ҚУТИЧАНИНГ СИРИ
Чол ва кампир 50 йил бирга яшадилар. Улар бахтли эдилар: доим бир-бирларига ташвишу сирларини айтишар, бир-бирига ҳамдард эдилар. Фақат кампирнинг бир илтимоси бор: чолига шкафда турган қутичани асло очмасликни илтимос қилган эди. Чол ҳам бунга ваъда бериб, қутичага ҳечам яқинлашмаган эди. У қутичада кампирининг шахсий, аёлларга хос буюмлари бор, деб ўйларди.
Бир куни кампир касал бўлиб, шифохонага тушди. Врачлар чолига кампирнинг умри қисқалигини айтишди. Кампир ҳам буни билгач, чолига ўша қутичани очиб кўриши мумкинлигини айтди. Чол қутини очгач унинг ичидан иккита тўқилган қўғирчоқ ва бир неча пачка пул топди. Санаб кўрса 95 минг доллар экан.
Қутини кўтариб буни изоҳлаши учун касалхонага, кампири ёнига борди.
Бунинг сири жуда оддий экан: кампирнинг бувиси 50 йил илгари унга турмушга чиқаётганида насиҳат қилиб, агар эри билан уришиб қоладиган бўлса ҳеч нарса демай, бақириб-чақирмай, қўғирчоқ тўқишга буюрган экан.
Унинг гаплари чолни қаттиқ ҳаяжонга солди. Қутида иккитагина қўғирчоқ борлиги учун чол: “Шунча йил мобайнида мендан атиги икки мартагина ғазабланганмисан?”, деб сўради. «Пуллар-чи, пуллар қаёқдан келди?» – сўради яна чол. «Бу пуллар эса, менинг сотилган қўғирчоқларимнинг ҳаққи», – табассум билан жавоб берди кампир.
Ёқуб Умар
@Marvaridfikrlar