Postlar filtri




Ҳадис дарслари (36-дарс)
Имом Ҳоким


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм аз-Зоббий ан-Нисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиул-аввал ойининг учинчи куни таваллуд топдилар. Ёшлик пайтларида илм олишни бошлаб, аввал оталаридан, сўнг амакиларидан дарс оладилар. Ёшлари улғайгач, ҳижратнинг 356 йили Ироқ ва Ҳижозга сафар қилиб, ҳаж ибодатини адо этдилар. Кейин Хуросон, Мовароуннаҳрни айланиб, 2000 га яқин устоз кўрадилар. Ҳижратнинг 360 йили яна Ҳижоз ва Ироққа сафар қилиб, у ердаги кишилардан ҳадис тўплайдилар. Кейин ўзлари туғилиб ўсган Нисобурга қайтиб келадилар ва қозилик амалига ўтирадилар. Сўнгра Журжонга қози қилиб тайинланадилар. Шунинг учун ҳам у кишини Ҳоким деб аташган.

Ибн Халликон айтадилар: «Бу зот ўз вақтининг имоми, кўп китоблар муаллифи ва фиқҳ олимларидан эдилар. Фиқҳ илмини Абу Саҳл Муҳаммад ибн Сулаймон ас-Саълукийдан оладилар».

Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилади».

Қози Абу Самҳ Абдуллоҳ ал-Асмий агар ҳукм ишида бирор бир ишкаллик бўлиб қолса, Имом Ҳокимга мактуб ёзиб, шу ишнинг ҳукмини сўрар, кейин жавобга қараб, ҳукм қилар эдилар.

Имом Ҳокимнинг таълиф этган китоблари: «Илал», «Амолий», «Фавоидуш-шуюх», «Маърифатул ҳадис», «Тариху уламои Нисобур», «Мадхалу ила илмис-саҳиҳ», «ал-Мустадрак алас-саҳиҳайни», «Музаккийл-ахбор», «Фазоилу Имомиш-Шофеъий», «Фазоилу Фотима», «Тарожимуш-шуюх» ва бошқалар.

Ибн Субкий айтадилар: «Тариху уламои Нисобур» китоби менинг ҳузуримда китоблар саййидидир».

Абу Саҳл ас-Саълукий, Абу Бакр Аҳмад ибн Сулаймон, Абул Аббос, Даълажа ибн Аҳмад, Ибн Аҳзом, Абу Али Нисобурий, Дора Қутний ва бошқалар Имом Ҳокимнинг устозлари бўлишган. Имом Байҳақий, Абулфаттоҳ ибн Абулфаворис, Абу Зарр ал-Ҳиравий, Абу Солиҳ ал-Ҳиравий ва бошқалар эса Имом Ҳокимга шогирд бўлишган.

Имом Ҳоким ҳижратнинг 405 йили вафот этганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Азкор сабоқлари” 10-қисм

Устоз Анвар Аҳмад


1. Таҳорат Жаннатнинг 8 эшигини очиши мумкин
2. Таҳоратдан аввалги дуо
3. Кавсар ҳавзаси
4. Қадами Жаннатда эшитилган саҳоба


📹 Youtube орқали кўриш учун

📚 @hadisislomuz #azkor_saboqlari @muslimaatuz




Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

16-суннат: Энг
маҳбуб амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ ‏عَائِشَة رَضِيَ اللهُ عَنْهَا:
أَنَّ رَسُولَ اللهِ ‏ ﷺ ‏ سُئِلَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ؟
قَالَ: أَدْوَمُهُ وَإِنْ قَلَّ.
رَوَاهُ الشَّيْخَانِ ‏وَالتِّرْمِذِيُّ.‏
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
‎«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ‎васалламдан «Қандай амал Аллоҳ учун энг ‎маҳбубдир?», деб сўралди. ‎
‎«Оз бўлса ҳам, давомлиси», дедилар».‎
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.


