Мирзо Кенжабек ижодхонаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.
ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


****

Саҳобий қай юртда топса гар вафот,
Нур ва Раҳбар бўлиб тирилгай у зот,
Элни эргаштирур жаннатга озод,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Ҳар бир пок саҳоба – бир йўлчи юлдуз,
Ҳақ йўлга бошлагай кечами-кундуз,
Умидвор халқ бўлиб сизга бурдик юз,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Тарих сизга Шоҳ деб берибдир унвон,
Салтанатсиз подшоҳ, саройсиз султон,
Сиз – икки жаҳонда Шоҳсиз, бегумон,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Дунё қасрларин қурган – ўликдир,
Охират қасрини қурган – тирикдир,
Диёнатсиз мулук – вайрон, чирикдир,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Жаҳонга ибратдир шаҳодатингиз,
Шаксиз, мангу бўлди саъодатингиз,
Бизга ҳам ёр бўлсин шафоъатингиз,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

1997–2017


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Қусам гўзал хулқлар мажмуаси бўлиб, ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом сифатларидандир


Қусам жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларидан бири бўлиб, “ҳар яхшиликни ўзида жамлаган” деган маънода келади.

Ибн Форис ал-Луғавий “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари тўғрисида хабар берувчи китоб” номли асарида “Қусам” ҳақида зикр қилганлар. Бу китоб беш варақлидир. Унда келган иснодни Абу Исҳоқ ал-Ҳарбий заиф ҳадис деган.

Унда шундай далил-ҳужжат келтирилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Менинг ҳузуримга Малакул-мавт (Азроил алай¬ҳиссалом) келиб:

“Сиз Қусамсиз, хулқингиз собитқадамдир, нафсингиз мутмаиннаҳдир (оромга эришган, тинч-хотиржамдир)” – деди.

Айтдики: “Қусам хулқлар мажмуасидир, Қасум тўпланишдир; хулқингиз қоимдир (яъни, тўғридир)” .


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕКНИНГ
«ЕР ЮЛДУЗЛАРИ» -
Ҳазрати Қусам ибн Аббос – Шоҳи ЗИНДА (Розияллоҳу анҳумо)
Ҳужжатли тарихий тазкирасидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Икки дарё орти – Қадимий бўстон,
Хоҳ Турон деб атанг, хоҳи Туркистон,
Сиз боис нурларга чўмди бу остон,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!


Балдаи маҳфуза – мақоми баланд,
Омонлиқ шаҳри деб аталди – ал-қанд,
Буюк шараф топди сиздан Самарқанд,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Шаҳидлар тирикдир, ўлмас анда, деб,
Раббим хабар берди, ҳаёт – динда, деб,
Мартаба топдингиз Шоҳи Зинда деб,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Тарих садоси бор ҳар оҳингизда,
Пайғамбар нури бор нигоҳингизда,
Шоҳлар бош эгдилар даргоҳингизда,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Ҳазрати Қусам ибн Аббос қабрлари (розияллоҳу анҳумо)


Самарқанд шаҳридаги муборак қабр Ўрта Осиёда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насабларидан ягона саҳобанинг ҳақиқий қабри бўлиб, ҳазрати Имом Бухорийнинг “Таърихус-сағир” (“Кичик таърих”), ҳазрати Нажмуддин Умар Насафийнинг “Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд уламолари ҳақида қанддек ширин китоб”), Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг “Самария” китоблари ва бошқа кўплаб манбаларда етарли далил-ҳужжатларга эгадир.

Шоҳизинда мозорида яна бир саҳобанинг асл қабри борлиги айтилади. Лекин ҳозирча бу ҳақда етарли маълумотга эга эмасмиз.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕКНИНГ
«ЕР ЮЛДУЗЛАРИ» -
Ҳазрати Қусам ибн Аббос – Шоҳи ЗИНДА (Розияллоҳу анҳумо)
Ҳужжатли тарихий тазкирасидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


ҚУСАМ ИБН АББОС
(розияллоҳу анҳумо)

****

Қурайший бир авлод, саҳобаи пок,
Мақсудлари олий, қалблари дарднок,
Замину самони қамраган идрок,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Сиз – яқин ақрабо Расулуллоҳга,
Қалбингизни бериб ёлғиз Аллоҳга,
Ҳаёт келтирдингиз жонсиз даргоҳга,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Олий шарафингиз кўпдир дунёда,
Ҳақнинг Расулига амакизода,
Шаҳидлик мақоми – яна зиёда,
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!

