Меҳр қўрғони
(Бағишлов)
Дунёга илк кўз очган,
Маконимсан, Шофиркон.
Жаҳон ичра сен жон-у
Жаҳонимсан, Шофиркон.
Онамдек бағрин очган,
Отамдек севиб, қучган,
Меҳр берган, тил берган,
Забонимсан, Шофиркон.
Қушлар билан қувлашдим,
Тупроғингда ўйнашдим,
Юлдузлари дурахшон
Осмонимсан, Шофиркон.
Қалам бердинг қўлимга,
Илҳом солдинг дилимга,
Битилмаган шеърларим,
Достонимсан, Шофиркон.
Кўксим очиб шамолда,
Кезганман ҳар баҳорда,
Гиёҳи дардга дармон,
Жилвонимсан, Шофиркон.
Мозийнинг хазинаси,
Илмнинг ганжинаси,
Олим-у фозил юрти,
Сен шонимсан, Шофиркон.
Шоҳ ўғлининг ошёни,
Вардонхудот қўрғони,
Хўжа Ориф—ул Моҳи
Тобонимсан, Шофиркон.
Қудрат кезар қонингда,
Ҳикмат ҳар ўғлонингда,
Иброҳим Мўмин эккан,
Ирфонимсан, Шофиркон.
Боболарим хокисан,
Момолар руҳ-покисан,
Қалдирғочман ин қурган.,
Aйвонимсан , Шофиркон.
Қўйнингдан кетолмайман,
Меҳрингдан кечолмайман,
Булбулман гулга шайдо,
Бўстонимсан, Шофиркон.
Гарчи олис—йироқсан,
Мен интилган чироқсан,
Қуллуқ берган тузингга,
Оқ нонимсан, Шофиркон.
Қайдасан ўғлим, деган,
Мудом ғамимни еган,
Шоир фарзандим деган,
Посбонимсан, Шофиркон.
Ўзга юрт “олтин қафас”,
Қилмасман асло ҳавас,
Ризқ-у рўзим ортилган,
Карвонимсан, Шофиркон.
Ўзинг олтин остонам,
Ўзинг қаср-у кошонам,
Бу дунёда ягонам,
Маконимсан, Шофиркон.
Руҳим танни тарк этса,
Сўнгги манзилга етса,
Иссиқ бағрига олган,
Қўрғонимсан, Шофиркон.
Бобоқул Усмон
@BoboqulUsmon
(Бағишлов)
Дунёга илк кўз очган,
Маконимсан, Шофиркон.
Жаҳон ичра сен жон-у
Жаҳонимсан, Шофиркон.
Онамдек бағрин очган,
Отамдек севиб, қучган,
Меҳр берган, тил берган,
Забонимсан, Шофиркон.
Қушлар билан қувлашдим,
Тупроғингда ўйнашдим,
Юлдузлари дурахшон
Осмонимсан, Шофиркон.
Қалам бердинг қўлимга,
Илҳом солдинг дилимга,
Битилмаган шеърларим,
Достонимсан, Шофиркон.
Кўксим очиб шамолда,
Кезганман ҳар баҳорда,
Гиёҳи дардга дармон,
Жилвонимсан, Шофиркон.
Мозийнинг хазинаси,
Илмнинг ганжинаси,
Олим-у фозил юрти,
Сен шонимсан, Шофиркон.
Шоҳ ўғлининг ошёни,
Вардонхудот қўрғони,
Хўжа Ориф—ул Моҳи
Тобонимсан, Шофиркон.
Қудрат кезар қонингда,
Ҳикмат ҳар ўғлонингда,
Иброҳим Мўмин эккан,
Ирфонимсан, Шофиркон.
Боболарим хокисан,
Момолар руҳ-покисан,
Қалдирғочман ин қурган.,
Aйвонимсан , Шофиркон.
Қўйнингдан кетолмайман,
Меҳрингдан кечолмайман,
Булбулман гулга шайдо,
Бўстонимсан, Шофиркон.
Гарчи олис—йироқсан,
Мен интилган чироқсан,
Қуллуқ берган тузингга,
Оқ нонимсан, Шофиркон.
Қайдасан ўғлим, деган,
Мудом ғамимни еган,
Шоир фарзандим деган,
Посбонимсан, Шофиркон.
Ўзга юрт “олтин қафас”,
Қилмасман асло ҳавас,
Ризқ-у рўзим ортилган,
Карвонимсан, Шофиркон.
Ўзинг олтин остонам,
Ўзинг қаср-у кошонам,
Бу дунёда ягонам,
Маконимсан, Шофиркон.
Руҳим танни тарк этса,
Сўнгги манзилга етса,
Иссиқ бағрига олган,
Қўрғонимсан, Шофиркон.
Бобоқул Усмон
@BoboqulUsmon