Мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига қандай талаблар қўйилган?
@Yurist_Xizmati 4933-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимининг малака тавсифлари қуйидагича:
камида бакалавр даражасидаги мактабгача таълим йўналишидаги олий педагогик маълумот (номутахассис ва нопедагог олий маълумотли кадрлар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлаш курсини тамомлаган бўлиши лозим);
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши керак;
уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
таълим соҳасида ишлаган, замонавий билим ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга мустақил фикрлайдиган ҳамда менежерлик қобилиятига эга бўлиши талаб этилади;
Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган, ҳудудий мактабгача таълим бўлинмаларида икки йилдан ортиқ фаолият кўрсатган, Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар, Тошкент шаҳридаги Пучон ҳамда «А.И.Герсен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали битирувчилари, ёки нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1000 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (ПҳД ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассислардан педагогик иш стажи талаб этилмайди.
Демак, ММТ раҳбари бўлиши учун талабгор юқоридаги меёрларга мос бўлиши керак.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига кўра 2025-йил 1-январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.
Шундай экан, эндиликда менежерлик сертификати ҳам бўлиши шарт.
Ушбу қарорга 1-иловада тасдиқланган Низом 65-бандига кўра ташкилот директори вакант лавозимига очиқ танлов учун келиб тушган номзодларнинг ҳужжатлари ҳудудий бошқармалар томонидан икки иш куни давомида кўриб чиқилади ва ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини тегишли ташкилотнинг Кузатув кенгашига тақдим этади.
Бунда ҳудудий бошқарма номзоднинг ҳужжатларини ўрганиш натижаси бўйича икки иш куни давомида номзод билан меҳнат шартномасини тузади ҳамда ташкилот директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради (низом 67-банд).
Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳолатда номзод Тошкент шаҳри билан келишилмайди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
@Yurist_Xizmati 4933-савол:
Ассолому алейкум якшимисизлар яна ман саволим куйдагича: 1.Мактабгача тальим тошкилотларига директор лавозимига кай тарибда куйилади, 2.Кораколпакстан Республикаси богчаларга директор лавозимига куйиш учун Тошк.шахардан келишув олиниши шартми, 3.Агар богча сохасида ишламаган ходимлар директор этиб тайинлашга канчалик тугри келади? Олдиндан рахмат