Бобокул Усмон шеьрияти


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Islomiy va zamonaviy sheʼrlar, falsafiy mushohadalar, hikmatlar, rivoyat va hikoyatlar, eng muhim dunyo va davr yangiliklar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўта қийматли ўтириш нима?

Уламолар айтишади: “Фарз намозлардан сўнг (ўрнидан туриб кетмасдан жойнамоз устида) ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг бандага раҳмати тушадиган энг улуғ вақтлардандир. Туришга шошилма...
Аллоҳга истиғфор айт...
Аллоҳга тасбеҳ айт..
Аллоҳга ҳамд айт...

Таҳлил ва такбир айт...
Намознинг зикрларини ўқи...
Оятал курсийни ўқи...
Унутмагинки, сен шу ҳолда Раҳмоннинг зиёфатидасан...

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимнинг гуноҳи кўп бўлиб, ҳеч бир машаққатсиз Аллоҳ уларни ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг жойнамозида қолишни лозим тутсин. Сўнг (ўтирган ҳолида) дуоларни кўпайтирсин, бас, ана шунда малоикалар унинг ҳаққига истиғфор айтурлар. Ана шу ҳеч бир баҳоси бўлмаган қимматли ўтиришдир…

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/Bastomiy_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Fil voqeasi.


***

Инсоният чин маънода энг кучли қуролга эга ~ бу табассум.

Марк ТВЕН

Кунингиз хайрли бўлсин! 😊

@Marvaridfikrlar


МАТМУСАНИНГ ТЎЙИ

Матмуса чўлда чўпон,
Жами юзта қўй қилди.
Сўнгра қўйларни сотиб,
Бир кун катта тўй қилди.

Тўй тўйдек бўлсин дея,
Борин сочиб ташлади.
Маҳаллада одамлар,
Дув-дув гап ҳам бошлади.

...Шаҳардан зўр ҳофизни,
Таклиф қилди бошида.
Уч-тўртта раққоса ҳам
Бўлсин, дея қошида.

Карнай-сурнай садоси,
Тутди атроф-оламни
Матмуса дер: "Билсинлар,
Бугун тўйи боламни!"

Келаверди қизиқчи,
Ноғорачи, дорбозлар.
Янгради Матмусани,
Олқишлаган овозлар.

Тўй бошида вакил ҳам,
Матмусани мақтади.
Саховатли, кенгфеъл деб,
Фазилатлар қадади.

Кайф қилган Матмусага,
Мақтовлар хуш ёқарди.
Даврага тандир кабоб,
Ароқ сувдек оқарди.

Ҳофизлар бўш келмади,
То тонггача бақирди.
Қистир-қистир бўлсин деб,
Одамларни чақирди.

Ким таниш, ким нотаниш,
Меҳмон мингдан ошганди.
Матмусабой жўш уриб,
Дарё каби тошганди.

...Тўй қизиди, Матмуса,
Тўкди, сочди борини.
Кўзи тиниб, танимай
Қолди ҳатто ёрини.

Ана холос, бир маҳал,
Раққосага осилди.
Қий- чув, хуштак, оломон,
Хуморлари ёзилди.

...Тонг чоғи тинди шовқин,
Урҳо йиқит тўй бўлди.
Барчасига сабабчи,
Ўша юзта қўй бўлди.

Минг бир кун тўплаганин,
Бир кечада совурди.
Матмуса қўчқор-қўйни,
Қозонларда қовурди.

...Тўй ўтди, лек Матмуса,
Келолмади ўзига.
Ётса, турса, юрса ҳам
Қўй кўринар кўзига.

"Эски тоз, эски ҳамом",
Таёқ олди қўлига.
Матмуса қўй боқишга,
Кетди яна чўлига ...

...Ҳисобни билмаганлар,
Ҳамёнидан айрилгай.
Умрнинг йўлларида,
Матмусадек тайрилгай!

БОБОҚУЛ УСМОН,

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи меҳнат фахрийси


"Ким олади- ё, шугинани- ё" 2025 "Муштум" журнали танлови учун юборилган ҳажвий шеърлардан.


****

Қуёш йўқ ғарб билан шарқнинг ҳукмида,
Ой йўқ осмон деган тахтнинг ҳукмида.
Ой, қуёш, коинот: замину само,
Жонлар ҳам, қалблар ҳам – Ҳақнинг ҳукмида!