Шарҳ: Саҳобаи киромларда Аллоҳга маҳбуб бўлган амални қилишга иштиёқ зўр эди. Улар Аллоҳга маҳбуб амалларнинг ичидан ҳам энг маҳбубини қилишга ҳаракат қилар эдилар.
Буни билиб олиш учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга савол бердилар:
«Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?»
Расуллулоҳ бу саволга:
«Оз бўлса ҳам? давомлиси», деб жавоб бердилар.
Ҳа, Исломда давомсиз кўп амалдан кўра, давомли оз амал яхшидир. Чунки Ислом яхшиликнинг доимий бўлишини хоҳлайди.
Мусулмон одам ҳафтанинг маълум кунида яхши амал қилиб, мусулмонлик тақозоси билан иш кўриб, қолган кунларида ҳар хил ёмонликларни қилавермайди. Мусулмон одамнинг ҳар бир куни яхши бўлади. Оз бўлса ҳам, ҳар доим яхши амал қилади. Ҳамма яхшилик ана ўшанда.
Биз мусулмонлар худди шу ишни ҳаммамиз амалга оширишимиз керак. Афсуски, кўпчилик биродарлар жумъа кунида, ҳайит кунларида, Рамазон ойида ўзларини жуда яхши тутадилар-да, қолган вақтларда турли ҳолатларда бўлишни ўзларига раво кўрадилар. Албатта, мазкур кун ва ойларда кўп яхши бўлиш мақбул ва савобли иш. Аммо бошқа вақтларда ҳам ўша ҳолатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
19-боб.
Ота-онага вафотларидан сўнг яхшилик қилиш
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси
📚 @hadisislomuz




Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎
‎«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир», дедилар». ‎
Имом Муслим ривоят қилган .‌

🕋@hadisislomuz


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққиз васиятлари (2-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


3. «Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир».

Ароқ ичишни ўзига раво кўрган одам бошқа барча ёмонликларни ҳам тап тортмай қилаверадиган бўлади. Бу ҳақиқатни қуйидаги ривоятдан тўлиқ тушуниб олишимиз мумкин.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Хамрдан четда бўлинглар! Чунки у ифлосликларнинг онасидир. Сизлардан олдин ўтганлардан бир киши бор эди. Бир бузуқ аёл унга илашиб қолди. У унинг олдига ўз хизматчи қизини юбориб, гувоҳликка ўтишини сўради. Эркак у (қиз) билан борди. У қайси бир эшикдан кирса, қиз эшикни маҳкам беркитиб бораверди. Охири бир гўзал аёлнинг ҳузурига етиб борди. Унинг олдида бир ғулом ва бир идишда хамр турар эди. Аёл:
«Аллоҳга қасамки, мен сени гувоҳликка чақирганим йўқ. Аммо сени менга яқинлик қилишинг ёки манави идишдаги хамрдан бир қадаҳ ичишинг ёки манави ғуломни ўлдиришинг учун чақирдим», деди. Эркак:
«Менга манави хамрдан бир қадаҳ ичир», деди.
Аёл унга ичирди. Эркак:
«Менга яна беринглар», деди.
Ўша ернинг ўзида у(аёл)га яқинлик ҳам қилди, жонни ҳам ўлдирди.
Шундай экан, хамрдан узоқда бўлинглар! Аллоҳга қасамки, албатта, у абадул-абад иймон билан жам бўла олмас. Агар иккиси жамланиб қолса ҳам, бири иккинчисини чиқариб юборади».
Бошқа бир ривоятда:
«Жаннатга миннатчи ҳам, оқ қилинган ҳам, хамрни сурункали ичувчи ҳам кирмас», дейилган.
Насаий ривоят қилган.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz










