Таълим касаба уюшмаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Директор_жамғармасидан_фойдаланиш_бўйича_кўрсатма.pdf
291.7Kb
Умумтаълим мактаблари ходимларини Директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий рағбатлантириш бўйича кўрсатма хат

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


СОАТБАЙ ҲАҚ ОЛАДИГАН ЎҚИТУВЧИГА УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ(МИ)

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 3515-сонли “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори келтирилган изоҳнинг 8-бандига асосан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарда тутилган.

📌 Яъни, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга бўлсалар, уларга ҳам устама умумий тартибда тўланаверади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқитувчига тўгарак ўтиш мажбуриятини юклаш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4892-савол:

Ассалому алайкум . Мен жисмоний тарбия фани укитувчисиман 12 соат дарсим бор менга мактаб директори дарсдансунг  хафтасига 3 ёоки 4 кун тугарак утасан деб айтади утмасанг ишдан кет деб айтади шу тугрими

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43–иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларида ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўқувчиламинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанлами ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этиш ушбу мажбуриятлардан бири ҳисобланади.

Шундай экан, сиздаги вазиятда директорнинг гаплари ҳуқуқий асосга эга. Чунки тўгарак ўтиш бу ўқитувчининг лавозим мажбуриятларида белгиланган.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Qiynalgan oilalarning farzandiga kontraktini to‘lash uchun Davlat tomonidan qanday yordamlar bor?

@Yurist_Xizmati 4891-savol:

Assalomu alaykum men 25 yoshdaman otam yòq onam yolgiz katta qilganlar. Hozirda maktabda ishlayman 1ta farzandim bor 1yarim yoshda. Turmush òrtogim yaqinda vafot etdi.  Ikkinchi mutahassislikda kontrakt asosida 4-kursda òqiyman. Menga kontraktimni tòlashim uchun imtiyozlar bormi bòlsa qanday

YURIST JAVOBI:

Vazirlar Mahkamasining 2022 yil 7-iyundagi 312-sonli qaroriga asosan, Respublikamizdagi professional ta’lim tashkilotlarida ta’lim olayotgan, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasida faoliyat ko‘rsatayotgan barcha oliy ta’lim tashkilotlarida (davlat, nodavlat oliy ta’lim tashkilotlari, O‘zbekiston Respublikasi hududidagi xorijiy oliy ta’lim tashkilotlari va xorijiy oliy ta’lim tashkilotlarining filiallarida) bakalavriatning kunduzgi, sirtqi va kechki shaklida, magistraturaning kunduzgi yo‘nalishida ta’lim olayotgan o‘quvchi-talabalarga to‘lov-kontrakt asosida o‘qish bo‘yicha yillik xarajatlarining bir qismi qoplab beriladi.

Ushbu xarajatlarni to‘lab berish yoshlar yetakchisining ijobiy tavsiyasi asosida “Yoshlar daftari” jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan to‘lov-kontrakt summasining 50 foizigacha, biroq BHMning 50 baravaridan oshmagan miqdorda ushbu Nizomga 8-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi (ikkinchi va undan keyingi mutaxassislik, qo‘shma ta’lim dasturlari bo‘yicha, tabaqalashtirilgan to‘lov-kontrakt asosida ta’lim olayotganlar bundan mustasno).

Bundan tashqari, qo’shimcha tarzda boquvchisini yo‘qotgan ayollarga bir qator imtiyozlar mavjud:

1️⃣O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 7-martdagi PF-87-sonli Farmoni 17-bandiga muvofiq, boquvchisini yo‘qotgan xotin-qizlarning:
➖ farzandlari davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlariga to‘lanadigan ota-onalar badalidan ozod qiladi.


2️⃣Soliq kodeksining 380-moddasiga muvofiq:
ikki va undan ortiq o‘n olti yoshga to‘lmagan bolalari bor hamda boquvchisini yo‘qotganlik uchun pensiya olmaydigan beva ayol va beva erkaklarning soliq solishdan qisman ya’ni daromadlar qaysi oyda olingan bo‘lsa, o‘sha oyda har bir oy uchun mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 1,41 baravari miqdoridagi daromadlari daromad solig‘idan ozod qilinadi.


3️⃣Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qaroriga 1-ilovasiga muvofiq:
➖“Kam ta’minlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam ta’minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi nizom boquvchisini yo‘qotgan ayollar ushbu nizom talablariga javob berganda moddiy yordam yoki bola puli olishi mumkin bo‘ladi.


4️⃣Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to‘g‘risidagi qonun 19-moddasiga asosan:
➖vafot etgan boquvchining qaramog‘ida (20-modda) bo‘lgan mehnatga qobiliyatsiz oila a’zolari boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasi olish huquqiga ega bo‘ladi.