Сизни болаликдан Фахри коинот
Уловга миндириб, кездирдилар шод,
Мардона бир насл, комил зурриёт –
Қусам ибн Аббос, сизга ассалом,
Дилдан таъзим сизга, дилдан эҳтиром!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 7-март.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2025 йил, 4-март,  ҳижрий 1446 йил, рамазон ойининг 4-куни, сешанбада Ҳилол Нашр суҳбатгоҳида "Маснавийхонлик дарслари"нинг 29-суҳбати бўлиб ўтди

Устоз Мирзо Кенжабек суҳбатини севимли дўстлар эътиборига ҳавола этамиз.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


ЗАНГИ АТО

(Академик Акмал Саидовнинг “Ҳазрати Занги Ота” китоби учун)

Азал маъно оламининг асрори кўп,
Ишқ аҳлининг қардошидир Занги Ато.
Халқ ҳамиша ўз улуғин ато дейди,
Элнинг падар-қуёшидир Занги Ато.

Даргоҳини чин қиблаи дуо дерлар,
Дуо анда ижобатдир, раво дерлар,
Барча тилак ёлғиз Ҳақдан ато дерлар,
Ҳожатмандлар сирдошидир Занги Ато!

Валийларга хокисорлик хос сифатдир,
Ориф зотлар оламга нур, жон-жасаддир,
Жаҳолатнинг зидди – илму маърифатдир,
Маърифатнинг ривожидур Занги Ато!

Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошидир,
Синиқ, дардманд кўнгулларнинг қардошидир,
Аҳли ирфон, аҳли Ҳақнинг йўлдошидир,
Ошиқларнинг гултожидур Занги Ато!

“Фақрнома” – чин дастурул-амал анга,
Бу қаноат илми бермиш камол анга,
Молу дунё ёди бермас халал анга,
Фақру фано наққошидир Занги Ато.

Зиёратда деди Хожа Убайдуллоҳ:
Пок қабридан садо келур: “Аллоҳ, Аллоҳ!”.
Тинглайдиган қалб бормикин, Раббим Аллоҳ,
Ўлмас диллар сафдошидир Занги Ато!

Даргоҳида охиратнинг фикри келар,
Пок қалбидан Парвардигор шукри келар,
Тупроғидан ҳамон Ҳақнинг зикри келар,
Зикр аҳлининг тилмочидир Занги Ато!

Ҳақ таоло Ўз Ҳабибин Сирож деди,
Мунир деди: ҳам Ой-у ҳам Қуёш деди,
Тангри севгай, ким Набийга йўлдош, деди.
Ҳақ Расулин йўлдошидир Занги Ато!

Шариату тариқатнинг имдодидир,
Ким у зотнинг йўлин тутса – авлодидир,
Занги Ато улуғ халқнинг аждодидир,
Пок зотларнинг дилдошидир Занги Ато!

Асрларни Ҳазрат кўзга илмай яшар,
Замонларки, сўзи, ўзи ўлмай яшар,
Билган билар, билмаганлар билмай яшар,
Дард аҳлининг иложидир Занги Ато!

Англа, Мирзо, тариқатнинг сирлари кўп,
Бизлар ғофил, қалбимизнинг кирлари кўп,
Ҳақ йўлининг поклагувчи Пирлари кўп,
Валийларнинг қуёшидир Занги Ато!..

Ҳижрий 1442 йил Зулқаъда ойининг 26-куни, сешанба.
Милодий 2021 йил 6 июль.



Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


МУБОРАК ДАРГОҲ
НАСИМЛАРИ


****

Фахруддин Али Сафийнинг “Рашаҳоту ъайнил-ҳаёт” китобида келадики: “Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор: “Ҳар вақт ҳазрати Шайх Занги отанинг қабрларини зиёрат қилсам, қабри муборакларидан ҳама вақт (тинимсиз) «Аллоҳ, Аллоҳ» деган овозни эшитаман», дейдилар.

Али Сафий мазкур нақлни: “Бу сўз Аллоҳнинг маърифати нури билан абадий тирик бўлган қалбларга оиддир”, деб изоҳлайди.

