#ҚАШҚАДАРЁ_ВИЛОЯТИ
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИК КЕНГАЙМОҚДААму-Қашқадарё ИТҲБ Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ва туман участкаларида ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда улар томонидан жами
33 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган.
Бугун Ғузор туманидаги “Қорасув” насос станцияси ишчи-ходимлари станцияга туташ 2 сотих ер майдонига жами
5 минг туп манзарали дарахт қаламчалари захираси яратилди.
Шунингдек, "Дўстлик” канали атрофида ташкил этилган боғ қатор орасига 2 гектар помидор ва 3 гектар ғалла экиш учун агротехник тадбирлар олиб борилди.
Айни кунларда Миришкор тумани "Ғ.Ғулом" насос агрегати муҳофаза майдонидаги зовурда
1000 дона ўрдакчилик ташкил қилиш мақсадида жой тайёрланмоқда.
Ушбу ташкил этилаётган ёрдамчи хўжалик маҳсулотлари ишчи ходимларни рағбатлантириш мақсадида бепул тарқатилади.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB