ИЖОДКОР ИЖОДИДАН...
Мураббий, оддийгина бу сўзлар замирида улкан маъно мужассам. Зеро, ҳар қайси инсон ўқитувчининг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун ҳар биримиз жамиятда ўз ўрнимизни топганлигимиз, обрў-эътиборга сазовор бўлаётганимиз, касб-коримиз билан юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётганлигимиз учун улардан миннатдормиз.
Ҳаким Камолов номини тилга олишимиз биланоқ, кўнгилларда ғурур, уйғонади. Кўзлар қувончдан порлайди. Беихтиёр дилдаги меҳр тилга кўчади: “Ўзидан-да ишини севгучи мураббий!».
Ҳаким Камолов туманимиздаги ўрта-умум таълим мактабларининг бирида 40 йилдан ортиқ, ўзбек тили ва адабиёти фани ёшларимизга, интер актив воситаларидан самарали фойдаланган холда сабоқ берди.
Мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари турли кўрик-танловларда туман, вилоят ҳатто Республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хуллас, Ҳаким Камолов ҳақида кунлаб гапирсак озлик қилади. У оилада севимли ёр ва меҳрибон ота.
Кейинги 10 йил давомида тумандаги 48-мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият олиб борди.
Ҳаким Камолов ижодкор ўқитувчи эмасми, тумандаги 50-мактабда ижодий -маданий масалалар бўйича тарғиботчи вазифасига тайинланди. Хозирги кунда оила аъзолари қуршовида қарилик гаштини суриб келмоқда.
Ҳаким Камолов ўқувчилик кезларидаёқ матбуотга меҳр қўйиб, бадиий адабиётга ишқи тушганди. Мен қатори у киши ҳам севимли, ўзининг кўп сонли ўқувчиларига эга бўлган туманимизнинг "Шофиркон хақиқати", "Шофиркон овози" газеталарида мунтазам, туманимиз хаётида бўладиган янгиликлар, шунингдек мақола, шеър ва ҳикояларини, жамоатчи мухбир сифатида ёритиб келмоқда. Буни кундалик матбуотни кузатиб бораётганлар буни яхши билишади.
Ҳаким Камолов умр йўли давомида дилкаш дўст, яхши устоз, меҳрибон мураббий, талабчан раҳбар сифатида барчага бирдек ибрат бўларли хаёт йўлини босиб ўтган инсон сифатида, ёш авлод, умуман, кўплаб инсонлар учун ибрат мактабидир.
Ҳа, бу табаррук заминда инсонлар, азалдан фидойиларча меҳнат қилган, юрт ташвиши йўлида заҳмату машаққат чекканлар ҳар доим қадр, иззат-икром топган!
"Маърифат" республика ўқитувчилари газетасининг 23-январь сонида Ҳаким Камоловнинг навбатдаги шеърий -ривояти эълон қилинди. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Mirzoqul.uz канали маъмури Аҳмедов Ҳаким Облоевич