#Кадровик Жуда кўп ташкилотларда дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш одатий тусга айланган.Дам олиш кунини оила даврасида эмас, ишхонада ўтказган ходимларнинг қандай ҳуқуқлари бор?
Умумий қоидага кўра,
дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақида
Меҳнат кодексининг 209-моддасида айтилган. Лекин мана шу 209-модданинг ўзида дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш мумкинлиги бўйича айрим
истисно ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб, биз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш амалиётини
иккига ажратиб оламиз:
биринчиси, ходимнинг розилиги билан,
иккинчиси, ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш.
❗️Ходимнинг розилиги билан ишга жалб қилиш
Биринчиси: Меҳнат кодексининг 209-моддаси 2-қисмига кўра, агар корхона ёки ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган муайян ишларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса ва ўша ишларни
шошилинч бажаришга зарурат туғилган тақдирда, ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш мумкин. Фақат бундай ишларнинг рўйхати жамоа шартномасида, агар жамоа шартномаси бўлмаса,
иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган бошқа ҳужжатида, агар иш берувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. Бундай ҳолатларда ходимларни ишга жалб қилиш фақатгина уларнинг
розиликлари асосида амалга оширилади.
Иккинчиси: Ишлаб чиқариш узлуксиз бўладиган корхона ва ташкилотлар бор. Бундай ташкилотларда муайян ишларни ишланмайдиган байрам кунларида ҳам амалга оширишга
йўл қўйилади. Масалан, ишлаб чиқариш техник шароитларга кўра тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни ёки аҳолига хизмат кўрсатиш заруратини юзага келтирадиган ишларни, бундан ташқари, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини назарда тутяпмиз. Бундай вазиятларда ҳам ходимларни уларнинг
розилиги билан дам олиш, байрам ва ишланмайдиган кунларда ишга жалб қилиш мумкин.
❗️Ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилишМеҳнат кодексининг 210-моддасига
асосан ходимнинг розилигисиз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:
👉
биринчиси, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемия ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;
👉
иккинчиси, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;
👉
учинчиси, марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт ва алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;
👉
тўртинчиси, иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.
📌
Меҳнат кодексининг 396-моддасига
асосан ҳомиладор аёллар,
ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.
⛔️Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни асоссиз ишга жалб қилиш қонунбузарликдир.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g