Қурилиш соҳаси ходимлари куни муборак бўлсин!Ҳурматли вилоятимиз моҳир қурувчи ва муҳандислари, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари!
Қурилиш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган сиз азизларни касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сиз каби олийжаноб инсонларнинг меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди.
Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, сизларнинг жонбозлик кўрсатиб қилаётган меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизда барча соҳалар каби иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлган қурилиш, бунёдкорлик ишлари ҳам жадал суратларда одимлаб, бу борада белгиланган дастур ва режаларимиз ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.
Айни вақтда улкан қурилиш майдонига айланган вилоятимиз мисолида қурувчиларимизнинг ўз касбига меҳри, бурчига садоқати, ғайрат-шижоатини сезиш мумкин.
Барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклар эканман, эзгу фаолиятингиз ва шахсий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.
Энг муҳими, қўлингиз асло дард кўрмасин, ҳамиша соғ-саломат бўлинг!
Акмалжон Махмудалиев,
вилоят ҳокими.Telegram |
Facebook |
Instagram