бажаришда бағрикенглик тамойили асосида меҳнат қиладиган меҳнаткашларни, қадри баланд пахтакорларни бугунги улкан меҳнат ғалабаси билан қизғин муборакбод этаман.

Фермер хўжалигининг оддий сувчисидан тортиб, аъзолари, фермер, механизатор, пахта етиштиришда моддий ресурсларни етказиб берувчи хизматчилар, буюк меҳнат ғалабасини қўлга киритишда жонбозлик кўрсатган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисидан тортиб, фаоллари, кекса нуронийлари, корхоналар, ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари, секторлар раҳбарларини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Андижонлик пахтакорлар баракали хирмон яратиш ҳадисини олганлар. Аслида, деҳқон учун осон йилнинг ўзи бўлмайди. Қарийб 10 ой давомида уруғдан том маънодаги "оқ-олтин" яратилади. Соҳанинг вақт ва оби-ҳавога боғлиқлиги деҳқонларга қўшимча масъулият юклайди. Бугун, йил давомидаги меҳнат босқичларида чиниққан, сўзи билан иши бир бўлган бободеҳқонларимизнинг меҳнатларини сарҳисоб қилган ҳолда, уларга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.

Жорий йилда вилоятда 79,4 минг гектар майдонларга эрта баҳордан чигит экилиб, вегетацион давр мобайнида белгиланган агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди. Ҳар бир чигит экилган контурларда имкон қадар тўлиқ кўчатлар ундириб олиниб, кечани-кеча, кундузни-кундуз демай кўзланган пахта ҳосилини яратиш йўлида меҳнат қилинди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 2 минг 406 та фермер хўжаликлари пахта тозалаш корхоналари ва пахта-тўқимачилик кластер корхоналари билан шартнома тузиб, ушбу шартнома асосида ғўза парваришини амалга оширдилар.

Пахтачиликда энг янги ислоҳотлардан бўлган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқарувчи кластер тизими вилоятда ҳам жорий этилди, ўтган 2018 йилда вилоятнинг 2 та туманида шундай тизим асосида иш ташкил қилинган бўлса, жорий йилда 9 та туманда ҳудди шундай тизим ташкил этилди. Бу тизимнинг афзаллиги пахта етиштирувчиларга яратилаётган шарт-шароитларнинг яхшиланишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, Қўрғонтепа туманида...

Давомини ўқиш учун қуйидаги линк (БАТАФСИЛ ЎҚИШ, INSTANT VIEW, START, ЧИТАТЬ ДАЛЬШЕ, ПОСМОТРЕТЬ)ни босинг:
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👈

P.S.: Ушбу мақола Андижон вилоат ҳокимлиги матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасидан олинган бўлиб, таҳрир қилинмаган ҳолатда тайёрланди.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 16 Oct, 07:41
dan repost: MuxtarovnaUz
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БИР ИШ КУНИГА НАЗАР

Элмира Боситхонова билан Kun.uz интернет-нашри ижодий гуруҳи вакиллари суҳбат ўтказишиб, бир кунлик иш фаолиятига назар ташлашибди.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси “Бугунги кунда қилаётган ишларимиздан самаранинг деярли бўлмаслиги ёки жудаям паст бўлишининг сабаби нимада?”, “Оилада ажралиш бўлаётганда аёл ва унинг фарзандлари ҳуқуқлари ҳимояланганми?”, “Тўйлардаги даб-дабдабаларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг муносабати қандай?”, “Бюджет ташкилотларида “бола пули”ни иш жойидан олишни ташкил этишни Хотин-қизлар қўмитасининг иш режаларига киритса бўладими?”, “Хотин-қизлар қўмитаси давлат боғчаларида болаларни қабул қилиш ёшини 2 ёшгача туширишга эришиш учун керакли амалий ҳаракатларни олиб бориши мумкинми?”, “Ўқув муассасаларида тиббий кўриклар қандай ташкил этилиши керак?”, “Бачадон бўйни саратонига қарши вакцина зарарлими?”, “ Аёлларга ҳимоя ордери қандай ҳолларда берилади?”, “Бугунги кунда ёшларнинг турмуш қуриш масалаларига глобализациянинг таъсири қандай?”, ““Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра зўравонлик ўзи нима?”, “Сурхондарёда аёл чақалоғини ҳожатхонага ташлаб юбориш ҳолати нима учун содир бўлди?”, “Оилани яраштириш учун маҳалла фаоллари томонидан қандай ишлар олиб борилиши керак?” каби саволларга жавоб бериб, ўз фикрлари билан ўртоқлашибди.

