UzA | Tezkor xabarlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу каналда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг тезкор хабарлари бериб борилади
Асосий телеграм канал: @uza_uz
Сайт: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•лотин ёзувида: @uzauzlot


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️⚡️⚡️Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи тайинланди

Кушербаев Расул Хидралиевич Ўзбекистон табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутат сифатида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Равшан Эрматов ОФКнинг Марказий Осиё бўйича вакили бўлди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Осиё футбол конфедерацияси Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вакили сифатида сайланди.

Маълум қилинишича, ОФК Ижроия Қўмитаси янги таркибининг ваколат муддати 2023 йилдан 2027 йилгача этиб белгиланган.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️2 февралдан барча ҳудудлардаги метан «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, АГТКШлар фаолияти маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️«Cobalt» 2022 йилда Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бўлди

Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда жами 123 778 дона янги енгил ва тижорий автомобиллар харид қилинган бўлиб, энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида «Chevrolet» етакчилик қилди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон автомобиль бозорида «Chevrolet» 34 289 дона (27.7 %) сотувдаги улуши билан етакчилигини мустаҳкамлаган. «Hyundai» 28 864 (+27 %) сотув билан иккинчи поғонани эгаллаган бўлса, «Kia» 14 421 (11.65 %) дона автомашина сотиб рейтингда учинчи бўлди.

Қозоғистонликлар томонидан энг кўп харид қилинган автомобиль моделлари орасида «Cobalt» 23 178 дона сотуви билан биринчиликни сақлаган ҳолда, энг талабгир модель бўлиб 2022 йилни якунлаган.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 2 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +13,16 сўм ошди — 11 282,98 сўм;

1 Евро курси +74,05 сўм ошди — 12 279,27 сўм;

1 Россия рубли +1,14 сўм ошди — 160,92 сўм.

Каналга уланиш:
➖   @uzauz


⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги «Elegant shoes and» корхонасига ташриф буюрди.

2022 йил тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 8 млн долларга ушбу корхонани ташкил этган.

Биринчи босқичда корхонада 60 хил пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозир бу ерда 500 киши меҳнат қилмоқда. Иккинчи босқичда яна шунча иш ўрни ташкил этилади.

2023 йилда корхона экспортни 4 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Тадбиркор Европа бозорига чиқмоқчи эканини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди.

У ерда яқинда «Сайёра фаввораси» МЧЖ томонидан умумий қиймати 113 млрд сўмлик тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди.

Ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 млн 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхонанинг «Elegance SM» бренди остидаги сифатли, бежирим маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Корхонада мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди. Йиллик экспорт ҳажми 4 млн доллар бўлиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бўлади.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Бугун ҳаво ҳарорати +14 даражагача исийди

1 февраль куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +5+10 даража илиқ бўлади, баъзи жойларда +12+14° даражагача кўтарилади.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +9+11 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2+7 даража атрофида бўлади.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Йиғилишда йўлларда автобуслар ҳаракати учун инфратузилма масаласига тўхталиб ўтилди.

Тошкент шаҳридаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди.

Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.

Вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

- ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

- тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

- автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум «плани»ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️⚡️Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик «тушум плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 1 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -31,77 сўм тушди — 11 269,82 сўм;

1 Евро курси -115,77 сўм тушди — 12 205,22 сўм;

1 Россия рубли -2,80 сўм тушди — 159,78 сўм.

Каналга уланиш:
➖   @uzauz


⚡️⚡️⚡️ФВВ Нукус туманида содир бўлган чақнаш тўғрисида маълумот берди

Бугун, 31 январь куни соат 07:55 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Октерак» МФЙда жойлашган 2 қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса жойига зудлик билан туман ФВ бўлими ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

«Ҳозирда чақнашнинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


Президент қарори билан Асадулла Қаюмов ва Фаррух Карабаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


Президент қарори билан Агзам Икрамов ва Зохиджан Зияев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
➖@uzauz


Президент қарори билан:

Баходир Юсупалиев
ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
➖@uzauz

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.