Қашқадарё вилояти
ЯНГИ ТЕХНИКАЛАР ХИЗМАТДА
Айни пайтда ДМ ҳисобидаги “Фазли-1” каналида бетонлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Бу ишларда ДМ ҳодимлари ва яқиндагина харид қилинган янги бетон қориш техникаси хизматда.
“Фазли-1” каналининг умумий узунлиги 5,6 км, сув ўтказиш қобилияти 4 м3/сек. Ушбу канал Қарши ва Касби туманларидаги 2 минг 777 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлайди. Жорий мавсумда каналнинг 2 километр қисми реконструкция қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, туманда ДМ ҳисобидаги янги экскаватор ёрдамида кузги-қишки тадбирлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бугун “Хўжахайрон” каналида тозалаш ишлари бажариляпти.
Шунга айтишади-да “Иш қуролинг соз бўлса машаққатинг оз бўлар” дея. Бугун касбилик сувчиларнинг иш қуроли соз, самарадорлиги юқори.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
ЯНГИ ТЕХНИКАЛАР ХИЗМАТДА
Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Ф. Сиддиқов Касби туманида суғориш тармоқларини бетонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга зарурий кўрсатмаларни берди.