Сухбат видеосини тўлиқ шаклда YouTube'даги саҳифамиз орқали ТОМОША ҚИЛИНГ: 👇👇👇

👉 https://www.youtube.com/watch?v=VR8pCktCuE4&list=PLw0mhy17iRW4XdkTLr4WPHtfmAIhxdX_E 👈


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 15 Oct, 10:25
MuxtarovnaUz 12 Oct, 20:02
МДҲнинг Ашхобод саммити: Ўзбекистон Ҳамдўстликка раисликни қабул қилди

Ашхабадский саммит СНГ: Узбекистан принял председательство в Содружестве


Видеороликни қуйидаги ҳаволалар орқали Президент матбуот хизматининг Youtube’даги расмий каналида юқори сифатда томоша қилинг:

FULLHD
MuxtarovnaUz 12 Oct, 09:39
#live

Айни вақтда Сенатнинг ялпи мажлиси туғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Томоша қилиш учун қуйидаги линкка босинг:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=TjbBi0YIcLk 👈



Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 12 Oct, 09:13
#foydali_maslahatlar

ҲАЁТ ҲАҚИДА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

Манба


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 12 Oct, 09:03
АНДИЖОН ВИЛОЯТ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИ 65 КИЛОГРАММ ПАХТА ТЕРДИ

Андижон вилоятида ҳам пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Вилоят пахтакорлари белгиланган йиллик марра сари кундан-кунга яқинлашиб бормоқда. Пахта хирмонининг юксалишига барча туманлар муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бўз туманида жорий йилда 5 минг 169 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилди. Тумандаги 127 фермер хўжалиги томонидан давлатга 16 минг 651 тонна “оқ олтин” етказиб бериш белгиланган. Айни кунда ташкил этилган 61 та терим отряди аъзолари томонидан йиғим-терим қизғин олиб борилмоқда.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан туман ва шаҳарлар маҳаллаларидан уюшмаган аҳоли вакиллари, уй бекалари, вақтинча ишсиз хотин-қизлардан иборат 800 нафардан зиёд кўнгилли ҳашарчилар йиғим-теримда Бўз тумани пахтакорларига яқиндан ёрдам бермоқда. Улар томонидан ҳар куни 40-42 тонна пахта терилиб, хирмонга тўкилмоқда.

Эрта тонгдан туманнинг “Янги ҳаёт” массивидаги “Ойбек 2” фермер хўжалиги далаларига бордик. Далаларда ҳосил мўл. Гўё қуёш нурларидан товланаётган оппоқ пахтазор барчани бағрига чорлайди, қалбларни шижоатга тўлдириб, теримга ундайди.

–Пахта халқимизнинг миллий бойлиги, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. – Пахтакорларга мададкор бўлаётган кўнгилли ҳашарчи опа-сингилларимиз деҳқонларнинг машаққатли меҳнатлари билан етиштирилган ана шу бойликни тезроқ йиғиб-териб олишга аҳд қилган. Шахсан мен ҳам бугун улар билан елкама-елка туриб, кечга қадар 65 килограмм пахта тердим.

Пахтазорда бўлиш, пахта теришнинг барибир ўзгача гашти бор. Кимдир қўшиқ хиргойи қилади, ҳазил гаплардан кулги кўтарилади. Далада ким билан суҳбатлашмайлик кайфияти чоғ, теримда кўнгил амри билан иштирок этаётганлигини ҳис этдик.