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


⛅️Ассалому Алайкум! ДУШАНБА тонги муборак бўлсин 🌨

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!👇

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

@SaidAto_Uz


***

Соғинчлар ичида энг оғири вафот этган яқинингни соғинмоқдир. Чунки уни қайтиб кўрмоққа умидинг ҳам ўлган бўлади.



@Marvaridfikrlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳайфдир унга умри жони
Ким кўрмаса Бухорони,
Ким билмаса Бухорони!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга обуна бўлинг ⤵️
https://t.me/Shofirkon_ziyolilari


***

Баъзи дўстларнинг ўрни қалбда бўлади...
Улар тақдир инъомларидир. Улар билан бирга экансиз, бошқа хеч кимга эҳтиёж сезмайсиз.



@Marvaridfikrlar


МЕЪРОЖ КЕЧА--------------

Бу кеча, тилларда достон бу кеча,
Кечалар ичраки султон бу кеча.

Расуллуллоҳ Маккадан йўл олдилар,
Масжиду Асқога томон бу кеча.

Сўнг Буроққа миндилар маркаб этиб,
Сайр этурға етти осмон бу кеча.

Жаброил йўлбошчидир, Ҳақдан ҳукм,
Мўъжиза юз берди ҳар он бу кеча.

Етти осмон узрадир, етти набий,
Боқдилар Расулга шодон бу кеча.

Хабибуллоҳ файзидан кўк яшнади,
Коинот бўлди чароғон бу кеча.

Ул малоиклар Расулни қуршади,
Ақли инсон лолу ҳайрон бу кеча.

Етти осмон тоқига чиқмиш Расул,
Ҳақ билан сўзлашди, имкон бу кеча.

Бўлди фарз беш вақт намоз Ҳақ амри-ла,
Сўнг сайр жаннат, гулистон кеча.

...Қайтдилар ерга Расуллуллоҳ ажаб,
Еру кўк ҳайратда, ҳайрон бу кеча.


Кечаким, нурли эрур, сирли эрур,
Номи-Меърож, бедор Усмон бу кеча.

БОБОҚУЛ УСМОН


***

Кечаги кун тажриба, бугунги кун синов, эртанги кун умиддир!



@Marvaridfikrlar


"Очкочи"лар

Бадандаги пўстин сотиб,
Қадрдони, дўстин сотиб,
Гоҳ остин, гоҳ устин сотиб,
Очко олар "очкочи"лар.

Юзида нур-зиёси йўқ,
Дилда меҳргиёси йўқ,
Шайтонга эш, Худоси йўқ,
Очко олар "очкочи"лар.

Ҳўжайиннинг пойин ялар,
Оёқдаги лойин ялар,
Ҳатто, уят жойин ялар,
Очко олар "очкочи"лар.

Юзи ҳам бир, кети ҳам бир,
Кети ҳам бир, эти ҳам бир,
Бари сотқин — оти ҳам бир,
Очко олар "очкочи"лар.

Асли пастдир, насли пастдир,
Яхшиларга қасдма-қасддир,
Билмам, булар қандай касдир,
Очко олар “очкочи”лар

...Ўхшар охир замонига,
Қаранг миш-миш, ёлғонига,
Жой қолмади Усмонига,
Кўпайди-ей "очкочи"лар.

© Бобоқул Усмон

P.S.:
Айниқса, охирги пайтда шунақа "очко"чилар роса кўпайди-да!

@zahar_xanda — аччиқ-аччиқ кулги канали


26 ЯНВАРЬ - ШАРОФ БОШБЕКОВ ХОТИРАСИ КУНИ

«Порахўрлар солиқ тўлашса, Ўзбекистон энг бой ва қyдратли давлатга айланади».



ШАРОФ БОШБЕКОВ,

Таниқли ўзбек ёзувчиси, драматург

(1951-2022
)


Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон


💎 «ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛААҲИ» калимаси жаннат хазиналаридан

💠 Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули", дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇

@SaidAto_Uz


***

Аллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл ~ одамларни севинтириш эканлигини кўрдим.

Хўжа АҲРОР ВАЛИЙ



@Marvaridfikrlar


ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР НАЗМИДА САЙЙИДИ КОИНОТ ВАСФИ

****

ИШОРАТ МЕЪРОЖ СИФАТИҒА
(Меърож сифатининг баёни)

Бир кеча Тенгрининг иноятидин,
Фазл ила лутфи бениҳоятидин,
Умму Ҳоний уйида эрди Расул,
Жаброил осмонидин этти нузул;
Жаброил олдида Буроқ чекиб,
Маркаб эрди Буроқу ул рокиб;
Маккадин келди Байти Мақдисқа,
Сен бу йўлни соғинмағил қисқа.



Бир кеча Аллоҳ таъолонинг инояти ва бениҳоят фазлу карами ва лутфи – илтифоти бўлиб, ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом (ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг опалари, Абу Толибнинг қизлари бўлмиш) Умму Ҳонийнинг уйларида ётган эдилар; шунда (фаришталарнинг улуғи) Жаброил алайҳиссалом осмондан тушиб келдилар; Жаброил алайҳиссалом ёнларида Буроқни ушлаб турар эдилар.

Шунда Буроқ (учқур от) маркаб, яъни улов бўлди ва ул зот (Муҳаммад алайҳиссалом) рокиб – суворий бўлдилар.
Маккаи мукаррамадан Байтул Мақдисга (Масжиди Ақсога) келдилар, сен бу йўлни қисқа деб гумон қилма.


ИЗОҲ. Бу ҳақиқат Қуръони каримда баён этилди, маъноси: “Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)ни (жасади ила) кечаси Масжиди Ҳаромдан Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжиди Ақсога олиб борган Зот (Аллоҳ) шони юксак (ва ҳар турли нуқсонлардан пок)дир. (Буни) унга оятларимиздан бир қисмини кўрсатмоғимиз учун (қилдик). Шубҳасиз, Унинг Ўзи ҳаққоний эшитгувчи, кўргувчидир. (Исро сураси, 1-оят).


Борди андин, фалакка майл этти,
Етти кўкка ўшал замон етти.
Анбиё бирла мухталит бўлди,
Нуридин жавфи осмон тўлди.
Кўрди дўзахни, биҳиштни ҳам,
Яхши афъолу бадсириштни ҳам.



Кейин у жойдан кетиб, осмон оламига майл этдилар. Шу лаҳзада етти қават осмонга етдилар. (У осмонларнинг ҳар бирида) пайғамбарлар билан мулоқот қилиб, кўришиб, суҳбатдош бўлдилар. Бутун осмон ичи Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг нурларидан тўлди.

Шунда у зотга дўзах ҳам, жаннат ҳам кўрсатилди, (жаннатдаги) яхши феълли (солиҳ амаллар қилган) кишиларни ҳам, ёмон хулқли (қилмиши бад) кимсаларни ҳам кўрдилар.


ИЗОҲ. Меърож воқеаси улуғ бир мўъжиза бўлиб, инсоннинг ақлий мантиқи ҳудудидан ташқаридадир. Бунинг ҳақиқат эканлиги Қуръони карим оятлари ва энг саҳиҳ Ҳадиси шарифлар билан собитдир.

Ҳазрати Анас (розияллоҳу анҳу) дедилар: “Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳазрати Идрис (алайҳиссалом) нинг ёнларидан олиб ўтаётганларида, у киши: “Марҳабо (хуш келибсиз), эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар.

(Жаноб Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар:) шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Идрис (алайҳиссалом)”, дедилар. Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Мусо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар. Шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Мусо (алайҳиссалом)”, дедилар.

Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар,эй солиҳ биродар!” – дедилар. Шунда: “Бу киши ким?” – дедим. (Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Ийсо (алайҳиссалом)”, дедилар. Кейин (Жаброил) мени ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларидан олиб ўтдилар. У киши: “Марҳабо, эй солиҳ Пайғамбар, эй солиҳ биродар!” – дедилар.

Шунда: “Бу киши ким?” – дедим.
(Ҳазрати Жаброил:) “Бу киши Иброҳим (алайҳиссалом)”, дедилар”.

«МУБАЙЯН» ШАРҲИ
(Заҳируддин Муҳаммад
Бобур хазиналари) асаридан

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Ражаб ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 26-январь.

****
Борди андин, фалакка майл этти,
Етти кўкка ўшал замон етти.
Анбиё бирла мухталит бўлди,
Нуридин жавфи осмон тўлди.
Кўрди дўзахни, биҳиштни ҳам,
Яхши афъолу бадсириштни ҳам.


ЗАҲИРУДДИН МУҲАММАД БОБУР




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


#Кун_ҳикмати

Қариндошлардан кўра дўстлар қадрлироқ, чунки, дўстларни ўзимиз танлаймиз, қариндошларни эса тақдир!

© Ўткир Ҳошимов

@Magnituspexa


Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи. Сўнгги 1101 зинапоя ҳам забт этилди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.