Bunda ota, ona, o‘gay ota, o‘gay ona, xotin, er, basharti, ular 7-moddada nazarda tutilgan pensiya yoshiga to‘lgan (ayollarda 55 yosh) yoki nogironligi bo‘lgan shaxs bo‘lsalar oilaning mehnatga qobiliyatsiz a’zolari hisoblanadilar. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


2 курс талаба мактабда ишлашга ҳаққи борми? Адлия рухсат бермаяпти, шу тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4890-савол:

Men 2-kurs talabasiman , 4 soat maktabda ishlash xaqqim bormi? Adliya ruxsat bermayapti shunga javob bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори  билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3 курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Эътибор берган бўлсангиз қоидада педагогика йўналиши талабаларига 3 курсдан бошлаб ишлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Шундай экан ҳозир мактабда ишлай олмайсиз.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Синфларни бўлиб юборилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4889-савол:

Maktabimizda 5 ta 5-sinf  134 ta o'quvchilari bor shularning ichidan 1 ta sinfni 10 -dekabr qandaydir qaror bilan Tarif setka ishlanyapti deb bo'lib yubordi shu mumkinmi.Lekin  ushbu sinfga dars beradigan fan o'qituvchilari kundalik komga choraklik chiqaradi ekan o'tmagan kuniga ham baho qo'yaslar deydi lekin oylik to'lanmas ekan bu qanchalik to'g'ri. Bizga oylik to'lash kerakmi 10- dekabrdan keyingi sanalarga yoki yo'qmi.Tarif setka yanvar oyida bo'lmas edimi. Maktdabda kam sinf bo'lsa ham tartibi yaxshi o'qishi yaxshi  sinfni emas tartibi yo'q sinfni bo'lmaydimi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 3-бандига кўра умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:
шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;
қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно).


Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.

Шунга кўра сизнинг мактабингиз туман марказида жойлашган бўлса, унда синфда камида 25 нафар ўқувчи бўлиши лозим.

Демак, сизлардаги ҳолатда ҳам мазкур низом қоидаларига риоя қилган ҳолда синфларни комплектлаш мумкин. Бунда мактаб туман марказига жойлашган бўлса, синфдаги ўқувчилар сони камида 25 нафарни ташкил этиши керак. агар ўқувчилар сони 25 нафардан кам бўлсагина, у комплектация қилинади.

Дарс тақсимотига келсак, дарслар Низом 25-банди асосида қайта тарификация қилинади. Бунда низом 15 ва 16-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


ММТВ 05-32-5503-сонли хати.pdf
274.7Kb
Она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанидан миллий сертификатга эга ўқитувчилари 50% устама тўланиши ҳақидаги ММТВ нинг 2024 йил “19”-декабрдаги 05-32-5503-сонли хати

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан она тили ва тарих ўқитувчиларига 50% устама бериш тартиби жорий этилади

Эслатма ушбу имтиёз: Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80+ баллга эга сертификатлар учун қўлланилади. Эски баҳолаш ва Раш моделида олинган сертификатлар бир хил кучга эга.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


⚡️Қишки таътил вақтида ўқитувчилар мактабга бормаса ҳам бўладими?

Қишки таътил вақтида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятларини бажаришади. Гарчи ўқитувчилар қишки таътил вақтида дарс ўтмаса-да педагогик юкламани бажаради.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномаларида лавозим мажбуриятлари белгиланган. Ушбу буйруққа кўра педагог ходимнинг мажбуриятлари фақат дарс бериш эмас, унда бир қатор бошқа мажбуриятлар ҳам бор.

Шунга кўра, таътил вақтида ўқитувчилар ўзларининг бошқа мажбуриятларини бажаради.

Қаранг! 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат.

Юқоридаги қоидага кўра ўқитувчи тариф бўйича олган соатларига мутаносиб равишда педагогик юкламани бажариш учун мактабга келади ва белгиланган соатларни ишни бажаради.

Шунинг учун ўқитувчиларга МК 244-моддасига асосан иш ҳақи тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


КРЕДИТ ОЛГАН ШАХС ВАФОТ ЭТСА, КРЕДИТНИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

Кредит қарздорлиги уни олган шахс вафот этса бекор бўлиб қолмайди. Бунда банк қарздорликни кредит олган шахснинг меросига қаратиш бўйича судга даъво қилиши мумкин.

Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1113-моддаси (мерос таркиби)га мувофиқ мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1156-моддаси (кредиторларнинг мерос қолдирувчининг қарзларини ундириб олиши)га биноан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар. Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар (!) қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.

Кредит олган шахснинг меросхўрлари ёки мулки бўлмаса, кредит қарздорлиги кафил бўлган шахсдан ундирилиши мумкин (агар кафиллик шартномаси тузилган бўлса).

Кафиллик бўлмаса, гаров шартномаси тузилган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда қарздорлик гаров мулкига қаратилади.