– Қизим билан теримга чиққанмиз, – дейди Бўз тумани “Боғи эрам” маҳалласида яшовчи Садбархон Жўрақулова. – Биргалашиб ҳар куни 250-300 килограмм пахта теряпмиз. Уйда бўлганимизда уй юмушлари билан кунимиз ўтарди. Теримда қатнашиб, ҳар беш кунликда 1,5 миллион сўмга етказиб пул оляпмиз. Бу оиламиз учун яхшигина даромад ҳисобланади.

Теримда қатнашаётган ҳашарчилар учун зарур шароитлар яратилган. Уларнинг далага бориб келишлари учун транспорт ташкил этилган, тушликка эса иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Теримдан сўнг эса маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилган.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 12 Oct, 08:57
СЕНАТ ОНА СУТИ БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ ҲАҚИДАГИ ҚОНУННИ МАЪҚУЛЛАДИ

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 23-ялпи мажлисида «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда газета.uz'га асосланиб, "Дарё" нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, август ойида сенаторлар мазкур қонун лойиҳасини тўлдириш кераклиги сабабли маъқулламаган эди. Қонуннинг янги матнида ва унинг номида аввалги муҳокамаларда экспертлар томонидан билдирилган фикрлар ҳисобга олинган.

Қонуннинг маъқулланган лойиҳасида гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар, сунъий озиқлантириш, шунингдек, қўшимча овқат маҳсулотлари каби тушунчаларга таъриф берилган.

Устувор йўналишлар сифатида она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасидаги давлат назорати белгиланган. Мазкур соҳада Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат бошқарувини амалга оширади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун қабул қилиниши гўдакларнинг оқилона овқатланишини таъминлаш тадбирларини амалга оширишга, фақат кўкрак сути билан озиқлантириладиган болалар сонини доимий ошириб боришга, уларнинг соғлом ўсишини таъминлашга, гўдаклар ва болалар ўртасида касалга чалиниш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга кўмаклашади.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 12 Oct, 08:39
ТАНЗИЛА НОРБОЕВА: «АЁЛЛАРНИНГ ПАРЛАМЕНТДАГИ УЛУШИНИ 40 ФОИЗГА ЕТКАЗМОҚЧИМИЗ»

10 октябрь куни Олий Мажлис Сенати биносида ЕХҲТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар раҳбарлари делегацияси ва Сенат раиси Танзила Норбоева билан учрашув ўтказилди, дея хабар берди KunUz.

22 мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар парламент фаолияти билан танишишди. Уларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ислоҳотлар борасида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, делегация аъзолари гендер тенглиги масалаларига қай даражада эътибор берилаётгани борасида саволлар билан юзланишди. Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишда амалга оширилаётган ҳаракатлар борасида атрофлича тўхталди.

«Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бутун республика бўйлаб фаол аёллар рўйхати тузилган бўлиб, унга 6 мингга яқин аёллар киритилган. Биз уларнинг номзодини парламентга тавсия қиляпмиз. Шу орқали аёлларнинг қонунлар қабул қилинишида иштирокини таъминлаш имконияти бўлади. Бу йўналишда яна бир ютуғимиз – хотин-қизларнинг жамиятда ролини оширишга қаратилаётган ишлар уларга нисбатан аввалги, эскирган стереотипларни ўзгаришига ёрдам бераётганлигидир. Ўзбекистонда парламентнинг 28 фоизини аёллар ташкил этади ва буни 40 фоиз ва ундан юқорига кўтариш ниятидамиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда KunUz мухбири.

ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида Сенат билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билдиришди.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 12 Oct, 08:22
МЕҲР-2 – ИНСОНПАРВАРЛИК ОПЕРАЦИЯСИ

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда она Ватанига қайтарилган бу болалар Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда яшаётган эди.

“Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида юртимизга олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган жажжи бола бор.

Гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинди.

Таъкидлашларича, ушбу аёллардан айримларининг турмуш ўртоғи айни пайтда халқаро террористик ташкилотлар сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида аянчли ўлим топган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарида жазо ўтамоқда.