Китобнинг тақдим қисмидаги сирлар оламига дахлдор ушбу сўз ҳам эътиборга моликдир: “Термиз тазкираси” китобида келтирилишича, Нақшбандия тариқатининг улуғ муршидларидан бўлмиш ҳазрати Шайх Аҳмаджон Махдум Ҳанафий-Нақшбандий: «Қаердаки бир авлиёнинг қабри бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳурматидан ўша жойга баракот беради...», деган эканлар.

Тақдим муаллифи Занги ота каби азиз-авлиё ва улуғ сиймолар ҳурматидан элу юртимизга яна кўпдан-кўп баракотлар ато этилишидан умидворлигини изҳор этади.


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Акмал Саидовнинг “Ҳазрати Занги Ота” китоби ҳақида» мақоласидан




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 6-март.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


✨ «Маснавийхонлик дарслари»нинг 29-суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатга устоз Рустамжон Раҳматуллоҳзода ҳамда Мирзо Кенжабек домла ташриф буюрдилар.

Тадбирни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар.

@hilolnashr


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


ЗИЁРАТ

(Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро даргоҳларида)


Азизлар даргоҳи – қиблаи дуо,
Дуо ижобатдир кароматида.
Серташвиш умрдан топдик бир маъно
Нажмуддин Кубронинг зиёратида.

Ривоятлар ичра кўҳна ривоят:
Истиғроқ ҳолида Шайх ҳазратлари
Бир кун итга назар айламиш ғоят,
Ҳол топиб, юксалмиш ит ҳасратлари.

Эй инсон! Умрингни елга сочасан,
Ахир, англабсан-ку таважжуҳ кучин!
Азизлар мулкидан нечун қочасан?
Пирлар даргоҳидан қочасан нечун?

Бир итки, валийнинг таважжуҳидан
Ошиқ ҳолин топиб, айласа нола,
Сен нечун файз олиб азиз руҳидан,
Ўзингни этмайсан Ҳаққа ҳавола?!

Ё Раб! Бир ошиқ қалб пайдо қил биздан,
Дилга ҳикмат нури турсин то оқиб!
Токи биз қутулиб ит нафсимиздан,
Одам сифатига бўлайлик соҳиб!..

2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

«Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, Ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин»


Э.Е.БЕРТЕЛЬС
“Тасаввуф ва тасаввуф адабиёти” асаридан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
****

«УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ»


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Комронбек САМАРҚАНДИЙ.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

****

Хожа Али ар-Ромитаний (қуддиса сирруҳ) ҳазратларидан: «Иймон нимадир?» – деб сўрадилар. Ул зот: «Узмоқ ва уламоқ!» – дедилар.
Бу сўзларида бир неча маънога ишора бор.
1. Қалбнинг самимий тасдиқини тилга кўчирмоқ, дилдаги ҳақиқатни тилга уламоқдир.
2. «Узмоқ ва уламоқ»дан рамзий маъно шуки, солик дунёдаги ўткинчи орзу ҳаваслардан, беҳуда хаёллардан, дунё ҳирси ва муҳаббатидан кўнглини узсин ва кўнглини Ҳақ таолога боғласин. Шундан кейингина ҳақиқий иймонга сазовор бўлади, иймон ҳаловатига эришади.
3. Ҳазрат Азизоннинг тўқувчилик касблари билан боғлиқ маъноси бор...


УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

(Кўҳна Урганчда ҳазрати Азизон Али ар-Ромитаний ал-Бухорий зиёратлари)



Ҳазрат Азизондан асҳоби камол
“Иймон нима?” дея сўрмишлар савол.
“Узмоқ ва боғламоқ!” демишлар Ҳазрат,
Бу сўзга жон фидо, бу сўзга ҳайрат!

Маъно талқинида дилни доғлайсиз:
Нимани узасиз, нени боғлайсиз?
Иймоннинг шарти не, азиз дўсту ёр,
Дил билан тасдиқдир, тил билан иқрор.

Дилни Ҳақдан ўзга илоҳдан узиб,
Ёлғиз Аллоҳ билан иртибот тузиб,
Чин иймон неъматин жойлайсиз дилга,
Дилнинг тасдиқини улайсиз тилга!