❗️Хуллас, кредит қарздорлиги уни олган шахс вафот этса ҳам барибир ундирилаверади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқишда бўлган ходимнинг иш ҳақи сақланадими?

@Yurist_Xizmati 4887-савол:

Men maktabda òquv ishlari bòyicha direktor òrinbosari bòlib ishlayman   hozirda ikkinchi mutaxasislikda òqiyapman. Avvalgi yillar oylik maosh saqlangan holda òqiyotgandik endi sizlarga oylik maosh tòlanmaydi deyishyapti.  Bir joyda òqib qoldim direktor bilan yozma  kelishuv qilinsa oylik maosh tòlanishi mumkin ekan. Shuni tartibi qanday biron namunasi bormi shu kelishuv qanday bòladi


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда сизга иш ҳақи тўланмайди, фақат таътил пули берилиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 383-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

Бунда ушбу кодекс 385-моддасига кўра олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:
олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календар кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.

Мана шу қоидага кўра агар сиз биринчи марта олий таълим олаётган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги тартибда таътил берилади ва таътил учун ўртача ойлик иш ҳақингиздан келиб чиқиб таътил пули берилади. Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

Энди қаранг! Меҳнат кодексининг 386-моддасига асосан:
ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган.

Агар сиз иккинчи марта олий таълимда ўқиётган бўлсангиз қоиданинг мазмунига кўра ўқув таътили берилади лекин бунда иш ҳақингиз сақланмайди.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактабларда ички тартиб деб, ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4886-савол:

Ассалому алайкум! Мактаб укитувчиларига навбатчилик мажбуриятини юклашнинг узи нотугри эканлигини ва бунга маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга асос жарима солинишини 4626 саволда жавоб тарикасида ёзган эдингиз. Бу борада мактабимиз директори уринбосарига укитувчиларни навбатчиликка куйиш ноконуний эканлигини айтганимда, у "ички тартибдан келиб чикиб навбатчиликка куямиз" деди. Мен тушунмадим. "Ички тартиб" дегани нима узи? Юридик жихатдан  ички тартиб юкоридан келадиган тартибдан кучлими ёки устунми? Шу жойда ким хак. Укитувчими ёки директор уринбосарими? Шу масалани аник, батафсил, конуний жихатдан асослаб берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ички тартиб бу ички тартиб қоидалари деб аталган локал норматив ҳужжат бўлиб, ҳар бир ташкилотда мавжуд бўлади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 296-моддасига кўра Ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.

Бироқ сиздаги ҳолатда навбатчилик ўташ ички тартиб қоидаларига киритилган бўлса ҳам у Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра ҳақиқий саналмайди. Мазкур вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилиш мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Таълим муассасаларида ҳаво ҳарорати 16° С  дан паст бўлмаслиги лозим

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


⚡️Раҳбар ходимларнинг маошлари икки баробарга оширилиши кутилмоқда

Президентга мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025-йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларда, таълим муассасалари раҳбар ходимларининг ойлик маошларини сезиларли даражада ошириш борасида ҳам бир қанча таклифлар илгари сурилди.

2025-2026-ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Шунингдек, 2026-йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги натижаларига кўра қўшимча устамалар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама ҳамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши йўлга қўйилади.

📌 Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг таъкидлашича, мактаб директорларининг ойлик маоши 20 фоизгача оширилади. Агар улар “Директорлар мактабидан” ўтса, ойлик маошлари яна 50 фоизга оширилиши ҳисобига уларнинг маошини икки баробар оширишга эришилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
ОТПУСК ПУЛИ ОШИРИЛГАН ЯНГИ ИШ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНАДИМИ?

Фуқаро мурожаати: Мен боғчада тарбиячи булиб ишлайман, 4-сентябрда отпускка чикдим, менга 50 кун хисоблаб беришди. 1-октябрдан ойликларимиз ошди. Менга октябрда отпуска пулини ошган нархда тулаб бериш керакми перерасчет килиб?

📌 Жавоб:

Ходимга меҳнат таътили пули унинг 12 ой давомида олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 17.03.2018 йилдаги 2985-сонли қарори билан тасдиқланган Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага биноан ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб:

👉 ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига;
👉 ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига (тегишли равишда еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Мисол. Ходимга 7 ой ишлагандан кейин меҳнат таътили берилган. Ходимнинг ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси 850 минг сўмни ташкил этди. Бутун ишланган даврда у 1 млн. 500 минг сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагини ташкил этади: 850 минг сўм + (1 млн. 500 минг сўм : 7) = 1 млн 64 минг сўм.

2-мисол. Ходимга у ишлаган йил (12 ой) учун меҳнат таътили берилган. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳисоб-китоб кунида 850 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, 40% миқдорда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти белгиланган. Бутун ишлаган даврида 3 млн. сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 850 минг сўм * 1,4 + (3 млн. сўм : 12) = 1 млн. 440 минг сўм.