Афсуски, тўғри йўлдан адашиб, бошқа давлатлар орқали “уруш ўчоқлари”га бориб, халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилган ота-оналар фарзандлари руҳий ва жисмоний қийинчиликларга дуч келган.

Эндиликда бу болалар барча қулайликларга эга соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Болалар учун иссиқ овқат ташкил этилиб, янги кийим-кечак билан таъминланади.

Уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳомийлар ва васийларга бириктириш, боғча, мактабга жойлаштириш масалалари ҳам ҳал этилади.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 11 Oct, 10:24
@davletovuz канали орқали Сенат ялпи мажлиси тўғридан-тўғри намойиш этилаётганидан хабар топдим. Агар бу Сизниям қизиқтирса, мана бу ҳаволага ўтинг: https://youtu.be/WFGD8hytUkg

Аввало, Сенат раиси блогерлар билан учрашувда билдирилган таклифни инобатга олиб, ялпи мажлис жонли трансляция қилинаётгани таҳсинга сазовор. Парламентарий соҳасининг шаффофлаштириш йўлида катта қадам ташланди. Бунинг учун раҳмат.

Аммо ялпи мажлисни бир соатга яқинроқ вақт давомида кузатиб бир нарсани пайқаб қолдим. Сенаторларга саволлар аввалдан тарқатиб чиқилгандек. Балки адашаётгандирман, кўпчилик қоғоз ёки планшетдан ўқиб бераётгани ҳам шуни тасдиқлаяпти. Бундан ташқари, берилаётган саволлар жуда китобий, одатда одамлар ўзаро савол-жавобда содда жумлалардан фойдаланади. Айрим сенаторлар саволни ўқиб бермай ўз тилида айтиб бера олишди))) Аммо улар саноқли, Марказий банк вакилларига савол берган аксарият сенаторлар шуниям эплашолмаяпти. Бу эса сенаторларнинг сўз бойлиги, нутқ саводхонлиги СЕНАТОР мақомига мос эмаслигини кўрсатади.

Хуллас, ялпи мажлиснинг трансляцияси жуда қизиқ бўлаяпти. Гарчи уни кузатиб бораётган ва фикр қолдираётганлар зерикарли бўлаётганини, нега Расул Кушербоев сўзга чиқмаётганини 🤣 (Кушербоев сенатор эмас, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати) айтаётган бўлса-да, диққат билан кузатилса, Сенат ва сенаторлар ҳақида атрофлича тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Ҳозиргина 20 минутлик танаффус эълон қилинди. Ялпи мажлис танаффусдан сўнг давом этади.

@niyozovchasiga
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 11 Oct, 08:18
"Уни латиф дейдилар..." Ўзбекистон ҳунармандчилиги тўғрисида янги ҳужжатли фильмни "O'zbekiston 24" телеканали ҳамда Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.
--
"В узорах города ветров..." Смотрите новый документальный фильм о народно-прикладном искусстве Узбекистана на телеканале "O'zbekiston 24", а также на официальных страницах Пресс-службы Президента в Facebook и YouTube.

@shmirziyoyev
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 10 Oct, 20:26
Шавкат Мирзиёев: Буларнинг барчаси халқимизга буюрсин!

Шавкат Мирзиёев: Все это - для народа!



Видеороликни қуйидаги ҳаволалар орқали Президент матбуот хизматининг Youtube’даги расмий каналида юқори сифатда томоша қилинг:

FULLHD
MuxtarovnaUz 10 Oct, 07:15
MuxtarovnaUz 10 Oct, 07:10
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БИР ИШ КУНИГА НАЗАР