Ёмон қилмишлардан узасиз кўнгул,
Яхши хислатларга боғланур сўнг ул!
Дунёдан кўнгилни узасиз, албат,
Дилни охиратга боғлайсиз фақат.

Ҳақдан бошқа не бор – кўнгил узасиз,
Ёлғиз Ҳаққа боғлаб, бирлик тузасиз.
Видо айтиб буткул мосиваллоҳга,
Кўнгилни боғлайсиз ёлғиз Аллоҳга!

Эй дил, бу ҳикматга борлиғинг тўлдир:
Узмоқ ва уламоқ маъноси шулдир!..
Ё Раб! Даргоҳингга бизни қариб эт,
Узмоқ ва боғламоқ бахтин насиб эт!

Биз учун маърифат анжуманин туз,
Дунё занжиридан кўнглимизни уз!
Ё Раб! Лутфинг ила дилларни чоғлат,
Қалбимизни ёлғиз Ўзингга боғлат!..


2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.



Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 4-куни.
Милодий 2025 йил, 4-март.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Hilol Nashr dan repost
«Маснавийхонлик дарслари»нинг 29-суҳбатига марҳамат

✅ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 29 дарси 4 мартда бўлиб ўтади.

✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.

Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊

📆 4 март, 14:00

📍 «Hilol Nashr» нашриёти

@hilolnashr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«МАВЛОНО»

✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


МАВЛОНО

Кўп ўқибсан аҳли юнон ҳикматин,
Бас, ўқиб кўр аҳли иймон ҳикматин...

Мавлоно Жалолиддин Румий



Башар сўз санъати ичра
сўзи дурдона Мавлоно,
Муҳаммад уммати ичра
ўзи бир дона Мавлоно.

Жаҳоннинг жонидир ориф
ва ҳикмат конидир ориф,
Кўнгулларни очур маъно
сари фарзона Мавлоно.

Ўзи найдир, сўзи найдир
ва маъно олами шайдир:
Қилур аслий Ватан ёдин
ёниб гирёна Мавлоно.

Хусомуддин баён этмиш –
ки, Ҳақ анга аён этмиш:
Кимики бўлса беихлос,
иши вайрона, Мавлоно.

Тавозуъ бирла фатҳ этмиш
азизлар не кўнгулларни,
Неча душманни дўст этмиш
боқиб дўстона Мавлоно.

Неча бутхонадек диллар
топур тавҳиду иймонни,
Сабаб ишқу муҳаббатдир,
Сабаб – мастона Мавлоно.

Бутун борлиқ: само ҳам ер
зиёси – нури ул Ҳақдир,
Бу нурга то абад ғарқдир
ўшал афсона Мавлоно.

Жаҳон шоирни кўп кўрмиш:
ўзи ўлмай, сўзи ўлмиш,
Замонлардан замонларга
ўтар мардона Мавлоно.

Келиб Мирзо каби бир қул,
куйиб даргоҳида йиғлар:
Қабул этгайми бош урсам,
мени остона, Мавлоно?!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


МАВЛОНО ЖАЛОЛУДДИН РУМИЙ (қуддиса сирруҳу)
ҲИКМАТЛАРИ

*  *  *

“Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонга етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар”.

*  *  *

Асҳобидан бирини малул ва ғамгин ҳолда кўрдилар ва дедилар: “Барча малолат- ғамгинлик бу оламга кўнгил боғлаганинг сабаблидир. Ҳар дамки, бу жаҳондан озод бўлгайсан ва ўзингни ғариб билгайсан, ҳар рангки – боқгайсан ва ҳар неъматники тотгайсан, билсангки, унинг билан қолмагайсан ва ўзга томон кетгайсан, у ҳолда ҳеч малолат ва ғамгинликка ўрин қолмагайдир”. 

*  *  *

У зот хизматкор-ходимдан: “Уйда ҳеч нима борми?” деб сўрасалар, у: “Ҳеч нарса йўқ”, деса, шод ва хурсанд бўлиб, шукр қилар ва: “Бу кун бизнинг уйимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларига ўхшабди!” – дер эдилар. Агар ходим: “Овқат муҳайё!” – деса, хижолат бўлиб: “Бу кун бу уйдан Фиръавн уйининг иси келяпти!” – дер эдилар.



“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф:
Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.