Ходимларнинг ўртача иш ҳақлари ишлаган вақтига мутаносиб равишда тариф ставкаси (лавозим маоши) асосида аниқланади.

Яъни, “отпуск пули”нгиз охирги 12 ойдаги ўртача ойлик иш ҳақингиз бўйича ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Солиқ ҳисобатини кечикиб юборганлик учун жарима тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4885-савол:

Ассалому алейкум! Мен бухгалтер булиб ишлайман, октябрь ойи бази бир сабабларга кура солик органига кеч хисобот юбордим, шу сабабли кабенитга жарима келган 10 оклад

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маълумки, Солиқ ҳисоботи – солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлардир.

Бунда Солиқ ҳисоботларига қуйидагилар киради:
солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китоблари
солиқ декларациялари
солиқ ҳисоб-китобларига ҳамда солиқ декларацияларига доир иловалар.

Солиқ кодекси 86-моддасига кўра солиқ мажбурияти солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатда бажарилиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг Маʼмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига мувофиқ, Солиқ солинадиган обектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд белгиланган тартибини бузган ҳолда олиб бориш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (375 000 сўмдан 1 125 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн баравари (1 125 000 сўмдан 3 750 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳолатда сизга маъмурий судга ушбу жаримани камайтиришни сўраб мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Бунда юқоридаги кодекс 31-моддасига асосан Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.

Сиз ҳам аризада юқоридагилардан мосини келтириб, жазони енгилаштиришни сўрашингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқитувчига хурматсизлик қилган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4884-савол:

Assalomu alaykum. Men o’qtuvchiman. Bugun maktabda 11 sinflar uchun nazorat ishi  oldim,  bir o’quvchi birinchi navbatda 20 minut kechikib kirdi, so’ng  nazorat ishini yozlasligini aytti  xohlagan bahongizni qo’ying deb menga tahdid qildi. savolim shundan iboratki men bunday o’quvchiga qanday qonuniy chora ko’rishim kerak. Javob uchun oldindan rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқувчига сиз қонуний чора кўра олмайсиз. Бундай ҳолатда сиз мактаб психологи, ЎИБДЎ ва бошқа раҳбар ходимларни чақириб, далолатнома тузишингиз ва шу асосда ўқувчининг ота-онасини чақиртиришингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан мактабга масъул бўлган миллий гвардия бўлимига ёки участка инспекторига ариза беришингиз мумкин.

Бу вазиятда ўқувчига эмас, унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

Шу билан бирга ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш шарт.

Шуни ҳам айтиш керакки, агар ота-она мазкур мажбуриятларни бажармаса ёки бўйин товласа, бундай ҳолатда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
➖базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 баравари (375 000 сўмдан 1 875 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактаб директори ва ўринбосарининг ойлик иш ҳақи 2 баробарга оширилади

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги натижаларига кўра қўшимча устамалар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама ҳамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши йўлга қўйилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг таъкидлашича, мактаб директорларининг ойлик маоши 20 фоизгача оширилади. Агар улар “Директорлар мактабидан” ўтса, ойлик маошлари яна 50 фоизга оширилиши ҳисобига уларнинг маошини икки баробар оширишга эришилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
❗️ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ПЕДЮКЛАМА ТАЛАБ ҚИЛИШ МАЖБУРИЙ(МИ)?

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина (!) синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга мажбур эмас.

Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Педагагик йўналишда ўқимаётган талаба мактабда дарс бериши мумкинми?

Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш – ҳар бир шахснинг конституцион ҳуқуқидир.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг 9-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим тўғрисида”ги низомнинг 50-бандига мувофиқ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида куннинг иккинчи ярмида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкин.

Куннинг иккинчи ярмида ўқийдиган талабалар ишлай олмайди, деган қоида келиб чиқмаслиги керак. Бу тоифа талабалар ҳам ўқишдан бўш вақтларида ишлашлари мумкин. Бироқ педагагик фаолиятда бирқанча чекловлар бор.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрь­даги 275-қарори билан тасдиқланган ”Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг (https://www.lex.uz/docs/941876) 7-8-бандларига кўра:

Олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагог лавозимига қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

📌 Демак, бундан келиб чиқадики, агар талаба педагогик йўналишда таҳсил олса, таълим муассасасида дарс бериши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат мактаб қурадиганларга солиқ имтиёзлари берилмоқда

Қонун (ЎРҚ-1013-сон, 24.12.2024-й.) билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Унга кўра, ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича вақтинчалик (2025 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача) солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2024 йил 24 ноябрдаги 403-сонли билан Нодавлат боғча ва мактаблар 2030 йилгача барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинган эди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.