AbdulHodiy Qori


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ushbu kanal Abdulhodiy qorining rasmiy telegram kanali.
WebSayt https://abdulhodiyqorisamiyev.uz/
Instagram.com/AbdulHadiyHafiz
https://www.youtube.com/c/AbdulHadiyHafiz
Taklif va mulohazalar uchun: @Abdulhadiyhafiz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#jumamuborak 🌙

Саодат эшиги очилгай бугун,
Босган ҳар изингиз савобга тўлсин!
Мўминларга туҳфа асл саодат —
Азизлар, улуғ Жума муборак бўлсин!

"Соллаллоҳу алайка я росулуллоҳ"

☪️ Жума айёми муборак бўлсин!

@AbdulHadiyHafiz


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


🙂Жисмоний тарбия ва спорт уч турли бўлади:

1. Бадан спорти ҳаракат ва пиёда юриш билан бўлади.

2. Нафслар машқи яхши аҳлоқлар ва мақталган одоблар билан бўлади.

3. Зеҳнлар, ақллар спорти илм ва тадқиқотларни дақиқ билиш, маърифат билан бўлади.

🌐✅@AbdulHadiyHafiz


▶️ AbdulHodiy Qori

⏸ "Kahf" surasi

🌹Juma muborak

Ⓜ️anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz


#jumamuborak 🌷

Ассалому алайкум!
Тортиқ бўлсин сизга дуо саломлар,
Дуода энг гўзал ширин каломлар.
Илоҳо қалбингиз нурларга тўлсин,
Жума айёммингиз муборак бўлсин!

@AbdulHadiyHafiz


Ayni damdagi umrimizni zoye qilmaylik

Bir hakimdan: «Insondagi eng mudhish narsa nima?» deb soʻrashdi. Shunda u quyidagicha javob berdi:
«Insonlar bolaliklaridan malollanishadi-da, soʻng katta boʻlishga oshiqishadi.
Keyin ikkinchi marta bolalikka qaytishni orzu qilib, mol-dunyo toʻplash uchun sogʻliklarini zoye qilishadi.
Soʻngra sogʻliklarini qayta tiklash uchun mol-dunyo sarf qilishadi.
Kelajakni oʻylab xavotirga tushishadi-yu, hozirlarini unutishadi.
Shunday qilib ular na hozirni, va na kelajak hayotni yashaydilar».

🌐✅@AbdulHadiyHafiz


🎙•Ahmad bin Tolib

📖•"Luqmon” surasidan

🕌•Madina munavvara imomi

Ⓜ️anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz

1k 0 10 4 12

Evlâdım hayatını öyle güzel değerlendir ki, yarın öleceksin deseler, programında değişiklik yapmayasın..

O’g’lim hayotingdan shunday foydalangki ertaga o’lasan desalar, hadaflaringda rejalaringda o’zgarish bo’lmasin.

O’sman Nuri Topbash hoja

🌐✅@AbdulHadiyHafiz


🎙•AbdulHodiy Qori

📖•"Oli Imron" va "Hadid" suralaridan

🌹 •Gözal tilovat

Ⓜ️anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz


🙂HIMMAT

Shinqitiy shunday dedilar:

“Necha kunlar oʻtsa-da, Allohning kitobidan biror marta tilovat qilmayotganingni sezsang, holingga yigʻlagin! Allohga qasamki, biror bandaning toat-ibodatdan mahrum qilinishi uning Allohdan uzoqlashganini bildiradi”.

✅@AbdulHadiyHafiz


▶️ AbdulHodiy Qori

⏸ "Kahf" surasi

🌹Juma muborak

Ⓜ️anzilimiz
@AbdulHadiyHafiz

1k 0 10 1 11

#Жума_муборак

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,

☪️ Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@AbdulHadiyHafiz


🎙• AbdulHodiy Qori

📖• Ixlos surasi


Ⓜ️anzilimiz @AbdulhadiyHafiz


🙂Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.
У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан.

🌐✅@AbdulHadiyHafiz


🙂Одамларга жароҳатингдан шикоят қилма. Сен унинг соҳибисан ва жароҳат у билан оғриган одамнигина аламга солади. Уни билдириш душманни хурсанд қилади, дўстни аламлантиради.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Мусибатларни яшириш сирларни яшириш жумласидан бўлиб, уни ошкор қилиш ғанимни хурсанд қилиб, дўстни қайғуга солади”, деди.

“Сойдул хотир” асаридан.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Мусибат ва оғриқ, аламларни яшириш олийжаноб инсонлар хислатидир”, деди.

“Фавоид”дан.

🌐✅@AbdulhadiyHafiz


hadis.islom.uz dan repost
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади.
Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир», деб марҳамат қилганлар.

Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барчамиз Ватанни ҳимоя қилишимиз, унинг гуллаб яшнаши йўлида муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди», деганлар.
Термизий ривояти.

Юртимиз сарҳадларини қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат қилсин, қилаётган барча хайрли ишларида Аллоҳ таоло мадaдкор бўлсин!

14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муборак бўлсин!

🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz


توقف عن التشتت بالأشياء التي لا علاقة لها بأهدافك.

🙂Мақсадларингга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсалар билан овора бўлишни, чалғишни бас қил.

arabic uz

🌐✅@AbdulHadiyHadiz


🎙•AbdulHodiy Qori

📖•"NABA" surasidan

📖"NASS" surasiga qadar.

🔴•Online hatmdan (mp4)

📕•O’ttizinchi pora to’liq shakli

😎😎😎@AbdulhadiyHafiz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҚОДИРИЙНИ ЎҚИБ

Йиллар ўтиб борса-да, ҳамон
Қўмсаб-қўмсаб ўқиймиз сизни.
Сиз бамисли зангори осмон,
Биз қўмсаймиз осмонимизни.

Чақир тошли тунги йўллардан
Отда елиб ўтамиз бирга,
Айлантириб Кумушнинг оддий
Сўзларини бокира шеърга.

Яна ортга қайтамиз кейин,
Келажакка боқамиз мафтун.
Нимадандир ичикиб, қийин
Ўйлар ичра қоламиз беун.

Кейин яна уй деразасин
Очган каби соф ҳаволарга,
Бўғриққан, дим уй деразасин
Очган каби шўх наволарга —

Туйиб дилда масъум унларни,
Титраб-титраб дил ларзасидан,
Биз очамиз «Ўтган кунлар»ни
Юрагимиз деразасидай.

🌐✅@AbdulHadiyHafiz


Жанжали ва бақир-чақири кам бўлган, меҳр ва тағофул (ўзни билмаганга олиш) кўп бўлган хонадон руҳий ва тарбиявий тинч, омон хонадондир.

Маҳмуд Камол.

🌐✅@AbdulHadiyHafiz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.