Риёзус солиҳийн шарҳи. 80-ҳадис.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أَيْضاً:
أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ:
«اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيكَ تَوَكَّلْتُ، وَإلَيكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، اللَّهُمَّ؛ إِنِّي أَعُوذُ بِعِزَّتِكَ، لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ الَّذِي لَا يَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ» .
مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وَهَذَا لَفْظُ مُسْلِمٍ وَاخْتَصَرَهُ الْبُخَارِيُّ [خ 7383، م 2717].
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар:
«Аллоҳумма, лака асламту, ва бика ааманту, ва ъалайка таваккалту, ва илайка анабту, ва бика хоосомту. Аллоҳумма, инний аъуузу би ъиззатика – лаа илааҳа илаа анта –ан тудилланий. Антал-Ҳайюллазии лаа йамуут, вал-жинну вал-инсу йамуутуун».
* Маъноси: «Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга қайтдим, Сен ила хусумат қилдим. (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим) Аллоҳим, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сенинг иззатинг ила мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан, жину инслар эса ўлади».
Муттафақун алайҳ. Бу имом Муслимнинг лафзи, имом Бухорий уни қисқа ривоят қилдилар.


Шарҳ: Таваккул луғатда вакил қилиш сўзидан олинган бўлиб бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни, ўша ишда ўзи ожиз қолиб бошқага эътимод қилиш таваккал қилишдир. Аллоҳ таолога таваккал қилиш «Аллоҳ менинг ризқим ва ишимга Ўзи кафилдир» деб қаттиқ ишонишдин иборатдир ва Ундан бошқани бунга вакил қилмасликдир.
Таваккулни Ибн Ражаб ўзининг «Жомеъул улум вал ҳикам» китобида қуйидагича таърифлайди: «Таваккул Аллоҳ азза ва жаллага дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича сидқи дилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзга бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига иймонни рўёбга чиқаришдир».
Журжоний «Таърифот»да: «Таваккул Аллоҳнинг ҳузуридагига ишониш ва одамлар қўлидагидан ноумид бўлишдир», деган.
Шу билан бирга Аллоҳ таоло бандаларига амр қилган ва одат бўлиб қолган сабабларни ишга солишдир. Бунга оч қолганда таом тановул қилиш, совқотганда кийим кийиш, чанқаганда сув ичиш, бола кўришни истаганда оила қуриш, ҳосил истаганда уруғ сепиб, экин экиш, дарахт ва мева истаганда кўчат экиш каби нарсалар мисол бўлади.

Таваккулнинг фойдаларидан:
1. Таваккул иймоннинг камолидандир.
2. Таваккул исломнинг гўзаллигидир.
3. Таваккул шайтондан муҳофаза қилувчидир.
4. Таваккул ёмон одамлардан муҳофаза қилувчидир.
5. Таваккул шариат чегарасида туришдир.
6. Таваккул ҳаромга юрмасликдир.
7. Таваккул одамлар билан талашишни тарк қилишдир.
8. Таваккул одамлар қўлидаги нарсага тамаъ қилишдан сақлайди.
9. Таваккул хотиржамликдир.
10. Таваккул барқарорликдир.
11. Таваккул Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилишни рўёбга чиқаради.
12. Таваккул Аллоҳ таолонинг ризосини юзага чиқаради.
13. Таваккул бандани қийинчиликлардан чиқишига ёрдам беради.
14. Таваккул ёмонликларга каффоротдир.
15. Таваккул ўз эгасини жаннатда набийлар билан бирга бўлишга тайёрлайди.
16. Таваккул ризқ кенгчилиги сабабаларидан биридир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz


Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади.
Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир», деб марҳамат қилганлар.

Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барчамиз Ватанни ҳимоя қилишимиз, унинг гуллаб яшнаши йўлида муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди», деганлар.
Термизий ривояти.

Юртимиз сарҳадларини қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат қилсин, қилаётган барча хайрли ишларида Аллоҳ таоло мадaдкор бўлсин!

14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муборак бўлсин!

🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz


📚 @hadisislomuz
* Maʼnosi: «Ulugʻ Allohdan, ulugʻ
Arshning Robbidan senga shifo
berishini soʻrayman»


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Усмон ибн Аффондан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам:
«Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради», ‎дедилар».‎
Муслим ривоят қилган.‎

📚 @hadisislomuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.