Элмира Боситхонова билан Kun.uz интернет-нашри ижодий гуруҳи вакиллари суҳбат ўтказишиб, бир кунлик иш фаолиятига назар ташлашибди.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси “Бугунги кунда қилаётган ишларимиздан самаранинг деярли бўлмаслиги ёки жудаям паст бўлишининг сабаби нимада?”, “Оилада ажралиш бўлаётганда аёл ва унинг фарзандлари ҳуқуқлари ҳимояланганми?”, “Тўйлардаги даб-дабдабаларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг муносабати қандай?”, “Бюджет ташкилотларида “бола пули”ни иш жойидан олишни ташкил этишни Хотин-қизлар қўмитасининг иш режаларига киритса бўладими?”, “Хотин-қизлар қўмитаси давлат боғчаларида болаларни қабул қилиш ёшини 2 ёшгача туширишга эришиш учун керакли амалий ҳаракатларни олиб бориши мумкинми?”, “Ўқув муассасаларида тиббий кўриклар қандай ташкил этилиши керак?”, “Бачадон бўйни саратонига қарши вакцина зарарлими?”, “ Аёлларга ҳимоя ордери қандай ҳолларда берилади?”, “Бугунги кунда ёшларнинг турмуш қуриш масалаларига глобализациянинг таъсири қандай?”, ““Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра зўравонлик ўзи нима?”, “Сурхондарёда аёл чақалоғини ҳожатхонага ташлаб юбориш ҳолати нима учун содир бўлди?”, “Оилани яраштириш учун маҳалла фаоллари томонидан қандай ишлар олиб борилиши керак?” каби саволларга жавоб бериб, ўз фикрлари билан ўртоқлашибди.

Сухбат видеосини тўлиқ шаклда YouTube'даги саҳифамиз орқали ТОМОША ҚИЛИНГ: 👇👇👇

👉 https://www.youtube.com/watch?v=VR8pCktCuE4&list=PLw0mhy17iRW4XdkTLr4WPHtfmAIhxdX_E 👈


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 9 Oct, 22:17
#bilasizmi

АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

• Чиройли аёллар кам ҳолларда узоқ умр кўрар эканлар.

• Аёл киши эркакдан кўра ғам, маҳзунликка кўпроқ бардошли бўлади.

• Бедорлик, уйқусизлик эркакдан кўра аёлнинг жисмига кўпроқ таъсир қиларкан.

• Аёлнинг қалбидаги меҳр, раҳм-шафқат туйғуси эркакникидан кўра кучлироқ бўлар экан.

• Онанинг фарзандларга таъсири отанинг таъсиридан кучлироқ бўлар экан.

• Эркакнинг мияси аёлникидан оғирроқ бўлар экан.

• Эркакнинг ошқозони таомни аёлникидан тезроқ ҳазм қилар экан.

• Аёл киши очликка эркакдан кўра чидамлироқ, сабрлироқ бўлар экан.

• Аёл кишининг тишлари эркакникига қараганда камроқ емирилади.

• Аёл кишининг фикрлари эркакникига нисбатан тез ўзгарувчан бўлар экан.

• Турмушга чиққан аёл эрсиз аёлга нисбатан кўпроқ яшар экан.

• Аёлнинг гўзаллиги турмушга чиққанидан кейин яна зиёда бўлар экан.

Манба


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish
MuxtarovnaUz 9 Oct, 22:08
«ЎТКАН КУНЛАР» ИЛК БОР ТАҲРИРСИЗ АУДИОФОРМАТ ШАКЛИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ - TASHKENT BOOK FEST – 2019

I Халқаро «Tashkent book fest – 2019» китоб кўргазма-ярмаркаси дастуридан ўрин олган тадбирлар доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда NOVDA edutainment компанияси тайёрлаган «Ўткан кунлар» аудиороманининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда KunUz.

«Ёзувчининг ушбу асари юзасидан бир асрдан буён жиддий фикр мулоҳазалар билдириб келинмоқда. Шунинг учун ҳам айнан ушбу китобнинг аудиоварианти тайёрланди.

Гарчи бу асар олдин ҳам аудио ҳолатида тақдим этилган бўлса-да, биз тайёрлаган вариант илк марта таҳрирсиз ҳолатда, китобнинг асл вариантидан фойдаланилган ҳолда тайёрланди», - дея маълумот берди NOVDA edutainment компанияси вакиллари.

💾 Ҳажми: 19,5 МБ


Ушбу видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳам томоша қилинг:

YouTube | Facebook | Instagram


Каналга уланиш учун линкни устига босинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFC1FYPtKOqJUiCoEw
To‘liq o‘qish