Amu-Qashqadaryo ITHB


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!!
☎️ Bog'lanish uchun:
75-226-14-88, 75-226-23-48,
📩 E-pochta:
aq.havza@minwater.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Qashqadaryo gazetasi dan repost
Кўкдала тумани Араббанди ташламасида микроГЭС қурилади

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти томонидан Кўкдала туманида Эски Анҳор каналининг Араббанди ташламасида барпо этиладиган микроГЭСнинг қуввати соатига 380 киловаттни ташкил этиб, унда бир йилда ўртача 1,6 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Hudud Inform dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Азиз юртдошлар! Сизларни ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлишга чақирамиз!

Лицензия асосида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари орқали Умра сафарига боринг!


Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

https://t.me/hudud_inform


ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕР - ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ томонидан сув хўжалиги объектлари минтақа ва муҳофаза зоналарини ободонлаштириш, ишчи ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ҳамда шартномавий муносабатлар бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан “Қашқадарё” дарёсининг умумий узунлиги 204,2 км, км бўлиб, вилоятнинг 7 та туманларига сув етказиб беради.

84 кишига 116,56 гектар ерлар шартнома асосида берилган. Шундан  43 таси 5 йиллик ижара шартномалари.

Ижара олган фуқароларнинг 75  таси ташаббускор 9 та ишчи-ходимлар .

Айни пайтда 116.56 гектар майдон 84 та фуқароларга ижара шартномаси асосида  берилган.

Ғузор тумани "Зарбдор" МФЙ да яшовчи Рамазон Юлдошев ҳам "Қашқадарё" дарёсининг оқим бўйича чап томонидан ижара шартномаси асосида 80 сотих ер майдони олиб, кўчатчилик билан шуғулланиб келмоқда. Айни пайтда 500 тупдан ортиқ кўчатларни парвариш қилиб даромад топиш билан бирга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари боди-камера билан хизмат ўтаётгани, авторақамлар аукционда сотилаётгани, “қўл радари” ва қоғоз баённома тузиш бекор қилингани учун коррупция омиллари кескин камайди.

Аҳоли ва тадбиркорларга “халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Хусусан, 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш, 160 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди.

Натижада 200 мингга яқин янги тадбиркорлар бозорга кириб келди. Чет эл иштирокидаги корхоналар қарийб 5 карра ошиб, 23 мингга яқинлашди. Электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди, улардан фойдаланувчилар эса 11 миллиондан ошди.

Олдинги 25 йил давомида бу тушунчалар бизга ёт эди. Кўриб кўрмасликка олинарди. Буларни ҳеч бири ўзидан-ўзи бўлгани йўқ. Ҳаммасига машаққатли меҳнатимиз билан эришдик.

Энг муҳими – буларнинг ҳисобига аҳоли, тадбиркорлар, хорижий ҳамкорларимиз, халқаро ташкилотлар ва инвесторларнинг ислоҳотларимизга ишончи мустаҳкамланди.


Сўнгги етти йилда 120 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киргани, иқтисодиётимиз 2 карра ўсиб, ўтган йили 115 миллиард долларга етгани бунинг яққол исботи эмасми?
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобат бўлгани учун ўтган йили 14 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

Одамлар кредит олиш учун кўплаб тўсиқ ва ғовларни енгиб ўтиши керак эди. Бугунга келиб барча банклар 100 миллион сўмгача маиший кредитларни инсон омилисиз 5 дақиқа ичида онлайн бермоқда.

Натижада олдин бу иш билан шуғулланган минглаб банкирлар энди маҳаллага тушиб, одамларга лойиҳа, кредит таклиф қилиб, мижозини кўпайтириш устида ишлаяпти.

Одамлар боласини мактаб ёки боғчага жойлаштиришда сарсон бўлган, ишини “бошқа йўллар” билан ҳал қилишга тўғри келган эди. Ўтган даврда мактабгача ва мактаб таълими тизимида 10 дан ортиқ хизмат турлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди. Ушбу соҳада мурожаатлар сони 2,5 каррага камайди.

Бундан 7-8 йил аввал олийгоҳларга ўқишга киришда “таниш-билишчилик” авж олган эди. Соҳа рақамлашди, имтиҳонлар онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш тизими жорий қилинди.

Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатларни инсон омилисиз олишга ўтилгани учун соҳадаги мурожаатлар 2,2 баравар камайди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент бу борада қилинган ишларга баъзи мисолларни келтирди.

Коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун аввало инсон омили ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, аҳолига ер бериш жараёнида фуқаролари ҳоким ва ўнга яқин идоралар ўртасида сарсон бўлиб юрарди. Умуман, бу соҳа коррупция “ўчоғи”га айланган эди.

Ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди.

Қурилиш соҳаси энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам ижобий ўзгаришлар сезилмоқда.

Илгари инвестиция дастурига кирган объектларни қурадиган пудратчилар мингтага ҳам етмасди. Ўтган йили 13,5 мингта объект қурилишида 4 мингдан зиёд пудратчи иштирок этди. Соҳа рақамлашгани ҳисобига ўтган 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

Лекин қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ўтган ҳафта фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди.

Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ва агентлик ташкил қилинди.

Энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди.

Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги
мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага
яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида ислоҳотлар ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича ишларга баҳо бериб, келгуси вазифаларни аниқ белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.

Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди.

Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.

Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X


QASHQADARYO.UZ | RASMIY - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги - Qashqadaryo viloyati hokimligi - Murotjon, Murodjon Azimov - Qarshi dan repost
Вилоят ҳокими Қарши шаҳри, Қарши, Нишон, Касби ва Миришкор туманларида бўлди

Муротжон Азимов вилоят ҳудудлари бўйлаб ўрганишларини дастлаб Қарши туманидан бошлади. Жойларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ва қишлоқ хўжалиги жараёнларининг бориши вилоят раҳбарининг диққат марказида бўлди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Касби туманида бўлиб, каналларни бетонлаштириш ишларини жойида кўздан кечирди. Шу билан бирга туман ҳудудидаги ўрдакхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Муротжон Азимов Миришкор туманида ҳам ўрганишлар олиб борди.

Шунингдек, йўл-йўлакай Қарши шаҳри ва Нишон туманида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди.

Вилоят ҳокими ҳудудлардаги мавжуд ҳолатни ўрганиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X





11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.